Чорток туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 10-сон мактабгача таълим ташкилотида умум халқ хашари кўтарингки рухда олиб борилди.
Ўқув семинари ўтказилди
Бугун Чортоқ тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими ташаббуси билан 28-умумтаълим мактабида IV- Устозлар миллий форуми доирасида тумандаги умумтаълим муассасаларида фаолият олиб бораётган маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари учун ўқув семинари ташкил этилди.
Тадбирда янги 2025/2026-ўқув йили учун маънавий-маърифий ишлар йўналишида директор ўринбосарлари ва синф раҳбарлари учун намунавий иш режалари тақдим этилди. Шунингдек, соҳа вакиллари фаолиятида эришилган ютуқлар тўғрисида фикр алмашилди.
Семинар давомида бир гуруҳ фаол педагоглар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Мактаб психологлари томонидан маънавий-маърифий йўналишда ишлаётган ходимлар учун махсус психологик тренинглар ўтказилди.
Йиғилиш якунида иқтидорли ўқувчилар иштирокида концерт дастури намойиш этилди.
Ушбу тадбир педагоглар учун тажриба алмашиш, янги ўқув йилида самарали ишларни ташкил этиш, маънавий-маърифий соҳада илғор тажрибаларни жорий этишда муҳим аҳамият касб этди.

👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чортоқ туманида мактаб директорларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари учун ўқув семинари ташкил этилди.
👍1
💦 Hamdardlik 💦
Chortoq tuman xalq ta'limi tizimi yana bir mehnatkash, halol, fidoyi, xalqparvar, bolajon ustozidan ayrildi.
Qozaqova Oyshaxon Sultonaliyevna. 1951-yil 14-noyabrda Chortoq tumani, Arbag'ish qishlog'ida tavallud topgan. Hozirgi 21-maktabni 11-sinfini tamomlab, Namangan pedagogika instituti, boshlang'ich ta'lim yo'nalishini bitirdi.
Dastavval Yangiqo'rg'on tumani maktablarida, keyin Chortoq tumanidagi 25-22-21-16-umumiy o'rta ta'lim maktablarida boshlang'ich sinf o'qituvchisi sifatida yosh avlodga ta'lim-tarbiya berdi.
Tumandagi 16-sonli umumiy o'rta ta'lim maktabidagi o'quv ishlar bo'yicha direktor o'rinbosari, maktab direktori vazifalarini bajarish davomida ertangi farovon kelajagimizni davomchilari bo'lgan o'g'il-qizlarni bilimli, zukko, mehnatsevar, ona Vatanga muhabbat, istiqlolga sadoqat ruhida tarbiyalash borasida samarali mehnat qildi.
Turmush o'rtoqlari Qozaqov Otaqo'zi ustoz. Fizika fani o'qituvchisi 2 nafar o'g'il, 4 nafar qizlari bor.
Ustoz O. Qozaqovaning oila-a'zolari, farzandlari, yaqinlari, hamkasblari, minglab shogirdlariga hamdardlik bildiramiz.

#Бугун
Мамлакатимизда 22–23 август кунлари умумхалқ ҳашари кенг кўламда ташкил этилмоқда.
Юртимизда энг улуғ ва энг азиз байрам – Мустақиллик айёми арафасида ўтказилаётган мазкур тадбирлар халқимизга хос дўстлик, бирдамлик, меҳр-муҳаббат ва ободончилик каби эзгу фазилатларни янада юксалтирмоқда.
Шу муносабат билан бугун эрта тонгдан Чортоқ туманидаги 6-умумтаълим мактабида ҳам “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида ҳашар ишлари бошлаб юборилди.
Тадбир доирасида таълим муассасаси ҳудудида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилиб, янги ўқув йилига муносиб тайёргарлик кўрилмоқда.

❤1👏1