Реклама орқали катта даромад оладиган турк актёрлари рейтинги
“Дзен” нашри актёрлик санъатида фаолият олиб бориш билан биргаликда ижтимоий тармоқларда реклама хизматлари орқали даромад топадиган машҳур турк актёрлари ҳақида маълумот берди. Маълум бўлишича, рейтингда энг юқори ўринни Керем Бюрсин эгаллаган.
Керем Бюрсин BMW компаниясига тегишли машина рекламаси учун 17 миллион турк лираси ёки 540 минг доллар даромад олган. Таҳлилчилар бундай юқори гонорар Туркия давлатида мутлақ рекорд деб атаган. Ҳозирда у интернетдаги энг машҳур турк актёри сифатида фаолият олиб бормоқда.
2023 йилда Керем Turkish Airline компанияси рекламасида ҳам суратга тушган, аммо рекламада тушиш ҳақи очиқланмаган.
Жорий йилда актёр йирик маиший техника ишлаб чиқарувчи немис компанияси Bosch билан ҳамкорлик битимини имзолади. Яқин кунларда унинг илк реклама ролиги намойиш этилиши кутилмоқда. Ушбу реклама учун Керем Бюрсин 12 миллион лира (380 минг доллар) ҳақ олган.
Давоми изохларда 👇
#br_fakt

Дунёда мувофиқлаштирилган универсал вақт тушунчаси мавжуд бўлиб, унинг ҳисоби Ернинг айланиш тезлигига қараб олинади ва дунёнинг асосий қисмида соат ҳамда вақтни ўлчашда қўлланади. Бироқ Ернинг айланиш тезлиги ҳар доим ҳам бир хил бўлмайди ва бу кун ва туннинг қанчадан давом этишига таъсир қилиши мумкин. Сайёранинг суюқ ядросидаги ўзгаришлар унинг ўз ўқи атрофида тезроқ айланаётганини кўрсатяпти.
Бу ўзгаришни тўғрилаш мақсадида 1970 йиллардан бошлаб глобал вақтга 27 сакраш сонияси қўшилганди. Лекин 2026 йилда илк марта глобал вақт ўлчовидан сонияни айириш режа қилиняпти. Бу "салбий сакраш сонияси" деб аталади.
Бироқ янги тадқиқот маълумотларига асосан, муз эришининг шиддати Ер ўз ўқи атрофида айланишидаги тезлашувни қисман қоплаган. Бугун муз қатламлари бундан 30 йил олдингига қараганда 5 баравар тезроқ эримоқда. Шунинг учун "салбий сакраш сонияси" билан боғлиқ ўзгариш 2029 йилгача зарур бўлмайди.
Тадқиқот муаллифи Калифорния университети тадқиқотчиси Дунган Агнюнинг қайд этишича, "салбий сакраш сонияси" дунё бўйлаб кўплаб компютер тизимлари учун муаммо туғдириши мумкин.
"Бу илгари ҳеч кузатилмаган. Дунё бўйлаб глобал вақт инфратузилмаларининг бир хил ўлчовни кўрсатаётганига ишонч ҳосил қилишда қийинчилик туғдиради. Кўп компютер дастурлари салбий сакраш сонияларини ижобий деб тахмин қилади, шунинг учун уларни қайта ёзиш керак", дейди Дункан Агню.
Бироқ Дункан Агню бошчилигидаги тадқиқотга нисбатан билдирилаётган шубҳалар ҳам бор.
АҚШ денгиз обсерваториясининг вақт хизмати бўйича собиқ бош олими Деметриос Матсакисга кўра, Ернинг ҳаракатига олдиндан аниқ ишониб бўлмайди. Агар салбий сакраш сонияси керак бўлса, у исталган пайтда қўшилиши мумкин.

“Биз кўп вақтни баҳолашни қандай қилиб адолатли ва аниқ қилиш ҳақида ўйладик, лекин бу жуда ҳайратланарли. Биз маълумотларни кўриб чиқмагунимизча ва кетма-кет баҳолашда фарқлар бўлишини билмагунча бу нарса хаёлга келмаган”, — дейди М. Росс бизнес мактабининг технология ва операциялар бўйича доценти Жун Ли.
Тадқиқотчилар Канвас*даги 2014 йил куз семестридан 2022 йил ёзига қадар бўлган 140 мингга яқин талабанинг 31 миллионга яқин топшириқларнинг мавжуд тарихий маълумотларини тўплади.
Уларнинг тадқиқотларига кўра, ўқитувчилар кўплаб топшириқларни текшириши сабабли баҳолаш сифатининг пасайишини аниқладилар. Вангнинг сўзларига кўра, фамилияси А, B, C, D ёки E билан бошланган талабалар бошқалардан кўра 100 баллик тизимда 0,3 баллга юқори баҳо олишган. Худди шундай, алифбодаги сўнгги қатордаги ҳарфлар билан бошланадиган фамилияга эга бўлган талабалар 0,3 балл пастроқ баҳо олишган. Умумий, алифбонинг боши ва охиридаги талабаларнинг баҳосидаги фарқ — 0.6 баллга тенг.
Олимлар бундай баҳодаги фарқ ўқувчининг келажакдаги истиқболига ҳам таъсир қилиши мумкинлиги ҳақида хулосалар берган.
Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, топшириқларни тасодифий тартибда баҳолаш имконияти мавжуд ва баъзи ўқитувчилар буни амалга оширади. Бу муаммонинг ечими сифатида ҳам барча муассаларда ҳар сафар тасодифий рўйхат шаклантирилиб баҳолаш тавсия этилган.
*Канвас (Canvas) — ўқитувчи ва ўқувчиларга онлайн дарс жараёнларини ташкил қилиб берувчи платформа.

“Хираманди: олмослар бозори” сериал премьерасини интиқлик билан кутар эканмиз, ҳозирча сўнгги йилларда тақдим этилган энг яхши саҳна декорацияси ва актрисалар либосларига эга машҳур ҳинд фильмларини ёдга оламиз.
“Девдас” (2002)
Ҳинд кинематографиясида алоҳида ўринга эга бўлган “Девдас” фильми ҳанузгача севиб томоша қилинади. Унда либослар бўйича рассом Нита Лулла фаол иш олиб борган. Асарда ҳар бир тақинчоқ актрисалар ҳуснига ҳусн бағишлаган. Актриса Айшвария Райдаги анор тасвирли кундан безаги фильмнинг энг ёрқин заргарлик буюмларидан бўлган.
(Кундан — қимматбаҳо тошлардан ясалган ва томоққа тақиладиган кенг заргарлик буюмлари тури)
“Жодха ва Акбар” (2008)
Мусулмон ҳукмдор ва Ражпут маликасининг муҳаббат тарихи ҳақидаги фильмда дизайнерлар томонидан яратилган Айшвария Райнинг образи таҳсинга лойиқ. Фильмда актриса қиймати салкам 2,5 миллион долларлик ва оғирлиги 200 килограмм бўлган тилла тақинчоқлар билан безанган.
Тилла буюмлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқариш жараёнида 50 га яқин қўриқчи ёлланган.
“Бажирао ва Мастани” (2015)
Ушбу ранг-баранг ва ўзига жалб этувчи фильмда декорациянинг барча элементлари бор: Мастани ролини ижро этган актриса Дипика Падуконенинг натҳидан тортиб (натҳ — бурунга тақиладиган ҳинд тақинчоғи) Приянка Чопранинг кунданигача.
Ҳар бир заргарлик буюмлари қадимий нақшлар асосида яратилган бўлиб, 24 каратлик олтиндан ясалган. Ишлаб чиқарувчилар заргарлик буюмларини лойиҳалаш учун бир йил вақт сарфлаган.
Падмавати (2018)
Бош ролни ижро этган актриса Дипика Падуконе фильмда 30 килограмм оғирликка эга лехенги (юбка) ва 30 килограмм тақинчоқ буюмлари билан намоён бўлган.
Бахубали (2015, 2017)
Режиссёр Ражамулининг ушбу фильми 2015 йилда суратга олинган бўлиб, фильмда малика Девасен образини актриса Анушка Шетти гавдалантирган. Ушбу фильмда ҳам бош қаҳрамон бошдан оёқ тилла буюмлар билан безанган.

Баҳоси миллиард доллар: Cartier брендининг ҳамма орзу қиладиган 5 та энг қиммат тақинчоғи
Бу узуклар, маржонлар ва брошлар дунёдаги энг бой одамларнинг коллекциясида сақланади — бу буюмлар бир вақтлар уларнинг яқинлари учун совға бўлган, ҳозирда эса Cartier уйининг мулкига айланган.
Британия монархи Эдвард VII Луи-Франсуа Картьени “қиролларнинг заргари ва заргарлар қироли” деб атаган. Картье машҳур француз устаси Адольф Пикардан таълим олади — устози 1847 йилда нафақага чиққанида, унинг устахонасини сотиб олади ва ўз номи билан атайди.
#br_fakt 👇👇👇

Жорж ва Амалия Клуни
Клунилар оиласи тропик ўлкаларни ёқтирмайди. Улар Англиянинг орол ерларида ўзларининг ҳашаматли ўн хонали саройи жойлашган ерга эгалик қилишади.
Жонни Депп
Актёр Жонни Депп 2004 йилда Багама оролларидаги Little Halls Pond Say оролини сотиб олган. Унда бир вақтнинг ўзида олтита пляж жойлашган. Уларнинг ҳар бири Деппнинг энг яқин инсонлари — дўстлари ва фарзандлари шарафига номланган.
Леонардо Ди Каприо
Актёр Леонардо Ди Каприо Кариб Денгизи соҳилидаги Блекадаро Кей оролини 2,4 миллион долларга харид қилган. У оролда экологик тоза дам олиш маскани қуришни режалаштирган эди, бироқ маҳаллий фаоллар актёрнинг режаларига қарши кампания тузди ва унинг лойиҳаси номаълум муддатга тўхтатиб қўйилди.

Кайли Женнер — Кylie Cosmetics
Кардашьянлар оиласининг кенжа аъзоси Кайли Женнер ўзининг Кylie Cosmetics брендига асос солган. Компания айниқса лаб бўёғи тўпламлари билан машҳурдир. Ушбу бренд маҳсулотлари бутун дунё бўйлаб миллионлаб гўзаллик ихлосмандлари томонидан севиб фойдаланилади.
Леди Гага — Haus Laboratories
Таниқли хонанда Леди Гага Haus Laboratories компаниясини 2019 йилда ташкил қилди. Унинг маҳсулотлари ҳозирда 10 дан ортиқ давлатларда, жумладан, Amazon савдо платформаси ҳамда Sephora дўконларида сотилади.
Дрю Бэрримор — Flower Beauty
“Чарли фаришталари” фильми юлдузи, актриса Дрю Бэрримор ўзининг косметика брендини 2012 йилда ташкил қилди. Унинг бренди юқори сифат ва ҳамёнбоп нархларни ўзида мужассам этган.
Селена Гомес — Rare Beauty
Фото: Getty Images
Хонанда Селена Гомеснинг Rare Beauty компанияси инсонларнинг ўзига хослигини қабул қилиш ва тарғиб этиш, сохта мукаммаллик стандартларини бузиш ҳамда аҳолининг руҳий саломатлигини оширишни мақсад қилган. Кенг ассортиментдан иборат бренд турли хайрия ташаббусларини ҳам қўллаб-қувватлайди. Сўнгги беш йил ичида бренднинг умумий даромади 2 миллиард доллардан ошди. Rare Beauty косметикалари Sephora дўконлари тармоғида энг кўп сотиладиган маҳсулотлардан биридир.
Виктория Бекҳэм — Victoria Beckham Beauty
Британиялик актриса ва хонанда, Spice Girls гуруҳининг собиқ аъзоси Виктория Бекҳэм ўзининг минималистик эстетикасини намойиш этиб, 2019 йилда шахсий косметика брендини ишга туширди. Бренд юқори сифатли ва вегетариан гўзаллик маҳсулотларини таклиф этади.
Фаррел Уильямс — Humanrase Skincare
Қўшиқчи, рэпер Фаррел Уильямс терини парвариш қилиш воситаларига ихтисослашган брендини ташкил қилган. Компания таркибий қисмларига ҳайвон компонентлари қўшилмайдиган ва экологик жиҳатдан тоза маҳсулотларни таклиф этади.
Ариана Гранде — R.E.М. Beauty
Хонанда Ариана Гранде ўзининг шахсий косметика брендини 2021 йил ноябрь ойида ишга туширди. Қисқа вақт ичида машҳурликка эришган R.E.М. Beauty компанияси 2022 йил май ойида Allure’s Readerсъ Choice Awards мукофотида энг яхши янги бренд мукофотини қўлга киритди.

Шундай фикрга гватемалалик ошпаз Марио Давид Гарсия келди ва вулқоннинг ўзида пицца пишириш ғоясини амалга оширди. У ҳар куни махсус, оловда эримайдиган кийим-бош билан тоғга чиқади ва ўзи билан пицца учун керакли маҳсулотлар солинган 30 килограммлик рюкзакни олиб юради. Вулқон иссиғида пиширилган пиццаларни ўша ердан ўтиб кетаётган сайёҳларга сотади. У ўзининг очиқ осмон остидаги ресторанини Pizza Pacaya деб атайди.
Дунёдаги энг катта пицца деярли 1300 квадрат метрни ташкил этади.
2012 йил декабрь ойида Римда 1261,65 квадрат метр майдонда тайёрланган пицца Гиннес рекордлари китобига киритилган эди. Ушбу пицца NIPfood ресторани бош ошпази Довилио Нарди томонидан тайёрланган. Пицца император Октавиан Август шарафига “Оттавиа” деб номланган ва 100 фоиз глютенсиз таом бўлган.
Куни кеча мазкур рекорд Airrack тахаллуси остидаги америкалик блогер ва Pizza Hut компанияси томонидан янгиланди. Улар ҳамкорликда Лос-Анжелес анжуманлар марказининг улкан залида 1299,71 квадрат метр майдонга эга пицца тайёрлади. Унга 6193 килограмм хамир, 2244 килограмм ширин соус, 3992 килограмм пишлоқ ва 630 496 дона пепперони бўлакчалари сарфланди.
ОАВга берилган тақдимотдан сўнг пицца бўлакларга бўлиниб, Лос-Анжелесдаги хайрия ташкилотларига юборилди.
Пицца авваллари камбағал кишилар таоми бўлган.
Хамир устига турли маҳсулотлар қўйиб пишириш қадимдан мавжуд. Бундай таомларнинг кўплаб мисоллари бор: Хитойча бинг, Жанубий Осиёнинг наан таоми, французча киш ва африкача инжера кабилар шулар жумласидан. Уларнинг умумий жиҳати шундаки, хамирли таом учун идиш талаб этилмас ва уни қўлда ейиш мумкин бўлган.
Бугунги замонавий пиццалар Неаполда 16–17-асрларда вужудга келган. Пиццага аввал Америкадан испанлар олиб келган помидорлар қўшилган. Бундай таом кам таъминланганлар учун кўча таомлари ҳисобланган.
Бруклинда пиццали қутида пицца сотилади
Шон Бертем ўзи туғилиб ўсган Нью-Йоркнинг Бруклин районида сайр қилиб юрган эди ва кўчада пиццадан қолган кўплаб қутиларга кўзи тушди. Шунда унга ажойиб фикр келди ва Шон ўзининг Vinnie’s Pizzeria тармоғини очди. Ушбу кафеда пиццалар ейиш мумкин бўлган пиццали қутиларда сотилади. Устидан эса фольга қоғози билан ўралади.
Баъзан пиццага ноодатий маҳсулотлар, масалан, олтин қўшиб пиширишади.
Пиццага қўшиладиган ананас бўлаклари ҳозирда ҳеч кимни ҳайратда қолдирмайди. Лекин Европада ушбу таомга ўзгача маҳсултолар қўшиб тайёрлаш одати мавжуд. Масалан, Швецияда машҳур бўлган Pizza Africana’га банан, пиёз, ерёнғоқ ва товуқ гўшти қўшилади. Товуқ ўрнига Африкага хос экзотик гўшт, масалан, туяқуш гўшти бўлаклари солиниши мумкин.
Шунингдек, Глазгоуда бир дона пицца 4200 долларга сотилган. Pizza Royale 007 номли таом Дом Перигнон шампан виносига ботирилган қора икра, 100 йиллик конякда маринадланган кийик гўшти, шотландча дудланган лосось балиғи, юқори сифатли прошутто ва балзамик циркадан иборат. Бундай пиццанинг устига сусаль олтини сепилади ва дастурхонга тортилади.

Puff Daddy номи билан танилган хонанда Шон Комбс ўзининг марҳум дўсти — Тhе Notorious B.I.G. хотирасига бағишлаб “I’ll be Missing You” трекини ёзган. Қўшиқнинг ушбу версияси 7 миллион АҚШ доллари миқдорида даромад келтирди.
“Yesterday” — Жон Леннон ва Пол Маккартни
Пол Маккартни Тhе Beatles гуруҳининг 1965 йилда яратилган машҳур “Yesterday” қўшиғи матнини ёзди. У хонанда Жон Леннон билан муаллифлик ҳуқуқини бўлишди ва уларнинг иккиси трекдан катта даромад олди. Қўшиқ АҚШ чартларида узоқ вақт давомида биринчи ўринни эгаллади. “Yesterday” муаллифларга ҳар йилда 30 миллион доллар фойда келтирди.
“Happy birthday to you” — The Hill Sisters
Туғилган кун билан табриклаш ҳақидаги қўшиқ 1893 йилда Кентукки штатининг Луисвилл шаҳридан опа-сингил Ҳилл томонидан ёзилган. Патти Ҳилл мактабда ўқитувчи, унинг синглиси Милдред эса бастакор эди. Улар қўшиқни мактабдаги тадбир учун яратишди. Орадан бир асрдан ортиқ вақт ўца-да, мазкур қўшиқ бутун дунё бўйлаб байрамларнинг ажралмас қисмига айланган.
Асар муаллифлик ҳуқуқи бир неча марта ўзгарган ва ҳозирда Warner Chappel Music компаниясига тегишли. “Туғилган кунингиз билан” қўшиғи кунига тахминан 5000 АҚШ доллари миқдорида гонорар келтиради. Унинг энг машҳур версияси Мерилин Монро томонидан 1962 йилда президент Жон Кеннеди учун ижро этилган.
“Shape of You” — Эд Ширан, Стив Мак ва Жонни Макдейд
Хонанда Эд Шираннинг 2017 йилда намойиш этилган “Shape of You” қўшиғи барча даврларнинг энг юқори даромадга чиққан мусиқаси ҳисобланади. Асар британиялик мусиқачилар Стив Мак ва Жонни Макдейд томонидан ёзилган бўлиб, 42 миллион нусхада сотилган. Эд Ширан энг яхши поп ижрочи сифатида “Грэмми” мукофоти билан тақдирланган.
“Despacito” — Луис Родригес, Рамон Аяла ва Эрика Эндер
“Despacito” 2017 йилда улкан муваффақиятга эришиб, барча даврларда энг кўп сотилган учинчи қўшиққа айланди. Луис Родригес, Рамон Аяла ва Эрика Эндер томонидан ёзилган бу асар дастлаб Луис Фонси ва Дедди Янки томонидан ижро этилган ва Лотин Америкасида ҳитга айланган.
Жастин Бибер кейинчалик Колумбиядаги тунги клубда трекни эшитиб қолиб унга ремикс ёзишга қарор қилди. Ушбу версия 2017 йилда 24 миллион нусхада сотилган йилнинг энг машҳур қўшиқларидан бирига айланди.
“Оh, Pretty Woman” — Рой Орбисон ва Билл Дис
Рой Орбисон ва Билл Дис биргаликда 1964 йилда оммага деярли танилмаган “Оh, Pretty Woman” қўшиғини ёзди. Трек 1990 йилда “Гўзал аёл” фильмида жаранглагач, қўшиқ нуфузи ошиб кетди.
Фильмнинг муваффақияти туфайли қўшиқ ҳитга айланди ва 19,75 миллион АҚШ доллар даромадга чиқди. Ёзувчи Билл Дис 2012 йилда таъкидлаганидек, у ҳали ҳам йилига 100 000 дан 200 000 АҚШ долларигача фойда олади.
“I Will Always Love You” — Долли Партон
Мазкур қўшиқнинг асл муаллифининг исми кўпчиликка номаълум. Долли Партон буни 1973 йилда ёзган ва қўшиқ Billboard Hot Country Songs чартида икки марта биринчи ўринни эгаллаган.
Уитни Ҳюстон 1992 йилда “Тансоқчи” фильми учун қўшиқнинг янги версиясини ижро этди. Кавер 24 миллион нусхада сотилди ва Долли Партонга катта тижорий муваффақият олиб келди.

Кўз шох пардасининг куйиши;
Катаракта;
Кўзда сариқ доғларнинг пайдо бўлиши;
Кўз тўр пардасининг шикастланиши.
Айниқса катаракта касаллиги қуёш таъсири остида доимий қолишдан вужудга келади.
Кўзойнакларнинг қуёш нурларидан ҳимоя қилиш даражаларини аниқлашнинг яна бир усули мавжуд. UV нурларидан юқори сифатли ҳимоя қилувчи кўзойнаклар поларизация қопламасига эга. У ёруғликни филтрлайди, қуёшда акс этувчи ёрқин нурлар ҳажмини камайтиради. Шунингдек, сув юзасидаги ёрқинлик ёки яқинлашиб келаётган машинадан тушадиган қуёш нурини тўсади. Бундай кўзойнаклар одатийсига қараганда қимматроқ бўлади.
Қуёшдан ҳимоя қилувчи кўзойнак танлашда кўз ва унинг атрофини тўлиқ ёпадиган, кенг ҳажмдаги аксессуарга урғу бериш тавсия этилади. Чунки бугунги кунда урф бўлган тор ва кичик кўринишдаги кўзойнаклар қуёшдан яхши сақламайди.
Яна бир муҳим омил — бу аксессуарнинг қандай материалдан тайёрлангани. Поликарбонат, шиша, титан ёки зангламайдиган пўлат каби бардошли материаллардан тайёрланган кўзойнак сизга узоқ вақт хизмат қилади.
Тўқ рангли кўзойнак бошқа рангдаги ойнали кўзойнакларга қараганда қуёшдан кўпроқ ҳимоялайди, деган тушунча хатодир. Оч ва сарғиш рангли ойна контрастни оширади ва ёрқинликни пасайтиради. Тўқ рангли кўзойнакни таққанда кўз қорачиқлари кенгаяди ва бу зарарли ҳисобланади.
манба maireclaire.ru

Линдси Лоҳан
Ўтмишда Disney юлдузи сифатида танилган Линдси Лоҳан ҳозирда бош ролларнинг катта рўйхати ёки йирик кино лойиҳаларидаги иштироки билан мақтана олмайди. Бироқ машҳурлик даврида у катта бойлик тўплашга муваффақ бўлган ва ҳозирда тунги клублар тармоғига эгалик қилади.
Шунга қарамай, Лоҳан Голливудда жуда тежамкор инсон сифатида машҳур. У кўпинча ресторан ва гўзаллик салонларидаги хизмат учун пул тўламай кетади. Ушбу хатти-ҳаракати туфайли кўплаб гўзаллик салонлари уни ҳатто қора рўйхатга киритган.
Дуэйн Жонсон
Илгари рестлер сифатида танилган Дуэйн Жонсон ҳозирда Голливуддаги энг муваффақиятли ва 2021 йилга келиб эса энг бой актёрлардан бири ҳисобланади. У бир неча бор зиқналиги, айниқса меҳмонхона ва ресторанларда чойчақа қолдиришни истамаслиги учун танқид қилинган. Бир марта Жонсон ҳатто чойчақа учун пули йўқлигини айтиб, официантдан қайтимини сўраган.
Бир куни Жонсон ёлғиз ўзи маза қилиб стейк ейиши учун ресторанни эрта очишни сўрайди. Ресторан унинг илтимосини бажаради ва иш куни бошланишидан олдин юқори сифатли хизмат кўрсатади, бироқ миннатдорлик белгиси сифатида актёр бор-йўғи 7 доллар чойчақа қолдиради. Бу эса унга хизмат кўрсатган официантнинг ҳафсаласини пир қилади ва машҳур шахс ҳақидаги тасаввурини ўзгартиради.
Брюс Уиллис
Бир пайтлар шон-шуҳрат чўққисида бўлган Брюс Уиллис пул сабаб иккинчи пландаги фильмларда ҳам суратга тушган. Карьерасидаги бундай бурилишнинг асосий сабабларидан бири — бу одатдаги даромад даражасини сақлаб қолиш истаги. “Чегарасизлар 3” фильмидан олдин содир бўлган воқеа кўпинча унинг очкўзлигига мисол сифатида келтирилади.
Брюс Уиллис суратга олиш майдончасидаги тўрт кунлик иш учун унга таклиф қилинган уч миллиондан фарқли равишда тўрт миллион доллар талаб қилади. Актёрлар таркибида бошқа юлдузлар борлигини инобатга олган ҳолда бундай илтимос ҳаддан ташқари кўринарди. Сильвестр Сталлоненинг реакцияси дарҳол ва ҳал қилувчи бўлади: жанжалдан уч кун ўтгач, Уиллис ўрнига Ҳаррисон Форд келади. Сталлоне очиқчасига Уиллисни “дангаса ва очкўз” деб атайди, бундай хатти-ҳаракат унинг карьерасига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини таъкидлайди.
Кетрин Ҳейгл
Кетрин Ҳейгл Голливудда анчадан бери истеъдодли, аммо характери оғир актриса сифатида танилган. Бу унинг фильмларда камроқ суратга тушишининг сабабларидан биридир. 1990—2000 йилларда Ҳейгл романтик комедияларда фаол иштирок этган, бироқ кейинчалик карьераси пасайишни бошлаган.
Кўпчилик актриса ҳаддидан ошиб кетган деб ҳисоблайди, чунки у гонорарини сезиларли даражада оширган. Карьерасидаги муҳим лаҳза бошқа машҳур актёрлар қаторида ўйнаши керак бўлган “Севишганлар куни” фильмида роль таклиф қилинганида содир бўлади. Ҳейгл роли учун уч миллион доллар сўрайди. Бу воқеа унинг кинодаги мавқейини янада ёмонлаштиради.