BiznesRivoj
5.73K subscribers
6.43K photos
894 videos
4.6K links
Tadbirkorlar bosh sahifasi 🔝
Kunlik motivatsiya 💯
Yangiliklar 📮
• YouTube http://bit.ly/2na44D5
• Facebook http://bit.ly/2MlFoTt
• Instagram http://bit.ly/2YZzluH

Reklama
+998 94 364 88 88

@brcustomersupport
Download Telegram
Ўйинлар саноатини икки оғир йил кутмоқда

Ўйинлар чиқарувчи компанияларнинг топ-менежерлари 2024 ва 2025 йиллардан нималарни кутишаётганини GamesIndustry нашрига маълум қилишди. Қисқасини айтганда, қувонишга сабаб йўқ: саноат оғир даврга қадам қўймоқда.

Инвесторлар видеоўйинлар ишлаб чиқаришга пул киритишга ишончсизлик билан қарашмоқда, кредитлар бўйича юқори ставкалар харажатларга босим ўтказмоқда. Ўз навбатида, ушбу хатарни зарарини қоплаш учун, ўйинлар ишлаб чиқарувчилар ўйинларнинг нархини ошира олмайдилар.

Бундан ташқари, ўйинлар бозори тўлиб кетгани ҳам компанияларни хавотирга солмоқда: 2020 ва 2021 йилларда ҳаддан зиёд кўп ўйинлар пайдо бўлди. Шу боис, кўплаб янги лойиҳаларни ҳозирча музлатиб турган ҳолда, компаниялар пандемиягача бўлган даражага чиқиб олишмоқчи.

#br_fakt

#boylarsiri #tadbirkor #fikr #millionaires
Клавиатурада эмас, ручкада ёзиш мияни яхшироқ ривожлантиради – тадқиқот

Қўлда ёзиш миядаги фаолликни оширади. Бу ўрганиш қобилиятини ривожлантиради. Олимлар болалар эрта ёшдан ёзиш машғулотлари билан кўпроқ шуғулланишини маслаҳат беряпти.
Норвегия фан ва технология университети ручкада ва клавиатурада ёзганда мия қандай ишлаши устида тадқиқот ўтказди. 20 ёшлар атрофидаги 40 нафар талаба қатнашган ўрганишларга кўра, қўл ручкани ушлаб ёзганда миядаги боғланиш шакллари клавиатурада ҳарф тергандагидан мураккаброқ бўлади. Қўлда ёзилганда марказий ва бош миядаги тармоқ марказлари ва тугунлари ўртасида мураккаб боғланиш кузатилади. Миянинг бу соҳаларида ва бундай частоталарда уланиш шакллари хотирани шакллантириш ва янги маълумотларни кодлаш учун жуда муҳим. Шунинг учун ҳам бирор нарсани ўрганаётганда анъанавий усулда ёзиш фойдали.

#br_fakt
#boylarsiri #tadbirkor #fikr #millionaires
Ўзбекистонда маблағни нималарга инвестиция қилиб, кўп даромад кўриш мумкин? Сунъий интеллект жавоб берди

Маблағ бор, аммо уни нималарга инвестиция қилиб яхши даромад кўриш мумкин? Ўзбекистонда бу бўйича қайси соҳалар етакчилик қилади? Шу каби саволлар билан сунъий интеллектга мурожаат қилинди.
Сунъий интеллект томонидан берилган жавобга кўра, Ўзбекистонда маблағни инвестиция қилиб, яхши даромад кўриш учун турли йўналишлар мавжуд. Мамлакатнинг иқтисодий вазияти, сиёсати ва табиий ресурслари кўплаб имкониятларни яратиб беради. Қуйида баъзи инвестиция йўналишлари:

Тўлиқ ўқиш 👉 https://shorturl.at/cyzC8

#br_fakt
#boylarsiri #tadbirkor #fikr #millionaires
Meta, Google ва Apple: Ўзбекистонда энг кўп солиқ тўлаётган хориж компаниялари маълум қилинди

Ўзбекистонда 2023 йилда электрон хизмат кўрсатувчи хорижий компаниялар қарийб 70 миллиард сўм солиқ тўлади. Бу ҳақда “Ўзбекистон24” телеканали орқали эфирга узатилган лавҳада маълум қилинди.
Қайд этилишича, ўтган йили мамлакатдаги жами 56 та хорижий компания томонидан тўланган солиқлар миқдори қарийб 70 миллиард сўмни ташкил этган. Бунда, тўланган солиқларнинг 90 фоиздан кўпроғи электрон хизматлар кўрсатувчи 10 та хорижий компания ҳиссасига тўғри келган.

2023 йилда йилда энг кўп солиқ тўлаган хорижий компания Meta бўлди — компания томонидан тўланган солиқлар 26,4 миллиард сўмни ташкил этган. Ундан кейинги ўринларни Google ва Apple компаниялари эгаллади — улар мос равишда 20,3 миллиард сўм ва 12,9 миллиард сўм солиқ тўлаган.

#br_fakt
Рейтингда “Алишер Навоий” бекати ҳам бор: дунёдаги энг чиройли метро станциялари

Мазкур метро бекатлари нафақат чиройлилиги билан, балки ўзига хос тарихи ва замонавий дизайнерлик ечимлари билан ҳам дунёга машҳур.

“Ююан боғи”, Шанхай

Шанхайнинг энг чуқур метро бекати шаҳарнинг сайёҳлик марказида жойлашган. У ўзининг замонавий қиёфасини икки йил олдин кенг кўламли реставрациядан сўнг олди. Нью-Йорклик дизайнер ва меъморлар метро устида оқиб ўтадиган Хуанпу дарёсининг контурларидан илҳомланиб, метро бекатини “сув” услубида лойиҳалаштирган.

“Сити-Ҳолл”, Нью-Йорк

1904 йилда очилган шаҳар ҳокимияти метронинг тожига айланиши керак эди. Шаҳар ҳокимияти тўғридан тўғри унинг устида жойлашган, шунинг учун станция алоҳида эътибор билан безатилган. Платформа ўша пайтдаги мода арт-деко услубида безатилган. Шохли қандиллар, витраж ва плиткалар — буларнинг барчаси ҳалигача Нью-Йорк метросининг кўркига кўрк қўшади.

Тўлиқ ўқиш 👉 https://shorturl.at/cjFI8

#br_fakt

#millionmentor #uzbek #biznes
Интернетдаги шарҳларни ўқиш одамларнинг янгиликларга бўлган ишончини пасайтирмоқда

Янги тадқиқот нотўғри маълумотларга қарши курашишнинг ҳайратланарли даражада содда усулини кўрсатади: оддий фойдаланувчиларнинг қисқа, тузатувчи изоҳлари онлайн маълумотларга ишончни сезиларли даражада камайтириши мумкин.

Эксетер университети тадқиқотчилари бошқа муассасалардаги ҳамкасблари билан биргаликда Буюк Британия, Германия ва Италиядаги 6600 дан ортиқ иштирокчилар билан сўров ўтказдилар. Улар иштирокчиларга ижтимоий тармоқларда соғлиқни сақлаш, иқлим ўзгариши ва технология каби мавзуларни ёритувчи уйдирма ва ҳақиқий хабар постларини тақдим этишди. Қизиғи шундаки, “тузатувчи изоҳлар”нинг формати ва тафсилотлари уларнинг самарадорлигига сезиларли таъсир кўрсатмади. Фойдаланувчилар оддийгина ноаниқликларни кўрсатганми ёки батафсил тушунтиришлар ва фактларни текшириш ҳаволаларини ўз ичига олганми, иккала ёндашув ҳам “нотўғри маълумотлар тарқалишини олдини олишга” ёрдам берди.

#br_fakt
#millionmentor #uzbek #biznes
Apple янги нейротармоғини чиқарди

MGIEдан сўнг компания матнли сўровлар ёрдамида тасвирларни жонлантиришга қодир бўлган Keyframer номли янги моделни чиқарди.

Keyframerдаги биринчи қадам SVG-файлларни қўшишдир.

Мисол учун расмда кўрсатилганидек, сиз ракета тасвирини юклашингиз ва уни матнли сўров билан тўлдиришингиз мумкин: “Мен учун осмоннинг турли ранглари ва милтилловчи юлдузлар билан 3 та анимация вариантини яратинг”.

Сўровдан сўнг Keyframer анимация учун CSSS-кодини яратади, уни иловаларда ёки дарҳол янги матн сўровлари ёрдамида таҳрирлаш мумкин.

#br_fakt

#millionmentor #uzbek #biznes #motivatsiya #talim
#bilim #aql #idrok #Tashkent #uzbekistan #pul #my5
#kamtarlik #muvaffaqiyat #vaqt #dostlik #tadbirkorlik
#aforizmlar #millionerlar #pulmaktabi #tadbirkor #zortv
#motiv_uzbek #boylarsiri #muvffaqiyatsari
#biznesmenlarfikri #biznesrivoj #BR