Шуманай туманида қалбаки акциз марка билан елимланган алкоголь маҳсулотларини сотиш ҳолатлари фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шуманай туман бўлими томонидан “Нукус вино заводи” АЖнинг мурожаатига асосан тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирларда, ЯТТ А.Р. савдо дўкони омборхонасида фуқаро Б.М.га қалбаки акциз маркалар билан маркаланган сиғими 0,5 литр бўлган 119 дона “Қаратаў” номли алкоголь маҳсулотларини 2,3 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, “А.Т.” МЧЖга қарашли савдо дўкони омборхонасида фуқаро Х.Б.га қалбаки акциз маркалар билан маркаланган жами 36 дона “Қаратаў”, “Қаратаў Эксклюзив” ва “Қаратаў Золотой” номли алкоголь маҳсулотларини 1,3 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, воқеа жойидан сотиш мақсадида сақлаб келинган турли ҳажмдаги яна 36 дона “Қаратаў” номли алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉 t.me/Department_uz

Навоий вилоятида 2,3 кг соф қуйма олтиннинг муомалага киритилишининг олди олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, ДХХ ва ИИБнинг Навоий вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро С.Н. соф қуйма олтинни ўтказиш мақсадида, фуқаро Р.дан 548 грамм соф қўйма олтинни 328,5 млн сўмга, фуқаро Б.дан 1,7 кг соф қуйма олтинни 1,7 млрд сўмга харид қилиб, Навоий-Самарқанд йўналишида “Nexia-2” русумли автотранспорт воситасида ҳаракатланиб келаётган вақтида ушланган, тадбир якунида ундан жами 2,3 кг соф қуйма олтин парчалари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Беруний ва Бўстон туманларида фермер ва ўрмон хўжалиги ҳудудидан ер майдони олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Беруний тумани бўлими томонидан ДХХ билан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Г.С. фуқаро Х.нинг ишончига кириб, унга 10 000 АҚШ доллари эвазига “М.” фермер хўжалигига қарашли 5 гектар ҳамда “Ж.” фермер хўжалигига қарашли 1 гектар ер майдонини олиб беришини ваъда қилиб, олдиндан 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департаментнинг Бўстон тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Бўстон ўрмон участкаси ўрмончиси Р.Ў. фуқаро Д.га танишлари ёрдамида ўрмон хўжалиги ҳудудидан 1 гектар ер майдонини 4 000 АҚШ доллари эвазига маиший хизмат кўрсатиш маскани барпо этиш учун ажратиб беришга келишиб, 3 500 АҚШ долларини олдиндан тўлов сифатида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шофиркон туманида тадбиркордан пул олган муҳандис ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Шофиркон тумани бўлимлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, Вобкент туман Электр тармоқлари корхонаси муҳандиси Д.Д. ЯТТ Ф.дан ишлаб чиқариш цехига уч фазали электр линиясини улаб бериш эвазига 300 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Кегейли туманида миллий гвардия тизимига ишга киритмоқчи бўлган фирибгарлар фаолияти фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Кегейли тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.Б. фуқаро Р.нинг ишончига кириб, танишлари орқали уни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қорақалпоғистон Республикаси тизимига ишга киритиб қўйиш эвазига 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ушланиб, унинг кўрсатувларига асосан давом этган тадбирда шериги А.Қ. 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Зангиота туманида таниқли компания кир ювиш кукунларини қўлбола усулда тайёрлаб сотаётган яширин цех фаолияти фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зангиота туман бўлими томонидан “The Procter & Gamble” компанияси ишончли вакилининг мурожаатига асосан туман ДСИ билан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Э.Т. ўзининг яшаш хонадонида яширин цех ташкил қилиб, ҳар бири 2 кг. дан қадоқланган полиэтилен қопларда “Ariel”, “Tide”, “Persil” ва “Миф” номли брендлар остида қалбакилаштирилган кир ювиш кукунларини ишлаб чиқарилаётганлиги аниқланиб, ушбу хонадондан 4 540 кг ярим тайёр маҳсулотлар, 146 дона кир ювиш кукуни, 111 дона турли бренд номлари туширилган полиэтилен пакетлар, 2 дона қадоқлаш ускунаси ва тарози ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 149-моддаси (муаллифлик ёки ихтирочилик ҳуқуқларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Хатирчи туманида 216,9 млн сўмлик кўмир камомадига йўл қўйилганлиги аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хатирчи туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, 03.11.2021 йил ҳолатига “Кўмиртаъминот” МЧЖнинг Хатирчи кўмир омборида кўмир маҳсулотини қолдиғини аниқлаш юзасидан ўтказилган маркшейдерлик ўлчовида, омбор мудири А.А. ва бошқалар туман аҳолиси учун имтиёзли нархларда сотилиши лозим бўлган ўзларининг моддий жавобгарлигидаги 216,9 млн сўмлик “БР” маркали 722,4 тонна кўмир камомадига йўл қўйганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Кредит маблағларини ўзлаштирган ширкат раҳбарининг кирдикорлари фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сариосиё туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “И” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати раҳбари О.А. кўп қаватли уй-жойларда жорий таъмирлаш ва қурилиш ишларини амалга ошириш учун ажратилган 2,9 млрд сўм кредит маблағининг 525,2 млн сўмини шартномада кўрасатилган мақсадларда фойдаланмасдан банк филиалига сохта ҳужжатларни тақдим этиш орқали талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тошкент туманида валюта қимматликларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қибрай туман бўлими томонидан валюта қимматликларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олдини олиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси ДХХ ва вилоят ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Тошкент тумани ҳудудида жойлашган кийим-кечак савдо бозори ҳудудида ноқонуний валюта олди-сотдиси билан шуғулланиб келган фуқаро А.А., ўзининг яшаш уйда фуқаро С.га жами 4 800 АҚШ долларини 51,8 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, тадбир давомида 15 383 АҚШ доллари, 264 минг Қозоқ тенгеси, 89 минг Россия рубли ва 414,3 млн сўм ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉 t.me/Department_uz
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қибрай туман бўлими томонидан валюта қимматликларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олдини олиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси ДХХ ва вилоят ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Тошкент тумани ҳудудида жойлашган кийим-кечак савдо бозори ҳудудида ноқонуний валюта олди-сотдиси билан шуғулланиб келган фуқаро А.А., ўзининг яшаш уйда фуқаро С.га жами 4 800 АҚШ долларини 51,8 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, тадбир давомида 15 383 АҚШ доллари, 264 минг Қозоқ тенгеси, 89 минг Россия рубли ва 414,3 млн сўм ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉 t.me/Department_uz
Навоий шаҳридаги оҳак ишлаб чиқариш цехида газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “S.S.” МЧЖнинг газ таъминотидан қарздорлиги мавжудлиги сабабли тармоқдан узиб қуйилган бўлсада, МЧЖ масъул шахслари махсус тамғага шикаст етказиш орқали газ ҳисоблагич ускунасига қасддан ташқи таъсир кўрсатиб табиий газдан фойдаланишиб, давлат ва жамият манфаатларига 295 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (Электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Юнусобод туманида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний муомалага киритган дорихоналар фаолияти фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, ДХХ ва ИИБнинг Юнусобод тумани бўлимлари томонидан “H.F.” МЧЖга қарашли дорихонада ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ғ.У. ва бошқалар хорижда ишлаб чиқарилган “Тропикамид”, “Селофен” ва “Зардекс” номли 4 донасини жами 170 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, дорихонада тегишли ҳужжатлари бўлмаган қалбакилаштирилган 92 дона “Зардекс”, 80 дона “Регапен”, 23 дона “Тропикамид” ва 20 дона “Селофен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Худди шундай, “J.P.M.” МЧЖга қарашли дорихонада ўтказилган тезкор тадбирда, дорихона раҳбари Ж.У., норасмий сотувчилари М.Ў., Ж.М., Ф.Б.лар хорижда ишлаб чиқарилган “Регапен” дори воситасининг ҳар бир донасини 25 минг сўмдан ҳисоблаб, 12 донасини жами 300 минг сўмга сотишган вақтида ушланиб, дорихонада тегишли ҳужжатлари бўлмаган 1 000 дона “Карбамазепин-Ника”, 1 000 дона “Карбамазепин”, 150 дона “Тебантин”, қалбакилаштирилган 100 дона “Зардекс”, 40 дона “Карбалекс” ва 40 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25,186-3-моддаси (таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) ва 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Forwarded from Bosh prokuratura
Бугун 26 ноябрь куни соат 10.00 да “Wyndham Tashkent” меҳмонхонаси “Silk road A” мажлислар залида “Янги Ўзбекистонда оилавий зўравонликни олдини олиш ва оилавий зўравонликдан жабр кўрганларга амалий кўмак бериш: муаммо ва ечимлар” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтади.
Тадбирга барча ОАВ вакиллари ва блогерлар таклиф этилади.
=============
Сегодня 26 ноября в 10.00 часов в конференцзале “Silk road A” гостиницы “Wyndham Tashkent” пройдет международная конференция на тему: Предотвращение домашнего насилия в Новом Узбекистане и оказание практической помощи жертвам домашнего насилия: проблемы и решения".
Приглашаем всех представителей СМИ и блогеров на данное мероприятие.

Бухоро ва Хоразм вилоятларида фуқароларни коллеж ва техникумга ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Бухоро вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, вилоят касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси бўлим бошлиғи М.Х. танишлари ёрдамида икки нафар фуқарони Ғиждувон ва Бухоро тиббиёт коллежларига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 1000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департаментнинг Боғот туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро С.Ж. “Ф” МЧЖ раҳбари (ҳамшираларни тайёрлаш бўйича ўқув курси) билан олдиндан тил бириктириб, фуқаро Г.ни Урганч шаҳридаги тиббиёт техникумига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 1300 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉 t.me/Department_uz.