Prokuratura Departamenti
18.3K subscribers
9.05K photos
1.44K videos
1.93K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Дори воситалари ва тиббий буюмларнинг ноқонуний савдоси фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тўрткўл тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган терговга қадар текширувда “A.F.” МЧЖ масъул шахслари МЧЖнинг дори воситалари ва тиббий буюмлар савдоси билан шуғулланиш учун лицензияси суд томонидан бекор қилинган бўлса-да, давлат реестрида қайд қилинмаган, мувофиқлик сертификати расмийлаштирилмаган ва яроқлилик муддати ўтган умумий баҳоси 279 млн сўмлик 869 турдаги дори воситалари, 16 турдаги тиббий буюмлар ва 162 турдаги биологик фаол қўшимчаларни савдога қўйганликлари аниқланиб, ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш, шунингдек таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) ва 190-моддаси (фаолият билан лицензиясиз ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатсиз ёхуд хабарнома юбормасдан шуғулланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яккасарой тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “K.B.” хусусий корхонаси масъул шахслари савдо дўконида умумий баҳоси 47,1 млн сўмлик 21 турдаги 1 221 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини савдога қўйганликлари аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 | Жиззах ва Сурхондарё вилоятлари

Сифати кафолатланмаган дори воситалари ва гиёҳвандлик моддаларининг айланмасига чек қўйилди


👉@Department_uz
Самарқанд вилоятида қалбаки алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқараётган яширин цех фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жомбой тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Д.С. "Самарқанд" МФЙ ҳудудидаги хонадонида яширин цех ташкил қилиб, қўлбола усулда алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, ушбу яширин цехдан умумий баҳоси 69,8 млн сўмлик 19 100 дона ёрлиқлар, 10 000 дона шиша қопқоқлари, 1 500 дона бўш шиша идишлар, 1 570 дона қалбаки акциз марка, 1 420 литр спирт, 359 дона алкоголь маҳсулотлари ва ишлаб чиқаришда фойдаланилган бошқа маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Самарқанд вилоятида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тойлоқ тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Д.Б. фуқаро А.Қ.га гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали ҳайдовчилик гувоҳномасини бекор қилдирмаслик эвазига 2 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланиб, текширув давомида ушбу пуллар ҳисобидан 1,2 млн сўмнинг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Департаментнинг Жомбой тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ф.Э. фуқаролар М.М. ва Ф.Э.га ҳайдовчилик гувоҳномалари олиб беришини ваъда қилиб, 2 100 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


👉@Department_uz
Фарғона вилоятида чегара ҳудудидан акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини олиб ўтган шахслар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сўх тумани бўлими ходимлари, ДХХ ва ДХХ чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар С.М. ва О.Ғ. ўзаро тил бириктириб, хорижий давлатларда ишлаб чиқарилган, келиб чиқиши ва сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 2 610 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини Қирғиз Республикасидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига “Гулшан” МФЙ ҳудудидаги чегара сим тўсиғини бузиб, олиб ўтганликлари аниқланиб, ушбу тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) ва 223-моддаси (қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 | Тошкент ва Самарканд вилоятларида истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарилишининг олди олинди

👉@Department_uz
Forwarded from Oliy Majlis Senati
🇺🇿🇺🇿🇺🇿

Senat qo‘mitasi hamda Korrupsiyaga qarshi kurashish hududiy kengashining qo‘shma majlisi bo‘lib o‘tdi
___________
Состоялось совместное заседание Комитета Сената и Территориального совета по противодействию коррупции

Senat.uz | Facebook | Instagram | Youtube | Virtual murojaat | Mediateka | Yoshlar parlamenti
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оҳангарон шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “A.” МЧЖ масъул шахслари "Навбаҳор" МФЙ ҳудудидаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида электр тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан уланиб, 250,5 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Департаментнинг Жомбой тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ЯТТ "Р.Р." тижорат мақсадида новвойхона биносида яширин равишда электр тармоғига тўғридан-тўғри уланиб, 175,1 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


👉@Department_uz
Сирдарёда “Молиявий саводхонлик” олимпиадасининг вилоят босқичига старт берилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 30-сентябрдаги ПҚ-346-сон қарори ҳамда тегишли топшириқлар асосида Олимпиаданинг II (вилоят) босқичининг тантанали очилиши бўлиб ўтди.

Бугун туман (шаҳар) босқичида ғолиб бўлган 36 нафар 8–9–10-синф ўқувчилари вилоят босқичида иштирок этиш учун жам бўлдилар.

Очилиш маросимидан сўнг олимпиада жараёнларига старт берилиб, иштирокчилар билим ва салоҳиятларини синовдан ўтказдилар.

Ўқувчиларга 30 та тест саволига жавоб бериш учун 90 дақиқа вақт ажратилди.

Якуний натижаларга кўра, энг юқори натижа қайд этган иштирокчилар кейинги босқичларга йўлланма олиш учун кураш олиб борадилар.

Барча иштирокчиларга омад тилаймиз!

👉@Department_uz