Puff Daddy номи билан танилган хонанда Шон Комбс ўзининг марҳум дўсти — Тhе Notorious B.I.G. хотирасига бағишлаб “I’ll be Missing You” трекини ёзган. Қўшиқнинг ушбу версияси 7 миллион АҚШ доллари миқдорида даромад келтирди.
“Yesterday” — Жон Леннон ва Пол Маккартни
Пол Маккартни Тhе Beatles гуруҳининг 1965 йилда яратилган машҳур “Yesterday” қўшиғи матнини ёзди. У хонанда Жон Леннон билан муаллифлик ҳуқуқини бўлишди ва уларнинг иккиси трекдан катта даромад олди. Қўшиқ АҚШ чартларида узоқ вақт давомида биринчи ўринни эгаллади. “Yesterday” муаллифларга ҳар йилда 30 миллион доллар фойда келтирди.
“Happy birthday to you” — The Hill Sisters
Туғилган кун билан табриклаш ҳақидаги қўшиқ 1893 йилда Кентукки штатининг Луисвилл шаҳридан опа-сингил Ҳилл томонидан ёзилган. Патти Ҳилл мактабда ўқитувчи, унинг синглиси Милдред эса бастакор эди. Улар қўшиқни мактабдаги тадбир учун яратишди. Орадан бир асрдан ортиқ вақт ўца-да, мазкур қўшиқ бутун дунё бўйлаб байрамларнинг ажралмас қисмига айланган.
Асар муаллифлик ҳуқуқи бир неча марта ўзгарган ва ҳозирда Warner Chappel Music компаниясига тегишли. “Туғилган кунингиз билан” қўшиғи кунига тахминан 5000 АҚШ доллари миқдорида гонорар келтиради. Унинг энг машҳур версияси Мерилин Монро томонидан 1962 йилда президент Жон Кеннеди учун ижро этилган.
“Shape of You” — Эд Ширан, Стив Мак ва Жонни Макдейд
Хонанда Эд Шираннинг 2017 йилда намойиш этилган “Shape of You” қўшиғи барча даврларнинг энг юқори даромадга чиққан мусиқаси ҳисобланади. Асар британиялик мусиқачилар Стив Мак ва Жонни Макдейд томонидан ёзилган бўлиб, 42 миллион нусхада сотилган. Эд Ширан энг яхши поп ижрочи сифатида “Грэмми” мукофоти билан тақдирланган.
“Despacito” — Луис Родригес, Рамон Аяла ва Эрика Эндер
“Despacito” 2017 йилда улкан муваффақиятга эришиб, барча даврларда энг кўп сотилган учинчи қўшиққа айланди. Луис Родригес, Рамон Аяла ва Эрика Эндер томонидан ёзилган бу асар дастлаб Луис Фонси ва Дедди Янки томонидан ижро этилган ва Лотин Америкасида ҳитга айланган.
Жастин Бибер кейинчалик Колумбиядаги тунги клубда трекни эшитиб қолиб унга ремикс ёзишга қарор қилди. Ушбу версия 2017 йилда 24 миллион нусхада сотилган йилнинг энг машҳур қўшиқларидан бирига айланди.
“Оh, Pretty Woman” — Рой Орбисон ва Билл Дис
Рой Орбисон ва Билл Дис биргаликда 1964 йилда оммага деярли танилмаган “Оh, Pretty Woman” қўшиғини ёзди. Трек 1990 йилда “Гўзал аёл” фильмида жаранглагач, қўшиқ нуфузи ошиб кетди.
Фильмнинг муваффақияти туфайли қўшиқ ҳитга айланди ва 19,75 миллион АҚШ доллар даромадга чиқди. Ёзувчи Билл Дис 2012 йилда таъкидлаганидек, у ҳали ҳам йилига 100 000 дан 200 000 АҚШ долларигача фойда олади.
“I Will Always Love You” — Долли Партон
Мазкур қўшиқнинг асл муаллифининг исми кўпчиликка номаълум. Долли Партон буни 1973 йилда ёзган ва қўшиқ Billboard Hot Country Songs чартида икки марта биринчи ўринни эгаллаган.
Уитни Ҳюстон 1992 йилда “Тансоқчи” фильми учун қўшиқнинг янги версиясини ижро этди. Кавер 24 миллион нусхада сотилди ва Долли Партонга катта тижорий муваффақият олиб келди.
#br_fakt

Лейла тошкентлик бўлиб, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини тамомлаган. 1998 йилда “Умид” жамғармаси стипендиясини олди. Бу Ўзбекистон фуқаролари учун хорижда таълимни ташкил этиш бўйича биринчи жамғармалардан биридир. “Умид” жамғармаси туфайли бўлажак тадбиркор Чикагодаги Жон Маршалл юридик мактабида “Халқаро савдо ҳуқуқи” йўналиши бўйича магистрлик даражасини олди. АҚШда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов билан шахсан учрашган талабалар орасида Лейла ҳам бор эди.
Лейла Усмонова ўқишдан сўнг Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ишлаган, сўнгра Тошкент давлат юридик университетида ўқитувчилик фаолиятини бошлаган. У чет элда ҳам яшаган ва Канадада соғлиқни сақлаш соҳасида ишлаган.
Ватанига қайтган Лейла нима қилишни истаётганини билди. Шу сабабли, Тҳеллиа Эстҳетиc ЛCC 2017 йилда ташкил этилган. Бугунги кунда Ўзбекистонда косметология соҳасида етакчи корхона ҳисобланади.
Аста-секин бизнес ривожланди ва тез орада Ман Рей Cлиник, кейин эса худди шу номдаги дўкон очилди.
Ҳуқуқ ва бизнесдаги катта муваффақиятларга қарамай, Лейла ҳар доим ўз ҳаётини расм ва санъат билан боғлашни хоҳлаган. Ўғлининг туғилиши уни Лофт Галлерй санъат аккаунтини очишга ундади, у эрда у ижодга бўлган муҳаббатини намойиш этади.
Лейла бу дунёни яхши томонга ўзгартиришга, ўзбек аёллари ва уларнинг фарзандларига ёрдам беришга, тарихда ўз изини қолдиришга интилади.
Иқтибос
“Қарамлик бўғади. Вазиятга ёки кимгадир қарам бўлиб қолсангиз, сиз автоматик равишда эркинлигингизни йўқотасиз."
"Барча муваффақиятли одамлар орзу билан бошлашган."
"Мен эркин яшай оламан ва ўзим ёқтирган нарсани қила оламан."
#br_tadbirkor

Кўз шох пардасининг куйиши;
Катаракта;
Кўзда сариқ доғларнинг пайдо бўлиши;
Кўз тўр пардасининг шикастланиши.
Айниқса катаракта касаллиги қуёш таъсири остида доимий қолишдан вужудга келади.
Кўзойнакларнинг қуёш нурларидан ҳимоя қилиш даражаларини аниқлашнинг яна бир усули мавжуд. UV нурларидан юқори сифатли ҳимоя қилувчи кўзойнаклар поларизация қопламасига эга. У ёруғликни филтрлайди, қуёшда акс этувчи ёрқин нурлар ҳажмини камайтиради. Шунингдек, сув юзасидаги ёрқинлик ёки яқинлашиб келаётган машинадан тушадиган қуёш нурини тўсади. Бундай кўзойнаклар одатийсига қараганда қимматроқ бўлади.
Қуёшдан ҳимоя қилувчи кўзойнак танлашда кўз ва унинг атрофини тўлиқ ёпадиган, кенг ҳажмдаги аксессуарга урғу бериш тавсия этилади. Чунки бугунги кунда урф бўлган тор ва кичик кўринишдаги кўзойнаклар қуёшдан яхши сақламайди.
Яна бир муҳим омил — бу аксессуарнинг қандай материалдан тайёрлангани. Поликарбонат, шиша, титан ёки зангламайдиган пўлат каби бардошли материаллардан тайёрланган кўзойнак сизга узоқ вақт хизмат қилади.
Тўқ рангли кўзойнак бошқа рангдаги ойнали кўзойнакларга қараганда қуёшдан кўпроқ ҳимоялайди, деган тушунча хатодир. Оч ва сарғиш рангли ойна контрастни оширади ва ёрқинликни пасайтиради. Тўқ рангли кўзойнакни таққанда кўз қорачиқлари кенгаяди ва бу зарарли ҳисобланади.
манба maireclaire.ru

Линдси Лоҳан
Ўтмишда Disney юлдузи сифатида танилган Линдси Лоҳан ҳозирда бош ролларнинг катта рўйхати ёки йирик кино лойиҳаларидаги иштироки билан мақтана олмайди. Бироқ машҳурлик даврида у катта бойлик тўплашга муваффақ бўлган ва ҳозирда тунги клублар тармоғига эгалик қилади.
Шунга қарамай, Лоҳан Голливудда жуда тежамкор инсон сифатида машҳур. У кўпинча ресторан ва гўзаллик салонларидаги хизмат учун пул тўламай кетади. Ушбу хатти-ҳаракати туфайли кўплаб гўзаллик салонлари уни ҳатто қора рўйхатга киритган.
Дуэйн Жонсон
Илгари рестлер сифатида танилган Дуэйн Жонсон ҳозирда Голливуддаги энг муваффақиятли ва 2021 йилга келиб эса энг бой актёрлардан бири ҳисобланади. У бир неча бор зиқналиги, айниқса меҳмонхона ва ресторанларда чойчақа қолдиришни истамаслиги учун танқид қилинган. Бир марта Жонсон ҳатто чойчақа учун пули йўқлигини айтиб, официантдан қайтимини сўраган.
Бир куни Жонсон ёлғиз ўзи маза қилиб стейк ейиши учун ресторанни эрта очишни сўрайди. Ресторан унинг илтимосини бажаради ва иш куни бошланишидан олдин юқори сифатли хизмат кўрсатади, бироқ миннатдорлик белгиси сифатида актёр бор-йўғи 7 доллар чойчақа қолдиради. Бу эса унга хизмат кўрсатган официантнинг ҳафсаласини пир қилади ва машҳур шахс ҳақидаги тасаввурини ўзгартиради.
Брюс Уиллис
Бир пайтлар шон-шуҳрат чўққисида бўлган Брюс Уиллис пул сабаб иккинчи пландаги фильмларда ҳам суратга тушган. Карьерасидаги бундай бурилишнинг асосий сабабларидан бири — бу одатдаги даромад даражасини сақлаб қолиш истаги. “Чегарасизлар 3” фильмидан олдин содир бўлган воқеа кўпинча унинг очкўзлигига мисол сифатида келтирилади.
Брюс Уиллис суратга олиш майдончасидаги тўрт кунлик иш учун унга таклиф қилинган уч миллиондан фарқли равишда тўрт миллион доллар талаб қилади. Актёрлар таркибида бошқа юлдузлар борлигини инобатга олган ҳолда бундай илтимос ҳаддан ташқари кўринарди. Сильвестр Сталлоненинг реакцияси дарҳол ва ҳал қилувчи бўлади: жанжалдан уч кун ўтгач, Уиллис ўрнига Ҳаррисон Форд келади. Сталлоне очиқчасига Уиллисни “дангаса ва очкўз” деб атайди, бундай хатти-ҳаракат унинг карьерасига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини таъкидлайди.
Кетрин Ҳейгл
Кетрин Ҳейгл Голливудда анчадан бери истеъдодли, аммо характери оғир актриса сифатида танилган. Бу унинг фильмларда камроқ суратга тушишининг сабабларидан биридир. 1990—2000 йилларда Ҳейгл романтик комедияларда фаол иштирок этган, бироқ кейинчалик карьераси пасайишни бошлаган.
Кўпчилик актриса ҳаддидан ошиб кетган деб ҳисоблайди, чунки у гонорарини сезиларли даражада оширган. Карьерасидаги муҳим лаҳза бошқа машҳур актёрлар қаторида ўйнаши керак бўлган “Севишганлар куни” фильмида роль таклиф қилинганида содир бўлади. Ҳейгл роли учун уч миллион доллар сўрайди. Бу воқеа унинг кинодаги мавқейини янада ёмонлаштиради.