Chirchiq shahar hokimligi / Хокимият города Чирчика
3.53K subscribers
34.9K photos
4.19K videos
17 files
15.1K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#эълон
#билдириш
#тармоқлараро_саноат_ярмаркаси

⚡️⚡️⚡️Азиз юртдошлар!
Ҳурматли ишбилармон ва тадбиркорлар!

📌Жорий йилнинг 4-5 август кунлари Тошкент вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан Чирчиқ шаҳридаги “Чирчиқ кимё-индустриал технопарки”да ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси бўлиб ўтади.

❗️Иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудий корхоналарнинг саноат салоҳиятини янада ошириш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, маҳаллийлаштиришни кенгайтириш мақсадида ташкил этилаётган мазкур нуфузли саноат анжуманига барчангизни таклиф этамиз.

Тошкент вилояти ҳокимлиги

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Президент Шавкат Мирзиёев “Astrum” IT aкадемиясига ташриф буюриб, ахборот технологиялари соҳаси мутахассислари ва ёшлар билан учрашди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил IT-академию «Astrum» и провёл встречу со специалистами сферы информационных технологий и молодежью.

#Mirziyoyev #uchrashuv #IT #muloqot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Дайжест

❗️29 - июль : БУГУН ВИЛОЯТДА

🔘Олмалиқ шаҳри.
Мавсумга тайёргарлик ишлари қизғин тусда

🔘Чирчиқ шаҳри.
Оилавий болалар уйининг очилиш маросими бўлиб ўтди

🔘Янгийўл шаҳри.
Бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишини ўзгармоқда

🔘Бўстонлиқ тумани.
Ўзгараётган Бўстонлиқ

🔘Оққўрғон тумани.
JICA Оққўрғон тиббиёт тизимини ўрганаяпти

🔘Ўрта Чирчиқ тумани.
Тумандан чиққан жаҳон чемпиони ҳоким томонидан тантанали равишда кутиб олинди

🔘Бекобод шаҳри.
Замонавий компания - фаравон ҳаёт учун!

🔘Бекобод тумани. "
Ўзбекистон - дўстлик ва биродарлик улуғланган юрт"

🔘Чиноз тумани.
Ёз - ўтмоқда соз

🔘Юқори Чирчиқ тумани.
Ҳоким ёрдамчилари томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож хонадон таъмирланди

🔘Қуйи Чирчиқ тумани.
Маҳалла ёшлари ўрта Чарим Тўп анъанавий футбол мусобақаси

🔘Бўка тумани.
Мактаб формалари бепул тарқатилди

🔘Паркент тумани.
Аҳоли муаммолари мутасаддилар эътиборида

🔘Тошкент тумани.
Таълим муассасалари янги ўқув йилига тайёрми?

🔘Зангиота тумани.
Кундалик фаолият рақамли платформага кўчар экан, ҳар бир кишига электрон рақамли имзо керак бўлади

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Forwarded from Huquqiy axborot
#2022_йил_1_августдан

🗓 Автомототранспортлар ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахсларнинг ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш, шунингдек, ҳайдовчиликка номзодлардан имтиҳонларни қабул қилиш учун ҳужжатларни ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш учун барча тегишли ҳужжатлар фақат ЯИДХП (my.gov.uz) орқали тақдим этилади.

➡️ Бунда тадбиркорлик субъектларининг ўқув курсларини тугатган ҳайдовчиликка номзодлардан имтиҳон қабул қилиш учун ҳужжатларни расмийлаштириш бундан мустасно.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#ob_havo

🗓 Bugun, 30-iyul kuni Toshkent viloyatida havo biroz bulutli bo‘ladi, vaqti-vaqti bilan o‘zgarib turadi, ba'zi joylarda qisqa muddatli yomg‘ir yog‘ishi, momaqaldiroq bo‘lishi mumkin.

💨 Shamol sharqdan 7-12 m/s tezlikda esadi.

Harorat
🌘 kechasi 20-25°
☀️ kunduzi 32-37° bo‘ladi.

👉Kanalga ulanish: https://t.me/CHIRCHIQ_RASMIY

🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🎥 YouTube | 🌐 Web-site
#Чирчиқ_шаҳри

📍"Саломатлик сари 5000 қадам" акцияси бўлиб ўтди


📌Бугун Чирчиқ шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида "Саломатлик учун 5000 қадам" акцияси ташкиллаштирилди.

💯Акцияда шахсий намуна сифатида сектор раҳбарлари, шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, барча корхона, ташкилот раҳбарлари, соғлиқни сақлаш, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ходимлари, ёшлар ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этдилар.

📣Соғломлаштириш юриши шаҳар марказида жойлашган "Кимёгарлар" маданият саройи ҳовлисида бошланди ва белгиланган йўлаклар орқали 5000 метрли масофа босиб ўтилди.
Соғ танда - соғлом ақл ўгитига амал қилаётган ҳамшаҳарларимиз ҳафтанинг ҳар шанбасида саломатлик йўлакчаларидан юриб, ўз соғликларини тиклаб бормоқдалар.

👉Каналга уланиш: https://t.me/CHIRCHIQ_RASMIY

🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🎥 YouTube | 🌐 Web-site
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔰 Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги Конституциявий қонуннинг лойиҳасида давлат жабрланганларга одил судловдан фойдаланишини ва етказилган зарар қоплаб берилишини таъминлаши зарурлиги тўғрисидаги қоидани мустаҳкамлаш кўзда тутилган.

⁉️ Мазкур қоиданинг Конституцияга киритилиши оддий фуқароларимиз учун қандай аҳамиятга эга?

🎙Судьялар олий мактаби кафедра мудири, Юридик фанлари доктори, профессор Сурайё Раҳмонова шу ҳақдаги мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

@olimlar_minbari
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💭 Маълумки, айни шу кунларда мамлакатимизда Конституциявий қонун лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамасида бўлиб турибди.

Конституцияга киритилаётган ўзгартиришлардан бири — жамиятнинг иқтисодий негизи билан боғлиқ бўлган 53-моддага иқтисодиёт ва тадбиркорликка оид қатор янги қоидалар қўшилишидир.

⁉️ Бу янги қўшилаётган қоидаларнинг моҳияти нимадан иборат?

🎙 Бу ҳақда Тошкент Давлат иқтисодиёт университети профессори, фалсафа фанлари доктори Исмоил Саифназаров изоҳ берди.

@olimlar_minbari
#мурувват

🔹 Шаҳримизда янги ўқув йилига катта тайёргарлик кўрилмоқда. Бу жараёнда эҳтиёжманд оила фарзанларига кийим-бошлар, жумладан, мактаб формалари олиб берилаётгани таҳсинга сазовордир.

🔹 Бугунги кунда Чирчиқ шаҳридаги 24 та мактабда жами 25 минг 599 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларда тарбияланаётган мактаб ўқувчиларини мактаб формаси билан таъминлаш юзасидан мактабларда эҳтиёж ўрганилиб, улар жами 730 нафар экани аниқланди.

🔹 Шаҳар ҳокими ташаббуси билан тадбиркорлар ҳамкорлигида замонавий мактаб формалари тайёрланди.
Мазкур мактаб формалари ҳар бир ўқувчи учун ўзига мос андоза ва ўлчамда тортиқ этилди.

👉Каналга уланиш: https://t.me/CHIRCHIQ_RASMIY

🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🎥 YouTube | 🌐 Web-site