BiznesRivoj
5.16K subscribers
6.44K photos
896 videos
4.61K links
Tadbirkorlar bosh sahifasi 🔝
Kunlik motivatsiya 💯
Yangiliklar 📮
• YouTube http://bit.ly/2na44D5
• Facebook http://bit.ly/2MlFoTt
• Instagram http://bit.ly/2YZzluH

Reklama
+998 94 364 88 88

@brcustomersupport
Download Telegram
Бизнес ғоя: қандай қилиб нолдан кичик матбаа уйини очиш мумкин?

Ушбу бизнес ғоядан фойдаланиб, нолдан мини-матбаа очишни ўрганинг: бизнеснинг тузоқлари ва нозик томонлари, ишга туширишга тайёргарлик, бошлаш учун ҳужжатлар рўйхати ва уларни қандай олиш, шунингдек маркетинг ва менежмент сирлари.

Бизнес ғоянинг долзарблиги
Босмахона хизматларидан талабалар ҳам, йирик компаниялар ҳам фойдаланадилар. Бундай бизнесни юритиш ҳар қандай мавсумда долзарбдир.

Мини босмахона очиш - бу жуда рақобатбардош бизнес. Бизнеснинг муваффақияти мижозлар сонига ва буюртмаларнинг мураккаблигига боғлиқ. Юқори сифатли ва тезкор бажарилиши билан мижозлар базаси тез суръатлар билан ўсиб бормоқда.

💡Ушбу мақолада бу соҳа билан боғлиқ барча янгилик ва керакли билимлар билан танишиб чиқишингиз мумкин

👉 https://shorturl.at/orAM7

Lotin alifbosida o'qish 👉  https://shorturl.at/aNU02

#biznesgoya
BiznesRivoj-Янгиликлар🔺 $=12 670.00Lotin alifbosida o'qish 👉 https://shorturl.at/mDJ17

🌐Жаҳон янгиликлари:
Фалаж беморлар фикрларини матнга айлантирувчи имплант яратилди
(1 дақиқа)

Италияда 2023 йилда туғилган чақалоқлар сони тарихий минимумга етди
(1 дақиқа)

Хитой ташқи қарзи 2023 йил охирига келиб 2,45 триллион долларга етгани маълум қилинди
(1 дақиқа)

Конор Макгрегор иштирокидаги “Йўл бўйидаги уй” Amazon тарихидаги энг яхши старт олган фильмга айланди
(1 дақиқа)

🌐Маҳаллий янгиликлар:
Ўзбекистонда болалар камбағаллиги даражаси энг паст бўлган ҳудудлар маълум қилинди
(1 дақиқа)

Ўзбекистонда январь–февраль ойларида қайси соҳада хорижий корхоналар кўпроқ ташкил этилгани очиқланди
(1 дақиқа)

Ўзбекистонда 6 йилда мева-сабзавотлар экспорти қанча ошгани маълум қилинди
(1 дақиқа)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Makro yangilangan supermarket formatini taqdim etdi

O‘zbekistondagi yirik savdo tarmoqlaridan biri “Makro” Chilonzor tumanidagi yangilangan supermarketni taqdim etdi.

Yangilangan do’konning savdo maydoni 1411 m2 ni egallaydi va quyidagilardan iborat:
• kengaytirilgan sabzavot va mevalar maydoni;
• sharqona bozor;
• tayyor yeguliklar orolchasi;
• qahvaxona;
• shinam bolalar maydonchasi.
Shuningdek, supermarketda mehmonlar uchun osh, kabob, quymoqlar, salatlar va vaflilar tayyorlanadi.

Makro do‘konining ichki dizayniga alohida e’tibor qaratilgan.

Hozircha kompaniya rebrending haqida rasman e’lon qilmagan, lekin bu albatta yaqin kelajakda ro‘y beradi, biz esa buni intiqlik bilan kutib qolamiz.
BiznesRivoj-Янгиликлар🔺 $=12 660.00Lotin alifbosida o'qish 👉 https://shorturl.at/mDJ17

🌐Жаҳон янгиликлари:
Forbes: Россиялик миллиардерлар сони 125 кишига етди
(1 дақиқа)

Сунъий интеллект инсониятни йўқ қилиши мумкинми?
(1 дақиқа)

Британияда ҳарбийларнинг соқол қўйишига оид 100 йиллик тақиқ бекор қилинди
(1 дақиқа)

Adidas Германия миллий жамоаси футболкаларидан 44-рақамни олиб ташлади
(1 дақиқа)

🌐Маҳаллий янгиликлар:
Шахматчи Нодирбек Абдусатторов дунё рейтингида тўртинчи ўринга кўтарилди
(1 дақиқа)

Савдодаги техник тўсиқлар бўйича ахборот маркази ташкил этилмоқда
(1 дақиқа)

Ўзбекистонда хоккей бўйича биринчи халқаро турнир ўтказилади
(1 дақиқа)
Иқлим ўзгариши вақт ўлчовини ўзгартириши мумкин - тадқиқот

Олимлар кузатувига кўра, иқлим ўзгариши Ернинг ўз ўқи атрофида айланиш тезлигига ва бизнинг вақт ўлчовларимизга таъсир қиляпти.

Гренландия ва Антарктида музликлари эришининг тезлашиши денгиз сувлари ҳажмини оширади, дейилади Nature журналида эълон қилинган тадқиқотда. Бу жараён Ернинг айланиш тезлигини секинлаштиради. Бироқ Ер ҳали ҳам одатдаги тарздан кўра тезроқ ўқи атрофида айланмоқда. Глобал иқлим исиши эса вақт ҳисобига аллақачон таъсир қила бошлаган.

Давоми👇🏻
Дунёда мувофиқлаштирилган универсал вақт тушунчаси мавжуд бўлиб, унинг ҳисоби Ернинг айланиш тезлигига қараб олинади ва дунёнинг асосий қисмида соат ҳамда вақтни ўлчашда қўлланади. Бироқ Ернинг айланиш тезлиги ҳар доим ҳам бир хил бўлмайди ва бу кун ва туннинг қанчадан давом этишига таъсир қилиши мумкин. Сайёранинг суюқ ядросидаги ўзгаришлар унинг ўз ўқи атрофида тезроқ айланаётганини кўрсатяпти.

Бу ўзгаришни тўғрилаш мақсадида 1970 йиллардан бошлаб глобал вақтга 27 сакраш сонияси қўшилганди. Лекин 2026 йилда илк марта глобал вақт ўлчовидан сонияни айириш режа қилиняпти. Бу "салбий сакраш сонияси" деб аталади.

Бироқ янги тадқиқот маълумотларига асосан, муз эришининг шиддати Ер ўз ўқи атрофида айланишидаги тезлашувни қисман қоплаган. Бугун муз қатламлари бундан 30 йил олдингига қараганда 5 баравар тезроқ эримоқда. Шунинг учун "салбий сакраш сонияси" билан боғлиқ ўзгариш 2029 йилгача зарур бўлмайди.

Тадқиқот муаллифи Калифорния университети тадқиқотчиси Дунган Агнюнинг қайд этишича, "салбий сакраш сонияси" дунё бўйлаб кўплаб компютер тизимлари учун муаммо туғдириши мумкин.

"Бу илгари ҳеч кузатилмаган. Дунё бўйлаб глобал вақт инфратузилмаларининг бир хил ўлчовни кўрсатаётганига ишонч ҳосил қилишда қийинчилик туғдиради. Кўп компютер дастурлари салбий сакраш сонияларини ижобий деб тахмин қилади, шунинг учун уларни қайта ёзиш керак", дейди Дункан Агню.

Бироқ Дункан Агню бошчилигидаги тадқиқотга нисбатан билдирилаётган шубҳалар ҳам бор.

АҚШ денгиз обсерваториясининг вақт хизмати бўйича собиқ бош олими Деметриос Матсакисга кўра, Ернинг ҳаракатига олдиндан аниқ ишониб бўлмайди. Агар салбий сакраш сонияси керак бўлса, у исталган пайтда қўшилиши мумкин.

#br_fakt
BiznesRivoj-Янгиликлар🔺 $=12 700.00Lotin alifbosida o'qish 👉 https://shorturl.at/mDJ17

🌐Жаҳон янгиликлари:
Швейцарияда смартфонлардан яхшироқ тасвирга оладиган кўзгусиз митти фотоаппарат тақдим этилди
(1 дақиқа)

Хитойдан посилкаларингиз энди ракетада келади
(1 дақиқа)

Бизнес юритиш учун энг яхши давлатлар эълон қилинди
(1 дақиқа)

Майк Тайсон билан видеоблогер Жейк Пол ўртасидаги қарама-қаршилик кўргазмали жанг мақомини олди
(1 дақиқа)

🌐Маҳаллий янгиликлар:
Аҳолининг бизнес ташаббусларини молиялаштириш такомиллаштирилади
(1 дақиқа)

Ўзбекистон Марказий банки олтин сотиш бўйича дунёда биринчи ўринни эгаллади
(1 дақиқа)

Ўзбекистонда маҳаллий сайёҳларга кешбэк сифатида қайтарилган пул миқдори маълум бўлди
(1 дақиқа)
BiznesRivoj-Янгиликлар🔺 $=12 700.00Lotin alifbosida o'qish 👉 https://shorturl.at/mDJ17

🌐Жаҳон янгиликлари:
Apple компанияси махсус Beats Fit Pro қулоқчинларини тақдим этди
(1 дақиқа)

“Матрица” фильмининг навбатдаги қисми суратга олинади
(1 дақиқа)

Америкалик хонанда Тейлор Свифт дунё миллиардерлари рўйхатига киритилди
(1 дақиқа)

Хонанда Бейонсенинг янги альбоми жаҳон рекордини ўрнатди
(1 дақиқа)

🌐Маҳаллий янгиликлар:
Туркия компанияси Сурхондарёда фотоэлектр станцияси қуришни режалаштирмоқда
(1 дақиқа)

Telegram’даги маълумотларга ўзбекистонликларнинг қанчаси ишонади? Сўровнома ўтказилди
(1 дақиқа)

Ўзбекистонга 2 ойда қанча енгил автомобиль импорт қилингани очиқланди
(1 дақиқа)
Зарина Ядгарова 36  ёшда Тошкентда иқтисодчилар оиласида таваллуд топган.Хозирда 3 фарзанднинг бахтиёр онаси. Yes for Zoom ва SelfMama Uzbekistan лойиҳасининг асосчиси ва бош директори,ҳамда Orange Group компаниясининг ҳамкори.Маркетинг соҳасида 13 йиллик тажрибага эга.
Тошкент шаҳридаги Тошкент Давлат Иқтисодиёт унверситетининг маркетинг ва менежмент йўналишини тамомлаган.
Унинг энг катта ҳаётдаги омили оила билан ишнинг мутаносиблигидир.
Унинг Yes for Zoom лойиҳаси Ўзбекистон бозорига киришни режалаштираётган импорт қилувчи компанияларга назарий ва амалий ёрдам кўрсатади. Бунга маслаҳат иши ва маркетинг тадқиқотларини ўтқазиш,стратегияларни ишлаб чиқиш ва реклама компанияларини амалга ошириш киради.

#br_tadbirkor
BiznesRivoj-Янгиликлар🔺 $=12 720.00Lotin alifbosida o'qish 👉 https://shorturl.at/mDJ17

🌐Жаҳон янгиликлари:
Apple иккита уй робот ёрдамчисини ишлаб чиқмоқда
(1 дақиқа)

500 йилдан кейин барча японияликлар бир хил фамилияга эга бўлади
(1 дақиқа)

Қозоғистоннинг олтин захиралари неча йилга етади?
(1 дақиқа)

Олимлар Ердаги энг тоза ҳавога эга жой номини айтишди
(1 дақиқа)

🌐Маҳаллий янгиликлар:
Ўзбекистонда аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги неча ёшлиги маълум қилинди
(1 дақиқа)

Ўзбекистон ҳудудларида қанча кичик корхона ва микрофирмалар борлиги маълум қилинди
(1 дақиқа)

Тошкент кўчаларида зирҳли ҳарбий техникалар ҳаракатланади
(1 дақиқа)