БИР ПАЙТЛАР ТОШКЕНТДА...
ТОШКЕНТ ДАҲАЛАРИ ВА 12 ДАРВОЗАСИ ҲАҚИДА...
Рус босқинигача бўлган даврда Шайхонтоҳур (Шайх Хованди Тоҳур), Себзор, Бешёғоч ва Кўкча даҳаларидан таркиб топган, баланд қалъа деворлари билан ўралган Тошкент шаҳрининг 12 та дарвозаси бўлган:
Самарқанд, Камолон, Бешёғоч, Қаймаст (манбаларда Қўймас, Қайтмас, Кўчмас номлари билан учрайди), Қўқон, Қошғар, Лабзак, Тахтапул, Қорасарой, Сағбон, Чиғатой Кўкча.
XIX аср биринчи ярмидаги таъмирлашдан кейин шаҳар деворларининг баландлиги 10 метрдан ошган. Юқори эни 2-2,5 метр, узунлиги 18,2 километрга етган. Шаҳар ҳудуди 26,4 кв. километрни ташкил этган.
1865 йил май-июнь ойларидаги жанглар натижасида руслар истилосидан кейин аввал Туркистон округи, 1867 йилдан генерал-губернаторлик марказига айлантирилган шаҳар ҳудудини кенгайтириш жараёни сабаб 1870-1890 йиллар оралиғида дарвозалар бузиб юборилади.
@Davlatchilik_tarixi

Пир Али Жомий.
Амир Темурнинг Олтин Ўрда хони устидан ғалаба қозониши. Уолтерс музейи.
Ушбу миниатюра расми Балтимордаги Уолтерс санъат музейида сақланаётган W.648 рақамли қўлёзмага тегишли бўлиб, унда Амир Темурнинг Қипчоқ хони устидан қозонган ғалабаси тасвирланган.
Расмда Темурийлар қўшинларининг шиддатли жангда ғалаба қозониши, мағлуб душман сарбозларининг ерга қулагани ва Амир Темурнинг ҳайбатли қиёфаси диққат марказида. Марказий Осиё миниатюра санъати анъаналарига асосланган ушбу асар нафақат ҳарбий зафарни, балки Амир Темурнинг сиёсий қудрати ва давлатчилик идеясини ҳам визуал тарзда ифода этади. Ушбу тарихий саҳна XV-XVI асрларда ишланган тасвир орқали бадиийлаштирилган бўлиб, бугунги кунда музейнинг ноёб нусхалари қаторида сақланмоқда.

Эски Қримдаги Ўзбекхон масжиди тарихи
Ўзбекхон масжиди — Қрим яриморолида жойлашган энг қадимги сақланиб қолган масжидлардан бири бўлиб, 1314-йилда Олтин Ўрда хони Ўзбекхон (1312–1342) ҳукмронлиги даврида қурилган.
Ўзбекхон масжиди Олтин Ўрда даврида ислом динининг Қримда кенг тарқалишининг муҳим белгиси ҳисобланади. Хон Ўзбек ўзининг энг яқин маслаҳатчиси, Қрим амири мусулмон Қутлуғ Темур таъсирида исломни қабул қилган. Бу масжид хон ва Қрим ўртасидаги диний алоқаларнинг ёрқин далилидир.
Масжиднинг пештоқида 1314-йил санаси, Ўзбекхон ва эҳтимолий меъмор Абдулазиз ибн Иброҳим Арбилий исмлари араб ёзувида битилган. Ички қисмида уч жуфтли саккиз қирралик устунлар мавжуд. Меҳробда Қуръони каримнинг 2-сураси, 255-ояти (Аят ал-Курсий) чиройли араб ёзувида ўйиб ёзилган.
Ўзбекхон масжиди Қрим мусулмонлари эътиқоди, уларнинг ислом маданияти ривожидаги ўрни ҳамда Марказий ва Жанубий Евросиёнинг ўзаро диний алоқаларининг ёрқин намунаси ҳисобланади.

Forwarded from Xushnudbek.uz
🛩 Sariosiyo mahalliy aeroportini rekonstruksiya qilish ishlari yakunlandi
Aeroport bugun, 29-aprel kuni birinchi texnik parvozni qabul qildi.
Aeroport aerodromining sun’iy sirtki qismi kapital ta’mirlandi, shuningdek, 100 nafargacha yo‘lovchiga mo‘ljallangan yangi terminal qurilishi ham nihoyasiga yetmoqda.
Barcha ishlar yakunlangach, bir oy ichida Sariosiyo aeroportiga muntazam reyslar amalga oshirilishi rejalashtirilgan.
❗️Ma'lumot uchun, Sariosiyo aeroporti so‘nggi yillarda o‘z faoliyatini tiklagan beshinchi hududiy aeroport bo‘ldi. Bungacha Mo‘ynoq, Qo‘qon, Shahrisabz va Zomin aeroportlari rekonstruksiya qilinib, foydalanishga topshirilgandi.
👉 @xushnudbek 👈

САЙЙИД БАРАКА
САЙЙИД БАРАКА, Мир Саййид Барака (? — 1404) — Амир Темурнинг пири. Шарафиддин Али Яздийнинг ёзишича, асли Макка шаҳридан бўлиб, Амир Темур билан дастлаб Термиз шаҳрида учрашган.
Макка ва Мадинанинг вақф (Макка ва Мадина шаҳарлари ислом оламида муқаддас шаҳарлар деб аталгани сабабли ислом давлатлари ҳукмдорлари ҳар йили бу шаҳарларга вақф маблағи, яъни белгиланган миқдордаги маблағни юбориб туришни шарафли бурч деб билганлар) ларини ундириш учун Балхга Амир Ҳусайн ҳузурига келган. Амир Ҳусайн у талаб қилган маблағни бериш у ёқда турсин, ҳатто Саййид Баракага илтифот ҳам кўрсатмайди. У бундай совуқ муносабатдан хафа бўлиб Термизга қараб кетади ва Термиз яқинида Амир Темур билан учрашади. Амир Темур у талаб қилган маблағни ортиғи билан беради. Саййид Барака Амир Темурга ноғора билан байроқ тортиқ қилади. Амир Темур 1370 й. салтанатни қўлга олгач, Андхўй (Афғонистон) вилоятини барча қишлоқлари билан Саййид Баракага «иқтоъ» тарзида инъом қилади. Саййид Барака Соҳибқироннинг Мозандарон, Дашти қипчоқ ҳарбий юришларида унга ҳамроҳ бўлган, қўшиннинг руҳини кўтарган. Саййид Барака ҳарбий сафарларга қатнашмаган пайтда Самарқанд ва Андхўйда яшаган. 1404 йил қишда Саййид Барака оғир касалликдан сўнг вафот этади. Бу хабарни эшитган Амир Темур Саййид Бараканинг жасадини Андхўйда дафн этишни буюради. 1409 йилда Шохрух Мирзо Мовароуннаҳр тахтини Халил Султондан тортиб олгач, Саййид Бараканинг ҳокини Андхўйдан Самарқандга келтириб, Амир Темур мақбарасига дафн эттиради.

1387 йили Сароймулкхоним Амир Темурнинг лашкаргоҳига ташриф буюрмоқда.
«Зафарнома» (1435–36 йиллар)
Манба: Сиэтл санъат музейи.
«Зафарнома» (тахминан 1424 йилда яратилган)да Сароймулкхоним посмерт тасвирида бўлиб у Амир Темурнинг ўғилларидан бири билан кўришмоқда. Санъатшунос Присилла Соучек бу шахс Аммир Темурнинг ўғли Шоҳрух эканини тахмин қилган. Кейинроқ у Гавҳаршодбегимга айланади. XV аср миниатюрасидаги бу анъанавий портрет эмас, балки идеаллаштирилган малика тасвири бўлиши мумкин. Шундай экан, Шоҳрухнинг қиёфаси ҳам реал эмас, мавҳум тасвирланган. Бу тасвир Марказий Осиё ва Эрон миниатюра санъатида шахслар образини идеаллаштириш тенденцияси мавжудлиги билан изоҳланади. Бу тасвир Сароймулкхоним вафотидан тахминан 30 йил ўтгач чизилган. Расмда у от миниб ўтирган, Шоҳрухдан юқорида ва томошабинга нисбатан узоқроқ жойлашган ҳолда тасвирланган. Бу унинг Шоҳрух Мирзога нисбатан алоҳида ҳурмат ва шараф кўрсатилганини англатади.

II-QISM.
«Мусулмон Ўртасиёсида аёллар» китобидан (219-бет, расм 4)
Тарихий манбаларда аёллар иштирокидаги воқеалар баъзан қўлёзма миниатюраларида ҳам акс эттирилган. Шарафиддин Али Яздийнинг «Зафарнома» асарининг 839 йил Зулҳижжа ойида (ҳ./1436 йил июн–июл) яратилган нусхасида Сароймулкхоним ва Хонзода Бегим ҳаётидан лавҳалар акс этган. Сароймулкхонимнинг Амир Темурнинг ўғиллари ва набираларининг «тарбиячи она»си сифатидаги роли Сиэтл санъат музейида сақланаётган қўлёзмада жуда яхши ифодаланган. Ушбу расмда у Шоҳрух Мирзо ва Халил Султон билан бирга Самарқанддан Темурнинг Эрон шимоли–ғарбидаги лашкаргоҳига сафар қилмоқда. Матндаги жойлашувига кўра, бу расм уларни кутиб олиш учун Амир Темурнинг лашкаргоҳидан юборилган отлиқлар гуруҳи билан учрашув саҳнасини акс эттириши керак эди, аммо аслида сафарнинг ўзи тасвирланган. Чап томондаги отлиқ аёллар — Сароймулкхоним ва унинг хизматкорлари, ўнг томондаги эркаклар —10 ёшли Шоҳрух ва унинг ҳамроҳи 3 ёшли Халил Султон тасвирда мавжуд эмас.

Бибихоним мадрасасидан Регистон майдонигача чўзилган Тошкент кўчаси. 1896 йил.
И. Введенский.
@Davlatchilik_tarixi
И. Введенский.
@Davlatchilik_tarixi
Қўқон хонилиги.
Асака шаҳри.
Хонлик маликаларига тегишли бино.
XIX аср 70 йиллари.
@Davlatchilik_tarixi
Асака шаҳри.
Хонлик маликаларига тегишли бино.
XIX аср 70 йиллари.
@Davlatchilik_tarixi
Биринчи ўзбек учувчиси Тайметов Абдусаматнинг Германиянинг таслим бўлиш акти ва Ғалаба байроғини шахсан ўзи олиб келган самолёт ёнида тушган сурати.
1945 йил июн, Внуково.
@Davlatchilik_tarixi
1945 йил июн, Внуково.
@Davlatchilik_tarixi
O‘zbekistonning eng mashhur do‘ppisi to‘rt qirrali Chust do‘ppilaridir. Uning tomonlari egasini borliqning to‘rt asosiy nuqtasidagi yovuz kuchlardan himoya qiladi. Qora rang fazoni va qorong‘ilikni anglatadi, bezakda odatda oq iplardan foydalanilgan. Libosning 4 tomonidagi “qalampir” hayotni, oilaviy farovonlikni anglatadi va yomon ko‘zdan himoya qiladi. Do‘ppining pastki qismida keltirilgan 16 arka hayot va o‘lim davomiyligidir. Shakl berish orqali ular boylik va hayotiy energiya ta’minotini jalb qiladilar.
Dòppini yon tomonidagi belgilar biri kichik biri kattaligini sababi biri beshik biri tobutni ramzi ekanligi to'g'risidayam fikrlar mavjud.
@Davlatchilik_tarixi
Dòppini yon tomonidagi belgilar biri kichik biri kattaligini sababi biri beshik biri tobutni ramzi ekanligi to'g'risidayam fikrlar mavjud.
@Davlatchilik_tarixi
Архив ҳужжатларида акс этган муҳрлар (сфрагистика) тавсифи
Биламизки, тарихни ўрганишда бир қанча ёрдамчи тарих фанлар мавжуд.
Мисол учун: (археография, архившунослик, генеалогия, метрология, хронология, сфрагистика – муҳршунослик ва бошқа. Уларни ёритишда эса архивнинг ўрни беқиёс.
Мазкур “Архив ҳужжатларида акс этган муҳрлар (сфрагистика) тавсифи” рукни, муҳрлар тарихини ўрганувчи - сфрагистика фанини ёритишга бағишланади.
Ўзбекистон Миллий архивида сақланаётган вақф ҳужжатлари коллекция (И-323) фондининг № 1 рўйхатида мавжуд (XVII-XVIII асрларга оид) қози ва муфтийлар муҳрлари билан тасдиқланган вақф ҳужжатлар тавсифлари:
1-муҳр (думалоқ шаклда) - Қози ал-қузот қози Муҳаммад Шарифхўжа ибн Атоуллоҳхўжа Шайх ул Исломга тегишли (1225ҳ./1810й.);
2-муҳр (думалоқ шаклда) - Насруллоҳ ибн Амир Ҳайдарга тегишли (1225ҳ./1810й.);
3 - муҳр (бодомсимон шаклда) - Амир ал-Мўминин амир Ҳайдарга тегишли (1223ҳ./1808й.);
"Ўзархив" агентлиги Ахборот хизмати.

✉️ Дадажон!
Мен Сизни жуда соғиндим.
Соғиндим иккала кўзим билан тенг.
Келиб қолармишсиз эртами-индин,
Аям шундай деди,
Ростми шу, айтинг?!
Дада,
У кун Сизни тушимда кўрдим,
Оқ отда келдингиз,
Сўрадингиз сув.
Мен буни аямга гапириб бердим.
Даданг келади, деб айтди,
Ростми шу?
Рустамнинг акаси урушдан қайтди,
Қўлтиқтаёғи бор,
Бир оёғи йўқ,
Рустам айтиб берди:
Атака пайти
Тиззасидан олиб кетган эмиш ўқ...
Хол ака қайтганди уйга тўсатдан,
Ўғли, дадажон, деб чопиб келибди.
Ота қучай деса қўли йўқ экан,
Тик турган жойида йиғлайверибди.
Дарсга келмай қолди
Тунов кун Талъат,
Муаллим уришса тураверди жим.
Дадасидан келган экан қорахат:
Ҳаммамиз йиғладик,
Ҳатто муаллим...
Дадажон!
Сизга ўқ тегмасин ҳечам,
Мен учун ҳам тезроқ қайтинг саломат,
Бувим айтган,
Агар мен тилак қилсам,
Тилагим бўлармиш доим ижобат.
Рост айтаман,
Сизни жуда соғиндим,
Соғиндим иккала кўзим билан тенг,
Келиб қоласизми, эртами-индин?
Кутаман,
Дадажон,
албатта келинг...
✍ Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидовнинг "Нидо" достонидан.