Prokuratura Departamenti
17K subscribers
5.23K photos
576 videos
1.45K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Хозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
Тошкент ва Сирдарё вилоятида ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Тошкент вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Б.Р. Янгийўл тумани, “Қўштепа” МФЙ ҳудудидаги 36,7 сотих қишлоқ хўжалигида суғориладиган ер майдонини фуқаро М.га ҳар бир сотихини 1 000 АҚШ долларидан ҳисоблаб сотишга келишиб, танишлари орқали кадастр ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, жами 36 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Сирдарё вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Б.А., онаси М.га банк муассасасидан 3 йил муддатга берилган Сирдарё туманидаги иссиқхонанинг ёнидаги банк балансида бўлган 50 сотих ер майдонини фуқаро З.га турар жой сифатида расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, эвазига 19 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Сергели туманида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний сотаётган дорихона аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Сергели туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “F.F.” хусусий корхонаси раҳбари Ж.Р. фуқаро Б.га 1 дона “Тропикамид” ва 2 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини жами 145 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, корхонага қарашли дорихонадан тегишли ҳужжатлари бўлмаган 378 дона “Зардекс”, 165 дона “Регапен”, 21 дона “Селофен”, 20 дона “Тропикамид” ва 11 дона “Galara Pregabalin” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Когон туманида фуқарони ички ишлар органига ишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Когон туман бўлими, ДХХ ҳамда ИИВнинг Бухоро вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро С.Н. фуқаро З.ни алдаб, унга ўзини ИИБ ходими деб таништириб, ваколатли танишлари орқали ички ишлар органларига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан 2 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Forwarded from Bosh prokuratura
Бош прокуратура музейи янада бойитилди

Бош прокурорнинг фармойишига кўра,
Ўзбекистон Республикаси прокуратураси органларининг кўп йиллик тарихини аҳоли, айниқса, ёш ҳуқуқшунослар ҳамда хорижий меҳмонларга ҳаққоний ва тўлақонли етказиш, фуқароларда прокуратура органларининг шонли меҳнати ҳақидаги тасаввурларни янада бойитиш, ёш мутахассисларда ғурур ва ифтихор туйғуларини кучайтириш мақсадида Бош прокуратура музейини бойитиш бўйича ишчи гуруҳ тузилиб, фаолият олиб бормоқда.

Ишчи гуруҳга ушбу йўналишдаги хорижий ва миллий тажрибаларни ўрганиш, мутахассисларни жалб этган ҳолда мавжуд экспонатларни тўлиқ хатловдан ўтказиш, давлат архиви, миллий телерадиокомпания ва бошқа манбалардан прокуратура тарихига оид маълумот ва материалларни тўплаш, шунингдек, прокуратура органлари фахрийларини қўллаб-қувватлаш жамоатчилик маркази билан биргаликда тизимда кўп йиллар давомида самарали хизмат қилган ходимлар билан сухбат ўтказиб, прокуратура тарихига оид хотира ва кечинмаларни жамлаш юклатилган.

Белгиланган вазифалар юзасидан қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон прокуратура органлари сафида 20 йилдан ортиқ меҳнат қилган фахрий Жамол Низамов ҳозирда шогирдлар ардоғида нафақа гаштини сурмоқда.

Бугун фахрий томонидан прокуратура тарихига оид нодир буюмлар Бош прокуратура музейи учун тақдим қилинди.

Қайд этиш жоизки, мазкур экспонатлар ўша давр руҳини яққол намоён этишга хизмат қилади.

👉 @uzbprokuratura
1 млн АҚШ доллари кўринишидаги купюрани сотаётган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХ томонидан валюта қимматликларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олдини олиш мақсадида ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ф.Н. ва И.П.лар олдиндан тил бириктириб, фирибгарлик ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан ҳеч қандай қийматга эга бўлмаган 1988 йилда ишлаб чиқарилган 1 000 000 АҚШ доллари кўринишидаги яхлит купюрани фуқаро У.га 40 000 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Ер савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, вилоят Қурилиш бош бошқармаси назорат бўйича инспектори Ш.Д. фуқаролар Ғ. ва Р.нинг ишончига кириб, уларга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун паррандачилик комплекси қуришда танишлари орқали 22 000 АҚШ доллари эвазига Жиззах шаҳри ва Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ер майдони олиб беришни ваъда қилиб, олдиндан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Сергели туманида фуқароларнинг маблағларини талон-торож қилган ширкат раҳбарининг кирдикорлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувларда, тумандаги “С”. ва “Г.Т.” хусусий уй жой мулкдорлари ширкати раҳбари Л.Р. 2018 йилдан 2021 йилнинг сентябрь ойига қадар ушбу ширкатларга қарашли хонадон эгаларидан ундирилган жами 431 млн сўм бадал тўловларини ширкатларга кирим қилмасдан, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Фуқароларга уй-жой қуриш учун қалбаки кадастр ҳужжатлари тайёрлаб берган собиқ ходимнинг кирдикорлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пискент туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро У.Р. Тошкент вилояти “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” Давлат корхонаси Пискент тумани филиали мутахассиси вазифасида ишлаган пайтида, туман ҳудудида бўш турган 12 сотих ер майдонини икки нафар фуқарога уй-жой қуриш учун 6 сотихдан ажратиб бериш эвазига жами 4 000 АҚШ долларини қўлга киритиб, уларнинг номига қалбаки кадастр ҳужжатларини тайёрлаб берганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Имтиёзли шартлар асосида фуқароларга хонадон олиб беришни ваъда қилган МЧЖ раҳбари ва бошқаларнинг кирдикорлари фош бўлди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Б.” МЧЖ раҳбари У.Г., ёрдамчиси Р.Д. ва бошқалар ноқонуний бойлик орттириш мақсадида, турли хил тадбирлар ўтказиш йўли билан фуқароларнинг ишончини суиистеъмол қилиб, гўёки улар раҳбарлик қилаётган МЧЖ орқали кўп қаватли турар-жой биносини қуришда улушли иштирок этиш тўғрисида юзаки “фиктив” шартномалар тузиб, хонадонларни имтиёзли шартлар асосида олиб беришни ваъда қилиб, 31 нафар фуқаронинг 25 000 АҚШ доллари ва 291 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Жиззах вилоятида пандемия шароитида талаб юқори бўлган дори воситаларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Р.Ф. пандемия шароитида аҳолининг истеъмол талаби юқори бўлган дори воситаларини қиммат нархларда сотиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, фуқаро Х.га хорижда ишлаб чиқарилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган 206 дона “DESREM Remdesivir for injection” дори воситасининг ҳар бир қутисини 680 минг сўмдан ҳисоблаб жами 140 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, ундан умумий баҳоси 179,3 млн сўмлик дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Қува туманида ММТП га қарашли ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Қува тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, муқаддам товламачилик жинояти учун судланган фуқаро А.О. ноқонуний даромад орттиришни кўзлаб, тумандаги “А.” ММТПга қарашли 3 сотих ер майдонини фуқаро И.га танишлари орқали расмийлаштириб олиб бериш эвазига 1 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Шайхонтоҳур туманида дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Шайхонтоҳур тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Д.В., С.Х. ва И.Ж.лар, кучли таъсир қилувчи 100 дона “Регапен” номли дори воситасини 2,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланиб, улардан жами 112 дона “Регапен” номли дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Худди шундай, Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан ДБҚ ва ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган яна бир тезкор тадбирда, фуқаро Л.А. ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган тиббий буюмлар туркумига кирувчи жами 20 000 дона рентген плёнкаларини харидорга 14 000 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш, шунингдек таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Ҳозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
Фуқарони ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган фуқаро М.О. ўзганинг мулкини қўлга киритишга қаратилган ҳаракатларини давом эттириб, фуқаро М.ни танишлари ёрдамида 1 500 АҚШ доллари эвазига ички ишлар органларига ишга киритиб қўйишга ишонтириб, шундан 10 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz