BiznesRivoj
5.11K subscribers
6.44K photos
896 videos
4.61K links
Tadbirkorlar bosh sahifasi 🔝
Kunlik motivatsiya 💯
Yangiliklar 📮
• YouTube http://bit.ly/2na44D5
• Facebook http://bit.ly/2MlFoTt
• Instagram http://bit.ly/2YZzluH

Reklama
+998 94 364 88 88

@brcustomersupport
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сизнинг бизнесингизни тўхтатувчи молиявий хато.

#moliya
Қандай қилиб молиявий рационал бўлиш мумкин?
Ўқиш вақти:3 дақиқа #мақола #moliya

👉 https://bit.ly/2MVJ9k3

Lotin alifbosida o'qish 👉 https://bit.ly/3aE3lz4

Biznesrivoj.uz расмий саҳифалари👇

Telegram | Instagram | Facebook
Трейдерлар - муваффақиятли сармоялар учун имконият калитидир
Ўқиш вақти: 4 дақиқа #мақола #moliya

👉 http://bit.ly/3pMEMFz

Lotin alifbosida o'qish 👉 https://bit.ly/3kcJIT1

Biznesrivoj.uz расмий саҳифалари👇

Telegram | Instagram | Facebook
Дунёнинг энг бой аёли маълум бўлди

L’Oreal косметика империяси меросхўри Франсуаза Бетанкур Майерс бойлиги 100 миллиард долларга етган дунёдаги биринчи аёлга айланди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
Унинг бойлиги 100,2 миллиард долларга етган. Ушбу ўсишга L’Oreal акцияларининг рекорд даражада юқори баҳоланиши ёрдам берган. Forbes ҳозирда Майерснинг бойлигини 99,6 миллиард долларга баҳоламоқда (14-ўрин), лекин у дунёдаги энг бой аёл эканлигини маълум.

L’Oreal меросхўри аллақачон дунёдаги энг бой аёл деб аталган. Бу мақом унга Forbes журнали томонидан 2019, 2021, 2022 ва 2023 йилларда берилган.

70 ёшли Майерс ва унинг оиласи компаниянинг деярли 35 фоизга эгалик қилади. Франсуазанинг ўғиллари Виктор-Жан ва Николас компания раҳбарлари қаторига киради.

#br_fakt

#boylarsiri #tadbirkor #fikr #millionaires #muvffaqiyat #BiznesRivoj #br_motive #shaxsiyrivojlanish #pulmaktabi #moliya #uzbekistan #tashkent #samarkand #namangan #navoiy #andijon #guliston #sirdaryo #buxoro
Ер тарихидаги энг катта кўл Гиннес рекордлар китобига киритилди

Қора денгиз, Каспий денгизи, шунингдек, Орол денгизи унинг қолдиқлари ҳисобланади.
Қадимги Паратетис кўли Ер юзида мавжуд бўлган энг катта кўл сифатида Гиннес рекордлар китобига киритилди. Унинг аниқ ўлчамларини батафсил кўрсатадиган тадқиқот Scientific Reports журналида 2021 йилда нашр этилган эди.

Паратетис кўли ғарбда Австриядан шарқда Туркманистонга қадар чўзилган. У 2,8 миллион квадрат километр майдонни эгаллаган ва тахминан 1,77 миллион куб километр сувни ўз ичига олган - бу Ердаги барча замонавий кўллардагидан 10 баравар кўп.

Таққослаш учун, ҳозирги вақтда энг катта кўл Каспий денгизи ҳисобланади - номидан фарқли ўлароқ, у дунё океанларига чиқиш имконига эга эмас, шунинг учун у аслида кўлдир.

#br_fakt

#boylarsiri #tadbirkor #fikr #millionaires #muvffaqiyat #BiznesRivoj #br_motive #shaxsiyrivojlanish #pulmaktabi #moliya #uzbekistan
2024 йилда кўчиб ўтиш учун энг яхши бўлган 10 та Европа шаҳри номи эълон қилинди

Яшаш учун дунёдаги энг қиммат шаҳар деб топилган Швейцариянинг Цюрих шаҳри маҳаллий аҳолининг ҳаётдан қониқиш даражасига кўра, 2024 йилда кўчиб ўтиш учун Европадаги энг яхши жой деб топилди.

2024 йилда кўчиб ўтиш учун энг яхши 10 та Европа шаҳри

Цюрих, Швейцария (97% аҳоли ҳаётидан мамнун).

Копенгаген, Дания (96%).

Гронинген, Нидерландия (96%).

Гданск, Польша (95%).

Лейпциг, Германия (95%).

Стокгольм, Швеция (95%).

Женева, Швейцария (95%).

Росток, Германия (94%).

Клуж-Напока, Руминия (94%).

Брага, Португалия (94%).Шу билан бирга, Гронинген, Брага ва Гданск мигрантлар учун энг яхши деб топилган ўнта шаҳар қаторига кирди.

#br_fakt

#boylarsiri #tadbirkor #fikr #millionaires #muvffaqiyat #BiznesRivoj #br_motive #shaxsiyrivojlanish #pulmaktabi #moliya #uzbekistan
Малайзияда дунёдаги иккинчи энг баланд бино очилди

Samsung C&T компанияси 118 қаватли осмонўпар бинони фойдаланишга топширди.
Жанубий Кореянинг Samsung C&T компанияси Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда 118 қаватли осмонўпар бинони фойдаланишга топширди.

Merdeka 118 деб номланган янги бино 2024 йил январ ҳолатига дунё рейтингида иккинчи энг баланд бино ҳисобланади. Биринчиси Дубайда жойлашган Бурж Халифа минорасидир (828 метр).

Янги осмонўпар бинонинг баландлиги 679 метрга етади. Унинг майдони 674 минг квадрат метрга яқин. Бинода меҳмонхона, офислар, шунингдек, савдо маркази жойлашган.

Merdeka 118 қурилиши ушбу соҳада жаҳон етакчиси Samsung C&T мақомини тасдиқлайди. Компания аввалроқ Малайзияда бир нечта осмонўпар биноларни, жумладан, яқин вақтгача мамлакатдаги энг баланд бўлган Petronas эгизак минораларини қурган.

#br_fakt

#boylarsiri #tadbirkor #fikr #millionaires #muvffaqiyat #BiznesRivoj #br_motive #shaxsiyrivojlanish #pulmaktabi #moliya #uzbekistan
Майкл Жексон ҳақида фильм суратга олинмоқда

Хонанда Майкл Жексон ҳақида ишланган фильм 2025 йилнинг 18 апрелида премьера қилианади.

Фильмни суратга олиш ишлари 22 январь куни бошланади. Хонанда ролини унинг жияни Жафар Жексон ижро этади.

Фильм режиссёри Антуан Фуку. У Қирол Артур (King Arthur, 2004), "Тренировка куни" (Training Day, 2001), "Мерган" (Shooter, 2007) каби фильмларни суратга олган.

#br_fakt

#boylarsiri #tadbirkor #fikr #millionaires #muvffaqiyat #BiznesRivoj #br_motive #shaxsiyrivojlanish #pulmaktabi #moliya #uzbekistan
2020 йил бошидан дунё аҳолисининг 60 фоизи қашшоқлашди

2020 йиллар бошидан дунёнинг энг бой ва энг камбағал одамлари даромадлари ўртасидаги тафовут кескин ошди: сайёрамиз аҳолисининг энг камбағал 60 фоизи янада қашшоқлашди, энг бой беш киши эса янада бойиб кетди.
Тhе Guardian нашри Oxfam халқаро ташкилоти ҳисоботига таяниб ёзишича, 2020 йилдан буён Ер юзидаги энг бадавлат беш кишининг бойлиги икки баробарга ошиб, 869 миллиард долларни ташкил қилди. Шу билан бирга, дунё аҳолисининг энг кам даромадли 60 фоизи – 5 миллиардга яқин аҳоли янада қашшоқлашди.

Oxfam маълумотларига кўра, ўта бой миллиардерлар ва дунёнинг қолган аҳолиси даромадлари ўртасидаги катта тафовут ўсишда давом этади. 2020 йилдан бери барча миллиардерларнинг умумий бойлиги 3,3 триллион долларга ошган. Ўта бой бизнесменларнинг даромадлари глобал инфляциядан уч баробар тезроқ ўсди.

#br_fakt

#boylarsiri #tadbirkor #fikr #millionaires #muvffaqiyat #BiznesRivoj #br_motive #shaxsiyrivojlanish #pulmaktabi #moliya #uzbekistan
Дунё аҳолиси иссиқлик тўлқинлари натижасида 7,1 триллион доллар бойлигини йўқотади

"2050 йилга бориб Осиё глобал исиш натижасида энг оғир иқтисодий зарбаларга дучор бўлади", - деди Жаҳон иқтисодий форуми таҳлилчилари.

Осиё мамлакатлари учун жами йўқотишлар 3,5 триллион долларга етиши мумкин. Европа ва Жанубий Америка иқлим ўзгаришидан энг кўп зарар кўрган минтақалар орасида иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллайди. Мутахассислар жами глобал иқтисодий йўқотишларни 12,5 триллион долларга баҳолади.

Бундай глобал ўзгаришлар 14,5 миллион одамнинг ўлимига олиб келиши мумкин. Мутахассислар кейинги 26 йилда 8,5 миллион ва 3,2 миллион кишининг ҳаётига таҳдид солиши мумкин бўлган сув тошқини ва қурғоқчиликни энг хавфли элементлар деб аташмоқда.

#br_fakt

#boylarsiri #tadbirkor #fikr #millionaires #muvffaqiyat #BiznesRivoj #br_motive #shaxsiyrivojlanish #pulmaktabi #moliya #uzbekistan
Смарт соатлар ўрнини нима эгаллайди?

Футуролог сунъий интеллект опциялари ёрдамида "гапирувчи" кийим ва тақиладиган технологиялар ривожланишини башорат қилди.

Daily Mail  нашри олим ва футуролог Эндрю Гриллнинг башоратини эълон қилди. Мутахассис 5G SA ривожланиши, янги қурилмалар ва келажак модаси ҳақида фикр юритди.

Гриллнинг сўзларига кўра, атиги беш йилдан сўнг британиялик ўсмирлар сунъий интеллект технологияси билан бошдан-оёқ қопланади. Улар энди оддий ақлли соатлар ва фитнес-трекерлар тақмайдилар. Гап том маънода ҳамма нарсага, шу жумладан кийим ва пойабзалга ўрнатилган ихчам чиплар ҳақида кетмоқда.

Футуролог бундай чипларни Apple 2021 йилда тақдим этган AirTag билан солиштиради. Улар кичик - танга ҳажмида бўлади ва умумий тармоққа бирлаша олади, эгаси ҳақида маълумот тўплайди.

#br_fakt

#boylarsiri #tadbirkor #fikr #millionaires #muvffaqiyat #BiznesRivoj #br_motive #shaxsiyrivojlanish #pulmaktabi #moliya #uzbekistan
Нима сабабдан жамоат жойларида ўрнатилган Wi-Fi’дан фойдаланиш тавсия этилмайди

Одатда метро, кафе, савдо марказлари, меҳмонхоналар ва аэропортларда бепул Wi-Fi’лардан фойдаланилади. Бу жуда оддий ва қулай, лекин рақамли гигиена нуқтайи назаридан мутлақо хавфсиз эмас. Бепул интернетга уланиш қандай оқибатларга олиб келади.
Гап шундаки, умумий Wi-Fi уланиш нуқталаридан кибержиноятчилар фишинг (фирибгарликнинг бир тури бўлиб, унинг мақсади фойдаланувчининг махфий маълумотлари — логин ва паролларни қўлга киритиш) ҳужумлари учун фойдаланишлари мумкин. Махфий маълумотларни ўғирлаш учун жиноятчилар ҳақиқийларига жуда ўхшаш кафе ёки савдо маркази номи билан сохта кириш нуқталарини яратади. Фойдаланувчи бу ҳақда билмасдан, маълумотларни шифрланмаган ҳолда улайди ва бу хакерларга қурилмага киришга имкон беради.

#br_fakt

#boylarsiri #tadbirkor #fikr #millionaires #muvffaqiyat #BiznesRivoj #br_motive #shaxsiyrivojlanish #pulmaktabi #moliya #uzbekistan
Йирик шаҳарларда Евро-5 стандартига мос бўлмаган автомобиллар ҳаракати чекланиши мумкин

Ўзбекистоннинг 14 та шаҳрида Евро-5 стандартига жавоб бермайдиган автомашиналардан фойдаланишни 2030 йилгача босқичма-босқич чеклаш таклиф этилмоқда. Шунингдек, 2024 йил 1 мартдан бошлаб тўла вазни 10 тоннадан юқори транспортларнинг тиғиз вақтларда Тошкент кўчаларида ҳаракатланиши тақиқланиши мумкин.
2024 йилги давлат дастури лойиҳаси билан, Ўзбекистонда чанг бўронларига қарши курашиш ва унинг оқибатларини юмшатиш доирасидаги айрим чоралар илгари сурилмоқда.

#br_fakt

#boylarsiri #tadbirkor #fikr #millionaires #muvffaqiyat #BiznesRivoj #br_motive #shaxsiyrivojlanish #pulmaktabi #moliya #uzbekistan