Prokuratura Departamenti
17.8K subscribers
8.38K photos
1.31K videos
1.78K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Forwarded from Bosh prokuratura
Мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини жорий этиш, инсон саломатлигини мустаҳкамлашда барча имкониятлардан кенг фойдаланиш, аҳолининг ҳар жиҳатдан соғлом ҳаёт кечириши давлат сиёсати даражасига кўтарилган.

Ушбу жараёнларда ҳар бир киши иштирок этиши, қолаверса аксарият ҳолатларда бундай ҳаракатлар умуммиллий ва умумдавлат миқиёсида тус олиши ҳозирги кунда жуда муҳим аҳамият касб этиши турган гап.

Бугунги кунда Ўзбекистонимизнинг барча ҳудудларида соғлом турмуш тарзига чорловчи чора-тадбирлар жорий этилиб, амалга оширилмоқда. Ўз ўрнида давлат идоралари ва муассасаларида ҳам ҳаракатлардан чет қолинаётгани йўқ.

Хусусан, прокуратура органларида ҳам спортнинг турли йўналишлари бўйича биринчиликлар ўтказиб келинмоқда. Жумладан, жорий йил 20 ноябрь куни Молия институтининг спорт мажмуасида Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари ўртасида "Минифутбол" бўйича республика биринчилиги турнирининг финал босқичи бўлиб ўтди.

Мусобақа натижаси бўйича 1- ўринни Департамент, 2-ўринни Сурхондарё вилояти ва 3-ўринни Тошкент вилояти жамоалари эгаллади.

Ғолиблар тантанали равишда тақдирланди.

👉 @uzbprokuratura
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Хозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
Мирзо Улуғбек ва Бектемир туманларида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган дорихоналар фаолияти фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек ва Бектемир туман бўлимлари томонидан ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда, “M.F.” МЧЖга қарашли дорихона сотувчилари С.С. ва М.М.лар 2 дона “Регапен” номли дори воситасини 50 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу дорихонадан 161 дона “Зардекс”, 56 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, “M.” МЧЖга қарашли дорихона сотувчилари С.М. ва С.Э.лар харидорга 4 дона “Регапен” номли дори воситасини 100 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу дорихонадан 62 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Худди шундай, “N.” МЧЖга қарашли дорихона сотувчилари С.А. ва У.Э.лар 3 дона “Зардекс” номли дори воситасини 45 минг сўмга сотганлиги аниқланиб, ушбу дорихонадан 83 дона “Зардекс”, 4 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Шуманай туманида қалбаки акциз марка билан елимланган алкоголь маҳсулотларини сотиш ҳолатлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шуманай туман бўлими томонидан “Нукус вино заводи” АЖнинг мурожаатига асосан тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирларда, ЯТТ А.Р. савдо дўкони омборхонасида фуқаро Б.М.га қалбаки акциз маркалар билан маркаланган сиғими 0,5 литр бўлган 119 дона “Қаратаў” номли алкоголь маҳсулотларини 2,3 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, “А.Т.” МЧЖга қарашли савдо дўкони омборхонасида фуқаро Х.Б.га қалбаки акциз маркалар билан маркаланган жами 36 дона “Қаратаў”, “Қаратаў Эксклюзив” ва “Қаратаў Золотой” номли алкоголь маҳсулотларини 1,3 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, воқеа жойидан сотиш мақсадида сақлаб келинган турли ҳажмдаги яна 36 дона “Қаратаў” номли алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Навоий вилоятида 2,3 кг соф қуйма олтиннинг муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, ДХХ ва ИИБнинг Навоий вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро С.Н. соф қуйма олтинни ўтказиш мақсадида, фуқаро Р.дан 548 грамм соф қўйма олтинни 328,5 млн сўмга, фуқаро Б.дан 1,7 кг соф қуйма олтинни 1,7 млрд сўмга харид қилиб, Навоий-Самарқанд йўналишида “Nexia-2” русумли автотранспорт воситасида ҳаракатланиб келаётган вақтида ушланган, тадбир якунида ундан жами 2,3 кг соф қуйма олтин парчалари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Беруний ва Бўстон туманларида фермер ва ўрмон хўжалиги ҳудудидан ер майдони олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Беруний тумани бўлими томонидан ДХХ билан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Г.С. фуқаро Х.нинг ишончига кириб, унга 10 000 АҚШ доллари эвазига “М.” фермер хўжалигига қарашли 5 гектар ҳамда “Ж.” фермер хўжалигига қарашли 1 гектар ер майдонини олиб беришини ваъда қилиб, олдиндан 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Бўстон тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Бўстон ўрмон участкаси ўрмончиси Р.Ў. фуқаро Д.га танишлари ёрдамида ўрмон хўжалиги ҳудудидан 1 гектар ер майдонини 4 000 АҚШ доллари эвазига маиший хизмат кўрсатиш маскани барпо этиш учун ажратиб беришга келишиб, 3 500 АҚШ долларини олдиндан тўлов сифатида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Шофиркон туманида тадбиркордан пул олган муҳандис ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Шофиркон тумани бўлимлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, Вобкент туман Электр тармоқлари корхонаси муҳандиси Д.Д. ЯТТ Ф.дан ишлаб чиқариш цехига уч фазали электр линиясини улаб бериш эвазига 300 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси Тошкент вилоятида

👉 t.me/Department_uz
Кегейли туманида миллий гвардия тизимига ишга киритмоқчи бўлган фирибгарлар фаолияти фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Кегейли тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.Б. фуқаро Р.нинг ишончига кириб, танишлари орқали уни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қорақалпоғистон Республикаси тизимига ишга киритиб қўйиш эвазига 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ушланиб, унинг кўрсатувларига асосан давом этган тадбирда шериги А.Қ. 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Прокуратура ходимлари ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди

👉 t.me/Department_uz
Зангиота туманида таниқли компания кир ювиш кукунларини қўлбола усулда тайёрлаб сотаётган яширин цех фаолияти фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зангиота туман бўлими томонидан “The Procter & Gamble” компанияси ишончли вакилининг мурожаатига асосан туман ДСИ билан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Э.Т. ўзининг яшаш хонадонида яширин цех ташкил қилиб, ҳар бири 2 кг. дан қадоқланган полиэтилен қопларда “Ariel”, “Tide”, “Persil” ва “Миф” номли брендлар остида қалбакилаштирилган кир ювиш кукунларини ишлаб чиқарилаётганлиги аниқланиб, ушбу хонадондан 4 540 кг ярим тайёр маҳсулотлар, 146 дона кир ювиш кукуни, 111 дона турли бренд номлари туширилган полиэтилен пакетлар, 2 дона қадоқлаш ускунаси ва тарози ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 149-моддаси (муаллифлик ёки ихтирочилик ҳуқуқларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Хатирчи туманида 216,9 млн сўмлик кўмир камомадига йўл қўйилганлиги аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хатирчи туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, 03.11.2021 йил ҳолатига “Кўмиртаъминот” МЧЖнинг Хатирчи кўмир омборида кўмир маҳсулотини қолдиғини аниқлаш юзасидан ўтказилган маркшейдерлик ўлчовида, омбор мудири А.А. ва бошқалар туман аҳолиси учун имтиёзли нархларда сотилиши лозим бўлган ўзларининг моддий жавобгарлигидаги 216,9 млн сўмлик “БР” маркали 722,4 тонна кўмир камомадига йўл қўйганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz