BiznesRivoj
5.6K subscribers
6.44K photos
895 videos
4.61K links
Tadbirkorlar bosh sahifasi 🔝
Kunlik motivatsiya 💯
Yangiliklar 📮
• YouTube http://bit.ly/2na44D5
• Facebook http://bit.ly/2MlFoTt
• Instagram http://bit.ly/2YZzluH

Reklama
+998 94 364 88 88

@brcustomersupport
Download Telegram
250 дан зиёд миллионер бойлик солиғини оширишга чақирди

Давосдаги Жаҳон иқтисодий форумида 250 дан ортиқ миллиардер ва миллионерлар дунёнинг етакчи давлатларини жамиятнинг энг бой аъзоларидан юқорироқ солиқлар ундиришга чақирди. Уларнинг фикрича, ортиқча хусусий бойлик умумий демократик келажак учун сармояга айланиши керак.

Австриялик Марлен Энгелҳорн 2024 йил 15 январ куни Жаҳон иқтисодий форуми бўлиб ўтадиган конгресс марказига кираверишда “Бойларни солиққа тортинг!” деган ёзувли баннер ушлаб турибди. Энгелҳорн Германиянинг кимё соҳасидаги энг йирик компанияларидан бири бўлмиш BASF'нинг меросхўрларидан бири саналади.

Дунёнинг бадавлат инсонлари Швейцариянинг Давос шаҳридаги Жаҳон иқтисодий форумида йиғилган дунё сиёсий етакчиларига очиқ мактуб йўллади. Бу ҳақда CNBC нашри хабар бермоқда.

#br_fakt

#boylarsiri #tadbirkor #fikr #millionaires
Смарт соатлар ўрнини нима эгаллайди?

Футуролог сунъий интеллект опциялари ёрдамида "гапирувчи" кийим ва тақиладиган технологиялар ривожланишини башорат қилди.

Daily Mail  нашри олим ва футуролог Эндрю Гриллнинг башоратини эълон қилди. Мутахассис 5G SA ривожланиши, янги қурилмалар ва келажак модаси ҳақида фикр юритди.

Гриллнинг сўзларига кўра, атиги беш йилдан сўнг британиялик ўсмирлар сунъий интеллект технологияси билан бошдан-оёқ қопланади. Улар энди оддий ақлли соатлар ва фитнес-трекерлар тақмайдилар. Гап том маънода ҳамма нарсага, шу жумладан кийим ва пойабзалга ўрнатилган ихчам чиплар ҳақида кетмоқда.

Футуролог бундай чипларни Apple 2021 йилда тақдим этган AirTag билан солиштиради. Улар кичик - танга ҳажмида бўлади ва умумий тармоққа бирлаша олади, эгаси ҳақида маълумот тўплайди.

#br_fakt

#boylarsiri #tadbirkor #fikr #millionaires #muvffaqiyat #BiznesRivoj #br_motive #shaxsiyrivojlanish #pulmaktabi #moliya #uzbekistan
Нима сабабдан жамоат жойларида ўрнатилган Wi-Fi’дан фойдаланиш тавсия этилмайди

Одатда метро, кафе, савдо марказлари, меҳмонхоналар ва аэропортларда бепул Wi-Fi’лардан фойдаланилади. Бу жуда оддий ва қулай, лекин рақамли гигиена нуқтайи назаридан мутлақо хавфсиз эмас. Бепул интернетга уланиш қандай оқибатларга олиб келади.
Гап шундаки, умумий Wi-Fi уланиш нуқталаридан кибержиноятчилар фишинг (фирибгарликнинг бир тури бўлиб, унинг мақсади фойдаланувчининг махфий маълумотлари — логин ва паролларни қўлга киритиш) ҳужумлари учун фойдаланишлари мумкин. Махфий маълумотларни ўғирлаш учун жиноятчилар ҳақиқийларига жуда ўхшаш кафе ёки савдо маркази номи билан сохта кириш нуқталарини яратади. Фойдаланувчи бу ҳақда билмасдан, маълумотларни шифрланмаган ҳолда улайди ва бу хакерларга қурилмага киришга имкон беради.

#br_fakt

#boylarsiri #tadbirkor #fikr #millionaires #muvffaqiyat #BiznesRivoj #br_motive #shaxsiyrivojlanish #pulmaktabi #moliya #uzbekistan
Тожикистонда автомобилларни қайта ишлаш учун мажбурий тўлов жорий этилди

Тожикистонда автомобилларни қайта ишлаш учун мажбурий тўлов жорий этилди. Автомобиль эгалари тоифасига қараб 360 дан 2880 сомонийгача (тахминан 33 доллардан 264 долларгача) тўлашлари керак бўлади. Бу ҳақда AsiaPlus хабар берди.
Давлат йўл инспекцияси жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Саидмўмин Ҳасанзода бундай тўлов ҳукуматнинг 2023 йил 30 декабрдаги қарори асосида жорий этилганини тасдиқлади. Унга кўра, тўлов миқдори транспорт воситаларининг тоифасига боғлиқ:

мототцикл эгалари учун — 360 сомоний (33 доллар);
10 дан ортиқ кишини ташишга мўлжалланган автомобиллар ва бошқа транспорт воситалари учун — 1584 сомоний (145 доллар);
юк автомобиллари, кранлар ёки оғир автомашиналар учун — 2880 сомоний (264 доллар).
Давлат йўл инспекцияси вакилининг айтишича, бу сумма транспорт воситасининг бутун фойдаланиш муддати учун бир марта тўланади ва тасдиқловчи ҳужжат берилади.

#br_fakt

#boylarsiri #tadbirkor #fikr #millionaires
Йирик шаҳарларда Евро-5 стандартига мос бўлмаган автомобиллар ҳаракати чекланиши мумкин

Ўзбекистоннинг 14 та шаҳрида Евро-5 стандартига жавоб бермайдиган автомашиналардан фойдаланишни 2030 йилгача босқичма-босқич чеклаш таклиф этилмоқда. Шунингдек, 2024 йил 1 мартдан бошлаб тўла вазни 10 тоннадан юқори транспортларнинг тиғиз вақтларда Тошкент кўчаларида ҳаракатланиши тақиқланиши мумкин.
2024 йилги давлат дастури лойиҳаси билан, Ўзбекистонда чанг бўронларига қарши курашиш ва унинг оқибатларини юмшатиш доирасидаги айрим чоралар илгари сурилмоқда.

#br_fakt

#boylarsiri #tadbirkor #fikr #millionaires #muvffaqiyat #BiznesRivoj #br_motive #shaxsiyrivojlanish #pulmaktabi #moliya #uzbekistan
Ўйинлар саноатини икки оғир йил кутмоқда

Ўйинлар чиқарувчи компанияларнинг топ-менежерлари 2024 ва 2025 йиллардан нималарни кутишаётганини GamesIndustry нашрига маълум қилишди. Қисқасини айтганда, қувонишга сабаб йўқ: саноат оғир даврга қадам қўймоқда.

Инвесторлар видеоўйинлар ишлаб чиқаришга пул киритишга ишончсизлик билан қарашмоқда, кредитлар бўйича юқори ставкалар харажатларга босим ўтказмоқда. Ўз навбатида, ушбу хатарни зарарини қоплаш учун, ўйинлар ишлаб чиқарувчилар ўйинларнинг нархини ошира олмайдилар.

Бундан ташқари, ўйинлар бозори тўлиб кетгани ҳам компанияларни хавотирга солмоқда: 2020 ва 2021 йилларда ҳаддан зиёд кўп ўйинлар пайдо бўлди. Шу боис, кўплаб янги лойиҳаларни ҳозирча музлатиб турган ҳолда, компаниялар пандемиягача бўлган даражага чиқиб олишмоқчи.

#br_fakt

#boylarsiri #tadbirkor #fikr #millionaires
Клавиатурада эмас, ручкада ёзиш мияни яхшироқ ривожлантиради – тадқиқот

Қўлда ёзиш миядаги фаолликни оширади. Бу ўрганиш қобилиятини ривожлантиради. Олимлар болалар эрта ёшдан ёзиш машғулотлари билан кўпроқ шуғулланишини маслаҳат беряпти.
Норвегия фан ва технология университети ручкада ва клавиатурада ёзганда мия қандай ишлаши устида тадқиқот ўтказди. 20 ёшлар атрофидаги 40 нафар талаба қатнашган ўрганишларга кўра, қўл ручкани ушлаб ёзганда миядаги боғланиш шакллари клавиатурада ҳарф тергандагидан мураккаброқ бўлади. Қўлда ёзилганда марказий ва бош миядаги тармоқ марказлари ва тугунлари ўртасида мураккаб боғланиш кузатилади. Миянинг бу соҳаларида ва бундай частоталарда уланиш шакллари хотирани шакллантириш ва янги маълумотларни кодлаш учун жуда муҳим. Шунинг учун ҳам бирор нарсани ўрганаётганда анъанавий усулда ёзиш фойдали.

#br_fakt
#boylarsiri #tadbirkor #fikr #millionaires
Ўзбекистонда маблағни нималарга инвестиция қилиб, кўп даромад кўриш мумкин? Сунъий интеллект жавоб берди

Маблағ бор, аммо уни нималарга инвестиция қилиб яхши даромад кўриш мумкин? Ўзбекистонда бу бўйича қайси соҳалар етакчилик қилади? Шу каби саволлар билан сунъий интеллектга мурожаат қилинди.
Сунъий интеллект томонидан берилган жавобга кўра, Ўзбекистонда маблағни инвестиция қилиб, яхши даромад кўриш учун турли йўналишлар мавжуд. Мамлакатнинг иқтисодий вазияти, сиёсати ва табиий ресурслари кўплаб имкониятларни яратиб беради. Қуйида баъзи инвестиция йўналишлари:

Тўлиқ ўқиш 👉 https://shorturl.at/cyzC8

#br_fakt
#boylarsiri #tadbirkor #fikr #millionaires
Apple янги нейротармоғини чиқарди

MGIEдан сўнг компания матнли сўровлар ёрдамида тасвирларни жонлантиришга қодир бўлган Keyframer номли янги моделни чиқарди.

Keyframerдаги биринчи қадам SVG-файлларни қўшишдир.

Мисол учун расмда кўрсатилганидек, сиз ракета тасвирини юклашингиз ва уни матнли сўров билан тўлдиришингиз мумкин: “Мен учун осмоннинг турли ранглари ва милтилловчи юлдузлар билан 3 та анимация вариантини яратинг”.

Сўровдан сўнг Keyframer анимация учун CSSS-кодини яратади, уни иловаларда ёки дарҳол янги матн сўровлари ёрдамида таҳрирлаш мумкин.

#br_fakt

#millionmentor #uzbek #biznes #motivatsiya #talim
#bilim #aql #idrok #Tashkent #uzbekistan #pul #my5
#kamtarlik #muvaffaqiyat #vaqt #dostlik #tadbirkorlik
#aforizmlar #millionerlar #pulmaktabi #tadbirkor #zortv
#motiv_uzbek #boylarsiri #muvffaqiyatsari
#biznesmenlarfikri #biznesrivoj #BR