Chirchiq shahar hokimligi / Хокимият города Чирчика
3.54K subscribers
34.9K photos
4.19K videos
17 files
15.1K links
Download Telegram
#Sayyor_qabul

⚡️ Shahar hokimi, 1-sektor rahbari Davron Xidoyatov 14-sonli maktabda H.Maqsudov, V.Xaydarov, Mirzo Ulugʻbek hamda Guliston mahallasi fuqarolari bilan sayyor qabul o‘tkazdi.

Hokim o‘rinbosarlari hamda mutasaddi rahbarlar ishtirok etgan sayyor qabulda har bir fuqaro va yoshlarning murojaatlari birma-bir e’tibor bilan tinglanib, ularning aksariyati o‘sha joyning o‘zidayoq yechimini topdi.

Mahallada yashovchi fuqarolarning moddiy yordam, uy-joy masalasi, piyodalar yo‘lakchasi va imtiyozli kredit olish va boshqa masalalarda murojaatlarini ijobiy hal etish yuzasidan mutasaddilarga topshiriqlar berildi.
Ayrim muddat talab qiladigan murojaatlar esa nazoratga olindi.

Chirchiq shahar hokimligining Axborot xizmati

💬 Telegram 🌐 Facebook
🌐 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
❗️Эртага Ўзбекистон бўйлаб Марказий Осиёдаги энг катта марафонлардан бири – «Yangi Nafas» халқаро оммавий югуриш мусобақаси старт олади

⚫️Эртага,
25 июнь куни тонгги соат 06:00 да мамлакатимизнинг 16 та шаҳрида Халқаро олимпия куни ва Ёшлар куни муносабати билан «Yangi Nafas» оммавий югуриш мусобақаси старт олади.

Республика бўйлаб пойгада 50 мингдан ортиқ югурувчи иштирок этади. Шунингдек, мазкур пойгага илк бор Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонлик югурувчилар ҳам қўшилади.

🚩 Эртага Тошкентда «Humo Arena» спорт мажмуаси майдонида «Yangi Nafas» марафони бошланади. Иштирокчилар Olympic Day муносабати билан 3 км, 10 км ва 1 миль (1,61 км) масофалардан бирини танлашлари мумкин.

📍 Фарғона, Наманган, Бухоро, Самарқанд, Нукус шаҳарларида икки масофадан бирини танлаш мумкин — 3 км ва 1 миль, Андижон, Гулистон, Нурафшон, Жиззах, Термиз, Навоий, Қоровулбозор, Қарши, Ғузор, Урганч шаҳарларида эса фақат 3 км масофа мавжуд.

Барча шаҳарларда тонгги соат 6:00 да мусобақага старт берилади.

🎤 Эртага соат 19:30 дан 21:30 га қадар «Milliy Bog‘» истироҳат ва маданият боғида Ёшлар куни ва Olympic Day кунига бағишлаб ўтказиладиган «Yangi Nafas» югуриш мусобақаси муносабати билан машҳур ўзбек эстрадаси юлдузлари иштирокида байрам концерти бўлиб ўтади.

🏆 Концерт давомида «Yangi Nafas» югуриш мусобақаси ғолибларига тантанали равишда совғалар ва совринлар топширилади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Менимча" телелойиҳасининг навбатдаги сонида таҳлил қилинадиган мавзулар:
- Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бошланган очиқлик сиёсати миллий журналистикамиз кўзгусида намоён бўлмоқда;
- Инсон қадрини улуғлаш сиёсатининг халқ ва жамият ҳаётидаги акс-садоси;
- Халқимизнинг бошини осмонга етказаётган Янги Ўзбекистон ёшлари: Италияда таҳсил олаётган истеъдод эгаси ҳақида.


Кўрсатувни бугун, 24 июнь куни соат 20:10 да "O'zbekiston 24" телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

Эртага, 25 июнь куни соат 12:20 ва 17:20 да такроран намойиш этилади.

Facebook|Instagram|Twitter
#об_ҳаво

☀️🌤🌧Бугун Тошкент вилоятида қандай об-ҳаво кузатилади?

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 25 июнь куни Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, кечқурун қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлар билан бирга секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 17-22 даража илиқ, кундузи 29-34 даража иссиқ бўлади.

@haqiqatonline_24
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, темир йўлларда чиптанинг тўлиқ қийматидан 50 фоиз чегирмалар билан йилига 1 марта юриш ҳуқуқи (бориш ва келишга) талонларга алмаштириш ва гувоҳнома тақдим этиш бўйича қуйидагиларга берилган:

🔹 3-гуруҳ уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахсларга;

🔹 уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахсларга.

📋 Шунингдек, айрим шахслар темир йўлларда йилига бир марта бепул юриши (бориш ва келиш) мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Obodonlashtirish_ishlari

🔺Bugun Chirchiq shahar hokimi Davron Xidoyatov Alisher Navoiy shoh ko‘chasidagi obodonlashtirish va ko'kalamzorlashtirish, ekilgan daraxt va gullarni sug’orish ishlari qay darajada amalga oshirilayotganligini koʻzdan kechirdi.

Chirchiq shahar hokimligining Axborot xizmati

💬 Telegram 🌐 Facebook
🌐 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Факт #Видео

Олмалиқда фестивал бошланганига айни пайтда 10 соатдан ошди.

Фестивал 15 гектарлик улкан майдонда (шаҳар марказидаги иккита истироҳат боғи), жами 50 дан ортиқ секцияларга бўлинган ҳолда ташкил этилди.

Кун давомида фестивал иштирокчилари 50 минг нафардан ортди.

Айни пайтда Олмалиқ финал концертига, улкан шоуга тайёргарлик кўрмоқда.

Концерт 20:00 да бошланади.

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from CHDPU | Rasmiy kanal
#tezkor_xabar

⚠️⚠️⚠️ChDPU talabalaridan San’at ixlosmandlariga benazir tuhfa!!!

Hurmatli, San’at ixlosmandlari va tadbirkorlar!

Sizni Chirchiq davlat pedagogika universitetida o‘tkazilayotgan tasviriy va xalq amaliy san’ati asarlari “ART-yarmarka” ko‘rgazma savdosiga taklif etamiz.
Ishtirokingizdan ijodkorlarimiz g‘oyatda mamnun bo‘ladi.

Ko‘rgazmaning asosiy maqsadi - tasviriy san’at va muhandislik grafikasi yo‘nalishi o‘qituvchi–xodim-talabalarining salohiyati, imkoniyatlari va intellektual qobiliyatlari natijasida yaratilgan hamda hududiy, respublika va xalqaro tanlovlar, festivallar va ko‘rgazmalarda g‘olib bo‘lgan asarlar kollektsiyasini jamoatchilikka namoyish qilishdan iborat.

✔️Eslatma:
☄️ Mualliflar tomonidan ko‘rgazmaga qo‘yilgan asarlarning asli (original)ni kelishuv asosida shu joyning o‘zida sotib olish mumkin.
☄️ Ko‘rgazmada davlat va xususiy korxonalar, jamoat birlashmalari, korxonalar, ta’lim muassasalari buyurtmalari asosida san’at asarlarini ishlab berishga buyurtmalar olinadi va shartnomalar tuziladi.
☄️ Rassomlik, tasviriy va xalq amaliy san’ati sohasida xizmat ko‘rsatishni hamda yaratilgan asarlarning asl nusxalarini maqsadli va manzilli savdosini yo‘lga qo‘yish bo‘yicha buyurtmachilar bilan samarali hamkorlikni yo‘lga qo‘yish imkoniyati bo‘ladi.

👍 Ko‘rgazma 2023 yil 26 iyun kuni soat 10:00 da universitet Yangi o‘quv binosi hududida joylashgan “Tasviriy san’at galareyasi”da o‘tkaziladi.

✔️Kordinatorlar:
Boynazarova Nilufar (tel.:94 3692180)
Auezov Asiljan (tel.:99 8538492)

👍 ❤️ 📩 @tvchdpi2017 #elon #объявление #announcement
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#об_ҳаво

⚡️Бугун Тошкент вилоятида +36 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 26 июнь куни Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Ҳарорат кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 31-36 даража иссиқ бўлади.     

@haqiqatonline_24
Chirchiq shahar Maktabgacha va maktab ta‘limi bo‘limi ota-onalarga murojaat bilan chiqadi

Ta’lim muassasalarida 2022-2023 oʻquv yil muvaffaqiyatli yakunlanib, bir yil davomida ta’lim-tarbiya olgan oʻquvchi-farzandlarimiz ayni kunlarda yozgi ta’til kunlaridan foydalanib, dam olmoqdalar.

<<BATAFSIL>>
ЧИРЧИҚ СПОРТ МАКТАБИ ЎҚУВЧИЛАРИ ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИДА ОЛТИН ВА КУМУШ МЕДАЛЛАРНИ ҚЎЛГА КИРИТИШДИ

Жорий йилнинг 23-25 июнь кунлари Россиянинг Татаристон Республикаси пойтахти Қозон шаҳрида 2005-2006 йилларида туғилган ёшлар ва катталар ўртасида татар кореш ҳамда соҳил кореши бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Эътиборлиси, Шавкат Мирзақулов бош мураббийлигидаги белбоғли кураш бўйича терма жамоамиз ҳам мазкур жаҳон чемпионатида иштирок этиб, 2 та олтин, 6 та кумуш ва 5 та бронза медалларни қўлга киритишди.

Қувонарлиси, мазкур жаҳон чемпионатида терма жамоамиз таркибидаги Чирчиқ спорт мактаби тарбияланувчиларидан иштирок этган Оғабек Аматбоев 85 кг. вазн тоифасида барча рақибларини енгиб, биринчи ўрин ва олтин медаль, 75 кг. вазнда Нусрат Йўлдошев фахрли иккинчи ўрин ва кумуш медални эгаллашга муваффақ бўлишди.

Ушбу жаҳон чемпионатининг тантанали тақдирлаш маросимида Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси раиси, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси вице-президенти Салим Абдувалиев, Осиё белбоғли кураш конфедрацияси президенти Мўмин Муратов, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров иштирок этди.

Чирчиқ шаҳар ҳокимлигининг Ахборот хизмати

💬 Telegram 🌐 Facebook
🌐 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Tho-askar.uz (Тошкент ҳарбий округи матбуот хизмати (official))
#Toshkent_harbiy_okrugi

🔰Chirchiq garnizonidagi harbiy qismda safarbarlikka chaqiruv rezervi harbiy xizmatchilari tantanali ravishda "Vatanga qasamyod" qabul qilishdi.

Yangiliklarni kuzatib boring:
➡️ Telegram| Facebook | Youtube |Instagram