Bekobod tumani hokimligi Axborot xizmati
2.77K subscribers
23.7K photos
2.68K videos
125 files
7.3K links
Бекобод тумани хокимлигининг расмий Телеграм канали
Расмий сахифаларимиз:👇🏻

Telegram: https://t.me/Bekobodtumanihokimligi
Facebook: https://www.facebook.com/Bekobodtumanhokimligi/
Instagram: http://Instagram.com/Bekobodtumanhokimligi
Download Telegram
#Бекобод_тумани

#Муносабат

"Aйтишларича 16 апрел куни Бекобод тумани Зафар шаҳарчасида вилоят ҳокими қабулига кираман деган фуқаро ИИБ ходимлари унга куч ишлатиб, оғзини ёпиб машинага тиқиб, оёғига тепиб машинага машинага солишганини айтиб ўтди" дея ижтимоий тармоқларда тарқалган видеопостга Бекобод тумани ҳокимлиги Aхборот хизматининг МУНОСAБAТИ

Мазкур ҳолат юзасидан тергов, суриштирув ишлари олиб борилганда мазкур фуқаро Бекобод тумани Ўзбекистон маҳалласида истиқомат қилувчи 04.11.1990 йилда туғилган Aбдукадирова Сарвиноз Aбдумаликовна бўлиб, 30 ёшдан ўтган бўлсада 18 ёшдан 30 ёшгача қамраб олинадиган "Ҳоким ва ёшлар учрашуви" га киришини айтиб туман ҳокимияти ходимлари билан жанжал қилган. Ҳокимият ходимлари мазкур учрашувда фақат ёшлар қамраб олинишини, агарда хокимга мурожаат қилмоқчи бўлса ҳоким қабулига кириши кераклигини тушунтирган вақтда ҳокимият ходимларини ҳақоратли гаплар билан ҳақоратлаётган вақтда воқеа жойига етиб келган ИИБ профилактика инспекторларининг жамоат жойларида юриш ва интизом сақлаш талабига бўйсунмай, ички ишар ходимлари ҳоким қабулига киришимга йўл қўймаяпти, менга қаршилик кўрсатяпти дея атрофдагиларни эътиборини жалб қилган.

Натижада ИИБ ходимлари мазкур фуқарони туман мусиқа ва санъат мактабида бўлаётган ҳоким қабулига автомашинада етказишган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан фуқаро С.A.Aбдукаримова туман ИИБ ходимларига бўйсунмаган деб топилиб, терговга қадар ишлари олиб борилмоқда.
#Бекобод_тумани
#Муносабат

"Бекобод овози" телеграм каналида "Бекобод тумани марказий шифохонасидаги махсус чиқинди ташлаш шахобчалари қониқарсиз ҳолатда" дея узатилган постга Бекобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизматининг муносабати

Мазкур вазиятни ўрганиш мақсадида туман ҳокимлиги томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, ҳолат жойига чиқилиб ўрганилмоқда.

Ишчи гуруҳнинг ўрганишлари ва
баёнотидан сўнг мазкур ҳолат бўйича батафсил тўхталиб ўтамиз
#Бекобод_тумани
#Муносабат

"Бекобод овози" телеграм каналида "Бекобод тумани марказий шифохонасидаги махсус чиқинди ташлаш шахобчалари қониқарсиз ҳолатда" дея узатилган постга Бекобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизматининг муносабати

Мазкур вазият жойига бориб ўрганилганда маълум бўлдики, туман марказий шифохонасининг хўжалик мудири “Тоза ҳудуд” ДУК га ариза беришда кечиккан. Шунингдек, мазкур ҳолат учун масъул бўлган хўжалик мудирига нисбтан огоҳлантириш берилиб, тўпланиб қолган чиқиндилар бартараф этилди.

✍🏻 Бекобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
#Бекобод_тумани
#Муносабат

Ижтимоий тармоқларда “Тошкент вилояти Бекобод туман ҳокимлиги Янги ҳаёт маҳалласида шолига мўлжалланган сувли майдонларда балиқхона очиш ҳақида қарор чиқарган. Ваҳоланки, сувли майдонларда балиқхона очиш учун Вазирлар Маҳкамаси хулосаси керак. Унумдорлиги юқори ерлар ҳолати бузилган. Бундан кўра, ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашса бўлмайдими?! Хуллас, ер тақсимотидан норозимиз...” дея узатилган постга Бекобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизматининг муносабати

Ёшларни иш билан таъминлашда уларнинг иқтисодий мустақилликка эришишлари ва ҳаётда ўз ўринларини топиб кетишларида кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасининг ривожланишии энг асосий омил ва манба бўлиб хизмат қилади.

Шу нуқтаи назардан, бугунги кунда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш, хусусан, ёшларнинг бизнес ғояларини амалга оширишга ҳар томонлама кўмаклашиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Ушбу мурожаат юзасидан Бекобод тумани ҳокимлигида ишчи гуруҳи тузилиб, масала атрофлича ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, ўрганиш ишлари ниҳоясига етгач мазкур вазият юзасидан маълумотларни баён қиламиз.
#Бекобод_тумани
#Муносабат

Facebook ижтимоий саҳифасида АзизаНизаматдинованинг "Халқ назорати" гуруҳи орқали Президентга йўллаган видео мурожаатига Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизматининг муносабати

Мазкур фуқаро Азиза Низаматдинова 1979 йил Бобурмирзо маҳалласида туғилган. 2 нафар вояга етган фарзандлари бор.
2006 йил 1 март куни Фуқаролик ишлари бўйича Бекобод туманлараро судининг 1/192-сонли қарори асосида турмушидан ажрашган.
2007 йил август ойидан 2019 йил 27 октябрь ойига қадар гиёҳвандлик моддаси олди-соттиси билан шуғулланганлиги учун жазо муддатини ўтаб, жазони ижро этиш муассасасидан Хотин-қизлар қўмитасининг кафиллик хати асосида озод этилган. Бобур мирзо маҳалласидаги Уста Ўринбой кучаси 44 уйда онаси Тожиева Лутфинисо хонадонида яшаб келган. Шунигдек собиқ турмуш ўртоғи Б.Тошмуродов томонидан фарзандлари вояга еткунга қадар моддий таъминоти ва алимент билан таъминланиб турган.
Шундан сўнг Бекобод тумани ҳокимлиги томонидан А.Низаматдинованинг уй-жойга муҳтожлиги инобатга олиниб, туман ҳокимлиги қошидаги Талабгорларни танлаш комиссиясининг 2020 йил 22 июндаги йиғилиш баёни билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 апрелдаги “Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 285-сонли қарорига асосан 14 млн. 446 минг сўм миқдорда уй-жойнинг бошланғич тўлови тўлаб берилган. Аммо 2020 йил туманда уй-жой қурилмаганлиги сабабли 2021 йил қуриладиган уйлардан ажратилиши белгиланган.
Жорий йилнинг 4, 5 май кунлари А.Низаматдинова билан туман ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ё.Мўминова ва туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Х.Маматқуловалар иштирокида суҳбатлашилади.
Суҳбат давомида тумандаги Янгибозор маҳалласида уй-жой қурилиши белгиланганлиги, уй қурилиши тамомлангунга қадар Ўзбекистон Рсепубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 250-сонли қарори асосида ижара компенсацияси тўловини тўлаб бериш таклифи берилди. Шунингдек, туман ҳудудида тикувчилик бўйича цехларга ёки ҳақ тўланадиган жамоатчилик ишларига ишлаш таклифи ҳам берилди. Аммо А.Низаматдинова бу таклифларни рад этиб туман марказида қурилган намунавий лойиҳа асосида қурилган уйлардан ажратиб берилишини талаб қилган. Ушбу уй-жойлар 2019 йил бошланғич тўловни амалга оширган фуқаролар учун ажартилганлиги, ҳозирги кунда ушбу уйларнинг эгалари борлиги тушунтирилган, бироқ тушунишни хоҳламай, давлат раҳбари ва юқори турувчи ташкилотларга мурожаат қилишда давом этган.
#Бекобод_тумани
#Муносабат

Бекобод тумани Дўстлик маҳалласида яшовчи Барно Шукурованинг Facebook ижтимоий тармоғининг Халқ назорати гуруҳида давлат раҳбарига йўллаган мурожаатига Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизматининг муносабати

Фуқаро Барно Шукурованинг мурожаати бўйича туман ҳокимлиги томонидан ишчи гуруҳи тузилиб, вазият тегишли мутасаддилар билан бирга тўлақонли ўрганиб чиқилди. Ўрганиш натижаларига кўра Барно Шукурованинг бозорча ташкил этиб олган жойи йўлнинг муҳофаза зонасида турганлиги, шаҳарсозлик норма қоидаларига тўғри келмаслиги сабабли сектор раҳбарлари ва МФЙ раиси томонидан бир неча марта тушунтириш берилган ва мазкур жойда бозорча ташкил этилиши мумкин эмаслиги ҳақида огоҳлантирилган.
Шунингдек, Барно Шукурова 2020 йили кредит олиб 2 сотих ер майдонига томорқа ташкил қилиб фойдаланиб келаётганлиги ва ҳозирда ўзини ўзи банд қилганлиги сабабли "Аёллар дафтари" рўйхатидан чиқарилган бўлган.

Шунингдек, мазкур фуқаро билан тадбиркорлигини давом эттириши учун бошқа жойдан бўш ер майдони бўлса аукцион орқали сотиб олиши мумкинлиги ҳақида суҳбатлашилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бекобод_тумани
#Муносабат

Бекобод тумани Боғишамол ва Бўстон маҳалласини боғлаб турувчи ҳудуддан йўл очиб бериш тўғрисида "Ёшлар" телеканалига йўлланган мурожаат бўйича Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизматининг муносабати.

Мазкур мурожаат бўйича туман ҳокимлиги томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, вазият жойига бориб ўрганилди. Шундан сўнг, мутасаддиларга саволлар билан мурожаат қилинди.

Батафсил видеолавҳамизда кўришингиз мумкин.
#Бекобод_тумани
#Муносабат

Бекобод Ҳақиқати телеграм канали орқали Bekobod tumanida elektrasetlar ko‘rib chiqishlarini iltimos qilardik. Chirib,yiqilay deb yotibdi, juda yomon holatda bo‘sa hayot uchun havfli эътирозли пост юзасидан Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизматининг расмий муносабат:

Зафар электр тармоқлари корхонаси мурожаат юзасидан режа график асосида маҳаллалардаги эскирган сим ёғочларни янгисига яни таяч устунларга алмаштириш ишларини амалга оширмоқда. Бугунги кунга келиб туманнинг “Мустақиллик” МФЙ “Ариқ бўйи” кўчасидаги электр сим ёғочларни бетон таяч устунларга алмаштирилди.

✍️Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муносабат

Алишер Саъдуллаев - Ёшлар ишлари агентлиги директори, Олий Мажлис Сенати аъзоси:

«Аҳолидан келиб тушган 48,5 мингдан ортиқ таклифларнинг деярли 70 фоизини ёшлар юборган. Бу — ёшларимиз Конституцияни ҳис қиляпти, уни ўзининг Конституцияси деб қабул қиляпти, унда фаол иштирок этяпти, дегани.

Энг муҳими — Давлатимиз раҳбари ёшларнинг билим олиши, маданий ҳордиқ чиқариши, соғлом ва салоҳиятли бўлиб камол топиши учун давлат барча шароитларни яратиши ва барчасини ўз бўйнига олишини Конституцияга киритиш кераклиги таклифини илгари сурди.

Бу нима дегани? Бу — Ўзбекистонда туғилгандан бошлаб, мактабгача таълим, мактаб, олий ўқув юртида билим олиши, касб эгаллаши каби барча ҳуқуқларини Конституцияда битта норма билан мустаҳкамлаш дегани. Ҳар бир ёш Конституцияни қўлга олганда, «бу менинг Конституциям, бунинг ичидаги мана шу модда менинг ҳаётда ўз ўрнимни топишимда ёрдам беради», деган ҳиссиётни ўтказиши керак».

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муносабат

Энди аёллар хусусий секторларда ҳам ҳуқуқлари ҳимояланган ҳолда фаолият кўрсатишлари мумкин

Малика Қодирхонова, Комиссия аъзоси, Олий Мажлис Сенати аъзоси:

Йиғилишда давлатимиз
раҳбари 14 дан ортиқ таклиф бердилар. Давлатимиздаги гендер сиёсати, никоҳ масаласи, оила қуришда тарафларнинг эмас, айнан эркак ва аёл розилиги билан никоҳ тузилиши, шунингдек, фарзанд тарбиясидаги ота-онанинг мажбуриятининг белгиланиши қувонарли ҳол.

Яна бир аҳамиятли жиҳати, аёлларимизнинг меҳнат ҳуқуқини муҳофаза қилиш Бош қомусимизда фундаментал норма сифатида акс этиши уларнинг энди хусусий секторларда ҳам қўрқмай фаолият юритишларига сабаб бўлади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк