Bintu Sodiq
134K subscribers
6.58K photos
2.87K videos
35 files
12.1K links
Oдинахон Муҳаммад Содиқ саҳифаси

Диний саволлар учун: www.savollar.muslimaat.uz

Реклама учун @hamkormuslimaat_bot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ғазаб кирган жойда шайтон ҳам пайдо бўлади

Одинахон Муҳаммад Содиқ

https://youtu.be/j6jLg824bqs
@BintuSodiq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👉Солиҳлардан бири деди:
«Жума куни аср билан шом орасида дуо қилганимда Рoббим дуоларимни ижобат қилаверганидан, ҳатто (У Зотдан бирон нарса сўрашга) уяладиган бўлиб қолдим».

#juma
t.me/BintuSodiq
Қиз болани ўз тенгига узатинг!

Қиз болани ўзига муносиб тенги билан турмуш қуришдан тўсиш, унга қаршилик қилиш зулмдир. Тўғри, аслида ота фарзандига меҳрибон, унинг бахти учун қўлидан келган барча ишни қилишга тайёр бўлади. Бинобарин, агар у қизининг бахтини, келажагини ўйлаб, аниқ бир сабабга кўра совчиларни қайтарса, бу мақбул ишдир. Лекин баъзан шундай ҳолатлар бўладики, бундай пайтларда ишга бошқалар аралашиши керак бўлади. Чунки қиз бола шикоят қилишдан, қалбидаги хоҳиш-истакларини билдиришдан уялади. Отасини норози қилишдан ёки ўзи ҳақида хунук гап-сўзлар тарқалишидан қўрқади. Вақт эса кутиб турмайди, умри, ёши ўтиб боради.
Эй ота! Аллоҳ қизингни сенга бир матоҳ, мулк қилиб ёки кимнингдир кўнглини овлашинг учун восита қилиб бермаган. Унинг келажаги ҳақида фақат ўзинг истагандек қарор қабул қилишга ҳаққинг йўқ!

«Қизларжон» китобидан

@BintuSodiq
Audio
🩷 Аҳқоф сураси (503-бет)

@BintuSodiq
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сабина қандай исм?

Савол
: Ассалому алайкум! Мубина ва Сабина исмли қизларим бор. Сабина исломий исмми ва унинг маъноси қандай? Исломий исм бўлмаса, бошқа исм қўйишим кeракми? Ўзим Саъдия ёки Хадижа исмини қўймоқчи бўлганман, лeкин уйимиздаги ёши катталар Сабина қўйишган. Жавоб учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ умрингизни ва илмингизни зиёда қилсин.

Жавоб:
Ва алайкум ассалом. Сабина исломий ҳам, ноисломий исм ҳам эмас. «Қадрли», «суюкли» ва «қимматли» деган маъноларни билдирар экан. Ўзгартириш ўз ихтиёрингизда. Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ.
«Билимсизликнинг шифоси – савол» китоби, 1-жуз.


#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

@BintuSodiq
Audio
🩷 Аҳқоф сураси (504-бет)

@BintuSodiq
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тили билан иймон келтириб, қалбига иймон кирмаганлар кимлар?

©️ Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
@BintuSodiq
Муҳаррам ойи муборак!

Ҳозирги замонда биз яшаб турган диёрларда асосан икки хил йил ҳисобига амал қилинади. Бири – шамсий милодий йил ҳисоби, бири – қамарий ҳижрий йил ҳисоби.

Шамсий тақвимда ер куррасининг қуёш атрофида тўлиқ бир марта айланиши бир йил ҳисобланади.

Қамарий тақвимда эса ойнинг ер атрофида тўлиқ бир марта айланиши бир ой ҳисобланади.

Милодий йил ҳисоби Исо алайҳиссаломнинг таваллуди деб тахмин қилинган санадан бошланган бўлиб, бу ҳисоб Григорий тақвимига асосан юритилади.

Ҳижрий йил ҳисоби эса Ислом оламининг тақвими бўлиб, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Маккадан Мадинага ҳижратлари – кўчишларидан бошланади. Бу саноқ боши ҳазрат Умар розияллоҳу анҳунинг халифалик даврида эълон қилинган.
Ҳижрий қамарий тақвим юритишнинг ҳисобий илмий асосларини ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳа яратганлар.
Ҳазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу ўша пайтдаги араблар анъанасига кўра йилни муборак Муҳаррам ойидан бошлашни таклиф қилганлар.

t.me/bintusodiq
ҲИЖРИЙ  1446 ЙИЛ МУБОРАК БЎЛСИН!

👉 Бугун 1 муҳаррам -- ҳижрий 1446  йилнинг илк куни.
👉 Ашуро куни 16 июль, сешанба кунига тўғри келади.

• “Аллоҳнинг ойи” деб номланадиган Муҳаррам, Рамазондан кейинги энг барокатли ва фазилатли ойдир.

• Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Муҳаррам ойида тутилган рўза Рамазондан кейинги энг афзал рўза эканини таъкидлаганлар.


Аллоҳ таоло бу йилни юртимиз, халқимиз учун хайрли, баракали қилсин!

@BintuSodiq
Сиз ваҳимадан қийналасизми?
Уйда ёлғиз қолиш қўрқинчликми?
Лифтдан қўрқасизми?
Самолётда учишдан фобиянгиз борми?
Қўрқинчли хаёллардан қутулолмаяпсизми?

У ҳолда бу семинар сиз учун, азиз опа-сингиллар!

🔥Мавзу: Қўрқувларимиз қачон ВАҲИМА ва ФОБИЯга айланади?

📆 27 июль
11:00
🕹 "Пешқадамлар карвони"

📞 Мурожаат ва тўловлар учун: +998 99 820 00 25

🔥 Семинаримиз спикери психология фанлари номзоди, доцент Дилором Маҳмудова

🖊 Семинаримизга ташриф буюринг, ўзингиз ва оилангиз саломатлиги учун ажратган вақтингиз зое кетмайди!

@ayollarga_komak
@BintuSodiq
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Аёл ўзининг ўзига хос ишларида ўзи масъулдир

Аёл ўзининг намозида, рўзасида, жунублик ва ҳайз сабабли ғусл қилишида ва ҳоказо, бошқа ўзига хос ишларида ўзи масъулдир. Моддий тасарруфда мустақилдир. У ўзининг мол-мулкига эрининг изнисиз ўзи эгалик қилиш, уни сотиш, сотиб олиш ва садақа қилиш ҳаққига эгадир. Ҳаттоки Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларнинг ўзига хос қилиб: «Тақинчоқларингиздан бўлса ҳам садақа қилинглар», деганлар.

«Қизларжон» китобидан

@BintuSodiq
Audio
🩷 Аҳқоф сураси (505-бет)

@BintuSodiq
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ берганига рози – бўлиш чин мўминнинг иши

Савол:
Ассалому алайкум. Ўғил ёки қиз фарзандга муштоқ оилаларда қуйидаги тиббий амалиётни амалга ошириш мумкинми: ўз эрининг уруғини олиб, ундан керакли жинсдаги уруғлар танлаб олинади ва аёлнинг бачадонига юборилади. Кўп ҳолларда кўзланган мақсадга эришилади. Бу ширк эмасми?

Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Бу ширк эмас, бу ҳам бир амалиёт. Билим ва тажриба асосида амалга ошаётган иш. Аммо Аллоҳдан сўраш ва берганига рози бўлиш чин мўмин банданинг ишидир. Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ.
«Билимсизликнинг шифоси – савол» китоби, 1-жуз.


#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

@BintuSodiq
Audio
🩷 Аҳқоф сураси (506-бет)

@BintuSodiq
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2-ҚАДАМ
Тарбияда 101 қадам

Фарзанд неъмати ота-онага ва устоз-мураббийга улар яхшиликларни ғамлаб олишлари учун ато этилган илоҳий омонатдир.

#101qadam
@BintuSodiq
Гап-сўзингиз амалларингиз билан мувофиқ бўлсин!

Бошқаларга гўзал ўрнак бўладиган кишининг гап-сўзлари амаллари билан мувофиқ бўлиши лозим. Ўзи айтган сўзларга, панд-насиҳатларга, маслаҳату кўрсатмаларга амал қилмайдиган инсон бошқаларга намуна, ўрнак бўла олмайди. Аксинча, бунинг оқибати хайрли бўлмаслиги ҳақида қаттиқ огоҳлантирилган.

Одинахон Муҳаммад Содиқ.

@BintuSodiq