Prokuratura Departamenti
17.8K subscribers
8.38K photos
1.31K videos
1.78K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Тадбиркорга дилерликни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олтиариқ туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Қ.З. тадбиркор С.нинг ишончига кириб, унга “FLASH” энергетик ичимлиги дилерлигини ва катта миқдордаги ичимликларни олиб беришни ваъда қилиб, тадбиркорнинг 189,6 млн сўм ва 7 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Андижон ва Наманган вилоятларида ер сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Андижон тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Р.А. ва Ш.З. Андижон тумани саноат ҳудудида жойлашган 20 сотих ер майдонини фуқарога ўзларига тегишли эканлигини айтиб, ушбу ер майдонини 5 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 1 900 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Худди шундай, Департаментнинг Янги Наманган туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар М.Х. ва З.А.лар фуқарога 4 сотих ер майдонига эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи қарорни 4 000 АҚШ доллари эвазига танишлари орқали чиқартириб беришни ваъда қилишиб, шундан 1 800 АҚШ доллари ва 12,9 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Тадбиркорнинг 15 000 АҚШ долларини қўлга киритган фуқаронинг фирибгарлиги фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Т.С. “B.M.” МЧЖ раҳбари Ф.нинг ишончига кириб, Янгихаёт туманидан 2,5 сотихли уй-жойни офис учун олиб беришни ваъда қилиб, эвазига унинг 15 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тафсилот | Аҳолига арзон ва сифатли озиқ - овқат маҳсулотлари етказиб берилмоқда
Тошкент вилоятида ноқонуний валюта савдосига чек қўйилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси томонидан валюта қимматликларининг ноқонуний муомалага киритилишини олдини олиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Д.У. ва Ў.М.лар валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, жами 10 000 АҚШ долларини фуқаро Д.га 107,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Миробод туманида кучли таъсир этувчи дори воситаларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миробод туман бўлими томонидан ДХХнинг Тошкент шаҳар бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “S.F.” МЧЖга қарашли дорихона сотувчиси М.М. хорижда ишлаб чиқарилган кучли таъсир қилувчи 2 дона “Регапен” ва 2 дона “Тропикамид” номли дори воситасини 240 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу дорихонадан тегишли ҳужжатлари бўлмаган жами 1 155 дона “Зардекс”, “Регапен”, “Тропикамид” “Карбамазепин”, “Омепразол” ва “Карбалекс” номли дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Тойлоқ туманида фуқарони Польша давлатига ишга юборишни ваъда қилган фирибгарга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тойлоқ туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган фуқаро О.Д. фуқаро С.нинг ишончига кириб, уни ваколатли танишлари билан гаплашиб Польша давлатига ишга юборишни ваъда қилиб, эвазига 3 800 АҚШ долларини қўлга киритганлиги аниқланган, шунингдек текширувда О.Д. ўз айбига тўлиқ иқрорлигини билдириб С. дан олган пуллари ҳисобидан 800 АҚШ доллари ва 1,7 млн сўмни қайтарганлиги процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Фахрийлар доимо эътибор ва эъзозда

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Жиззах вилояти бошқармаси томонидан Департамент органларида самарали меҳнат қилган фахрийлар иштирокида “Адолат тарозисини маҳкам тутиб” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатини бошқарма бошлиғи Т.Шарипов очиб бериб, ёш мутахассисларга Департамент органларида узоқ йиллар самарали меҳнат қилган фахрийларни таништирди. Меҳнат фахрийларининг иш фаолияти давомида орттирилган назарий билимлари ва амалий кўникмалари ҳақида батафсил маълумот берилиб, қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини адолатли ҳимоя қилиш бўйича ёш мутахассисларга ўз фикрларини билдирди. Давра суҳбатида ёш мутахассислар томонидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Шундан сўнг, меҳнат фахрийлари ва ёш мутахассислар иштирокида Жиззах шаҳридаги “Шароф Рашидов” ва “Ҳамид Олимжон ва Зулфия хоним” давлат музейларига саёҳат ташкил этилиб, фахрийлар музейдаги эсдалик дафтарига ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини ёзиб қолдиришди.

👉 t.me/Department_uz
Хоразм вилоятида “Instagram” ижтимоий тармоғи саҳифасидаги расмларни ўчириш эвазига пул талаб қилган товламачи ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.Б. фуқаро С.нинг номига очилган “Instagram” ижтимоий тармоғи саҳифасидаги С.ни обрўсизлантирувчи расмларни ўчириш эвазига товламачилик йўли билан фуқародан акаси М.Б. орқали 5 000 АҚШ долларини талаб қилиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган.

👉 t.me/Department_uz
Тошкент вилоятида фуқарони ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган устаси фаранг фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси, Оққўрғон туман бўлими ва вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, муқаддам 5 маротаба фирибгарлик жиноятлари учун судланган фуқаро Ў.М. фуқаро Ф.нинг қизини танишлари орқали 5 000 АҚШ доллари эвазига Тошкент давлат юридик университетига ўқишга киритиб қўйишга ишонтириб, олдиндан 1 100 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Хоразм вилоятида фахрий ходимлар билан учрашув ўтказилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармасида тизимда узоқ йиллар меҳнат қилиб, кексалик гаштини сураётган фахрий ходимлар билан учрашув ташкил этилди. Тадбирни бошқарма бошлиғи Ғ.Султанов кириш сўзи билан очиб берди ва фахрийларнинг тизим ривожидаги ўрни ҳақида ўз фикр- мулоҳазаларини билдирди.

Бугун соҳа фидойиларини ижтимоий-қўллаб-қувватлаш, фаол ва мазмунли ҳаёт кечиришларини таъминлаш ёш ходимлар зиммасидаги шогирдлик бурч ва масъулиятлардан биридир. Тадбирда узоқ йиллар бой тажриба асосида самарали хизмат қилган фахрийлар П.Собиров, Т.Қурбонова, Р.Рахмонов ва Қ.Жаббаровлар сўзга чиқиб, ўз меҳнат тажрибалари ҳақида тизим ходимлари билан ўртоқлашдилар.

Албатта бу каби тадбирларни ўтказилиши Ватанга садоқат билан хизмат қилиш, жамиятда коррупция ва иқтисодий жиноятларни олдини олишда тизим ходимларини касбий билим ва кўникмаларини оширишда муҳим ахамият касб этади.

👉 t.me/Department_uz
Ҳазорасп туманида захирадаги ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Ҳазорасп тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Д.А. ва Қ.И.лар фуқаро Ғ.нинг ишончига кириб, унга турар жой қуриш учун туман ҳокимлиги захирасида бўлган 8 сотих ер майдонини танишлари орқали расмийлаштириб олиб бериш эвазига 10 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Фахрийлар доимо эъзозда

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармасида фахрийлар иштирокида “Адолат тарозисини маҳкам тутиб” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда бошқарма бошлиғи Д.Шарипов Департамент органларида узоқ йиллар самарали хизмат қилиб, қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишга муносиб ҳиссасини қўшган фахрийлар меҳнати, улар босиб ўтган машаққатли йўллари ҳақида алоҳида тўхталиб, ўз фикрини баён этди.

Шунингдек, фахрийлар ҳаётий тажрибалари, улар эришган ютуқлар, амалга оширган ишлари ҳақида ёшларга ҳикоя қилиб, ёш мутахассисларни ватанга ва касбга садоқат руҳида тарбиялашга алоҳида тўхталиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Шундан сўнг, фахрийларни маданий ҳордиқ чиқаришлари учун Қарши шаҳридаги “Абу Убайда Омир ибн ал Жаррож”, “Одина мадрасаси ва масжиди” ҳамда “Ватанпарварлар боғи” да саёҳат ташкил этилди.

👉 t.me/Department_uz
Ширин шаҳрида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган фуқаро ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ширин шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.Б. ноқонуний даромад орттиришни кўзлаб, фуқаро Ш.га таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган 56 дона “Регапен”, 2 дона “Селофен” ва 2 дона “Тропикамид” номли дори воситаларини 1,3 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Тадбиркорларнинг 548,5 млн сўмлик мулкини ўзлаштирган фирибгарларнинг қилмиши фош бўлди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пайариқ туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Т.М. ва бошқалар тумандаги “D.” МЧЖ ҳамда “M.” оилавий корхонасини бошқарган даврида, Тошкент шаҳридаги “D.”ва “P.” МЧЖлар ҳамда “E.” хусусий корхонасининг 548,5 млн сўмлик мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари, шунингдек фуқаро Ш.нинг ишончига кириб, унинг номига юқоридаги субъектлардан 171 млн сўмлик мебель жиҳозларини қабул қилиб олганлиги тўғрисида ҳужжатларни расмийлаштириб, маҳсулотлар сотувидан тушган нақд пул маблағларини банк муассасасига топширмасдан савдо қоидаларини бузганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 189-моддаси (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Навоий вилоятида захирадаги ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий шаҳар бўлими томонидан вилоят ДХХ билан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Л.Қ. фуқаро Ш.нинг ишончига кириб, аслида Навбаҳор тумани ҳокимлиги захирасида бўлган 40 сотих ер майдонини ўзига тегишли эканлигини айтиб, ушбу ер майдонини фирибгарлик йўли билан 75 млн сўмга сотишга келишиб, 1 700 АҚШ доллари ва 57 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Тадбиркорга кўп қаватли уй қурилишини олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Сирдарё вилояти бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган фуқаро Р.Р. “A.Р.” МЧЖ раҳбарининг ишончига кириб, унга Жиззах вилояти, Зафаробод туманида кўп қаватли уйлар қурилиши режалаштирилганлигини, шундан 5 қаватли 1 та уй қуриш учун шартнома тузишда танишлари орқали ёрдам беришини ваъда қилиб, эвазига ундан фирибгарлик йўли билан 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ушланиб, унинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда, фуқаро А.У. шериги Р.Р.дан 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Учкўприк туманида табиий газ тармоғидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учкўприк туман бўлими ҳамда “Ҳудудгаз Фарғона” филиали ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда, туманидаги “K” МЧЖга қарашли оҳак ишлаб чиқариш цехида тамғаси бузилган газ ҳисоблагичга уланиб, 10.09.2021 йилдаги қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича хабарномани инобатга олмасдан фаолият юритганликлари натижасида, ҳудудий газ таъминоти корхонаси манфаатларига 247,7 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz