bookmarket.uz
30 subscribers
395 photos
47 videos
199 links
Download Telegram
#ИҚТИБОС


Ён дафтарингизги ёзиб қўйинг ва амал қилинг

Вақт ҳар бир кишига ўлчаб берилган, у битмас-туганмас хазина эмас.

Сиз истеъдодлисиз, лекин қобилиятингизга ортиқча баҳо беришса, ишониб қолманг.

Катталар уйқусизлик касаллигига чалинганлари учун эмас, балки иши униб, барака топганлари учун эрта турадилар. Сиз ҳам синаб кўринг.

Cизга қўнғироқ қилишса, албатта жавоб беринг!

Ишга энг олдин келиб, энг кейин кетадиган ходим сиз бўлинг.

Вазифангизга доир кўрсатмани кутиб ўтирмасдан ишга киришинг.

Ўз хатоларингиз учун жавобгарликдан қочманг.

Сизга берилган ўринли жазо фойдадан холи бўлмайди.

Бир жойга қўним топмасдан, ҳар йили ишингизни янгиласангиз, ҳеч қачон “ўсмайсиз”.

Ишхонада қулай шарт-шароит эмас, балки сиз билан бирга ишлайдиган одамлар кўпроқ аҳамиятга эга.

Ўйлаб кўринг: бугунги фаолиятингиз эртанги муваффақиятингизга пойдевор бўляптими?

Гапни ўз эгасига айтинг, орқаворотдан гапириш обрў келтирмайди.

Замонавий технологиялар бўйича билимингизни муттасил ошириб боринг.

Ижтимоий тармоқларда сиз дўст тутинаётган кишиларнинг сони эмас, ким экани кўпроқ муҳим.

Сиздан кўра тажрибалироқ учта маслаҳатгўйингиз бўлсин.

Муҳим масала бўйича қарор қабул қилаётганингизда ўзингиздан “Мен ҳурмат ва ҳавас қиладиган фалончи шундай вазиятда қандай йўл тутган бўлар эди?” деб сўраб кўринг.

Китобни кўпроқ ўқиш, ижтимоий тармоқлардан камроқ фойдаланиш керак.

Даромадингизга нисбатан 25 фоиз камроқ харажат қилинг.

Шаънингиз ҳар нарсадан улуғ, унга доғ туширмасликка ҳаракат қилинг.

Сизга ҳар қанча зерикарли туюлмасин, катта авлод вакилларининг ўгитини эшитишга вақт ва тоқат топинг.

@bookmarketuz
#Иқтибос
#Эътироф

Жахонгирхон Жамолхон:
Ассаламу алайкум, дўстларим!
Ҳадисга кўра киши ўзи ёқтирган яхши нарсани бошқаларга илинмагунча комил мусулмон бўлмайди. Шу нуқтаи назардан сизларга бир яхшиликни илиндим. Яқинда Тошкентда янги китоб дўкони - #Bookmarket ўз фаолиятини бошлаганидан хабардор бўлгандик. Бу дўконни бошқа китоб дўконларидан нимаси устун экан деб қизиқдим, хатто телефон ҳам қилиб кўрдим. Устун тарафи шунда эканки, сиз хохлаган китобни, бошқа китоб дўконларига нисбатан арзон (хаттоки, ўз нархида), хохлаган жойингизга етказиб беришгача хизмат кўрсатар экан.
Кеча, 10-июл куни шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф рохимахуллоҳ қаламларига мансуб "Руҳий тарбия" ва "Одоблар хазинаси" китобларига буюртма бердим, мана бугун ушбу китоблар қўлимга етиб келиб, китоб жавонимда турибди. (Тезликлари яхши экан 😅 )
(ФБ ижтимоий тармоғидан олинди)

@bookmarketuz
#иқтибос

"Дилбар адиб Абдулла Қодирий бетакрор «Ўткан кунлар» романини шундай сўзлар билан бошлайди: «Мозийға қайтиб иш кўрмак хайрлик, дейдилар». Ҳақ гап. Зеро, тарих-кўзгу, унда инсоният ўз хатоларини кўриб, керакли хулосалар чиқариб олишдек омил мужассам.

Қўлингиздаги тўплам камина ходимингизнинг тарихга бўлган қизиқиши ҳосиласи. Яъники, тарихчиликка даъво йўқ. Тарих талатўплари, муҳорабалар, аждодларимиз маҳоратию жасорати битилган сарғайган саҳифаларни мутолааси қўлга қалам олмоқни ундадики, тўпламни мозий ҳаяжонларидан бир шингил, дея қабул қилишингизни истардим. Бунда умматнинг саодатли кунлари қаламга олинмади, балки «энг ифлос, энг кир» (Абдулла Қодирий) саҳифаларга мурожаат қилинди. Негаки, тарихимизнинг нурли лаҳзалари ҳақидаги китоблар мўл. Демоқчиманки, ўтмишдан қанчалик ғурурлансак, ундаги мусибатли кунларни ҳам шунчалик билмоғимиз керак."

Китоб номи: «Бағдоднинг қулаши»
Китоб муаллифи: Абу Муслим
Китоб саҳифаси: 50 бет
Нархи: 6.000 сўм

Китобни харид қилиш учун дўконимизга ташриф буюринг ёки
+998 71 275 5980 рақамига қўнғироқ қилинг.

@bookmarketuz
#Иқтибос 📝

"Китоб – энг яхши дўст. Китоблар билан ҳамсуҳбат бўл. Илмни дўст тут, маърифатга ҳамроҳ бўл. Коинот тартиб-интизомдан иборат. Уй-жой, кийим-кечак билан боғлиқ мажбуриятларингда тартибга риоя қил. Бадантарбия билан шуғуллан, дангасаликдан, мақсадсиз яшашдан узоқ бўл, бекорчиликка нуқта қўй". ("Ўкинма" китобидан).

www.facebook.com/bookmarketuz
@bookmarketuz
#Эътибор 💁‍♂️

Ассалому алайкум ҳурматли каналимиз обуначилари! Ўтаётган кунингиз хайрли баракотли ва мароқли бўлсин. Китоб мутолаасидан чарчаманг. #BookMarket китоблар дўкони сизга доим манфаатли китоблар тавсия этишда давом этади. Телеграм каналимизда сиз учун қулайлик, излаган китобинингизни тезроқ топиш ва у ҳақда маълумотга эга бўлишингиз учун ҳар бир китоб номини флешмоб шаклида бериб бормоқдамиз. Масалан, сизга Қуръони карим керак бўлиб қолди. Бунинг учун телеграм каналимиз ичида #Мусҳаф деб ёзишингиз кифоя. Қарабсизки, экранингизда охирги берилган эълондан аввалги эълонгача маълумотлар пайдо бўлади. Қуйида кўп сотилган, машҳур китобларни ҳавола этамиз:
#Мусҳаф #Тафсири_Ҳилол #Ayfa #Шамоилул_Мустафо #БадоеъусСаноеъ #РасулуллоҳМўъжизалари #bolalar_uchun #Ўкинма #Уфқ #Таълим_ва_Тарбия #МўминнингМеърожи #МўминнингҚалқони #Суннитские_вероубеждения #СуннийАқийдалар #Русча_китоблар #Энциклопедия #СунаниТермизий #Болалар_китоби #Мyteacher #Мукошафатулқулуб #ЭйФарзанд #АфғонТўлаФиғоним #101_Улуғ_Саҳобий #Солнома #Маснавий #Намозда_хушуъ #МуборакВасиятлар #Эътиқод_дурдоналари #Муборак_васиятлари #Тафсири_Ҳилол #БахтиёрОила #mp3 #Сурма #НурулБасар #Аврангзеб #Оламгир #Сариқ_девни_миниб #УмрнингБирЛаҳзаси #КалбларТизгини #ТабассумҚилинг #МаърифатулАсрор #РубъиЁсин #Ҳафтияк #Ажаб_дунё #ИккиЭшикОраси #Ибодати_исломия #Сицилиялик #Одамийлик_мулки #Чўқинтирилган_ота #БарзахҲаёти #40_фарз #Шажара #ҲилолЖурнали

☘️ #ШифобахшСовунлар хештеги остида юртимизда қўл меҳнати билан ишлаб чиқарилаётган 25 турдан ортиқ косметик совунлар, соч парвариши, унинг тўкилишининг олдини олиш ёғлари ва уларнинг турлари ҳақида ҳам маълумотга эга бўлишингиз мумкин

Бундан ташқари қизиқарли ва мазмунли мавзулар ҳақида #Китобдан #Иқтибос #Сиз_излаган_китоб #Биласизми рукнларини кузатиб боришингиз мумкин.

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ - СИЗГА ТАВСИЯЛАР БЕРАМИЗ!

🌀 Каналимизга обуна бўлинг👇
📮 https://t.me/bookmarket_uz
#Карантинда_мутолаа 👨‍💻 ёхуд #кечки_мутолаа

Расулуллоҳ (ﷺ) ҳақларида сиз билган ва билмаган маълумотлар

1. Расулуллоҳ (ﷺ) Одам алайҳиссалом ҳали руҳ ва жасад орасида турганларида у зот (ﷺ) набий эдилар.
2. Расулуллоҳ (ﷺ)нинг Одам алайҳиссаломгача бўлган насабларидаги кишиларга бирор фаҳш иш етмаган.
3. Расулуллоҳ (ﷺ) Аҳмад (Аллоҳга энг кўп ҳамд айтувчи) деб номландилар. У зотдан олдин бирор киши бундай ном билан номланмаган.
4. Расулуллоҳ (ﷺ) кечаси оч қоринда ухлаб, тонгда қоринлари тўқ ҳолда уйғонардилар. Аллоҳ у зотни таомлантириб қўяр эди.
5. Расулуллоҳ (ﷺ) олд томонни қандай кўрсалар, орқа томонни ҳам ҳудди шундай кўрардилар.
6. Расулуллоҳ (ﷺ) кундузи қандай кўрсалар, қоронғу кечани ҳам ҳудди шундай кўрардилар.
7. Расулуллоҳ (ﷺ)нинг тупуклари шўр сувни ҳам чучук қилар эди.
8. Расулуллоҳ (ﷺ) душманларнинг қалбига бир ойлик масофадан қўрқув солардилар.
9. Расулуллоҳ (ﷺ) бирор марта ҳам эснамаганлар.
10. Расулуллоҳ (ﷺ) ва бошқа пайғамбарлар ҳеч қачон эҳтилом бўлишмаган.
11. Расулуллоҳ (ﷺ)нинг терлари мушкдан ҳам ҳушбўй бўлган.
12. Расулуллоҳ (ﷺ)нинг соялари бўлмаган. У зот тамомила нур бўлганлар.
13. Расулуллоҳ (ﷺ)нинг кийимларига бирор марта ҳам пашша қўнмаган.
14. Расулуллоҳ (ﷺ)ни бирор марта бурга ва ҳашарот чақиб, азият бермаган.
15. Расулуллоҳ (ﷺ) минган улов бирор марта тезак ташламаган, бавл қилмаган.
16. Расулуллоҳ (ﷺ) дунёга келганларида коҳинлар осмондан хабар ололмай қолишган.
17. Расулуллоҳ (ﷺ) Меърож кечаси барча пайғамбарлар ва фаришталарга имом бўлиб намоз ўқиганлар.
18. Расулуллоҳ (ﷺ)нинг умматларига бутун ер юзи масжид қилиб берилган.
19. Расулуллоҳ (ﷺ) бошқа пайғамбарлар даврида келганларида, бошқа пайғамбарлар у зотга уммат бўлар эдилар.
20. Расулуллоҳ (ﷺ)нинг умматларига у зотни исмлари билан чақириш ҳаром қилинган (Нур-63).
21. Расулуллоҳ (ﷺ)нинг саҳобаларига у зотнинг овозларидан баланд овозда гапириш ҳаром қилинган (Ҳужурот 2).
22. Расулуллоҳ (ﷺ)нинг ҳузурларига фаришта Исрофил алайҳиссалом тушганлар. Бу фаришта у зотдан олдин ҳеч қайси пайғамбарга тушмаган эдилар.
23. Расулуллоҳ (ﷺ)нинг олдинги ва кейинги гуноҳлари кечирилгандир (Фатҳ 1-2).
24. Вафот эткан бандадан қабрда Расулуллоҳ (ﷺ) ҳақида сўралади, бошқа пайғамбарлар ҳақида сўралмайди.
25. Расулуллоҳ (ﷺ)ни тушида кўрган, ҳақиқатдан ҳам кўрган бўлади. Чунки шайтон у зотнинг суъратига кира олмайди.
26. Расулуллоҳ (ﷺ) бир кишини чақирсалар, ўша инсон намоз ўқиётган бўлса ҳам, у зотга жавоб бериши вожиб бўлган.
27. Расулуллоҳ (ﷺ) вафот этканларида саҳобалар имомсиз гуруҳ-гуруҳ бўлиб жаноза ўқиганлар. Ва бу намозларда Жанозадаги машҳур дуо ўқилмаган.
28. Расулуллоҳ (ﷺ)нинг муборак баданлари чиримайди.
29. Расулуллоҳ (ﷺ)нинг қабрларига бир фаришта муваккал қилиниб, у зотга саловот айтганларнинг саловотларини етказиб туради.
30. Расулуллоҳ (ﷺ)нинг қабрлари Қиёматда биринчи очилади. Охиратда у зот етмиш минг фариштанинг қуршовида бўладилар.
31. Расулуллоҳ (ﷺ) Сиротдан биринчи бўлиб ўтадилар.
32. Расулуллоҳ (ﷺ) Маҳшарга Буроқ деган отга минган ҳолларида келадилар.
33. Расулуллоҳ (ﷺ) Маҳшар куни Аршнинг ўнг томонида шундай мақомда турадиларки, у зотдан бошқа ҳеч ким у ерда турмайди.
34. Расулуллоҳ (ﷺ) Жаннатга биринчи бўлиб кирадилар.
35. Расулуллоҳ (ﷺ)нинг умматлари Қиёмат куни биринчи сўроқ қилинади.

Саййид Муҳаммад Ҳасанийнинг “Икки олам сарвари“ китобидан.

#китобдан #иқтибос #bookmarket
┈•••┈••┈•✶✾✶•┈••┈•••┈
📲 @bookmarket_uz - барчаси китоб ва китобдагилар ҳақида
#Китобдан

«...Шу соатдан бошлаб Фотимага ҳаётнинг қизиғи қолмади. Бетўхтов намоз ўқийди. Жойнамози кўз ёшларидан сиқиб олгудай ҳўлланиб кетади. Аллоҳга илтижо билан ёлборади, дилбандининг дардига шифо сўрайди.
Ана шундай беором кунларнинг бирида Фотима туш кўрди. Ҳасса тутган, барваста, чиройли юз, кўркам соқолли бир шайх тушига кирди. Кейин билса, Иброҳим халилуллоҳ эканлар. У киши Фотиманинг қаршисига келиб, унга хурсанд ҳолда: «Эй аёл, Аллоҳга кўп ёлбориб йиғлаганинг, тинмай дуолар қилганинг бесамар кетмади, меҳрибон Аллоҳ ўғлингнинг кўзларини қайтиб берди!» деди».

Аҳмад Муҳаммад Турсуннинг "Соҳилсиз денгиз" китобидан

#Бухорий #СоҳилсизДенгиз #Иқтибос
┈•••┈••┈•✶👨‍💻✶•┈••┈•••┈
🔓 Каналга уланиш учун!👇
🔖
@bookmarket_uzбарчаси китоб ва китобдагилар ҳақида

Ижтимоий тармоқ саҳифаларимиз:
Telegram | Instagram | Facebook
​​✍️#ТАВСИЯ 💁‍♂️

Ассалому алайкум ҳурматли каналимиз обуначилари! Ўтаётган кунингиз хайрли баракотли ва мароқли бўлсин. Китоб мутолаасидан чарчаманг. #BookMarket китоблар дўкони сизга доим манфаатли китоблар тавсия этишда давом этади. Телеграм каналимизда сиз учун қулайлик, излаган китобинингизни тезроқ топиш ва у ҳақда маълумотга эга бўлишингиз учун ҳар бир китоб номини флешмоб шаклида бериб бормоқдамиз. Масалан, сизга Қуръони карим керак бўлиб қолди. Бунинг учун телеграм каналимиз ичида #Мусҳаф деб ёзишингиз кифоя. Қарабсизки, экранингизда охирги берилган эълондан аввалги эълонгача маълумотлар пайдо бўлади. Қуйида кўп сотилган, машҳур китобларни ҳавола этамиз:
#Мусҳаф #Тафсири_Ҳилол #Ayfa #Шамоилул_Мустафо #БадоеъусСаноеъ #РасулуллоҳМўъжизалари #bolalar_uchun #Ўкинма #Уфқ #Таълим_ва_Тарбия #МўминнингМеърожи #МўминнингҚалқони #Суннитские_вероубеждения #СуннийАқийдалар #Русча_китоблар #Энциклопедия #СунаниТермизий #Болалар_китоби #Мyteacher #Мукошафатулқулуб #ЭйФарзанд #АфғонТўлаФиғоним #101_Улуғ_Саҳобий #Солнома #Маснавий #Намозда_хушуъ #МуборакВасиятлар #Эътиқод_дурдоналари #Муборак_васиятлари #Тафсири_Ҳилол #БахтиёрОила #mp3 #Сурма #НурулБасар #Аврангзеб #Оламгир #Сариқ_девни_миниб #УмрнингБирЛаҳзаси #КалбларТизгини #ТабассумҚилинг #МаърифатулАсрор #РубъиЁсин #Ҳафтияк #Ажаб_дунё #ИккиЭшикОраси #Ибодати_исломия #Сицилиялик #Одамийлик_мулки #Чўқинтирилган_ота #БарзахҲаёти #40_фарз #Шажара #ҲилолЖурнали

☘️ #ШифобахшСовунлар хештеги остида юртимизда қўл меҳнати билан ишлаб чиқарилаётган 25 турдан ортиқ косметик совунлар, соч парвариши, унинг тўкилишининг олдини олиш ёғлари ва уларнинг турлари ҳақида ҳам маълумотга эга бўлишингиз мумкин

👌Бундан ташқари қизиқарли ва мазмунли мавзулар ҳақида #Китобдан #Иқтибос #Сиз_излаган_китоб #Биласизми рукнларини кузатиб боришингиз мумкин.

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ - СИЗГА ТАВСИЯЛАР БЕРАМИЗ!

🌀 Каналимизга обуна бўлинг👇
📮 https://t.me/bookmarket_uz
Forwarded from bookhouse_uz
#Иқтибос

Китобхон бор, китобйиғар бор, китоб билан жавонбезар бор. Чин китобхон китобнинг безакларига кўп ҳам эътибор беравермайди. Унинг бутун эътибори китобнинг маъно-моҳиятида бўлади.

═══════ ✿ ══════
🔓 Каналга уланиш учун!👇
🔖 @bookhouse_uzбарчаси китоб ва китобдагилар ҳақида
Forwarded from bookhouse_uz
#Мутолаа #Иқтибос

🤦‍♂️ Лоқайдлик балоси

Юртимизга ғарб ўлкаларидан шиддат билан бостириб келаётган «поп-маданият» билан ҳам, ёшларимиз ахлоқига заҳарли ханжар бўлиб урилаётган фаҳш ва бузуқликларни тарғиб қилувчи матбуот, китоб ва фильмларнинг кўпайгани билан ҳам, фарзандларимиз китоб мутолааси билан эмас, телефон ва ижтимоий тармоқларда вақт совуришаётгани билан ҳам ишимиз йўқ. Чунки бу нарсалар гўё бизга тааллуқли эмас, чунки биз лоқайдлик касали билан оғриганмиз.
Балки, ушбу сатрларни ўқиётган бирор киши: «Жа оширворманг, биринчидан, бунақа ғирт лоқайд, ҳафсаласиз, худбинлар ҳаётда жуда кам учрайди, иккинчидан, одамлар майда-чуйда нарсаларда лоқайдлик кўрсатишса ҳам юрт ёки миллат бошига оғир синов келса, қараб туришмайди», деб эътироз билдирмоқчи бўлаётгандир? Унда масалани сал каттароқ, миқёслироқ қилиб оламиз. Худо кўрсатмасин, юртга бирор табиий офат ёки каттароқ бир бало келганида айнан ўша лоқайдлар «Менинг уйим қишлоқнинг энг четида», деб кўзларини юмиб, қулоғига пахта тиқиб олади. Қўшнисининг уйи ёнганида бошини кўрпасига қаттиқроқ ўраб олган лоқайд кимса юрт ёнаётганида ҳам деразадан бош чиқариб қараб қўймайди. Дўстининг бошига кулфат келганида эти жимирлаб қўймаган лоқайд кимса дунёнинг турли бурчакларида зулм остида эзилаётган диндошларининг қисматига заррача ҳам ачинмайди. Мусулмонларнинг қалб жароҳатига айланган масалалар, уларнинг фарёди бундай кимсаларнинг қулоғига кирмайди.
Чунки бугун биз фароғат излашга ўрганиб қолдик. Тинчлигимизни, роҳатимизни ўзгалар муаммоси туфайли бузгимиз келмайди. Мабодо, фарзандимиз синфдошининг алкаш отаси уни уйидан ҳайдаганини ёки мушукнинг дарахтга осилиб қолганини айтиб киргудай бўлса, «Сенга нима!» деб ўшқиришга одатланганмиз. Биздан бундай тарбия олган, ибрат кўтарган фарзандимиз эртага лоқайдларнинг лоқайди бўлиб етишса, яна кимдан хафа бўламиз?..

... Лоқайдлик биргина мусулмонларнигина эмас, бутун дунё халқларини ташвишга солаётган муаммолардандир. Лоқайдлик ҳар қандай фаровон ва аҳил жамиятни ҳалокатга элтувчи, парокандаликка дучор этувчи хавфли иллатдир. Бундан халос бўлиш учун эса динимиз одамларга эзгулик улашиш, меҳр-шафқат кўрсатиш, ҳаммага бирдай яхшилик қилиш, дин ва халқ манфаатини ўз манфаатларидан устун қўйишга буюрган. Буни бир лаҳза бўлса ҳам эсдан чиқаришга ҳаққимиз йўқ!

Муаллиф Аҳмад МУҲАММАД.

❗️давоми учун ўқинг: «Ҳилол» журнали, 9 (18)-сон, 38-41-бетлар.
2020 йил, сентябрь / ҳиж. 1441 йил, муҳаррам.

#Мўмин #Лоқайд #ЛоқайдликБалоси #bookhouse_uz
═══════ ✿ ══════
📍 Каналга уланиш учун!👇
🔖 @bookhouse_uzбарчаси китоб ва китобдагилар ҳақида
Forwarded from Nasoimul_hikmat 🌱
#Рамазон 🌙
#РўзаҲақидаБилмаганларимиз

... Ёмонликдан барча, ҳатто ёмонлар ҳам ўзини олиб қочади. Бошқа вақтда намоз ўқимайдиганлар ҳам рўзани тутиб олиб, намоз ўқиб, таровеҳга қатнаб қолади. Хуллас, мусулмон олами бир кечада яхшилик томон бурилиб қолганга ўхшайди.
Рамазони шарифнинг кишиларга кўрсатган ушбу таъсири, фойдаси жуда ҳам яхши. Афсусланарлиси шуки, нима учун бундай олиймақом ҳолат фақат Рамазондагина ҳукмронлик қилади? Нима учун Рамазонда олинган руҳий ҳолат янаги Рамазонгача давом этмайди? Аслида бу Рамазонда ҳосил қилинган тақво, фазилатлар ва олий мақом руҳий ҳолат келаси Рамазонгача давом этиши керак-ку?!.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.
"Мукаммал саодат йўли" китобидан.

#Иқтибос #Китобдан #Рўза #Тақво
•••┈┈••┈•✦🌟✦•┈••┈┈•••
📶 Дўстларингизга ҳам улашинг!
🔄 @nasoimul_hikmat ♻️