Prokuratura Departamenti
17.8K subscribers
8.47K photos
1.32K videos
1.86K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Forwarded from Bosh prokuratura
21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни

Тил – бу миллат кўзгусидир. Ҳар бир миллатнинг ўтмиши, бугуни ва келажаги бу унинг тили билан чамбарчас боғлиқдир. Миллатни миллат қиладиган, элатни элат қиладиган ҳам бу тилдир.

Бош прокуратурада ўтказилган байрам тадбири ҳам юқоридаги шиор остида кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Қонунчилик палатаси қўмита раиси Эркин Захидов, Вазирлар Маҳкамаси департамент бошлиғи Абдуғаффор Қирғизбоев, Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари Ғайрат Мажид, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Исажон Султон, ёзувчи Луқмон Бўрихон, шоир Азиз Сайид, шунингдек, видеоконференция орқали барча бўғиндаги прокуратура органлари, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Мажбурий ижро бюроси ходимлари иштирок этдилар.

Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев сўзга чиқиб, 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни билан барчани муборакбод этди ҳамда юртимизда ўзбек тилига берилаётган эътибор ва амалга оширлаётган муҳим ислоҳотларга тўхталиб ўтди.

Жумладан, Муҳтарам Президентимизнинг бевосита ташаббуслари билан мамлакатимизда ва ҳалқаро миқёсида ўзбек тилининг нуфузини ва обрў-эътиборини тубдан ошириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилганлиги яна бир бор эътироф этилди.

Шунингдек, Бош прокурор ўзбек тилини янада ривожлантириш бўйича Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ташаббусларни рўёбга чиқариш, айниқса, давлат тилига оид қонун ҳужжатлари ижросининг сўзсиз таъминланиши юзасидан таъсирчан назорат ўрнатишда прокуратура органлари олдинги сафларда бўлиши зарурлигини таъкидлаб ўтди.

Қайд этилганидек, прокуратура органлари тизимида иш юритиш давлат тилида амалга оширилиши, барча ҳужжатлар тўлиқ давлат тилида расмийлаштирилиши таъминланмоқда.

Бунда, Бош прокурор маслаҳатчиси, шунингдек вилоят прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар, Департамент ва Бюро раҳбарларининг маслаҳатчилари фаолияти йўлга қўйилганлиги муҳим аҳамият касб этади.

Бош прокуратура Академиясининг ўқув дастурларига давлат тилида иш юритиш бўйича алоҳида дарс соатлари киритилиб, мукаммал ўқитиш тизими яратилганлиги ходимларнинг билим ва малакасини янада оширишга замин яратмоқда.

Тадбирда Вазирлар Маҳкамасининг Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти билан ҳамкорликда прокуратура органлари ходимлари ўртасида “Юридик соҳада давлат тилининг ўрни ва аҳамияти” мавзуси бўйича эсселар, билимдонлик ва шеърхонлик йўналишларида ўтказилган танловларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Танлов ва турли номинациялар ғолибларига диплом ва сертификатлар ҳамда эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.

Шу билан бирга, тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар сўзга чиқиб, байрами муносабати билан барчани табриклаб, тегишли тавсия ва таклифлар билан ўртоқлашишди.

👉 @uzbprokuratura
Forwarded from Bosh prokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бош прокуратурада "21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни" муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

👉 @uzbprokuratura
Акциз маркалари билан елимланмаган алкоголь маҳсулотларини ноқонуний муомалага киритган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан Тошкент шаҳар ИИББ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар А.А. ва Х.Х.лар олдиндан тил бириктириб, алкоголь маҳсулотларини ноқонуний муомалага киритиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, фуқаро Р.га чет элда ишлаб чиқарилган акциз маркалар билан елимланмаган 1 литр ҳажмдаги 100 дона “Yeni Raki” номли алкоголь маҳсулотини жами 3 300 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Арзонлаштирилган савдо ярмаркалари

👉 t.me/Department_uz
Forwarded from Bosh prokuratura
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
24 октябрь куни Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказида Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев иштирокида Матбуот анжумани бўлиб ўтди

Манба: 67 studio

👉
@uzbprokuratura
Forwarded from Bosh prokuratura
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
25 октябрь куни Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказида прокурор Ниғматилла Йўлдошев иштирокида Матбуот анжумани бўлиб ўтди

Манба: 67 studio

👉
@uzbprokuratura
Forwarded from Bosh prokuratura
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бош прокуратурада "21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни" муносабати билан ўтказилган маънавий-маърифий тадбир бўйича кўрсатув

👉 @uzbprokuratura
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Репортаж 24 | Арзонлаштирилган бозор ярмаркалари

👉 t.me/Department_uz
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Хозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Репортаж 24 | Спорт - саломатлигимиз кафолати

👉 t.me/Department_uz
Тадбиркорнинг 1,3 млрд сўмлик маҳсулотини ўзлаштирган филиал раҳбарининг кирдикорлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “P.” қўшма корхонасининг Бухоро филиали раҳбари З.Ж. ўзига ишониб топширилган 1,3 млрд сўмлик алкоголь ва салқин ичимликларни нақд пулга сотиб, пулларни корхона ҳисоб рақамига кирим қилмасдан талон-торож қилиб, ушбу пуллар ҳисобидан турмуш ўртоғи ва ўзининг номига 2 та “Damas”, “Toyota Hays” ва “Isuzu” русумли автотранспорт воситаларини харид қилиб, жиноий фаолиятдан олинган даромадларини легаллаштирганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Қўнғирот туманида фуқароларга қўлбола алкоголь маҳсулотларини сотаётган корхона раҳбари ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нукус шаҳар ва Қўнғирот тумани бўлимлари томонидан “Нукус вино заводи” АЖнинг мурожаатига асосан ўтказилган тезкор тадбирда, Қўнғирот туманида фаолият юритувчи “D.S.” хусусий корхонаси раҳбари А. фуқаро Ф.га 144 дона қалбаки акциз маркалар билан елимланган “Qarataw” номли алкоголь маҳсулотини 2,4 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, жами 156 дона алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Арзонлаштирилган савдо ярмаркалари

👉 t.me/Department_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бухоро вилоятида тадбиркорлик фаолияти қўллаб-қувватланмоқда

👉 t.me/Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент бошлиғи кубоги ўтказилди

👉 t.me/Department_uz
Тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ниятидаги фуқаронинг 23 000 АҚШ долларини қўлга киритган фирибгар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро А.А. тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагида бўлган фуқаро К.нинг ишончига кириб, унга “Дахбет сув иншооти” корхонасига қарашли 0,21 гектар ер майдонини ўзига тегишли эканлигини айтиб, ушбу жойда ишлаб чиқариш цехи қуриш учун ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 23 100 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланиб, шундан 1 500 АҚШ долларини ихтиёрий равишда қайтарганлиги процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Уйчи туманида фермер хўжалигига тегишли бўлган ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Уйчи туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.Р. Чортоқ туманидаги “W.” фермер хўжалигига қарашли ер майдонининг 8 гектарини фуқаро Б.га 17 000 АҚШ доллари эвазига танишлари орқали олиб беришни ваъда қилиб, 5 000 АҚШ доллари ва 53,7 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Шайхонтоҳур туманида суғурта агентлари томонидан суғурта полислари талон-торож қилинганлиги аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, ЯТТ К.Д. ва К.Р.лар “A.” МЧЖ шаклидаги суғурта компаниясининг умумий қиймати 662,1 млн сўмлик жами 5 395 дона суғурта полисларини битим асосида олиб, уларни реализация қилишдан тушган маблағларни жамиятга ўтказмасдан ўз эҳтиёжларига сарфлаб, талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Арзонлаштирилган савдо ярмаркалари

👉 t.me/Department_uz
Урганч шаҳрида 30 000 АҚШ долларига ер майдони олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Урганч шаҳар бўлими ҳамда ДХХнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Д.Ю., фуқаро Ш.га тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун Урганч шаҳар ҳудудида танишининг номида бўлган 2 сотих ер майдонини 30 000 АҚШ доллари эвазига танишлари орқали расмийлаштириб олиб беришини ваъда қилиб, олдиндан 20 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz