Chirchiq shahar hokimligi / Хокимият города Чирчика
3.53K subscribers
34.9K photos
4.19K videos
17 files
15.1K links
Download Telegram
#Кун_ҳикмати

Одамгарчилиги бор мард киши ўзидан ва ўзиники эканлигига ҳеч ким тортишиб ўтирмайдиган нарсадан бошқасига эгалик қилмайди.

Абу Райҳон Беруний
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

❗️Тендер ўтказишда рақобатни бузишга йўл қўйилмайди

🚫 Танлов (тендер) савдоларини ўтказишда рақобатни чеклашга олиб келадиган қуйидагилар тақиқланади:

🔹савдолар ўтказиш тартибини бузиш;

🔹савдоларнинг ташкилотчилари ва (ёки) буюртмачилари томонидан савдолар иштирокчиларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;

🔹хўжалик юритувчи субъектлардан савдоларда қатнашиш учун ҳужжатларни қабул қилишни асоссиз равишда рад этиш;

🔹савдолар иштирокчиларини асоссиз равишда четлаштириш;

🔹савдоларнинг битта ёки бир нечта иштирокчисига савдоларда қатнашиш учун имтиёзли шарт-шароитлар яратиб бериш;

🔹лотлар таркибига савдоларнинг предметига технологик ва функционал жиҳатдан боғлиқ бўлмаган қўшимча товарларни (ишларни, хизматларни) киритиш;

🔹товарнинг аниқ ишлаб чиқарувчисини кўрсатиш.

⚠️ Мазкур талабларнинг бузилиши танлов (тендер) савдоларининг қарорларини ва шу савдолар натижалари бўйича тузилган шартномаларни ҳақиқий эмас деб топиш учун асос бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#жараён

📌 Куз-қиш мавсумига тайёргарлик

Шаҳримиздаги "Хумо" МФЙда 3, 29 - уйлар ҳамда "Чинор" МФЙдаги 49-кўп қаватли уйнинг том қисми "Хислат омад" МЧЖ бошқарув сервис компанияси томонидан таъмирланди.

Чирчиқ шаҳар ҳокимлигининг Ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.me/CHIRCHIQ_RASMIY

🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🎥 YouTube | 🌐 Web-site
#Кун_якунлари #Беш_ташаббус

Тошкент вилоятида "Беш ташаббус" олимпиадасининг иккинчи босқичи қандай ўтмоқда?

🏓 Тошкент тумани:
еш ташаббус" лойиҳасининг стол теннис спорт тури бўйича туманда 10 000 дан зиёд ёшлар рўйхатдан ўтди.

🏋️‍♂️ Оҳангарон тумани: "Ялпоқтепа" маҳалласи авжида. Спортнинг "Оғир атлетика" тури бўйича Абдулазиз 1-ўринни, шахмат мусобақаларида қорахитойлик Асадбек 2-ўринни эгаллади.

🤾‍♂️ Чирчиқ шаҳри: ҳудудда янги спорт майдончаси фойдаланишга топширилди. Олимпиаданинг иккинчи мавсумида "Стритбол" спорт тури бўйича ёшлар баҳс олиб борди.

🤾🏻 Оҳангарон шаҳри: спорт мураббийлари мусобақани қўлга олди. Шаҳарнинг 3-мактабида ташкиллаштирилган стритбол мусобақаси "қизиб" кетди.

🤼‍♂️ Оққўрғон тумани: ҳудуддаги маҳаллаларда "Беш ташаббус" олимпиадасининг "Миллий кураш" спорт тури қизғин ўтди.

🏀 Чиноз тумани: туман ёшлари Тошкент вилояти кубогида 27 та медални қўлга киритди. Беш ташаббус лойиҳасида ўтказилган мусобақаларда "Деҳқонобод", "Ҳумо", "Чорвадор" МФЙ ёшлари етакчиликни қўлдан бермади.

🤼‍♂️ Бўка тумани: "Миллий кураш" спорт тури бўйича ўтказилган "Беш ташаббус олимпиадаси" туманнинг 4 ҳудудида амалга оширилди. Унда "Самарқанд" маҳалла ёшлари олғирлик қилди.

⛹️‍♀️ Олмалиқ шаҳри: "Саховат" МФЙ да замонавий "Workout" ва "Стритбол" майдончаси қурилиши бошланди. Олимпиада доирасидаги мусобақаларда ҳам "Саховат" МФЙ ва "Фурқат" маҳалла ёшлари илғор бўлди.

🏀 Бекобод тумани: бир маҳалладан эллик иштирокчи!. Бекобод туманидаги "Маллабой" маҳалласида волейбол спорт тури бўйича маҳалла босқичидаги мусобақада 50 нафар ёшлар иштирок этди.

💪 Бўстонлиқ тумани: "Стритбол" мусобақаларида 1756 нафар, "Енгил атлетика" баҳсларида 1356 нафар йигит-қизлар беллашдилар. "Хўжа", "Гулобод", "Чимбойлиқ" маҳаллалари мусобақаларни "қиздирди".

🤼‍♂️ Нурафшон шаҳри: "Наврўз" маҳалласи "Беш ташаббус" олимпиадасининг биринчи босқичида фахрли ўринларни қўлга киритган эди. Иккинчи босқичда ҳам фаоллик йўқолмади. Нурафшон шаҳрида "Миллий кураш" мусобақалари ўтказилди.

👩🏻‍🦰 Пискент тумани: ҳудудда "Беш ташаббус олимпиадаси"нинг очилиш маросимида туман ҳокими иштирок этиб, барчага омад тилади. Олимпиаданинг иккинчи босқичида қизлар жамоаси олдинда бормоқда.

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Пенсияни ҳисоб-китоб қилишнинг янги тартиби жорий этилади

Қонун (ЎРҚ–791-сон, 19.09.2022 й.) билан “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш киритилди

Киритилган ўзгартишларга кўра, отасидан ҳам, онасидан ҳам жудо бўлган (чин етим) болаларнинг боқувчисини йўқотганлик пенсияларини ошириш ота ва она иш ҳақларининг умумий миқдоридан келиб чиқиб, пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 12 баравари миқдорида амалга оширилиши белгиланди. Илгари 10 баравари эди.

🔘 Шунингдек, пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун иш ҳақининг максимал миқдори пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 10 бараваридан 12 бараварига оширилади.

🗓 Ушбу тартиблар 2023 йил 1 январдан кучга киради.

⚠️ Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда Ўзбекистонда пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори 324 минг сўмни ташкил этади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#ҳамкорлик

📌 Чирчиқ шаҳри ҳокимлиги делегацияси Корея Республикасига ташрифини элчихонадан бошлади

🔹 Элчихона вакиллари билан Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги томонидан Корея Республикаси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар ва келгусида Чирчиқ шаҳрини инновацион ҳудудга айлантириш мақсадида инновацион лойиҳалар сонини кўпайтириш юзасидан давра сухбати ўтказилди.

🔹 Маълумот учун жорий йилда Чирчиқ шаҳрида Корея Республикасининг грант маблағлари ҳисобидан умумий қиймати 11 млн. долларга тенг бўлган 2 та лойиҳа амалга оширилади.

🔹 Шунингдек, Чирчиқ шаҳрида “Ақлли шаҳар”, “Ақлли ишлаб чиқариш”, “Ақлли энергетика” каби лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан Кореялик ҳамкорларни жалб қилиш юзасидан келишиб олинди.

Чирчиқ шаҳар ҳокимлигининг Ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.me/CHIRCHIQ_RASMIY

🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🎥 YouTube | 🌐 Web-site
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев провел телефонный разговор с Президентом Республики Таджикистан Эмомали Рахмоном.

#Mirziyoyev #muloqot #Tojikiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Состоялся телефонный разговор между Президентом Республики Узбекистан Шавкатом Мирзиёевым и Президентом Кыргызской Республики Садыром Жапаровым.

#Mirziyoyev #muloqot #Qirgiziston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#ҳамкорлик
#учрашув

🔹 Чирчиқ шаҳри ҳокимлиги делегасияси “Тикланган автомобиль бутловчи қисмларини ишлаб чиқариш бўйича инновасия марказини ташкил этиш” лойиҳаси доирасида Кореянинг Zenith компаниясининг президенти Сеюнг Хюн билан учрашишди.

🔹 Учрашув давомида Сеюнг Хюн жаноблари томонидан Корея Респуликасида KIA, Hyundai ва GM каби йирик компанияларнинг эски автомобиль бутловчи қисмларини қайта ишлаш бўйича катта тажрибаси мавжудлиги ҳамда ушбу тажриба билан Ўзбекистон билан бўлишишга тайёрлигини билдирилди.

🔹 Шунингдек, ҳокимият вакиллари томонидан Zenith компаниясининг автомобилнинг ресорларини қайта ишлаш жараёнлари билан танишиб чиқишди.

🔹 Маълумот учун, “Тикланган автомобил бутловчи қисмларини ишлаб чиқариш бўйича инновасия марказини ташкил этиш” лойиҳаси доирасида 10 млн. доллар инвестисия маблағлари жалб этиш режалаштирилган.

Чирчиқ шаҳар ҳокимлигининг Ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.me/CHIRCHIQ_RASMIY

🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🎥 YouTube | 🌐 Web-site
#ҳамкорлик
#учрашув

📌 Кореянинг технологияларни ривожлантириш институтида (KIAT), Инновацион ривожланиш вазирлиги вакиллари, Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги ва Чирчиқ шаҳрида Корея Республикасининг грант маблағлари ҳисобидан жорий йилда умумий қиймати 11 млн долларга тенг бўлган 2 та лойиҳани амалга ошириш ва келгусида режалаштирилган инновацион лойиҳалар юзасидан расмий учрашув ўтказилди.

📌 Учрашувда кореялик экспертлар томонидан Чирчиқ шаҳрини режаларидаги лойиҳаларни амалга оширишда қўллаб-қувватлашини ва хамкорлик алоқаларни янада кўчайтиришини таъкидланди.

📌 Учрашув якунида Кореянинг технологияларни ривожлантириш институти, Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги томонидан Чирчиқ шаҳрида 2 та грант лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан муҳокама баённомаси имзоланди.

Чирчиқ шаҳар ҳокимлигининг Ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.me/CHIRCHIQ_RASMIY

🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🎥 YouTube | 🌐 Web-site