Prokuratura Departamenti
17.8K subscribers
8.38K photos
1.32K videos
1.79K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Навоий вилоятида захирадаги ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий шаҳар бўлими томонидан вилоят ДХХ билан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Л.Қ. фуқаро Ш.нинг ишончига кириб, аслида Навбаҳор тумани ҳокимлиги захирасида бўлган 40 сотих ер майдонини ўзига тегишли эканлигини айтиб, ушбу ер майдонини фирибгарлик йўли билан 75 млн сўмга сотишга келишиб, 1 700 АҚШ доллари ва 57 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Тадбиркорга кўп қаватли уй қурилишини олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Сирдарё вилояти бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган фуқаро Р.Р. “A.Р.” МЧЖ раҳбарининг ишончига кириб, унга Жиззах вилояти, Зафаробод туманида кўп қаватли уйлар қурилиши режалаштирилганлигини, шундан 5 қаватли 1 та уй қуриш учун шартнома тузишда танишлари орқали ёрдам беришини ваъда қилиб, эвазига ундан фирибгарлик йўли билан 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ушланиб, унинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда, фуқаро А.У. шериги Р.Р.дан 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Учкўприк туманида табиий газ тармоғидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учкўприк туман бўлими ҳамда “Ҳудудгаз Фарғона” филиали ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда, туманидаги “K” МЧЖга қарашли оҳак ишлаб чиқариш цехида тамғаси бузилган газ ҳисоблагичга уланиб, 10.09.2021 йилдаги қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича хабарномани инобатга олмасдан фаолият юритганликлари натижасида, ҳудудий газ таъминоти корхонаси манфаатларига 247,7 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Forwarded from Bosh prokuratura
Болалар ҳуқуқлари - прокуратура ҳимоясида

Бухоро вилояти Олот тумани “Усмоншайх” маҳалласидаги оилаларда 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган 296 нафар болалар бўлиб, шундан атиги 50 нафари 2 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотига қамраб олинган, қолган 246 нафари мактабгача таълимга қамраб олинмасдан қолган.

Давлатимиз раҳбари Олот туманига ташрифи давомида ижтимоий соҳаларни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб, мактаб, болалар боғчаси ва бошқа ижтимоий хизмат объектлари барпо этилиши юзасидан мутассадиларга топшириқлар берган.

Шу боис, туман ҳокимининг 26.02.2021 йилдаги қарори билан мактабгача таълим ташкилотини қуриш учун 0,42 гектар ер майдони ажратилди.

Прокуратура органлари сайи-ҳаракатлари билан мазкур ҳудудда янги 180 ўринли замонавий мактабгача таълим ташкилоти биноси қад ростлади.

Бино қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилиши натижасида мактабгача таълимга жалб қилинмаган болалар тўлиқ қамраб олинди, шунингдек, маҳалладаги 30 нафар ишсиз фуқаролар доимий иш ўрнига эга бўлди.

Жорий йилнинг 15 октябрь куни боғчанинг очилиш маросими тантанали бўлиб ўтди, унда Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Ҳалим Болтаев, вилоят прокурори Махмуд Истамов, туман ҳокими Наргиза Неъматова ва бошқа мутасадди ташкилот вакиллари иштирок этиб, 22-сон давлат мактабгача таълим ташкилоти мудирига рамзий калит топширилди.

👉 @uzbprokuratura
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Хозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
Фуқарони ижтимоий тармоқлар орқали обрўсизлантирмоқчи бўлган товламачи ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ИИВинг Навоий вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Д.Х. бошқа бир фуқаро Н.нинг қадр-қиммати ва обрўсига путур етказиши мумкин бўлган фотосурат ва видеоларни интернет ижтимоий тармоқларида тарқатиб юбориши билан қўрқитиб, эвазига ундан товламачилик йўли билан 30 млн сўм талаб қилиб, электрон тўлов тизими орқали таниши Д.нинг пластик картасига 29,7 млн сўмни ўтказиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган.

👉 t.me/Department_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Махсус репортаж | Арзонлаштирилган савдо ярмаркалари

👉 t.me/Department_uz
Ҳазорасп туманида ер сотмоқчи бўлган фирибгарлар фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ҳазорасп туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Р. ва М. “Б.” МФЙ раиси Г.Р. билан олдиндан тил бириктириб, маҳалла ҳудудидаги захирадаги 11 сотих экин ер майдонини фуқаро Д.га турар жой қуриш учун танишлари орқали расмийлаштириб олиб беришни ваъда қилиб, эвазига олдиндан келишилган 9 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний сотаётган дорихона фаолияти фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “E.” МЧЖга қарашли дорихона сотувчиси С.Х. 1 дона “Тропикамид” ва 56 дона “Регапен” номли дори воситаларини харидор Н.га 1,1 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу дорихонадан тегишли ҳужжатлари бўлмаган “Селофен” ва “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Боғот туманида фуқаронинг ўқишини кўчириб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Боғот туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Т.Р. бошқа бир фуқаро У.нинг ишончига кириб, унинг қўшни Қирғизистон Республикаси университетидаги ўқишини 2 500 АҚШ доллари эвазига Урганч давлат университетига кўчириб беришни ваъда қилиб, шундан 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Қамаши туманида марказий ичимлик суви қувурига ўзбошимчалик билан уланиш ҳолати фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қамаши туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Х.Б. “Шаҳрисабз-Қарши” марказий ичимлик суви қувурига ўзбошимчалик билан уланиб, аҳолига ичимлик суви тарқатиш шаҳобчаси ташкил қилиб, ичимлик сувини сотиш орқали “Қашқадарё сув таъминоти” МЧЖ манфаатларига 174,9 млн сўм зарар етказганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Фуқароларга уй олиб бериш ва ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Сурхондарё вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган фуқаро З.А. фуқаро К.нинг ишончига кириб, унга 2 000 АҚШ доллари эвазига уй олиш учун субсидия балларини йиғиб бериш орқали уй олиб беришни ваъда қилиб, шундан 100 АҚШ долларини олиб, қолган 1 900 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Бундан ташқари, З.А. 2020 йилда 8 нафар фуқарони танишлари орқали Тошкент тиббиёт академиясининг Термиз филиалига ўқишга киритиб қўйишга ишонтириб, эвазига уларнинг жами 19 800 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz