Prokuratura Departamenti
18.1K subscribers
6.42K photos
855 videos
1.53K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
1 млн АҚШ доллари кўринишидаги купюрани сотаётган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХ томонидан валюта қимматликларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олдини олиш мақсадида ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ф.Н. ва И.П.лар олдиндан тил бириктириб, фирибгарлик ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан ҳеч қандай қийматга эга бўлмаган 1988 йилда ишлаб чиқарилган 1 000 000 АҚШ доллари кўринишидаги яхлит купюрани фуқаро У.га 40 000 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Ер савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, вилоят Қурилиш бош бошқармаси назорат бўйича инспектори Ш.Д. фуқаролар Ғ. ва Р.нинг ишончига кириб, уларга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун паррандачилик комплекси қуришда танишлари орқали 22 000 АҚШ доллари эвазига Жиззах шаҳри ва Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ер майдони олиб беришни ваъда қилиб, олдиндан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Сергели туманида фуқароларнинг маблағларини талон-торож қилган ширкат раҳбарининг кирдикорлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувларда, тумандаги “С”. ва “Г.Т.” хусусий уй жой мулкдорлари ширкати раҳбари Л.Р. 2018 йилдан 2021 йилнинг сентябрь ойига қадар ушбу ширкатларга қарашли хонадон эгаларидан ундирилган жами 431 млн сўм бадал тўловларини ширкатларга кирим қилмасдан, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Фуқароларга уй-жой қуриш учун қалбаки кадастр ҳужжатлари тайёрлаб берган собиқ ходимнинг кирдикорлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пискент туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро У.Р. Тошкент вилояти “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” Давлат корхонаси Пискент тумани филиали мутахассиси вазифасида ишлаган пайтида, туман ҳудудида бўш турган 12 сотих ер майдонини икки нафар фуқарога уй-жой қуриш учун 6 сотихдан ажратиб бериш эвазига жами 4 000 АҚШ долларини қўлга киритиб, уларнинг номига қалбаки кадастр ҳужжатларини тайёрлаб берганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Имтиёзли шартлар асосида фуқароларга хонадон олиб беришни ваъда қилган МЧЖ раҳбари ва бошқаларнинг кирдикорлари фош бўлди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Б.” МЧЖ раҳбари У.Г., ёрдамчиси Р.Д. ва бошқалар ноқонуний бойлик орттириш мақсадида, турли хил тадбирлар ўтказиш йўли билан фуқароларнинг ишончини суиистеъмол қилиб, гўёки улар раҳбарлик қилаётган МЧЖ орқали кўп қаватли турар-жой биносини қуришда улушли иштирок этиш тўғрисида юзаки “фиктив” шартномалар тузиб, хонадонларни имтиёзли шартлар асосида олиб беришни ваъда қилиб, 31 нафар фуқаронинг 25 000 АҚШ доллари ва 291 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Жиззах вилоятида пандемия шароитида талаб юқори бўлган дори воситаларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Р.Ф. пандемия шароитида аҳолининг истеъмол талаби юқори бўлган дори воситаларини қиммат нархларда сотиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, фуқаро Х.га хорижда ишлаб чиқарилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган 206 дона “DESREM Remdesivir for injection” дори воситасининг ҳар бир қутисини 680 минг сўмдан ҳисоблаб жами 140 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, ундан умумий баҳоси 179,3 млн сўмлик дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Қува туманида ММТП га қарашли ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Қува тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, муқаддам товламачилик жинояти учун судланган фуқаро А.О. ноқонуний даромад орттиришни кўзлаб, тумандаги “А.” ММТПга қарашли 3 сотих ер майдонини фуқаро И.га танишлари орқали расмийлаштириб олиб бериш эвазига 1 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Шайхонтоҳур туманида дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Шайхонтоҳур тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Д.В., С.Х. ва И.Ж.лар, кучли таъсир қилувчи 100 дона “Регапен” номли дори воситасини 2,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланиб, улардан жами 112 дона “Регапен” номли дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Худди шундай, Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан ДБҚ ва ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган яна бир тезкор тадбирда, фуқаро Л.А. ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган тиббий буюмлар туркумига кирувчи жами 20 000 дона рентген плёнкаларини харидорга 14 000 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш, шунингдек таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Ҳозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
Фуқарони ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган фуқаро М.О. ўзганинг мулкини қўлга киритишга қаратилган ҳаракатларини давом эттириб, фуқаро М.ни танишлари ёрдамида 1 500 АҚШ доллари эвазига ички ишлар органларига ишга киритиб қўйишга ишонтириб, шундан 10 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Фарғона вилоятида тадбиркорларнинг пулини ўзлаштирган МЧЖ раҳбари ва ҳисобчининг кирдикорлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сўх туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “A.C.”. МЧЖ таъсисчилигида ташкил этилган “S.C.” МЧЖ раҳбари Ю.М. таъсисчи томонидан ўзининг моддий жавобгарлигига топширилган 231,8 млн сўмлик тикув машиналари ва бошқа товар-моддий бойликларни ҳамда қиймати 136,8 млн сўмлик “Mercedes Benz Sprinter” русумли автотранспорт воситасини бошқа бир фуқарога 12 000 АҚШ долларига сотиб юбориб, жамиятнинг ўзига ишониб топширилган жами 368,6 млн сўмлик мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Худди шундай, Департаментнинг Фарғона шаҳар бўлими томонидан “I” МЧЖ раҳбарининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, МЧЖнинг собиқ бош ҳисобчиси А.И. жамият ҳисоб рақамидаги 58,3 млн сўмни ўзига ойлик иш ҳақи сифатида ҳисоблаб, шундан 11,3 млн сўмини солиқ тўловларига йўналтириб, қолган 47 млн сўмини ўзининг шахсий пластик картасига ўтказиб талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Юнусобод туманида кучли таъсир этувчи дори воситаларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “B” МЧЖга қарашли дорихона норасмий сотувчилари Д.Х., Б.Я. ва К.Х.лар харидорга 42 дона “Регапен” ва 6 дона “Тропикамид” дори воситаларини жами 1,4 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу дорихонадан тегишли ҳужжатлари бўлмаган кучли таъсир қилувчи 209 дона “Зардекс”, 126 дона “Регапен” 42 дона “Селофен”, ва 6 дона “Тропикамид” дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Олмазор туманида фуқаронинг 40 000 АҚШ долларини қўлга киритган фирибгар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмазор туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган фуқаро А.И. фуқаро А.нинг ишончига кириб, унга танишлари орқали Яккасарой тумани ҳудудидан 40 сотих ер майдони ажратиб, доимий фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 40 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Бешариқ туманида фуқароларнинг ўқишини кўчириб беришни ваъда қилган фирибгар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бешариқ туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, муқаддам фирибгарлик жиноятлари учун судланган аёл Д.Х. фуқароларни алдаб, юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали уларнинг қўшни давлатлардаги ўқишларини Ўзбекистон Республикасидаги олий таълим муассасаларига кўчириб беришни ваъда қилиб, 7 нафар фуқаронинг жами 5 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Кучли таъсир этувчи дори воситаларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор туман бўлими ҳамда ИИВ Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Y.P.” МЧЖ норасмий сотувчилари О.Л ва М.З.лар 2 дона “Регапен” номли дори воситасини харидорга 40 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, МЧЖ га қарашли дорихонадан тегишли ҳужжатлари бўлмаган 140 дона “Регапен”, 94 дона “Зардекс”, 99 дона “Селофен” ва 10 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Худди шундай, Департамент ҳамда ДХХнинг Яккасарой тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Y.P” МЧЖ дорихона норасмий сотувчиси Ф.Х. 28 дона “Регапен” ҳамда 4 дона “Тропикомид” номли дори воситаларини харидорга жами 1 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Тадбиркордан 1 300 АҚШ доллари талаб қилган фирибгар муҳандис ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сардоба туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Ҳудудгаз метрология филиали” Сирдарё бўлими муҳандис-метрологи К.А. “S.” МЧЖга қарашли тикув цехи биносини газ тармоғига улаб бериш эвазига фуқаро Ш.дан 1 300 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Ўртачирчиқ туманида фуқарога 10 сотих ер майдони олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Тошкент вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Х.М. бошқа бир фуқаро М.нинг ишончига кириб, унга 35 000 АҚШ доллари эвазига Ўртачирчиқ тумани, “Қумовул” ҚФЙ ҳудудидан 10 сотих бўш ер майдонини танишлари орқали олиб беришни ваъда қилиб, олдиндан 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Тадбиркордан 40 млн сўм ундирмоқчи бўлган назоратчи ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Сирдарё вилояти бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган ўтказилган тезкор тадбирда, “Сирдарё Сув Қурилиш Инвест” ДУК бош техник назоратчиси Ш.Б. “Б.” МЧЖ томонидан Мирзаобод туманида амалга оширилган 505,6 млн сўмлик суғориш тармоқларини жорий таъмирлаш-тиклаш ишлари бўйича тузилган ҳисоботларини қабул қилиш ва ўтказиб бериш эвазига 40 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz