Prokuratura Departamenti
17.8K subscribers
8.38K photos
1.31K videos
1.79K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Хоразм вилоятида фахрий ходимлар билан учрашув ўтказилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармасида тизимда узоқ йиллар меҳнат қилиб, кексалик гаштини сураётган фахрий ходимлар билан учрашув ташкил этилди. Тадбирни бошқарма бошлиғи Ғ.Султанов кириш сўзи билан очиб берди ва фахрийларнинг тизим ривожидаги ўрни ҳақида ўз фикр- мулоҳазаларини билдирди.

Бугун соҳа фидойиларини ижтимоий-қўллаб-қувватлаш, фаол ва мазмунли ҳаёт кечиришларини таъминлаш ёш ходимлар зиммасидаги шогирдлик бурч ва масъулиятлардан биридир. Тадбирда узоқ йиллар бой тажриба асосида самарали хизмат қилган фахрийлар П.Собиров, Т.Қурбонова, Р.Рахмонов ва Қ.Жаббаровлар сўзга чиқиб, ўз меҳнат тажрибалари ҳақида тизим ходимлари билан ўртоқлашдилар.

Албатта бу каби тадбирларни ўтказилиши Ватанга садоқат билан хизмат қилиш, жамиятда коррупция ва иқтисодий жиноятларни олдини олишда тизим ходимларини касбий билим ва кўникмаларини оширишда муҳим ахамият касб этади.

👉 t.me/Department_uz
Ҳазорасп туманида захирадаги ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Ҳазорасп тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Д.А. ва Қ.И.лар фуқаро Ғ.нинг ишончига кириб, унга турар жой қуриш учун туман ҳокимлиги захирасида бўлган 8 сотих ер майдонини танишлари орқали расмийлаштириб олиб бериш эвазига 10 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Фахрийлар доимо эъзозда

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармасида фахрийлар иштирокида “Адолат тарозисини маҳкам тутиб” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда бошқарма бошлиғи Д.Шарипов Департамент органларида узоқ йиллар самарали хизмат қилиб, қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишга муносиб ҳиссасини қўшган фахрийлар меҳнати, улар босиб ўтган машаққатли йўллари ҳақида алоҳида тўхталиб, ўз фикрини баён этди.

Шунингдек, фахрийлар ҳаётий тажрибалари, улар эришган ютуқлар, амалга оширган ишлари ҳақида ёшларга ҳикоя қилиб, ёш мутахассисларни ватанга ва касбга садоқат руҳида тарбиялашга алоҳида тўхталиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Шундан сўнг, фахрийларни маданий ҳордиқ чиқаришлари учун Қарши шаҳридаги “Абу Убайда Омир ибн ал Жаррож”, “Одина мадрасаси ва масжиди” ҳамда “Ватанпарварлар боғи” да саёҳат ташкил этилди.

👉 t.me/Department_uz
Ширин шаҳрида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган фуқаро ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ширин шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.Б. ноқонуний даромад орттиришни кўзлаб, фуқаро Ш.га таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган 56 дона “Регапен”, 2 дона “Селофен” ва 2 дона “Тропикамид” номли дори воситаларини 1,3 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Тадбиркорларнинг 548,5 млн сўмлик мулкини ўзлаштирган фирибгарларнинг қилмиши фош бўлди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пайариқ туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Т.М. ва бошқалар тумандаги “D.” МЧЖ ҳамда “M.” оилавий корхонасини бошқарган даврида, Тошкент шаҳридаги “D.”ва “P.” МЧЖлар ҳамда “E.” хусусий корхонасининг 548,5 млн сўмлик мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари, шунингдек фуқаро Ш.нинг ишончига кириб, унинг номига юқоридаги субъектлардан 171 млн сўмлик мебель жиҳозларини қабул қилиб олганлиги тўғрисида ҳужжатларни расмийлаштириб, маҳсулотлар сотувидан тушган нақд пул маблағларини банк муассасасига топширмасдан савдо қоидаларини бузганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 189-моддаси (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Навоий вилоятида захирадаги ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий шаҳар бўлими томонидан вилоят ДХХ билан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Л.Қ. фуқаро Ш.нинг ишончига кириб, аслида Навбаҳор тумани ҳокимлиги захирасида бўлган 40 сотих ер майдонини ўзига тегишли эканлигини айтиб, ушбу ер майдонини фирибгарлик йўли билан 75 млн сўмга сотишга келишиб, 1 700 АҚШ доллари ва 57 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Тадбиркорга кўп қаватли уй қурилишини олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Сирдарё вилояти бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган фуқаро Р.Р. “A.Р.” МЧЖ раҳбарининг ишончига кириб, унга Жиззах вилояти, Зафаробод туманида кўп қаватли уйлар қурилиши режалаштирилганлигини, шундан 5 қаватли 1 та уй қуриш учун шартнома тузишда танишлари орқали ёрдам беришини ваъда қилиб, эвазига ундан фирибгарлик йўли билан 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ушланиб, унинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда, фуқаро А.У. шериги Р.Р.дан 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Учкўприк туманида табиий газ тармоғидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учкўприк туман бўлими ҳамда “Ҳудудгаз Фарғона” филиали ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда, туманидаги “K” МЧЖга қарашли оҳак ишлаб чиқариш цехида тамғаси бузилган газ ҳисоблагичга уланиб, 10.09.2021 йилдаги қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича хабарномани инобатга олмасдан фаолият юритганликлари натижасида, ҳудудий газ таъминоти корхонаси манфаатларига 247,7 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Forwarded from Bosh prokuratura
Болалар ҳуқуқлари - прокуратура ҳимоясида

Бухоро вилояти Олот тумани “Усмоншайх” маҳалласидаги оилаларда 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган 296 нафар болалар бўлиб, шундан атиги 50 нафари 2 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотига қамраб олинган, қолган 246 нафари мактабгача таълимга қамраб олинмасдан қолган.

Давлатимиз раҳбари Олот туманига ташрифи давомида ижтимоий соҳаларни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб, мактаб, болалар боғчаси ва бошқа ижтимоий хизмат объектлари барпо этилиши юзасидан мутассадиларга топшириқлар берган.

Шу боис, туман ҳокимининг 26.02.2021 йилдаги қарори билан мактабгача таълим ташкилотини қуриш учун 0,42 гектар ер майдони ажратилди.

Прокуратура органлари сайи-ҳаракатлари билан мазкур ҳудудда янги 180 ўринли замонавий мактабгача таълим ташкилоти биноси қад ростлади.

Бино қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилиши натижасида мактабгача таълимга жалб қилинмаган болалар тўлиқ қамраб олинди, шунингдек, маҳалладаги 30 нафар ишсиз фуқаролар доимий иш ўрнига эга бўлди.

Жорий йилнинг 15 октябрь куни боғчанинг очилиш маросими тантанали бўлиб ўтди, унда Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Ҳалим Болтаев, вилоят прокурори Махмуд Истамов, туман ҳокими Наргиза Неъматова ва бошқа мутасадди ташкилот вакиллари иштирок этиб, 22-сон давлат мактабгача таълим ташкилоти мудирига рамзий калит топширилди.

👉 @uzbprokuratura
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Хозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
Фуқарони ижтимоий тармоқлар орқали обрўсизлантирмоқчи бўлган товламачи ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ИИВинг Навоий вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Д.Х. бошқа бир фуқаро Н.нинг қадр-қиммати ва обрўсига путур етказиши мумкин бўлган фотосурат ва видеоларни интернет ижтимоий тармоқларида тарқатиб юбориши билан қўрқитиб, эвазига ундан товламачилик йўли билан 30 млн сўм талаб қилиб, электрон тўлов тизими орқали таниши Д.нинг пластик картасига 29,7 млн сўмни ўтказиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган.

👉 t.me/Department_uz