Bekobod tumani hokimligi Axborot xizmati
2.68K subscribers
21.9K photos
2.53K videos
125 files
6.76K links
Бекобод тумани хокимлигининг расмий Телеграм канали
Расмий сахифаларимиз:👇🏻

Telegram: https://t.me/Bekobodtumanihokimligi
Facebook: https://www.facebook.com/Bekobodtumanhokimligi/
Instagram: http://Instagram.com/Bekobodtumanhokimligi
Download Telegram
#Расман

Телеграмда Тошкент вилояти ҳокими, сенатор Рустам Холматовнинг шахсий канали очилди

Бу каналга қуйидаги йўналтма (линк) орқали киришингиз мумкин:

https://t.me/joinchat/AAAAAEvFykpRkoHLbIlnew
#Расман

Тошкент вилояти ҳокимлиги, вилоят прокуратураси, Ички ишлар бош бошқармаси, соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамкорликда телеграмда @toshvil_koronavirusinfo каналини ишга туширди.

Коронавирус пандемиясига қарши курашиш бўйича Тошкент вилояти штабининг махсус ахбороти бугун соат 18:00 да шу жойда эълон қилинади.

Каналга уланиш учун:
👇👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEiI1E1YMMu5MOPgKQ
Forwarded from Нурафшон юлдузлари
#расман

⚡️Тошкент вилоятида коронавирус инфекциясига қарши олиб борилаётган ишлар тўғрисида 2020 йил 19 апрел соат 20:00 ҳолатига АХБОРОТ

🏥 Юқори Чирчиқ карантин полигонида 7577 нафар фуқаро, “Энергетик” санаториясида 34 нафар, “Умид Гулшани” оромгохида 33 нафар, “Бўстон” санаториясида 12 нафар, жами 7656 нафар фуқаро; Вилоят юқумли касалликлар шифохонаси 71 нафар, Қибрай туман юқумли касалликлар шифохонасида 84 нафар, Оққўрғон тумани юқумли касалликлар шифохонасида 40 нафар, Пискент тумани юқумли касалликлар шифохонасида 31 нафар, Ўрта Чирчиқ тумани юқумли касалликлар шифохонасида 28 нафар, Қўйи Чирчиқ тумани туғруқ комплексида 10 нафар, Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида 81 нафар, Чирчиқ шаҳар филиалида 70 нафар, Тошкент тумани 21- қишлоқ оилавий поликлиникаси филиалида 11 нафар, жами 426 нафар фуқаро карантинга олинган.

🏡 Вилоятда жами 8082 нафар фуқаро стационар шароитда карантинга олинган.
Уй шароитида 3709 нафар фуқаро карантинга олинган бўлиб, бундан хонадонлар сони 754 та, оилалар сони 819 тани ташкил этади.

🦠 Тошкент вилоятида доимий рўйхатда турган фуқаролардан 84 нафарида коронавирус касаллиги тасдиқланган бўлиб, 20 нафар фуқаро эса соғайиб тиббий реабилитация марказларига ва яшаш манзилларига юборилган.

👩🏻‍⚕️Сафарбар этилган тиббиёт ходимлари вилоят бўйича 233 нафар терапевт, 141 нафар реаниматолог, 90 нафар инфекционист, 151 нафар эпидемиолог, жами 615 нафар шифокор, 5248 нафар ўрта ва кичик тиббий ходимдан иборат.

📝 Амалга оширилган ишлар:

🔸Юқори Чирчиқ карантин полигонидан 14 кунлик карантин муддати тугаганлиги сабабли 448 нафар фуқарога уйига рухсат берилди.

🔹Ғишткўприк чегара постидан соат 15:30 да 104 нафар, 18:00 да 48 нафар, жами 152 нафар фуқаро Юқори Чирчиқ карантин полигонига қўшилди.

🔸"Бўстон" санаториясидаги 45 нафар фуқародан 33 нафари “Умид Гулшани” оромгоҳига стационар карантинга ўтказилди.

🔹Қибрай туманида жойлашган “Энергетик” санаториясида 1 нафар фуқарода COVID -19 инфекцияси аниқланганлиги сабабли 34 нафар фуқаро 14 кунлик карантинга олинди.

Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси

@toshvil_koronavirusinfo
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Нурафшон юлдузлари
#РАСМАН

Ўзбекистонда яна бир бемор коронавирусдан вафот этди

Жами қурбонлар сони 12 нафарга етди

@toshvil_koronavirusinfo
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Issiqqina xabarlar | Rasmiy kanal
#Расман

Абитуриентлар 5 тагача таълим йўналишини танлаши мумкин

Абитуриентларга тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси ҳамда фанлар кетма-кетлиги бир хил бўлган бештагача бакалавриат таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилди.

Шунингдек, кириш тест синовлари абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фандан ўтказилади.

🔎👉 @issiqqina_xabarlar 👈🔍
Forwarded from Issiqqina xabarlar | Rasmiy kanal
#Расман

Магистратурага ва ўқишни кўчириш учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги сайтидан ҳужжат топширилади

Президент қарорига кўра, давлат олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига ўқишга кириш, шунингдек, бакалавриат таълим йўналишларига ўқишни кўчириш ва қайта тиклаш учун ҳужжатларни топшириш жараёни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайти (www.edu.uz) орқали амалга оширилади.

Магистратурага ҳужжатлар 2020 йил 1 июлдан 30 июлгача қабул қилинади.

Шунингдек, қарор билан Фарғона вилоятининг Сўх тумани учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича умумий белгиланган қабул кўрсаткичларига нисбатан қўшимча давлат гранти асосидаги 500 та ўрин миқдоридаги мақсадли қабул параметрлари ажратилди.

🔎👉 @issiqqina_xabarlar 👈🔍
#Расман

Ҳурматли каналимиз ўқувчилари! Сизларга битта керакли ва битта қизиқарли хабарни ҳавола қиламиз.

1. Вилоят бўйича бўш иш ўринларини расман эълон қилиб борадиган машҳур канални ва ниҳоят топдик.

2. Футбол бўйича Тошкент вилояти рамзий терма жамоаси тузилибди. Бу футболчиларнинг тўлиқ рўйхатини ҳам эълон қилишди.

Бу хабарларни ўқиш учун БУ ЕРГА ЎТИНГ
#билдириш
#расман

⚡️Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев қисқа муддатли меҳнат таътилини якунлаб, 2022 йилнинг 13 январидан одатдаги тартибда иш фаолиятига киришганини маълум қиламиз.

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#билдириш
#расман

📍Бекобод тумани ҳокими Фурқат Худойбердиев қисқа муддатли меҳнат таътилини якунлаб, 2022 йилнинг 15 январидан одатдаги тартибда иш фаолиятига киришганини маълум қиламиз.


✍️Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#расман
#тайинлов

🔘Бекназаров Сирожиддин Гургунбаевич Бекобод тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари- Иқтисодий тараққиёт ва камбағаликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Бекобод тумани Иқтисодий тараққитёт ва камбағаликни қисқартириш бўлими бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

✍️Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати