Bekobod tumani hokimligi Axborot xizmati
2.75K subscribers
24.1K photos
2.73K videos
125 files
7.45K links
Бекобод тумани хокимлигининг расмий Телеграм канали
Расмий сахифаларимиз:👇🏻

Telegram: https://t.me/Bekobodtumanihokimligi
Facebook: https://www.facebook.com/Bekobodtumanhokimligi/
Instagram: http://Instagram.com/Bekobodtumanhokimligi
Download Telegram
#расмий_муносабат

Бекобод тумани ҳокимлиги
Ахборот хизматининг телеграм ижтимоий тармоғида журналист
Шуҳрат Шокиржоновнинг каналида тарқалаётган “Султонбек Мунисхон Файз” фермер хўжалиги раҳбари томонидан ёзилган видео мурожаатига
РАСМИЙ МУНОСАБАТИ

Бекобод туманида бу йили ғалла жуда ҳам яхши бўлди. Ғаллани экишдан олдин туманимиздаги барча фермер хўжаликлари билан шартнома тузилган. Шартнома шартларига асосан, неча гектар ер майдонига шартнома тузилган бўлса, ўша ғалла майдони биринчи, қолган фермерга тегишли ғалла майдони эса туман бўйича шартнома асосида экилган ғаллалар ўрилиб бўлганидан кейин навбат бўйича ўриб чиқилади.

“Султонбек Мунисхон файз” Фермер хўжалиги билан 14 гектар ер майдонига шартнома тузилган. Шартнома тузилаётганда, барча шартлар тушунтирилган ва шартномада келтирилган шартларга Фермер хўжалиги раҳбари рози бўлганидан кейин шартнома тузилган
.

Ҳозирги кунга келиб "Султонбек Мунисхон Файз" Фермер хўжалигига тегишли барча ғалла экилган ерлар ўриб чиқилиб, барча муаммолар бартараф этилган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Расмий

Тошкент вилоятининг барча шаҳар ва туманларида аҳолига тиббий ва психологик ёрдам кўрсатувчи "Call center" ташкил этилди.

📌Мазкур марказ орқали тиббиёт коллежларининг ўқувчиси бўлган 15 нафар волонтёр аҳоли билан мулоқот олиб бормоқда.

🔁Шунингдек, малакали психолог, умумий амалиёт шифокори бириктирилган. Пандемияга қарши курашиш бўйича вилоят, шаҳар ва туманлар штаби билан тезкор ахборот алмашув тизими йўлга қўйилган.

Ҳурматли фуқаролар!

☎️Агарда сиз уй шароитида даволанаётган бўлсангиз ёки тиббий-психологик кўмакка эҳтиёж сезсангиз 1260 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг!

🛍Карантин шароитида озиқ-овқат ва бошқа зарур кундалик эҳтиёж молларига муҳтожлик туғилса, 1197 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг!

❗️Уйда қолинг, карантин қоидаларига амал қилинг!

Коронавирус пандемиясига қарши курашиш бўйича Тошкент вилояти штаби.

👉Каналга
уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Forwarded from Issiqqina xabarlar | Rasmiy kanal
#Расмий

❗️Ҳурматли фуқаролар!

📞Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 1-сектор раҳбарларининг қўл телефонига бевосита қўнғироқ қилиб, пандемия шароитида ўзингизни қийнаётган муаммоларни айтишингиз, шунингдек, таклиф ва мулоҳазаларингизни билдиришингиз мумкин.

🤝Сектор раҳбарлари ҳар қандай муаммоли масала ёки муаммога ечим топиш йўлида сизга камарбаста бўлишга шай.

https://t.me/joinchat/AAAAAEvpIruGZ0Lhpfbk2Q
#Расмий

❗️Ҳурматли фуқаролар!

📞Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 1-сектор раҳбарларининг қўл телефонига бевосита қўнғироқ қилиб, пандемия шароитида ўзингизни қийнаётган муаммоларни айтишингиз, шунингдек, таклиф ва мулоҳазаларингизни билдиришингиз мумкин.

🤝Сектор раҳбарлари ҳар қандай муаммоли масала ёки муаммога ечим топиш йўлида сизга камарбаста бўлишга шай.
Forwarded from Issiqqina xabarlar | Rasmiy kanal
#Расмий

❗️Ҳурматли вилоятимиз фуқаролари!

📞Юқорида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 2- сектор раҳбарларининг қўл телефони👆

📌Пандемия шароитида ўзингизни қийнаётган муаммоларни айтишингиз, шунингдек, таклиф ва мулоҳазаларингизни билдиришингиз мумкин.

🤝Сектор раҳбарлари ҳар қандай муаммоли масала ёки вазиятга ечим топиш йўлида сизга камарбаста бўлишга шай.

👉Манба
: https://t.me/toshvilpressa

https://t.me/joinchat/AAAAAEvpIruGZ0Lhpfbk2Q
Forwarded from Issiqqina xabarlar | Rasmiy kanal
#Расмий

❗️Ҳурматли фуқаролар!

📞Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 3-сектор раҳбарларининг
қўл телефонига бевосита қўнғироқ қилиб, пандемия шароитида ўзингизни қийнаётган муаммоларни айтишингиз, шунингдек, таклиф ва мулоҳазаларингизни билдиришингиз мумкин.

🤝Сектор раҳбарлари ҳар қандай муаммоли масала ёки вазиятга ечим топиш йўлида сизга камарбаста бўлишга шай.

👉Манба: https://t.me/toshvilpressa

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
🔎👉 @issiqqina_xabarlar 👈🔍
Forwarded from Issiqqina xabarlar | Rasmiy kanal
#Расмий

❗️Ҳурматли фуқаролар!

📞Юқорида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 4- сектор раҳбарларининг қўл телефони👆

📌Пандемия шароитида ўзингизни қийнаётган муаммоларни айтишингиз, шунингдек, таклиф ва мулоҳазаларингизни билдиришингиз мумкин.

Сектор раҳбарлари ҳар қандай муаммоли масала ёки вазиятга ечим топиш йўлида сизга камарбаста бўлишга шай.

👉Манба: https://t.me/toshvilpressa

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
🔎👉 @issiqqina_xabarlar 👈🔍
#расмий

🔹Тошкент вилояти ҳокимлигига йўлланган мурожаатда Зафар шаҳарчасидан Бекободгача ҳамда ушбу шаҳарчадан Далварзин бўлимигача бўлган масофада ҳаракатланаётган йўналишсиз такси эгалари карантин даврида нархларни бирмунча ошириб юборганлиги хабар қилинган эди.

🔸Ушбу масалани ҳал этиш учун Тошкент вилояти транспорт бошқармаси инспекторлари томонидан қайд этилган ҳудудда икки кун давомида рейд тадбирлари ташкил этилди. Натижада бир қатор қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди.

❗️Хусусан, Зафар шаҳарчаси ҳудудидан йўналишларга қатнаётган 4 та Нексия, 4 та Матиз, 4 та Спарк ҳамда 3 та Дамас русумли автомобиллар ҳайдовчилари ўзбошимчалик билан сунъий равишда нарх белгилаганликлари учун уларнинг автомашиналари жарима майдончасига қўйилди. Шунингдек, Далварзин бўлимига қатновчи 5 та Дамас русумли автомобиллар ҳаракатига ҳам чек қўйилди.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, ўтказилаётган рейдлар давомида такси ҳайдовчиларига пандемия даврида аҳолининг норозилигига сабаб бўлаётган ҳолатларга чек қўйиш, вазиятни тўғри таҳлил қилиб иш юритиш масалаларида бошқарма ходимлари томонидан тушунтириш ишлари олиб борилаяпти.

✍️Тошкент вилояти Транспорт бошқармаси.

👉Каналга
уланиш: https://t.me/toshvilpressa
#Бекобод_тумани
#Расмий

Бекобод туманида бугун 2020-йил 11- сентабрь санасида Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Артиков Ғулом Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги Бекобод тумани бўлими бошлиғи вазифасига Каримов Абдумутал тайинланганини эълон қилди ва шу билан биргаликда Бекобод туманида “Ёшлар маркази” ҳамда ёшлар уйларини қуриб, йўлга қўйишни илгари суриб, масъул раҳбарлардан ёшларни комил шахслар қилиб тарбиялаш йўлида оғишмай масъулият билан фаолият олиб боришга даъват этди.
Forwarded from Issiqqina xabarlar | Rasmiy kanal
#Расмий

ТАЙИНЛОВ: Тошкент вилояти ҳокимлиги Молия бош бошқармасига янги бошлиқ тайинланди.

Тошкент вилояти ҳокимининг 2020 йил 18 сентябрдаги тегишли қарорига асосан Тошкент вилояти ҳокимлиги Молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимига Халикулов Олимжон Ахмедович тайинланди.

О.Халикулов 1975 йилда Қашқадарё вилояти, Чироқчи туманида туғилган. Миллати - ўзбек. Маълумоти - олий. 1997 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва 2001 йилда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини тамомлаган. 1997-2019 йиллар давомида молия тизимининг турли лавозимларида ишлаган.

Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар Тошкент шаҳар Олмазор тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – иқтисодий таррақиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.

Бу ҳақда Тошкент вилояти Молия бош бошқармаси Ахборот хизмати ўзининг фейсбукдаги расмий саҳифасида хабар берди.

👉 @issiqqina_xabarlar 👈
#Расмий #2021 #Таътил

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев 2021 йил 4 январ санасидан қисқа муддатли таътилга чиқди.

Хурматли Президентимиз меҳнат таътилини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз оиласи бағрида ўтказиши маълум бўлди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев 2019 йил 5 августдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиққан эди. Давлат раҳбарининг таътили ўшанда ҳам Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказилган
.

©MilitsiyaUZB
©Bekobod News 24 🇺🇿IOfficial


t.me/bekobodnews24
#расмий
#сессия

Тайинлов

Кулбекова Насиба Зокировна Тошкент вилояти ҳокимлиги ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича котибият мудири лавозимига тайинланди.

📌Лавозимга тайинлангунга қадар Н.Кулбекова вилоят ҳокимлиги оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш масалалари бўйича котибият мудири сифатида фаолият юритган.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#расмий
#сессия

Тайинлов

Файзиева Сайёра Мавляновна Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши котибияти мудири этиб тайинланди.

Бунгача С.Файзиева Республика Маънавият-тарғибот марказининг Тошкент вилояти бўлими раҳбари лавозимида фаолият юритган.

* * * *
Шунингдек, сессияда қуйидагилар Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши котибияти бош мутахассислари вазифасига тайинланди:

🔹Тўйчибоев Илҳом Абдусаматович;
🔸Озодов Баҳодиржон Олимжонович;
🔹Эгамбердиева Холида Раҳимбердиевна.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Расмий
#Сессия

🇺🇿Нурафшон шаҳрида бўлиб ўтган Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг XXIII сессияси кун тартибига кўра, 7 та масала кўриб чиқилди.

❇️Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган йиғилишда дастлаб вилоят давлат солиқ бошқармаси масъулларининг ўтган йилда амалга оширилган ишлар ва 2021 йилдаги устувор вазифалар юзасидан ҳисоботи тингланди.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Расмий

⚡️Давлат раҳбарининг фармони билан Улуғбек Узоқов Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
#Расмий

Нурафшон шаҳрида Халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда

Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. Арипов, Президент Админстрацияси раҳбари З. Низомидинов иштирок этмоқда.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
​​#РАСМИЙ_МУНОСАБАТ

❗️Бугун, 24 май куни “bakiroo” телеграм каналида “Тошкент туманида газ таъминоти огоҳлантиришсиз ўчирилган. Газ яна 3 кун бўлмаслиги айтилмоқда” сарлавҳали хабар жойлаштирилиб, унда турли асоссиз важлар баён қилинган.

📝Ушбу хабар юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

🌐Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан жорий йил 21 май санасида “Тошкент тумангаз” газ таъминоти бўлимидан огоҳлантириш хабарномаси қабул қилиниб, 22 май куни соат 13:18 да ҳокимликнинг “Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района” расмий телеграмм каналида “Тошкент тумани ҳудудида газ таъминотида вақтинча узилишлар юзага келади!” сарлавҳали хабар жойланган.

📌Унда "Тошкент тумангаз" газ таъминоти бўлими тасарруфида бўлган фойдаланишдаги юқори ва ўрта босимли газ қувурларини лойиҳавий босимга кўтариб синаш, ер ости қувурлари ҳимоя қобиғини махсус ускуна ёрдамида текшириш ишлари олиб борилиши муносабати билан жорий йилнинг 24-27 май кунлари эрталаб соат 08:00дан иш якунланганига қадар бўлган вақт давомида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилиши маълум қилинган. (Ушбу хабар 24 май соат 16-55 ҳолатига 7 минг 674 маротаба кўрилган.)

📲Ушбу хабар нафақат туман ҳокимлигининг расмий телеграм каналида, балки тумандаги ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳудуд аҳолиси учун очилган телеграм гуруҳлари орқали, шунингдек, туманда фаолият юритувчи блогерлар каналларида ҳам аҳолига етказилган.

‼️Ҳурматли блогер ва журналистларимизга етказилган маълумотни расмий манбалардан текширгач кейин хулоса қилиш соҳа этикасига мувофиқ эканлигини эслатиб ўтамиз.

🔖Шунингдек, Тошкент “bakiroo” телеграм каналида "Тошкент вилояти ҳокимияти сайти ҳокими сўзларини имло хатолари билан эълон қилишда давом этмоқда" сарлавҳали хабар тарқалди.

🖥Вилоят ҳокимлигининг веб-сайтида эълон қилинадиган материаллар махсус дастур орқали лотин алифбосига ўгирилади. Айни вақтда веб-сайтда учраётган техник ҳолатлар билан боғлик хатоликларнинг олдини олиш юзасидан соҳа мутахассислари иш олиб бормоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Бекобод_тумани
#расмий

Тайинлов

⚡️ Анваров Бaходир Рустамович.– Тошкент вилояти Бекобод тумани Фавкулодда вазиятлар булим бошлиги лавозимига тайинланди.


📌Б. Анаров 1986 йилда Ўрта Чирчиқ туманида туғилган. Маълумоти – олий. 2010 йил Тошкент Ёнгин хавфсизлиги олий техник мактабини тамомлаган.

📄Лавозимга тайинлангунга қадар, Тошкент вилояти Нурафшон шаҳри Фавқулодда вазиятлар бўлим бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

✍️Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#Расмий
#билдириш

Ҳарбий бўлишни ният қилган ёшларни мулоқотга таклиф қиламан!

Ҳурматли ёшлар! Сизнинг ҳарбий хизматчи бўлиш, Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари сафида хизмат қилиш ниятингизга кимлар ёки қандай омиллар тўсиқ бўлмоқда? Баъзида ҳарбий хизматга боришнинг қинғир йўллари, усуллари ҳақида гаплар қулоққа чалиняпти. Шу масала ҳақида сизнинг дангал фикрингиз, аниқ таклифларингизни кутаман.

Мен Ватанимиз ҳимоячиси бўлишни ният қилган мард ва жасур йигитлар билан очиқ мулоқотга тайёрман. Ҳурматли ота-оналар, сиз фарзандингизни армияга юборишда қандай тўсиққа дуч келдингиз? Келинг, шу ҳақида очиқчасига гаплашамиз.

Бугун бўлиб ўтган ҳарбий-маъмурий сектор йиғилишида мазкур масалага оид дастлабки, хулоса ва фикрлар, шунингдек,  мутасаддиларнинг изоҳларини эшитдим. Асосий ишларимиз ҳали олдинда. Жорий йил 17 февраль куни шу масала бўйича ота-оналар ҳамда ёшлар билан учрашиш, мулоқот қилишни режалаштирдим.

Ҳарбий бўлишни орзу қилган, ноаниқ сабабларга кўра армияга боролмаётган Тошкент вилояти ёшларини, ота-оналарни бу учрашувга таклиф қиламан.  Мулоқот 17 февраль куни 10:00 да Нурафшон шаҳридаги "Нурафшон бизнес сити" дирекцияси биносида бошланади.

Мулоқотда қатнашинг, фикр ва таклифларингизни билдиринг.

Зойир Мирзаев,
Тошкент вилояти ҳокими


Рўйхатдан ўтиш учун телефонлар:
71 232 80 49
99 766 79 09
99 306 30 10

📱
Instagram | 📱 Twitter | 🌐YouTube | 📱 Facebook  | Telegram