Bekobod tumani hokimligi Axborot xizmati
2.69K subscribers
22.3K photos
2.57K videos
125 files
6.92K links
Бекобод тумани хокимлигининг расмий Телеграм канали
Расмий сахифаларимиз:👇🏻

Telegram: https://t.me/Bekobodtumanihokimligi
Facebook: https://www.facebook.com/Bekobodtumanhokimligi/
Instagram: http://Instagram.com/Bekobodtumanhokimligi
Download Telegram
#Бекобод_тумани
#Ёшлар_иттифоқи

💠 Бекобод туманида "Сардорлар Кенгаши фаолиятини қўллаб-қувватлаш ойлиги" доирасида "Ёшлар шоуси" старт олди.

🔮 Туман сардорлари ташаббуси билан уюштирилган шоуда қизиқарли интеллектуал ўйинлар, мантиқий савол-жавоблар, шўҳ-шодон рақслар талим муассасалари сардорлари ва Ёшлар етакчилари ижросида йиғилганларга ҳавола этилди.

❇️ Хулоса қилиб айтганда, шоу кўтаринки руҳ ва юқори кайфиятда ташкил қилинди ва барча ташриф буюрганларга маданий, маърифий озуқа улаша олди.
#Бекобод_тумани
#Ёшлар_иттифоқи

🔹 Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Бекобод туман ва шаҳар Кенгашлари ташаббуси билан Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларига қарашли 9226 ҳарбий қисм аскарлари ўртасида "Темур тузуклари билимдони" танловининг маҳаллий босқичи Бекобод туман Aхборот марказий кутубхонасида кўтаринки руҳда ўтказилди.

Шунингдек, танлов якунида ғолибликни қўлга киритган аскарларга Ёшлар иттифоқи Кенгаши томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
#Бекобод_тумани
#Ёшлар_иттифоқи
#Йил_сардори

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Бекобод туман Кенгаши томонидан "Йил сардори" танловининг туман босқичи мусобақаси бўлиб ўтди.

⚡️⚡️ Шунингдек, ҳудуд босқичида 300 дан зиёд сардорлар беллашиб, шулардан муносиб деб топилган 19 нафар сардорлар Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши томонидан тақдирландилар ва вилоят босқичига йўлланма олдилар.
#Бекобод_тумани
#Ёшлар_иттифоқи
#Энг_намунали_Сардорлар_Кенгаши

🔹 Бекобод туманида “Энг намунали Сардорлар Кенгаши” танловининг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди.

Танловдан мақсад, Сардорлар Кенгаши аъзоларининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларда ёшлар билан ишлаш кўникмалари, ижодий ва интеллектуал қобилиятини ривожлантириш, шунингдек улардаги етакчилик ва ташаббускорлик қобилиятларини ошириш ва сафдошлари ўртасида ўз салоҳиятларини ўзаро ўртоқлашишларига имкон яратиш бўлиб, мазкур танловда 1-синфдан 11-синфгача бўлган синфлар Сардорлар Кенгашинг аъзолари ўртасида ўтказилди.

⚡️ Танлов сўнгида фаол қатнашган ва ғолиб бўлган сардорларга “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳомийлиги остида эсдалик совғалари топширилиб, муносиб тақдирландилар.
#Бекобод_тумани
#Спорт
#Ёшлар_иттифоқи

⛳️ Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Бекобод туман Кенгаши ташаббуси билан таълим муассасалари бошланғич ташкилоти етакчилари ўртасида Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги олдидан секторлар кесимида "ИТТИФОҚ КУБОГИ" футбол мусобақаси ташкил этилди.

🏆 Мусобақада "Ҳоким сектори" ҳудуди етакчилари жамоаси ғолиб деб топилиб, уларга "ИТТИФОҚ КУБОГИ" ҳамда "Маҳалла" ҳайрия-жамоат фонди ҳомийлиги остида эсдалик совғалари топрширилди.