БУХОРО АВТО БОЗОР
95 subscribers
61 photos
2 videos
10 links
Каналимизга хуш келибсиз❗️Сиз автомобилингизни сотмоқчимисизУнда бизнинг каналимизда эълон беринг
📝 Эьлон бериш учун
@Mashina_uz_admin 👈га ёзинг.
Биз сизга хизмат қилганимиздан мамнунмиз❗️
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Транспорт воситаларини ижарага бериш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори билан (1015-сон, 14.12.2018 й) Енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини қисқа муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Мазкур Низомга кўра енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини қисқа муддатли ижарага бериш шартномаси 30 кундан ортиқ бўлмаган муддатга ёзма тарзда тузилади.

Қисқа муддатли ижара шартномасини нотариал расмийлаштириш ҳамда ДЙҲХХ органларидан рўйхатдан ўтказиш талаб этилмайди.

Қисқа муддатли ижара шартномасида тарафлар, яъни ижарага берувчи юридик шахс, ижарага олувчи (ижарачи) эса жисмоний шахс бўлади.

Шартнома тузиш учун ижарага олувчи ижарага берувчига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

👉 паспорт;
👉 ҳайдовчилик гувоҳномаси;
👉 тиббий кўрикдан ўтганлик ҳақида маълумотнома;
👉 гаров депозити киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

Қисқа муддатли ижара шартномасининг муддати тугагандан сўнг транспорт воситаси ижарага берувчи томонидан топшириш ва қабул қилиш далолатнома асосида қабул қилиб олинади.
https://t.me/huquqiyaxborot
Каналга уланиш👇👇👇
@Buxoro_avtobozor