Bekobod tumani hokimligi Axborot xizmati
2.78K subscribers
22.9K photos
2.61K videos
125 files
7.06K links
Бекобод тумани хокимлигининг расмий Телеграм канали
Расмий сахифаларимиз:👇🏻

Telegram: https://t.me/Bekobodtumanihokimligi
Facebook: https://www.facebook.com/Bekobodtumanhokimligi/
Instagram: http://Instagram.com/Bekobodtumanhokimligi
Download Telegram
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари ва ҳисобчилари диққатига!

Микрофирма ва кичик корхоналар (чет эл инвестициялари ва хорижий сармоя иштирокидаги корхоналардан ташқари) 1-kb shakli (йиллик) “МИКРОФИРМА ВА КИЧИК КОРХОНАНИНГ 2020 ЙИЛ УЧУН ҲИСОБОТИ” давлат статистика ҳисоботини интернет тармоғи воситасида, давлат статистика ҳисоботларини электрон кўринишда йиғиш автоматлаштирилган тизими eStat 3.0 орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда 2021 йил 16 февралдан кечиктирмай тақдим этишни унутманг!!!

Чет эл инвестициялари ва хорижий сармоя иштирокидаги микрофирма ва кичик корхоналар 1-kb shakli (йиллик) “МИКРОФИРМА ВА КИЧИК КОРХОНАНИНГ 2020 ЙИЛ УЧУН ҲИСОБОТИ” давлат статистика ҳисоботини интернет тармоғи воситасида, давлат статистика ҳисоботларини электрон кўринишда йиғиш автоматлаштирилган тизими eStat 3.0 орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда 2021 йил 26 мартдан кечиктирмай тақдим этишни унутманг!!!

Бекобод тумани Статистика бўлими
#Бекобод_тумани
#Эълон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 июндаги “Кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4363-сон қарорига асосан Тошкент вилояти ҳокимининг 2019 йил 5 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 июндаги ПҚ-4363-сон қарори тўғрисида”ги 514-сон қарори билан “Вилоят кичик саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекция”си ташкил этилган.
Тошкент вилояти кичик саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекция тасарруфида бўлган қуйида кўрсатилган манзилларда бўш турган бино иншоотлари ҳамда ер майдонларини қонунда белгиланган имтиёзлар бўйича тадбиркорлик субъектларига танлов савдоларида иштирок этишларига таклиф этади:

Бекобод тумани “Янгибозор” МФЙ ҳудудидаги
Бекобод туман кичик саноат зонасининг 1-Лот 0.42(сотих), 4-Лот 0.41(сотих), бўлган ер майдонлари кичик саноат ишлаб чиқариши учун танлов савдолари учун берилади.

📞 Батафсил маълумот ва мурожаат учун телефон: 99890-916-82-92
#Бекобод_тумани
#Сайёр_суд

Бекобод тумани ИИБ мажлислар залида, жиноят ишлари бўйича Бекобод туман суди, туман прокуратураси ва туман ИИБ ходимлари ҳамкорлигида сайёр суд мажлиси ўтказилди.
Сайёр судда Пробация гуруҳи назорати остида турувчи 9 нафар назорат остидаги шахсларга нисбатан киритилган тақдимномалар мазмунан кўриб чиқилиб, 8 нафар назорат остидаги шахслар ўзларига тайинланган жазони намунали хулқ билан ўтаб, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлганлиги, яшаш ва иш жойларидан ижобий тавсифланганлиги сабабли, жиноят кодексининг 73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли равишда озод этилди. Шунингдек 1 нафар ахлоқ тузатиш ишлари жазосига хукм қилинган маҳкум жазо ўташдан бўйин товлаб юрганлиги сабабли жиноят кодексининг 46-моддасига асосан жазони ижро этиш муассасаларига қайтарилди.
Шу ўринда, суд мажлиси давомида Пробация гуруҳи ҳисобида жазо ўтаётган шахслар ўзларини қизиқтирган саволларига, суд раиси Х.Камолов ва туман прокурорининг катта ёрдамчиси Ж.Қурбоновлардан тегишли жавоблар олишди.
#Bekobod_tumani
#Yoshlar_kelajagimiz
#Davra_suhbati

Bekabod tumani "Yangi hayot" mahallasida joylashgan 20-umumta'lim maktabida tuman Mudofaa ishlari bo'limi va "Vatanparvar" mudofaaga ko'maklashuvchi tashkiloti tomonidan yoshlarni vatanparvarlik ruhida tarbiyalash maqsadida "Armiya hayot maktabi" mavzusida tadbir tashkil etildi.
Tadbir ko'tarinki ruh, savol-javob va qizg'in suhbatga boy tarzda bo'lib o'tdi.
Suhbat davomida yoshlar harbiy xizmatchilardan o'zlari qiziqqan barcha savollariga javob oldilar.

✍️ Bekobod tumani hokimligi Axborot xizmati
#Бекобод_тумани

ПРЕЗИДЕНТНИНГ ОЛИЙ МАЖЛИСГА МУРОЖААТНОМАСИ ТАРҒИБОТИ

Бекобод тумани маънавият ва маърифат бўлинмаси рахбари Н. Жалилов "Халқ банки" туман бўлимида Президентнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси бўйича маъруза қилди. Йиғилиш қатнашчилари Мурожаатномадаги иқтисодиёт соҳаси ва банк~молия тизими масъуллари олдига қўйилган вазифаларни муҳокама қилдилар, шунингдек ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

✍🏻Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#Бекобод_тумани
#Тадбиркор_элга_мададкор
#Мурожаат_ва_натижа

"Zaynura Nisora" хусусий корхонаси раҳбари Бош вазир қабулҳонасига миннатдорчилик билдирди.

"Zaynura Nisora" Х/К раҳбари тадбиркор Мавлуда Умирова тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулҳонасига мурожаат йўллаганидан сўнг мурожаат ўрганилиб, ижобий ҳал қилинган.
Шунингдек, тадбиркор Мавлуда Умированинг “Қолғонсир” МФЙ ҳудудида жойлашган “Клуб” (эски) биносига киритиладиган инвестиция муддатини 6 ойга узайтирилган ва архитектура масаласида ҳам амалий ёрдам берилган.
Қувонарлиси, айни пайтда тадбиркор катта режа, катта мақсадлар билан ўз фаолиятини бошлаган.
Бу йўлда эса тадбиркорнинг ўзи унга кўрсатилган амалий ёрдам ва билдирилган ишончдан мамнун. Буни тадбиркорнинг Бош вазир қабулхонасига миннаддорчилик тариқасида топширган “Ташаккурнома" си ҳам яққол ифода этади.

Бизни кузатиб боринг!
Каналга уланиш:
@Bekobodtumanihokimligi
Forwarded from E-AUKSION (Zohirshoh)
Тошкент вилоятидан 460 дан ортиқ тадбиркорлик учун ЕР УЧАСТКАЛАРИни сотиб олинг

1️⃣ Олмалиқ шаҳридан 26,6 млн.сўмдан (кўриш)
2️⃣ Нурафшон шаҳридан 49,9 млн.сўмдан (кўриш)
3️⃣ Янгийўл шаҳридан 53,5 млн.сўмдан (кўриш)
4️⃣ Тошкент туманидан 276 млн.сўмдан (кўриш)
5️⃣ Ангрен шаҳридан 6,2 млн.сўмдан (кўриш)
6️⃣ Чирчиқ шаҳридан 55,2 млн.сўмдан (кўриш)
7️⃣ Бекобод шаҳридан 11,9 млн.сўмдан (кўриш)
8️⃣ Оққўрғон туманидан 8,3 млн.сўмдан (кўриш)
9️⃣ Оҳангарон туманидан 7,4 млн.сўмдан (кўриш)
🔟 Бўка туманидан 6,6 млн.сўмдан (кўриш)
ℹ️ Бўстонлиқ туманидан 30,3 млн.сўмдан (кўриш)
ℹ️ Бекобод туманидан 17,4 млн.сўмдан (кўриш)
ℹ️ Зангиота тумани дан 12,8 млн.сўмдан (кўриш)
ℹ️ Қибрай туманидан 3,5 млн.сўмдан (кўриш)
ℹ️ Паркент туманидан 47,2 млн.сўмдан (кўриш)
ℹ️ Пискент туманидан 7,9 млн.сўмдан (кўриш)
ℹ️ Қуйичирчиқ туманидан 19,1 млн.сўмдан (кўриш)
ℹ️ Ўртачирчиқ туманидан 5,7 млн.сўмдан (кўриш)
ℹ️ Чиноз туманидан 3,3 млн.сўмдан (кўриш)
ℹ️ Юқоричирчиқ туманидан 14,4 млн.сўмдан (кўриш)
ℹ️ Янгийўл туманидан 17,9 млн.сўмдан (кўриш)
ℹ️ Оҳангарон шаҳри 28,6 млн.сўмдан (кўриш)

👇Хабардор бўлиш учун👇
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
📣📣📣Шошилинч эълон!

🛠Бекобод тумани газ таъминоти хабарига кўра 159 диаметрилик газ оқим қувурида авария ҳолати содир этилганлиги сабабли туманнинг Қушчи, Хамза, Оқ тепа, Хонобод маҳаллаларида таббий газ ўчирилган хозирда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

🔸Қушчи, Хамза, Оқ тепа, Хонобод маҳаллаларига бугун соат 11-30 ларда таббий газ етказилади.

Бекобод туман газ таъминоти