BiznesRivoj
5.59K subscribers
6.44K photos
895 videos
4.61K links
Tadbirkorlar bosh sahifasi 🔝
Kunlik motivatsiya 💯
Yangiliklar 📮
• YouTube http://bit.ly/2na44D5
• Facebook http://bit.ly/2MlFoTt
• Instagram http://bit.ly/2YZzluH

Reklama
+998 94 364 88 88

@brcustomersupport
Download Telegram
Forbes 2023 йил декабрь ҳолатига кўра дунёнинг энг бой 10 кишиси рўйхатини эълон қилди

Forbes дунё миллиардерларининг декабрь ойи ҳолатига кўра рейтингини эълон қилди.

Унга кўра, ҳамон Илон Маск 1-поғонани эгаллаб турибди. Унинг бойлиги 245 млрд АҚШ доллари сифатида баҳоланган. Иккинчи ўринни француз миллиардери, Louis Vuitton компанияси раҳбари Бернард Арно 191 миллиард доллар билан банд этди.

Amazon асосчиси Жефф Безос 3-ўринда. Унинг бойлиги декабрь ойида 168 млрд доллардан ошган.
Умуман олганда, ноябрь ойи миллиардерлар учун акциялар нархи бўйича жуда яхши ой бўлди. Дунёдаги энг бой 10 кишининг барчасида даромад ошиши кузатилган. Уларнинг бойлиги жами 9 фоизга ўсди.

Forbes талқинига кўра 2023 йилнинг декабрь ойи ҳолатига кўра дунёнинг энг бой 10 нафар миллиардери: ...

Тўлиқ ўқиш 👉 https://shorturl.at/ejpuI

#br_fakt

#millionmentor #uzbek #biznes #motivatsiya #talim #bilim #aql #idrok #boylarsiri #muvffaqiyatsari #biznesmenlarfikri #biznesrivoj #br_fakt
Малика Диананинг кўйлаги ким ошди савдосида миллион доллардан кўпроққа сотилди

Малика Диананинг қора кўйлаги Голливуддаги Julien's Auctionsда 1,148 миллион долларга сотилди, бу асл баҳосидан 11 баробар кўп.

Юлдуз нақшли бахмал кечки кўйлак марҳум Уэльс маликаси томонидан сотилган энг қиммат либосга айланди.

Аукцион ташкилотчилари дастлаб либосни 100 минг долларга баҳолаган.

Диана уни биринчи марта 1985 йилда Флоренцияда кечки овқатга кийган. Ўшанда у эри Уэльс шаҳзодаси Чарльз (ҳозирги Англия қироли Карл III) билан қироллик сафарида бўлган.

Тўлиқ ўқиш 👉 https://shorturl.at/ruINT

#br_fakt

#millionmentor #uzbek #biznes #motivatsiya #talim #bilim #aql #idrok #boylarsiri #muvffaqiyatsari #biznesmenlarfikri #biznesrivoj #br_fakt
The New York Times нашри “Уйда ёлғиз” фильмидаги оиланинг бойлигини ҳисоблаб чиқди

The New York Times журналисти “Уйда ёлғиз” фильмидаги оила қанча бойликка эга бўлганлигини билиш учун Федерал захира тизими билан боғланган.
Хулосалар америкаликларнинг фақат бир фоизигина бундай уйга эгалик қила олишини кўрсатди.

Тўлиқ ўқиш 👉 https://shorturl.at/iDEI7

#br_fakt

#millionmentor #uzbek #biznes #motivatsiya #talim #bilim #aql #idrok #boylarsiri #muvffaqiyatsari #biznesmenlarfikri #biznesrivoj #br_fakt
Хурматли қадрдон кузатувчилар! Сизларни «Янги йил» байрами муносабати билан чин юракдан муборакбод этамиз.
Сизларга ушбу байрам шарафи билан янгидан-янги муваффаққиятлар, ижобий ўзгаришлар ва омад ёр бўлишини астойдил тилаб қоламиз. Бундан ташқари, барча келгуси ишларингизда хар қандай тўсиқларни мардонавор енгиб ўтиб, эзгу мақсадлар сари дадил одимлаб боришингизни ва омад калити хамиша чўнтагингизни тарк этмаслигини астойдил хохлаб қоламиз! Хамиша соғ-саломат бўлинг, лабингиздан кулгу аримасин!

#millionmentor #uzbek #biznes #motivatsiya #talim
#bilim #aql #idrok #Tashkent #uzbekistan #pul #my5
#kamtarlik #muvaffaqiyat #vaqt #dostlik #tadbirkorlik
#aforizmlar #millionerlar #pulmaktabi #tadbirkor #zortv
#motiv_uzbek #boylarsiri #muvffaqiyatsari #biznesrivoj #br_fakt
Рейтингда “Алишер Навоий” бекати ҳам бор: дунёдаги энг чиройли метро станциялари

Мазкур метро бекатлари нафақат чиройлилиги билан, балки ўзига хос тарихи ва замонавий дизайнерлик ечимлари билан ҳам дунёга машҳур.

“Ююан боғи”, Шанхай

Шанхайнинг энг чуқур метро бекати шаҳарнинг сайёҳлик марказида жойлашган. У ўзининг замонавий қиёфасини икки йил олдин кенг кўламли реставрациядан сўнг олди. Нью-Йорклик дизайнер ва меъморлар метро устида оқиб ўтадиган Хуанпу дарёсининг контурларидан илҳомланиб, метро бекатини “сув” услубида лойиҳалаштирган.

“Сити-Ҳолл”, Нью-Йорк

1904 йилда очилган шаҳар ҳокимияти метронинг тожига айланиши керак эди. Шаҳар ҳокимияти тўғридан тўғри унинг устида жойлашган, шунинг учун станция алоҳида эътибор билан безатилган. Платформа ўша пайтдаги мода арт-деко услубида безатилган. Шохли қандиллар, витраж ва плиткалар — буларнинг барчаси ҳалигача Нью-Йорк метросининг кўркига кўрк қўшади.

Тўлиқ ўқиш 👉 https://shorturl.at/cjFI8

#br_fakt

#millionmentor #uzbek #biznes
Интернетдаги шарҳларни ўқиш одамларнинг янгиликларга бўлган ишончини пасайтирмоқда

Янги тадқиқот нотўғри маълумотларга қарши курашишнинг ҳайратланарли даражада содда усулини кўрсатади: оддий фойдаланувчиларнинг қисқа, тузатувчи изоҳлари онлайн маълумотларга ишончни сезиларли даражада камайтириши мумкин.

Эксетер университети тадқиқотчилари бошқа муассасалардаги ҳамкасблари билан биргаликда Буюк Британия, Германия ва Италиядаги 6600 дан ортиқ иштирокчилар билан сўров ўтказдилар. Улар иштирокчиларга ижтимоий тармоқларда соғлиқни сақлаш, иқлим ўзгариши ва технология каби мавзуларни ёритувчи уйдирма ва ҳақиқий хабар постларини тақдим этишди. Қизиғи шундаки, “тузатувчи изоҳлар”нинг формати ва тафсилотлари уларнинг самарадорлигига сезиларли таъсир кўрсатмади. Фойдаланувчилар оддийгина ноаниқликларни кўрсатганми ёки батафсил тушунтиришлар ва фактларни текшириш ҳаволаларини ўз ичига олганми, иккала ёндашув ҳам “нотўғри маълумотлар тарқалишини олдини олишга” ёрдам берди.

#br_fakt
#millionmentor #uzbek #biznes
Apple янги нейротармоғини чиқарди

MGIEдан сўнг компания матнли сўровлар ёрдамида тасвирларни жонлантиришга қодир бўлган Keyframer номли янги моделни чиқарди.

Keyframerдаги биринчи қадам SVG-файлларни қўшишдир.

Мисол учун расмда кўрсатилганидек, сиз ракета тасвирини юклашингиз ва уни матнли сўров билан тўлдиришингиз мумкин: “Мен учун осмоннинг турли ранглари ва милтилловчи юлдузлар билан 3 та анимация вариантини яратинг”.

Сўровдан сўнг Keyframer анимация учун CSSS-кодини яратади, уни иловаларда ёки дарҳол янги матн сўровлари ёрдамида таҳрирлаш мумкин.

#br_fakt

#millionmentor #uzbek #biznes #motivatsiya #talim
#bilim #aql #idrok #Tashkent #uzbekistan #pul #my5
#kamtarlik #muvaffaqiyat #vaqt #dostlik #tadbirkorlik
#aforizmlar #millionerlar #pulmaktabi #tadbirkor #zortv
#motiv_uzbek #boylarsiri #muvffaqiyatsari
#biznesmenlarfikri #biznesrivoj #BR