Бекобод туман Адлия бўлими
238 subscribers
4.41K photos
764 videos
157 files
6.52K links
Мурожаатлар учун тел: 70-201-02-50
ички рақам: 2625

Мавзули қидирув:

#тарғибот
#газета
#маҳалла
#ТВ
#қабул

#my_portfolio
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Тарафларнинг келишув битими тузиш ҳуқуқи белгиланди

Қонун билан Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексга қўшимчалар киритилди.

Жумладан, тарафларнинг келишув битими тузиш ҳуқуқи белгиланди. Унга кўра:

▫️ тарафлар маъмурий суд ишларини юритишнинг барча босқичларида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида низони келишув битимини тузган ҳолда тўлиқ ҳажмда ёки қисман ҳал этиши мумкин;

▫️ тарафларнинг келишуви фақат уларнинг низоли оммавий ҳуқуқий муносабатлар субъекти сифатидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларига тааллуқли бўлиши ҳамда тарафларнинг ўзаро ён беришига йўл қўйилган тақдирда амалга оширилиши мумкин;

▫️келишув битими ёзма шаклда тузилади ва уни тузган шахслар томонидан имзоланади;

▫️келишув битими суд томонидан тасдиқланганидан кейин тузилган деб ҳисобланади.

⚖️ Шунингдек, киритилган ўзгартиришга мувофиқ, маъмурий суд ишларини юритиш суднинг фаол иштироки асосида амалга оширилади.

📋 Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари, аризалари, илтимосномалари, улар томонидан тақдим этилган далиллар ва ишнинг бошқа материаллари билан чекланмасдан маъмурий ишнинг тўғри ҳал қилиниши учун аҳамиятга эга бўлган барча ҳақиқий ҳолатларни ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона текширади.

📁 Суд ўз ташаббуси ёки ишда иштирок этувчи шахсларнинг илтимосномаси бўйича қўшимча далиллар тўплайди, шунингдек маъмурий суд ишларини юритиш вазифаларини ҳал қилишга қаратилган бошқа ҳаракатларни бажаради.

☑️ Шунингдек, судга аризачи ариза (шикоят) билан бир қаторда аризада кўрсатилган талабларга сабабий боғланишда бўлган зарарларнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги талабни ҳам тақдим этишга ҳақли.

💰“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчага кўра, зарарларнинг ўрнини қоплаш ҳақидаги аризалар (шикоятлар) бўйича талаб суммасининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Озарбайжон Республикаси билан ҳарбий ҳамда ҳарбий-техникавий соҳаларда ҳамкорлик қилинади

🔰 Президент томонидан имзоланган қонунлар (ЎРҚ–834-сон, ЎРҚ–835-сон, 28.04.2023 й.) билан қуйидаги битимлар ратификация қилинди:

1️⃣ Ўзбекистон ҳамда Озарбайжон Республикаси Ҳукуматлари ўртасида ҳарбий соҳада ҳамкорлик тўғрисидаги Битим (Тошкент, 2022 йил 21 июнь);

2️⃣ Ўзбекистон ҳамда Озарбайжон Республикаси Ҳукуматлари ўртасида ҳарбий-техникавий соҳада ҳамкорлик тўғрисидаги Битим (Тошкент, 2022 йил 21 июнь).

Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Халқаро молия институтлари амалга ошираётган лойиҳалар доирасида сотиб олинадиган товарларга ҚҚС бўйича имтиёз қўлланилади

Ҳукумат қарори (167-сон, 28.04.2023 й.) билан “Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида сотиб олинадиган ҳамда олиб кириладиган товарларга (хизматларга) қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзларни қўллаш ва солиққа тортиш тартиби тўғрисида”ги низом қабул қилинди

🔰Низом билан қуйидагилар белгиланди:

🔹 халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида сотиб олинадиган ва олиб кириладиган товарларга (хизматларга) ҚҚС бўйича имтиёзларни қўллаш;

🔹 лойиҳалар доирасида қарз Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган бўлса, товарларни олиб кириш ва товарларни (хизматларни) сотиб олишда ҚҚСни тўлаш;

🔹 Давлат бюджетидан ҚҚСни тўлаш учун маблағ ажратилгунга қадар лойиҳани амалга ашириш гуруҳи ёки ижро агентлигига 120 кун муддатга ҚҚСни кечиктириб тўлаш ҳуқуқи бериш;

🔹 халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида сотиб олинадиган ва олиб кириладиган товарлар (хизматлар) бўйича тўланадиган ҚҚСни қоплаб бериш.

📝 ҚҚС бўйича имтиёзларни қўллаш учун лойҳа ташаббускори (буюртмачи) томонидан божхона органларига лойиҳани молиялаштириш манбалари тўғрисида тасдиқнома тақдим этилади.

🚫 Тўлиқ ёки қисман халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағларидан ҚҚСни қоплаш учун фойдаланишга йўл қўйилмайди.

☑️ Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган лойиҳалар бўлганда, қарз олувчиларга ҚҚСни тўлаш учун Давлат бюджетидан маблағлар ажратилади.

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланмайдиган лойиҳалар бўлганда, ҚҚС учун тўловлар қарз олувчиларнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Давлат қарзи ялпи ички маҳсулотнинг 60 фоизидан кўп бўлмаслиги керак

“Давлат қарзи тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–836-сон, 29.04.2023 й.) Президент томонидан имзоланди

📝 Қонун билан давлат органларининг давлат қарзини бошқариш соҳасидаги ваколатлари белгиланди.

🏢 Иқтисодиёт ва молия вазирлиги давлат қарзини бошқариш соҳасидаги ваколатли орган ҳисобланади.

🔰 Қонунга кўра, давлат қарзини бошқариш қуйидагилардан иборат:

▫️давлат қарзини бошқариш стратегиясини ишлаб чиқиш;
▫️давлат томонидан маблағ жалб этиш;
▫️давлат томонидан жалб қилинган маблағларни бошқариш;
▫️давлат қарзи билан боғлиқ хатарларни бошқариш;
▫️давлат қарзини реструктуризация қилиш;
▫️давлат томонидан жалб қилинган маблағларни қайтадан кредитлаш;
▫️давлат кафолатини расмийлаштириш ва тақдим этиш;
▫️давлат қарзига оид шартномаларни ва давлат кафолатларининг рўйхатини юритиш;
▫️давлат қарзининг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш;
▫️давлат қарзи бўйича хизмат кўрсатилишини таъминлаш ва давлат кафолатларини бажариш.

📁Шунга кўра, давлат қарзини бошқариш стратегияси Вазирлар Маҳкамаси томонидан фискал стратегия билан биргаликда 3 йил муддатга тасдиқланади.

➡️ Давлат қарзи ички ва ташқи қарзни ўз ичига олади ҳамда қисқа (1 йилгача), ўрта (1 йилдан 5 йилгача), узоқ муддатли (5 йил ва ундан ортиқ муддатга) бўлиши мумкин.

📊 Давлат қарзининг энг юқори миқдори ялпи ички маҳсулотнинг йиллик прогноз кўрсаткичига нисбатан 60 фоиздан ошмаслиги керак.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

🌐 “Техникалар техник кўриги” автоматлаштирилган ахборот тизими ишлаб чиқилади

“Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларидан фойдаланиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (170-сон, 29.04.2023 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, 2023 йил 1 июлгача “Техникалар техник кўриги” автоматлаштирилган ахборот тизими ишлаб чиқилади.

▶️ 2023 йил 1 майдан жисмоний ва юридик шахсларнинг қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари мажбурий йиллик техник кўрикдан ўтказилади.

🗓 2023 йил 1 сентябрдан юридик шахс бўлган тадбиркорлар жисмоний шахсларнинг 100 от кучигача қувватга эга қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини техник кўрикдан ўтказиш фаолияти билан шуғулланиши мумкин.

☑️ 2023 йил 1 августдан қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини ишлаб чиқарувчи ёки махсус савдо ташкилотларида харидорларга сотилган янги техникалар учун “Ҳисоб-маълумотнома” бериш амалиёти жорий этилади.

🗒 2023 йил 1 сентябрдан қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларига техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисида талон бериш амалиёти бекор қилинади (хорижий давлатларга ишга юбориладиган техникалардан ташқари).

➡️ Шунингдек, эски намунадаги техник паспорт, техник гувоҳнома, давлат рақами белгиси ва тракторчи-машинист гувоҳномасини мажбурий тартибда алмаштиришнинг якуний муддати 2023 йил 31 август этиб белгиланди.

📝 Қарор билан Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини давлат рўйхатидан ва қайта рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Регламентга кўра, техникалар Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан давлат рўйхатидан ўтказилади.

🔘 Техникаларни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари Инспекция, давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП (my.gov.uz) орқали техника эгаси ёки унинг вакили сўровномасига асосан амалга оширилади.

💰 Техникаларни давлат рўйхатидан ўтказиш ёки қайта рўйхатдан ўтказишда:

▫️техник паспорт бериладиган қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари ҳамда ўзиюрар машиналарни давлат рўйхатидан ёки қайта рўйхатдан ўтказиш учун БҲМнинг 20 фоизи (66 000 сўм) миқдорида;

▫️техник гувоҳнома бериладиган қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш машиналари, агрегатлари ва асбоб-ускуналарини давлат рўйхатидан ёки қайта рўйхатдан ўтказиш учун – БҲМнинг 18 фоизи (59 400 сўм) миқдорида йиғим ундирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳукумат қарори (171-сон, 29.04.2023) билан Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими тўғрисидаги низом қабул қилинди.

🔰 Низомга кўра, жумладан, қуйидагилар фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизимининг (ФВДТ) асосий вазифалари ҳисобланади:

🔹республикада рўй бериши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни прогноз қилиш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий оқибатларини баҳолаш;

🔹аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш юзасидан мақсадли ва илмий-техник дастурларни ҳамда тадбирларни режалаштириш ва амалга ошириш.

🔘 Прогноз қилинган ёки рўй берган фавқулодда вазиятнинг кўлами ва ҳолатига қараб ФВДТ муайян ҳудудда қуйидаги режимлардан бирида фаолият юритади:

кундалик режим – муайян ҳудудда, объектда фавқулодда вазиятлар рўй бериши хавфи мавжуд бўлмаганда;
юқори тайёргарлик режими – фавқулодда вазиятлар рўй бериши хавфи мавжуд бўлганда;
фавқулодда вазият режими – фавқулодда вазиятлар рўй берганда ва фавқулодда вазиятлар даврида.

ФВДТ фаолиятининг юқори тайёргарлик ва фавқулодда вазият режимлари рўй берган фавқулодда вазиятнинг турига қараб Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг, шунингдек тегишли объектлар раҳбарларининг қарорлари билан жорий этилади.

📁 Фавқулодда вазият режимида жабрланган аҳолига моддий ёрдам кўрсатиш, жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарни компенсация қилиш бўйича тадбирлар амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️“Электрон рецепт” тизими жорий этилади

“Соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–140-сон, 01.05.2023 й.) қабул қилинди

🔰 Ўзбекистон ва “KfW” банки ўртасида “Рақамли соғлиқни сақлаш ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси учун 5 йиллик имтиёзли давр билан 12 йил муддатга 45 миллион евро миқдорида қарз битими ҳамда 5,5 миллион евро миқдорида грант битими имзоланган.

🏢 Қарорга кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги лойиҳани ўз вақтида амалга ошириш ҳамда мувофиқлаштириш бўйича масъул ижро этувчи орган ҳисобланади.

Қарз маблағларини қайтариш республика бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

Қарорга мувофиқ, лойиҳани ўз вақтида ва самарали амалга ошириш учун Рақамли соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш лойиҳа офиси ташкил этилади.

🔘 Шунингдек, қарорга кўра:

🔹 лойиҳа доирасида жорий этилаётган ахборот тизимларидан фойдаланиш бўйича лицензиялар учун тўловлар уларни жорий этиш харажатлари таркибига киритилади ҳамда улар ахборот тизими амалиётга тўлиқ жорий этилгандан сўнг камида 5 йил мобайнида амал қилади;

🔹 лойиҳани амалга ошириш жараёнида иқтисод қилинган маблағлар устувор равишда бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини рақамлаштириш ҳамда компьютер техникаси воситаларини харид қилишга йўналтирилади.

🗓 Қарор билан 2023–2025 йилларда соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

📁 Чора-тадбирлар режасида, жумладан, қуйидагилар назарда тутилган:

“Электрон рецепт” (реимбурсация) тизимини жорий этиш;

Санаторийларга йўлланма олиш, навбатни кузатиш ва мавжуд бўш ўринларни кўриш имкониятини берадиган “Электрон санаторий” платформасини ишлаб чиқиш;

Онкологик касалликларга чалинган беморларнинг электрон рўйхатини юритишга мўлжалланган “Cancer-регистр” ахборот тизимини жорий этиш;

Она ва бола саломатлиги паспортининг электрон тизимини яратиш;

Ягона портал орқали вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари маълумотномаларини олиш имкониятин

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари жамоатчилик фикри асосида ташаббусли бюджетлаштирилади

Ҳукумат қарори (183–сон, 03.05.2023 й.) билан “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини жамоатчилик фикри асосида ташаббусли бюджетлаштириш жараёнлари орқали амалга ошириш тартиби тўғрисида низом қабул қилинди.

🔰 Низомга кўра, жамоатчилик фикри асосида лойиҳалар тўплами маҳаллалар (қишлоқлар) бўйича шакллантирилади ва ғолиб сифатида маҳаллалар (қишлоқлар) аниқланади.

🗓 Дастурлар доирасида жамоатчилик фикри асосида тадбирларни шакллантириш ва улар учун овоз бериш жараёни – ҳар йили ноябрь–декабрь ойларида (2023 йил учун, истисно тариқасида, 2023 йил май ойида) ўтказилади.

Жараёнлар 3 та босқичда ташкил этилади:

1️⃣-босқичда – порталда лойиҳалар тўплами шакллантирилади;
2️⃣-босқичда – шакллантирилган лойиҳалар тўплами саралаб олинади;
3️⃣-босқичда – саралаш босқичидан ўтган лойиҳалар тўпламларига овоз берилади.

☑️ Ғолиб маҳаллалар (қишлоқлар) овоз бериш жараёни бошланишидан аввал кенг жамоатчиликка эълон қилинган ҳолда қуйидаги усуллардан бири орқали аниқланади:

🔹лойиҳалар тўпламига берилган овозлар сонидан келиб чиқиб;
🔹аҳолиси сони кам бўлган маҳаллаларга (қишлоқларга) тузатиш коэффициентини қўллаган ҳолда лойиҳалар тўпламига берилган овозлар сонидан келиб чиқиб.

📝 Овоз бериш жараёни якунларига кўра ҳар бир туман (шаҳар) учун жамғармада шакллантирилган маблағлар доирасида энг юқори кўрсаткични эгаллаган лойиҳалар тўплами ғолиб деб топилади.

Бунда лойиҳалар тўплами ғолиб деб топилиши учун камида 100 та овоз тўплаши лозим.

🗒 Овоз бериш якунлангандан сўнг 3 кунда ғолиб деб топилган лойиҳалар тўпламини амалга ошириш бўйича манзилли рўйхат шакллантирилади ҳамда жамғарма маблағларидан фойдаланиш бўйича туман (шаҳар) Махсус комиссиясининг тегишли қарори қабул қилинади.

🏢 Туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан 3 кунда лойиҳалар учун манзилли рўйхатда назарда тутилган маблағлар ўтказиб берилади.

▶️ Ҳар йил якунлари бўйича жамоатчилик фикри асосида лойиҳаларни шакллантириш билан боғлиқ жараёнларда фаол иштирок этган фуқаролар рағбатлантириб борилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Меҳнат муносабатларига оид халқаро Женева Конвенцияси ратификация қилинди

📝 Президент томонидан имзоланган қонун (ЎРҚ–840, 06.05.2023 й.) билан Халқаро меҳнат ташкилотининг ходимларни иш жойидаги ҳавонинг ифлосланиши, шовқин ва тебранишлар туфайли юзага келадиган касбий хавф-хатардан ҳимоя қилиш тўғрисидаги 148-сонли Конвенцияси (Женева, 1977 йил 20 июнь) ратификация қилинди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Сайлов кодексига ўзгартиришлар киритилди

”Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–838-сон, 06.05.2023 й.) Президент томонидан имзоланди

🔰 Жумладан, “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришга кўра:

➡️ Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари давлат ҳокимияти органлари тизимига кирмайди ҳамда маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни фуқароларнинг манфаатларидан, ривожланишнинг тарихий ўзига хос хусусиятларидан, шунингдек миллий қадриятлардан, маҳаллий урф-одатлар ва анъаналардан келиб чиққан ҳолда, қонунга мувофиқ мустақил равишда ҳал этишга ҳақли.

📝 Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра:

🔹 оғир ёки ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёхуд судланганлиги олиб ташланмаган фуқаролар Вилоят, туман, шаҳар, округ ва участка сайлов комиссияси аъзоси бўлиши мумкин эмас;

🔹 Президент муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини тайинлаган тақдирда, сайлов ушбу Кодексга тўлиқ мувофиқ ҳолда 2 ой ичида ўтказилади. Бунда сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир тадбирларни амалга ошириш муддатлари Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланади;

🔹 Қонунчилик палатаси Президент томонидан тарқатиб юборилган тақдирда, Қонунчилик палатаси депутатларининг сайлови ушбу Кодексга тўлиқ мувофиқ ҳолда 3 ой ичида ўтказилади.

Қонунчилик палатаси томонидан ўзини ўзи тарқатиб юбориш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Қонунчилик палатаси депутатларининг сайлови ушбу Кодексга тўлиқ мувофиқ ҳолда 2 ой ичида ўтказилади;

🔹 Сенат Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тарқатиб юборилган тақдирда, Сенат аъзоларининг сайлови ушбу Кодексга тўлиқ мувофиқ ҳолда 3 ой ичида ўтказилади.

Сенат томонидан ўзини ўзи тарқатиб юбориш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Сенат аъзоларининг сайлови ушбу Кодексга тўлиқ мувофиқ ҳолда 1 ой ичида ўтказилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya