Prokuratura Departamenti
18.2K subscribers
9.09K photos
1.45K videos
1.94K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
📌Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси томонидан Тошкент кимё-технология институтида давра суҳбати ташкил этилди.

Унда асосий эътибор илмий - инновацион фаолиятнинг ишлаб чиқариш корхоналари билан ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш, давлат органлари, корхоналар билан алоқаларни мустаҳкамлаш, назария билан амалиётни биргаликда олиб боришга қаратилди.

Учрашувда соҳада хуфиёна иқтисодий ҳаракатларни олдини олишда “тармоқ–корхона–олийгоҳ” занжири асосида тадқиқотлар олиб бориш, илмий педагогик  кадрларни тайёрлаш, илмий тадқиқотлар натижаларини амалиётга тадбиқ этишда соҳага ихтисослашган ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама этилди.

🔰Энг асосийси, Инспекция ва Институт томонидан алкоголь ва тамаки маҳсулотлари бозорини тартибга солиш соҳасида ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантириш, кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш, шунингдек, замонавий технологиялар ва инновацион ёндашувларни амалиётга жорий этиш юзасидан икки томонлама ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.

Меморандум доирасида тармоқни ривожлантириш ва ишлаб чиқариш жараёнлари сифатини оширишга қаратилган қатор муҳим масалалар муҳокама қилинди. Хусусан, замонавий стандартларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш, шунингдек халқаро амалиётларни интеграция қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Давра суҳбати сўнггида ишлаб чиқилган илмий таклиф ва  тавсиялар ваколатли давлат органларига жорий этиш учун юборилди.

👉@Department_uz
Андижон шаҳрида 1 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ЯТТ М.А. аҳолига хизмат кўрсатиш биносини тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, жами 1 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Қашқадарё ва Андижон вилоятларида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши шаҳри бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро З.Қ. 2 та елим пакетга солинган сариқ ва қизил рангли 29 дона капсула ҳамда 60 дона “Gabaten” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини фуқарога 500 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Улуғнор туман бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.А. фуқаро М.Х.га хорижда ишлаб чиқарилган 4 дона “Регапен” ҳамда 1 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 670 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, ундан дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Сурхондарё вилоятида алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жарқўрғон тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Q.A.” хусусий корхонаси раҳбари А.Р. (муқаддам ЖКнинг 186-1-моддаси билан судланган) “Меҳнат-роҳат” МФЙ ҳудудидаги савдо дўконида умумий баҳоси 45,6 млн сўмлик 46 турдаги 2 794 дона истеъмолга яроқсиз алкоголь ва 123 қути тамаки маҳсулотларини савдога қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Департаментнинг Узун тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Z.X.” оилавий корхонаси раҳбари А.Т. “Файзова” МФЙ ҳудудидаги савдо дўконида тегишли ҳужжатлари бўлмаган 25 турдаги жами 282 дона алкоголь ва 31 турдаги 391 қути тамаки маҳсулотларини савдога қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Forwarded from Bosh prokuratura
Ҳурматли фуқаролар!

Айни вақтда ижтимоий тармоқларда «Энг яхши прокурор — Ўзбекистон 2026» танловида гўёки иштирок этилгани ҳақида хабар тарқалмоқда. Ушбу маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди.

Сизлардан мазкур хабарга ишонмасликларингизни ҳамда у билан боғлиқ ҳаволаларга ўтмасликларингизни сўраймиз.

**************

Уважаемые граждане!

В настоящее время в социальных сетях распространяется пост о якобы участии в конкурсе «Лучший прокурор — Узбекистан 2026». Данная информация не соответствует действительности.

Просим не реагировать на указанную публикацию и не переходить по возможным ссылкам, связанным с ней.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича амалий семинар ўтказилди

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 | Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилояти

Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди


👉@Department_uz
Бағдод туманида акциз маркасиз тамаки маҳсулотларининг савдоси фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бағдод тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар М.Ж. ва Д.А. фуқарога хорижда ишлаб чиқарилган 7 турдаги 450 дона акциз маркасиз электрон тамаки маҳсулотини 127,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz