Bekobod tumani hokimligi Axborot xizmati
2.68K subscribers
21.9K photos
2.53K videos
125 files
6.76K links
Бекобод тумани хокимлигининг расмий Телеграм канали
Расмий сахифаларимиз:👇🏻

Telegram: https://t.me/Bekobodtumanihokimligi
Facebook: https://www.facebook.com/Bekobodtumanhokimligi/
Instagram: http://Instagram.com/Bekobodtumanhokimligi
Download Telegram
#Билдириш

Ҳурматли тенгдошлар, йигитлар, қизлар! Агар сизда муаммо, таклиф ва мулоҳазалар бўлса, @Yoshlar_aloqada_Bot орқали биз билан ўртоқлашишингиз мумкин. Мурожаатингиз албатта мутасаддилар назоратига олинади.

Унутманг, сиз билан биз бир кучмиз! Ватан эртаси эса кенг тафаккурли, билимли ёшлар билан янада порлоқ!
___

#Bildirish

Hurmatli tengdoshlar, yigitlar, qizlar! Agar sizda muammo, taklif va mulohazalar boʻlsa, @Yoshlar_aloqada_Bot orqali biz bilan oʻrtoqlashishingiz mumkin. Murojaatingiz albatta mutasaddilar nazoratiga olinadi.

Unutmang, siz bilan biz bir kuchmiz! Vatan ertasi esa keng tafakkurli, bilimli yoshlar bilan yanada porloq!
___
🙋‍♀️🙋‍♂️🔥
Биз шу манзилдамиз, қадрдон👇
Biz shu manzildamiz, qadrdon👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEpbmrQUzC8XDuW05g
#билдириш

Ҳурматли ёшлар! Сизларнинг таклиф ва истакларингизни инобатга олган ҳолда акция муддатини эртага соат 20:00 га қадар узайтиришга қарор қилдик.

Қани фаолроқ бўлинг! Ҳудудингиздаги муаммолардан видеолавҳа тайёрлаб, унинг ечими юзасидан ўз таклифингизни беринг. Фаол иштирокчини смартфон кутмоқда!
____

#bildirish

Hurmatli yoshlar! Sizlarning taklif va istaklaringizni inobatga olgan holda aksiya muddatini ertaga soat 20:00 ga qadar uzaytirishga qaror qildik.

Qani faolroq boʻling! Hududingizdagi muammolardan videolavha tayyorlab, uning yechimi yuzasidan oʻz taklifingizni bering. Faol ishtirokchini smartfon kutmoqda!

Манзил: @yoshlar_aloqada_BOT
__
🙋‍♀🙋‍♂🔥
Биз шу манзилдамиз, қадрдон👇
Biz shu manzildamiz, qadrdon👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEpbmrQUzC8XDuW05g
#Билдириш

Бугун ўтказилган онлайн викторинада Рустам Холматов ёшларга қандай савол йўллади?

Бугун бир гуруҳ фаоллар ижтимоий тармоқларда "Интеллект" лойиҳасини ўтказишди.

@yoshlar_kundaligi блогида интернетнинг ўзбек сегментидаги машҳур блогерлар, фаоллар, ёш журналистлар Тошкент вилояти ёшларига савол йўллашди. Қизиқарли виртуал мусобақада Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов ҳам иштирок этди ва ёшларга ўз саволини йўллади.

Лойиҳа ташкилотчиларининг таъкидлашларича, мазкур онлайн викторинадан мақсад, ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб этиш, уларга бу йўлда мотивация беришдан иборатдир. Лойиҳанинг аввалги қисмларида вилоят прокурори, ИИББ бошлиғи, солиқ бошқармаси раҳбари, корхона, ташкилот ва бошқарма бошлиқлари ҳам иштирок этган, ёшларнинг китобхонлик даражасини синовдан ўтказган эдилар.

Ёшлар ўртасида оммалашиб бораётган бундай қизиқарли акциялар яна давом эттирилади.

Мазкур лойиҳа тафсилотлари билан тўлиқ танишиш учун
МАЗКУР ҲАВОЛАГА ЎТИНГ
#билдириш

Айни дамда Бўка туманида Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов ва вилоятдаги корхона, ташкилотлар раҳбарлари фуқаролар билан сайёр қабул ўтказмоқда.

Қабул жараёнига тўғридан-тўғри гувоҳ бўлмоқчи бўлсангиз, фейсбукдаги шу манзилга киринг:
👇👇👇👇👇
https://www.facebook.com/100010850148066/videos/1258712821167044/?app=fbl
Forwarded from Deleted Account
#билдириш

Бугун соат 12:00 да Тошкент вилоят ҳокими Ёшлар кундалигига мурожаат қилган хотин-қизлар билан учрашади.

Учрашув инстаграмда жонли эфир орқали трансляция қилинади.

Биз алоқадамиз, ёшлар!🙋‍♀🙋‍♂

Инстаграм саҳифамиз ссилкаси: https://instagram.com/yoshlar_kundaligi?r=nametag
#Билдириш

Келес кўприги вақтинчалик ёпилди

⚠️4Р-4 «Тошкент ш. – Келес ш. –Қозоқкентсой қ. – М39» автомобиль йўли (820 км) Сариёғоч қишлоғи шахобча автомобиль йўлида олиб борилаётган реконструкция ишлари муносабати билан, Келес йўли кўчаси ҳамда Юқори Кўктерак кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич (кўприк) сунъий иншоотида 2021 йил 23 май куни соат 11-00дан таъмирлаш ишлари якунлангунга қадар транспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик тўлиқ тўхтатилди (суратда қизил рангда).

❗️Ушбу йўналишда ҳаракатланадиган автомототранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик туманнинг Ҳасанбой қишлоғи ҳудудидан ўтган 4Н-699 ва 4К-702 автомобиль йўли орқали ташкил этилди (суратда кўк рангда).

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#билдириш
#расман

⚡️Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев қисқа муддатли меҳнат таътилини якунлаб, 2022 йилнинг 13 январидан одатдаги тартибда иш фаолиятига киришганини маълум қиламиз.

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#билдириш
#расман

📍Бекобод тумани ҳокими Фурқат Худойбердиев қисқа муддатли меҳнат таътилини якунлаб, 2022 йилнинг 15 январидан одатдаги тартибда иш фаолиятига киришганини маълум қиламиз.


✍️Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#билдириш
#тезкор

⚡️⚡️⚡️ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА МЕЪЁРИДАН ПАСАЙИШИ КУЗАТИЛМОҚДА

Мамлакатимизнинг кўплаб ҳудудлари, хусусан, вилоятимизда электр энергияси тизимида кузатилган узилишлар боис, 2022 йил 26 январь куни соат 06:00 дан истеъмолчиларни табиий газ билан таъминловчи “Ўзтрансгаз” АЖга қарашли магистраль газ қувурларида меъёрий босимнинг пасайиши кузатилмоқда.

Ҳурматли истеъмолчилар!

Магистраль газ қувурларида газ босимининг тушиб кетиши оқибатида газ таъминотида ўчиш ҳолатлари ҳам кузатилиши мумкин. Газ ўчиш ҳолати кузатилган тақдирда газ жиҳозларини ўчириб, керакли чораларни кўришингизни сўраймиз.

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#билдириш

⚡️Электр таъминотидаги узилишлар ичимлик суви тизимлари фаолиятини ҳам издан чиқарди. Юз берган йирик носозлик сабабини ва оқибатларини бартараф этиш учун соҳа ходимлари узлуксиз фаолият олиб боришмоқда.

Штаб томонидан берилган маълумотларга кўра, тоза ичимлик сувининг таъминланиши айни дақиқаларда вилоятда 74%ни ташкил этмоқда. Жами 568 та сув иншоотидан 359 тасининг фаолияти барқарор ишламоқда.

Айни пайтда (соат 13.00 ҳолатига):

Ангрен шаҳар 100%
Бекобод шаҳар 80%
Олмалиқ шаҳар 100%
Оҳангарон шаҳар 100%
Нурафшон шаҳар 68%
Чирчиқ шаҳар 100%
Янгийўл шаҳар 0%
Бекобод тумани 49%
Бўка тумани 50%
Бўстонлиқ тумани 89%
Зангиота тумани 58%
Қибрай тумани 78%
Қуйи Чирчиқ тумани 84%
Оққўрғон тумани 41%
Оҳангарон тумани 24%
Паркент тумани 100%
Пискент тумани 24%
Тошкент тумани 100%
Чиноз тумани 94%
Ўрта Чирчиқ тумани 79%
Юқори Чирчиқ тумани 100%
Янгийўл тумани 38% ичимлик суви билан таъминланган.

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Сайлов
#Билдириш

Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссия томонидан тасдиқланган режа асосида 2022 йил 18 май куни Бекобод туманида қуйидаги маҳаллаларда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови бўлиб ўтади:

1-сектор. Деҳқонобод МФЙ, 18 май соат 16:00 да.

Манзил: Деҳқонобод МФЙ, 36-умумтаълим мактаби
Сайлов ёшига етган аҳоли сони: 1455 нафар бўлиб, сайловда қатнашадиган вакиллар сони: 175 нафар;
Ишчи гуруҳ раиси: Махкамов Мухиддин, бириктирилган туман комиссияси аъзоси: Жумабоев Хасан.

2-сектор. Далварзин МФЙ, 18 май соат 16:00 да

Манзил:11 -умумтаълим мактаби
Сайлов ёшига етган аҳоли сони: 1684 нафар бўлиб, сайловда қатнашадиган вакиллар сони: 200 нафар;
Ишчи гуруҳ раиси: Шерматов Икром Иномжонович, бириктирилган туман комиссияси аъзоси: Мўминова Ёқутхон.

3-сектор. Ўзбекистон МФЙ, 18 май соат 11:00 да

Манзил: 58-умумтаълим мактаби
Сайлов ёшига етган аҳоли сони: 2841 нафар бўлиб, сайловда қатнашадиган вакиллар сони: 340 нафар;
Ишчи гуруҳ раиси: Қурбанов Хамид Хажибаевич, бириктирилган туман комиссияси аъзоси: Бобожонов Қобилжон.

4-сектор. Бешюз МФЙ, 18 май, соат 11:00 да

Манзил: 21-умумтаълим мактаби,
Сайлов ёшига етган аҳоли сони: 1426 бўлиб, сайловда қатнашадиган вакиллар сони: 170 нафар;
Ишчи гуруҳ раиси: Эркабоев Ортиқжон, бириктирилган туман комиссияси аъзоси: Жалилов Нурали.

Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Бекобод тумани комиссияси

✍️Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#Сайлов
#Билдириш

Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссия томонидан тасдиқланган режа асосида 2022 йил 19 май куни Бекобод туманида қуйидаги маҳаллаларда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови бўлиб ўтади:

1-сектор Қора-қўйли МФЙ. МФЙ, 19 май соат 11:00 да.

Манзил Техника ва иктисодиёт касб - хунар мактаби
Сайлов ёшига етган аҳоли сони: 2595 нафар бўлиб, сайловда қатнашадиган вакиллар сони: 310 нафар;
Ишчи гуруҳ раиси: Саидбоев Икром Жавдатович
93-958-03-76 туман комиссияси аъзоси Жумабоев Хасан


2-сектор. Қушчи МФЙ 19 май соат 16:00 да Манзил 26-мактаб

Сайлов ёшига етган аҳоли сони 2294 нафар бўлиб, сайловда қатнашадиган вакиллар сони: 275 нафар;
Ишчи гуруҳ раиси Абдурахимов Ойбек Иломбоевич 990663547 бириктирилган туман комиссияси аъзоси Зиямиддинов Махмудхон.

3-сектор Гулзор МФЙ 19 май соат 16:00 да
Манзил Касб-ҳунар мактаби
Сайлов ёшига етган аҳоли сони:1794 нафар бўлиб, сайловда қатнашадиган вакиллар сони: 215 нафар; Ишчи гуруҳ раиси: Хусанов Икром Кабирович
90-127-21-84, бириктирилган туман комиссияси аъзоси: Бобожонов Қобилжон.

4-сектор Турон МФЙ, 19 май, соат 11:00 да
Манзил 23-мактаб
Сайлов ёшига етган аҳоли сони: 1193 бўлиб, сайловда қатнашадиган вакиллар сони: 145
нафар;
Ишчи гуруҳ раиси: Хатамов Шухрат Анорбоевич
99-805-48-55, бириктирилган туман комиссияси аъзоси Жалилов Нурали


Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Бекобод тумани комиссияси

✍️Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати