Bekobod tumani hokimligi Axborot xizmati
2.76K subscribers
24.3K photos
2.75K videos
125 files
7.52K links
Бекобод тумани хокимлигининг расмий Телеграм канали
Расмий сахифаларимиз:👇🏻

Telegram: https://t.me/Bekobodtumanihokimligi
Facebook: https://www.facebook.com/Bekobodtumanhokimligi/
Instagram: http://Instagram.com/Bekobodtumanhokimligi
Download Telegram
#Бекобод_тумани
#Сайёр_суд

Бекобод тумани ИИБ мажлислар залида, жиноят ишлари бўйича Бекобод туман суди, туман прокуратураси ва туман ИИБ ходимлари ҳамкорлигида сайёр суд мажлиси ўтказилди.
Сайёр судда Пробация гуруҳи назорати остида турувчи 9 нафар назорат остидаги шахсларга нисбатан киритилган тақдимномалар мазмунан кўриб чиқилиб, 8 нафар назорат остидаги шахслар ўзларига тайинланган жазони намунали хулқ билан ўтаб, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлганлиги, яшаш ва иш жойларидан ижобий тавсифланганлиги сабабли, жиноят кодексининг 73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли равишда озод этилди. Шунингдек 1 нафар ахлоқ тузатиш ишлари жазосига хукм қилинган маҳкум жазо ўташдан бўйин товлаб юрганлиги сабабли жиноят кодексининг 46-моддасига асосан жазони ижро этиш муассасаларига қайтарилди.
Шу ўринда, суд мажлиси давомида Пробация гуруҳи ҳисобида жазо ўтаётган шахслар ўзларини қизиқтирган саволларига, суд раиси Х.Камолов ва туман прокурорининг катта ёрдамчиси Ж.Қурбоновлардан тегишли жавоблар олишди.
#Бекобод_тумани
#Сайёр_суд

📍Бекобод тумани "Истиқлол" МФЙ биносида туман Жиноий ишлар бўйича суди раиси иштирокида маъмурий ишлар бўйича суд бўлиб ўтди.

🖇 Унда фуқаролар ишлари тегишли тартибда кўриб чиқилиб, белгиланган маъмурий жавобгарликлар эълон қилинди.