Prokuratura Departamenti
23.3K subscribers
9.52K photos
1.53K videos
2.03K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали, https://prodepartament.uz/ расмий веб-сайти
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 | Наманган вилояти ва Тошкент шаҳри

Коррупция билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди

👉@Department_uz
Қашқадарё вилоятида омонат пуллари ва кредит маблағларини ўзлаштирган "банкир"лар фош этилди
1️⃣ Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Китоб тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда тижорат банкларидан бирининг ҳудудий бошқармаси етакчи мутахассиси Д.Ш. гўёки банкда юқори фоизли омонат тури борлигини айтиб, 2 нафар фуқароларни алдаб, улардан жами 19 000 АҚШ доллари ва 300 млн сўм пулларни олиб, банкка омонат сифатида қўймасдан ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

2️⃣ Департаментнинг Кўкдала тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда тижорат банкларидан бирининг Кўкдала БХМ собиқ маҳалла агенти А.Б. банкда юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали фуқаро Х.Х.нинг номига 60 млн сўм миқдорида кредит ажратиб бериши эвазига ундан 300 АҚШ доллари ва 1 млн сўм пулларни олганлиги ҳамда ажратилган 60 млн сўм кредит маблағларини ҳам ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланиб, ушбу пуллар ҳисобидан 2 млн сўм пулларнинг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.

3️⃣ Департаментнинг Муборак тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда тижорат банкларидан бирининг Муборак филиали собиқ маҳалла агенти Г.А. фуқаро Ҳ.Ҳ.нинг ишончига кириб, уни алдаб, қалбаки ҳужжатлардан фойдаланиб, унинг номига банкдан 47 млн сўм миқдорида кредит олиб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланиб, текшириш давомида ушбу кредит маблағлари банкка тўлиқ тўланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
♻️Alkogol va tamaki bozorini samarali tartibga solishda quyidagi yo‘nalishlar muhim hisoblanadi:

🔹Qonunchilikka rioya etilishi – ishlab chiqarish, import, eksport, ulgurji va chakana savdo amaldagi qonunlar asosida amalga oshirilishi.

🔹Litsenziyalash va xabardor qilish tartibi – faoliyat bilan shug‘ullanuvchi tadbirkorlarning belgilangan tartibda ruxsat olishi yoki vakolatli organni xabardor qilishi.

🔹Noqonuniy aylanmaga qarshi kurash – kontrabanda, qalbaki mahsulotlar va yashirin savdoning oldini olish.

🔹Aksiz markalari va raqamli markirovka nazorati – mahsulotlarning qonuniy kelib chiqishini ta'minlash.

🔹Sifat va xavfsizlik nazorati – iste’molchilarga faqat standartlarga javob beradigan mahsulotlarni yetkazish.

🔹Yoshga doir cheklovlarga rioya qilish – alkogol va tamaki mahsulotlarini qonunchilikda belgilangan yoshga yetmagan shaxslarga sotmaslik.

🔹Soliqlar va aksizlarning to‘liq undirilishi – davlat byudjeti tushumlarini ta'minlash va yashirin iqtisodiyot ulushini kamaytirish.

🔹Raqamli nazorat tizimlarini joriy etish – elektron monitoring, markirovka va nazorat tizimlari orqali shaffoflikni oshirish.

🔹Iste’molchilar huquqlarini himoya qilish – qalbaki va sifatsiz mahsulotlardan aholini himoya qilish.

🔹Profilaktika va targ‘ibot ishlari – tadbirkorlar va fuqarolarning qonunchilik bo‘yicha xabardorligini oshirish.

Ushbu yo‘nalishlar alkogol va tamaki bozorining qonuniy, shaffof, xavfsiz va barqaror faoliyat yuritishi, shuningdek, davlat manfaatlari hamda iste’molchilar huquqlarini himoya qilish uchun muhim asos hisoblanadi.

👉@Department_uz
Тошкент вилояти ва шаҳрида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Р.Я.нинг бошқарувидаги “HONGI” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилганда, автотранспорт воситаси салонида фуқаро А.А.га тегишли 112 дона “РЕГАПЕН” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаси борлиги аниқланиб, ушбу дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.

Департаментнинг Олмазор тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Н.С. фуқаро И.А.га 133 қути кучли таъсир қилувчи воситаларни 4 300 АҚШ доллари ва 9 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Андижон ва Сирдарё вилоятларида ҳоким ёрдамчиларининг имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирганлик ҳолатлари фош этилди
1️⃣ Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олтинкўл тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда "У.Т." ва "Қ.А." МЧЖларнинг масъул шахслари, "Қайирма" МФЙ ҳоким ёрдамчиси ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, фуқароларга иссиқхона фаолиятини кенгайтириш мақсадида ажратилган имтиёзли кредит маблағларини хизмат кўрсатувчи корхоналар томонидан амалда бажарилмаган ишларни ҳужжатларда бажарилди деб кўрсатиб, 442,3 млн сўмлик имтиёзли кредит маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

2️⃣ Департаментнинг Мирзаобод тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда "Тошкент" МФЙ собиқ ҳоким ёрдамчиси ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, мазкур МФЙда яшовчи 8 нафар фуқарога ажратилган 248 млн сўмлик имтиёзли кредит маблағларини таъминотчи корхоналар орқали талон-торож қилганликлари аниқланган.

3️⃣ Департаментнинг Андижон шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда "L.A." МЧЖ раҳбари А.К. ва “Форобий” МФЙ собиқ ҳоким ёрдамчиси ўзаро тил бириктириб, фуқароларга ажратилган 163 млн сўмлик имтиёзли кредит маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 | Сурхондарё вилояти

Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди

👉@Department_uz
Самарқанд вилоятида алкоголь маҳсулотларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келган шахс ушланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пахтачи тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “I.T.” МЧЖ раҳбари Б.Қ. “Султонобод” деҳқон бозори ҳудудида жойлашган савдо дўконида келиб чиқиши ва сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 53,1 млн сўмлик 47 турдаги 1 599 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини савдога қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Фуқароларнинг номига кредит расмийлаштириб ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган собиқ МФЙ раиси фош этилди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Қарши тумани “Янги Хонобод” МФЙнинг собиқ раиси К.Р. ва ўғли И.Н.лар МФЙга ўз ишлари билан келган 6 нафар фуқаронинг паспорт маълумотларидан фойдаланиб, уларнинг имзоларини сохталаштириб, онлайн савдо дўконидан кредит эвазига турли маиший техникалар сотиб олиб ва нақд пулга сотиб юбориб, 187,4 млн сўмлик кредит маблағларини ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганликлари аниқланган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Андижон вилоятида тадбиркорнинг 214,5 млн сўмлик маиший техникаларини ўзлаштирган бош мутахассис аниқланди 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жалақудуқ тумани бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасдан ўтказилган терговга қадар текширувда “G.V.” МЧЖга қарашли омбор бош мутахассиси Ш.А. “I.S.” дастурида буюртма орқали сотиб олинган 214,5 млн сўмлик турли маиший техника маҳсулотларини бошқа шахсларга сотиб, гўёки ушбу буюртмалар бекор қилинганлиги ҳақида дастурга қайдлар киритиб, сотишдан тушган пулларни ўзлаштириб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 | Тошкент шаҳри

Ўқишни кўчириш билан боғлиқ ва бошқа коррупция ҳолатлари аниқланди

👉@Department_uz
Prezident Shavkat Mirziyoyev raisligida mahallalarga yangi muhit olib kirish hamda “mahalla yettiligi” faoliyatini yangicha tashkil qilish boʻyicha videoselektor yigʻilishi oʻtkazildi.

Под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоялось видеоселекторное совещание по вопросам создания новой среды в махаллях и организации деятельности «махаллинской семерки» по-новому.

#Mirziyoyev #videoselektor #mahalla #yettilik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Хорижий давлатларга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ургут тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Р.Б. 16 000 АҚШ доллари эвазига фуқаро Р.М.ни Исроил давлатига ишлаш учун юборишини айтиб, келишилган пулдан 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Корея давлатига ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нурафшон шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро М.А. (муқаддам судланган) 2 нафар фуқарони Корея давлатига ишга юборишини ваъда қилиб, улардан жами 15 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланиб, ушбу пуллар ҳисобидан 100 АҚШ доллари ва 22,8 млн сўмнинг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Тошкент шаҳрида қалбаки пулларни сотган шахслар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг  Шайхонтоҳур тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар М.А. М.А. ва Б.Б. фуқаро Б.Л.га қалбаки 10 000 АҚШ доллари ва 20 млн сўмни 14 млн сўмга ҳамда қалбаки 10 000 АҚШ долларини фуқаро Ў.А.га 8,4 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 | Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилояти

Тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

👉@Department_uz