Forwarded from 👑 Bekalar Uchun 💕 (☘️)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм...
Ассалому алайкум
Муаллиф Хазонрезги қаламига мансуб
онлайн қисса: #КЎНГИЛ_ИФОРИ
Мароқли мутоалаа ҳамроҳингиз бўлсин
@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g

#КЎНГИЛ_ИФОРИ
74- ҚИСМ
Ётар олдидан Акромжон Ҳилолага аста сўз қотди:
- Бугун Сулаймоннинг ёнида сен ётақол ...
Ҳилола бу ҳақда ундан ўзи илтимос қилмоқчи эди , бироқ Акромжон ундан аввал эпчиллик қилиб қолганди .
Аммо Сулаймон уларнинг режасини пучга чиқарди :
- Ойижон, диван катта-ку, ҳаммамиз сиғамиз . Илтимос адажоним ҳам биз билан ётсинлар. Улар кеча кулганда оғзидан гул сочиладиган бола ҳақидаги эртакни давомини айтиб бермоқчи эдилар .
Акромжон Ҳилоланинг ўнғайсизланганини сезиб Сулаймонни кўндиришга харакат қилди.
- Ўғлим , ойижонинг ҳам ўша эртакни билади , давомини бугун сенга айтиб беради .
- Адажоон , илтимос . Кетманг . Эртак айтмасангиз ҳам ёнимда ётинг. Сиз бўлмасангиз иссиғим чиқиб кетади. Кейин Ойижоним яна йиғлайдилар . Маҳина аммабувижоним "Ойижонингни кўп йиғлатаверсанг сочлари оқариб кампир бўлиб қолади". деганлар. Илтимос адажон, ойижоним кампир бўлиб қолмасинлар. Икковингиз шу ерда мен билан ухланглар.
- Яхши болам. Мен ҳам , ойижонинг ҳам сенинг ёнингда ётамиз. Фақат дориларингни ичиб оласан , хўпми ?!
Сулаймон адажонисининг саволига мамнун бош ирғади :
- Хўп бўлади , Адажон...
Акромжон Сулаймоннинг ўнг томонига чўзилгач , Ҳилола чироқни ўчириб унинг чап томонидан жой олди.
Ташқаридан тушиб турган заиф нур хонани ғира- шира ёритарди .
Ҳилола ётиши билан Сулаймон унга орқасини ўгирди- ю , Акромжонни бўйнидан маҳкам қучиб олди :
- Адажоним...
Акромжон Сулаймоннинг бу қилиғидан унинг шаъмасини тушунди ва эртакни бошлади :
- Шундай қилиб кулганида оғзидан гул сочиладиган йигит обдастада турган илиқ сувни бошидан қўйган экан, сочлари тиллага айланиб қолибди. Кейин тилла сочларини беркитиш учун...
Акромжон ўн дақиқаларча эртак сўзлагач Сулаймон уни гапини бўлди:
- Адажон , эртакнинг давомини эртага айтиб берасиз . Яхши ётиб туринг. Яхши тушлар кўринг. Тушингизда мани кўринг ...
- Хўп полвон ўғлим , хўп.
Акромжон одатланиб қолган шекилли аста - аста Сулаймоннинг елкасига қоқиб ухлата бошлади.
Уларни синчковлик билан кузатиб ётган Ҳилоланинг бир кулгиси қистар , бир аразлагиси келар эди.
"Оббо ,- дея ўйларди Ҳилола кўнгли ёришиб ,- тоза топишиб олишибди- ку , бу азаматлар. Аллақачон қуш тилини қуш тушуниб бўлибди.
Йўқ мен тушунмадим , бу ерда ётиб қолиш учун нега таклиф қилиндим ўзи .
"Яхши ётиб туринг , адажонмиш.
Хўп, полвон , хўпмиш.
Ҳой барака топгурлар Ҳилолага "яхши ётиб туринг ?!" қани ? Гдеее?! Ҳа майли ... Биз бир четда индамай ётаверамиз , ҳеч ким хайрли тун тиламаса ҳам" - Ҳилола дилини чулғаган эрка ўйлар таъсирида кулгисини ичига ютиб жим ётарди.
Ахири Акромжоннинг "виждони қийналди" :
- Ҳилола , сиз ҳам яхши ётиб туринг ... - деди у аста шивирлаб.
Ҳилола унга индамади . Аммо ичида мамнун кулимсиради :
"Эндими Акромжон ҳазратлари , - деди у хаёлида ,- сал вақтлироқмасмиди мабодо ? "Лучше поздна, чем никогда" де буёғига ?
Майли таклифингиз қабул ! Сизга ҳам осуда тун тилайман.
Тушингизга Сулаймон кирсин!"
Ҳилола юқоридаги гапларни хаёлида айтди. Аммо ташида ўзини ухлаганга солиб жим ётаверди.
Кўп ўтмай у ҳақиқатдан ҳам ухлаб қолди.
* * *
- Ҳилола , мен ишга бормайман. Йигитларга қўнғироқ қилиб қўяман, ўзлари амаллашади , - деди нонушта вақтда Акромжон, - бугунги кунимни ўғлим билан ўтказмоқчиман. Ўзи анчадан буён шу нарсани дилимга тугиб қўйгандим. Сулаймоннинг боғчага бормаслиги баҳонасида шу ниятим амалга ошақолсин.

75- ҚИСМ
"Баҳор қайтмайди" деганлар бекор айтишибди.
Баҳор қайтар экан...
Аввалгисидан бутунлай бошқа кўриниш ва бутунлай бошқа тароватда бўлса- да, у барибир қайтар экан...
Баҳор ўзига муштоқ кўнгилларга умид чечакларини қадамоқлик учун ҳам ўзини вазифадор ҳисоблар экан...
Баҳор шу вақтгача ўз вазифадорлигига ҳеч ҳиёнат қилмаган эмиш...
Ҳилоланинг ҳаётига ҳам баҳор қайта мўралади.
Авжи қиш палласида , гупиллаб ёғиб турган қорлар оғушида баҳорни кутиб олиш унинг ўзи каби таравотли экан...
Ҳилола шунча йиллар ҳисобига тўкилган кўз ёшлари , юрак санчиқлари , кўнгил гўшасида андуҳ бўлиб унган дардлари эвазига Аллоҳнинг йўлланган тортиғини ёруғ юз билан қабул қилиб олди ...
Бу тортиқнинг исми - Акромжон эди...
Акромжон Ҳилола уни ўз жуфти деб тан олган кунидан бошлаб бутунлай бошқа одамга айланиб қолган эди. У ўзини эркак сифатида қайта кашф этган эди.
Акромжон Ҳилолани ер-у кўкка ишонмас , Сулаймонни эса аввалгидагидан ҳам кўпроқ суяр эди.
Акромжон энди раҳматли акаси Сулаймон ҳақида очиқчасига гапирар , бундан Ҳилоланинг Акромжонга нисбатан янада ҳурмати ортар эди.
Ҳилоланинг юзларига қон югуриб қолди. Чеҳрасига ҳусн қайтадан ранго- ранг нақшларини чиза бошлади. Ҳилола жуда дилбар аёлга айланган , гулгун чеҳрасидаги бу хуш чирой Акромжон учун қайта кўрк очган эди.
Акромжон сабаб Ҳилола бир аёл сифатида нимага эришиш мумкин бўлса , барини қўлга киритганди...
Ҳилола ҳам ўз ўрнида Акромжонни ҳурматини жойига қўйишга ҳаракат қилар эди.
Акромжон ўзини Ҳилоланинг эри деб ҳис қилган ондан бошлаб ўз кўнгил бекаси ёнидан бир қадам нарига узилиб кетгиси келмас , бўш қолди дегунча дарҳол унинг дийдори томон чопар эди.
Акромжон ўзини нимтабассум билан салом бериб қарши олган Ҳилоланинг қулоғига ҳар доим бир сўзни шивирлар эди:
- Соғиндим ...
Ҳилола унинг бу одатидан дув қизариб кетар , Акромжонга "Илтимос , шу одатингизни тарк этинг" деб ёлворишга тушар эди.
Бир куни Акромжон ўша сўзни ўрнига бошқасини айтди:
- Соғинмадим ...
Ҳилола Акромжонга нимадир бўлдимикан дея ҳайратда ўзини орқага ташлади . Акромжон эса унинг "асаби"га ўйнаб атайдан тегажоқлиқ қилди :
- Соғинмадим, балки жуда қаттиқ соғиндим...
Ҳилоланинг оппоқ юзлари дув қизарди ... Акромжонга эътироз билдирмади. Аммо лабларининг бурчига ёйилган билинар- билинмас табассум унинг ўз тақдиридан рози эканлигини "сотиб" турарди...
Шу тариқа кун ортидан кунлар қувалашиб кетаверди. Ҳилола ўзини кўпинча вақтнинг фарқига бормай қолаётгандек ҳис қиларди. Зеро бу Ҳилола учун муҳим эмасдек туюларди. Унинг учун энг муҳим бўлганлари энди шундоққина қўл узатса етгудек масофада эди...
Ҳилоланинг кўнгли бошқа ҳеч нарсани тиламас эди ...
Дарахт новдаларида куртаклар йўргакланиб қолди...
Кўз соғинган яшиллик куртаклар бағрига эниб соҳир табиатга қизиқиш билан мўралай бошлади.
Шундай кунларнинг бирида Акромжон боғчага бориб Сулаймоннинг боғча опасидан "Ўғлингизни бугун онаси олиб кетди" деган хабарни эшитиб ажабланди. Акромжон ҳайрон бўлганча дарҳол Ҳилолага қўнғироқ қилди.
"Илгари Ҳилоланинг бунақа одати йўқ эди , тинчликмикан ? - ўйлади Акромжон,- жиллақурса бир бор қўнғироқ қилиб огоҳлантирса бўларди- ку ?! Ҳавотир олишимни ўйламаганини қаранг маликамни? "
Ҳилоланинг телефони ўчирилган экан. Акромжон энди ҳақиқатдан ҳам росманасига ҳавотирга тушди.
У машинасини тезлаб ҳайдаб тўғри уйларига борди, аммо у ерда на Сулаймон , на Ҳилолани топа олмай диққати ошди.
Акромжон дарҳол ортига қайтиб қайнотасиникига борди . Аммо уни кутиб олишга чиққан қайнисининг "Келинг почча , опам билан Сулаймонни олиб келмабсиз- да ?!" деган мулозаматидан тахта бўлиб қотди.
"Мен...
Мен шу кўчага иш билан келгандим. Саломлашиб ўтиб кетай дегандим" - Акромжон яна қандай ва қанча ёлғон тўқиди ўзи англамади. Бахтига қайнота - қайнотаси уйда йўқ эканлар.

76- ҚИСМ
Акромжон даставвал эшитганларини ҳазм қила олмади. Бироқ кўп ўтмай ўрнидан шарт сакраб турди . У Ҳилоланинг қўлидан оҳиста тутиб уни ҳам ўрнидан турғазди ва авайлаб бағрига босди...
- Сени жуда яхши кўраман, гўзалим,- деди у Ҳилолага энтикиб шивирлаб ,- менга иккинчи бор оталик бахтини инъом этган мунисам ... Сени жуда , жудаям севаман...
Акромжон Ҳилоланинг юзига термулди :
- Ҳилолам ...
Очиғи ...
Бу хушхабар шунчалик бошимни айлантириб қўйди-ки...
Агар қанотларим бўлганда ойгача тўхтамасдан учиб борган бўлардим ...
Мен ҳозир ... Мен ҳозир бор овозим билан бутун дунёга ҳайқиргим келяпти ...
"Одамлар , Ҳилолам менга оталик бахтини ато этмоқда , мен иккинчи бор яна ота бўларканман" деб жар солгим келмоқда.
Акромжон шундай деб Ҳилолага кўзларини тўлдириб тикилди:
- Қани энди худди сенга ўхшаган қизим бўлса... Юзлари тўлин ойга , кўзлари эса чақноқ юлдузларга , лаблари эса ...
У сўз тополмай жилмайди :
- Лаблари ҳам сенинг лабларингга ўхшаш бўлсин ... Атиргул ғунчасидек қип - қизил ...
- Акромжон ака ... Қиз туғилмаса хафа бўларкансиз- да ... - озорланган бўлди Ҳилола...
Акромжон жилмайди :
- Қизми, ўғилми , Аллоҳнинг берганига розиман. Фарзанд бу қалб қувончи ... Агар ўғил туғилса икки ўғлимиз икки қанотимиз бўлади. ...
Акромжон шундай деди-ю , бирдан жиддийлашди :
- Ҳилола... Қорниларинг ҳам очиб кетгандир а ? Сулаймоним ...
- Сулаймон ичкарида мультфильм кўраётганди. Қорнимиз эса ...- Ҳилола эркаланганча лаб бурди ,- бирам очди- ки , овқат пиширай десам бу ерда ёғдан бошқа ҳеч нарса қолмабди. Хатто картошкалар ҳам буришиб қолибди.
- Қани бўл отлан. Қалин кийимларингни кийиб ол. Кетамиз.
- Қаёққа ? Анча кеч бўлиб қолди . Дўкондан у , бу нарса олиб келақолайлик...
- Ҳечамда ... Аввал сен ёқтирган кафега борамиз. Кейин уйимизга кетамиз ...
Ҳилола Акромжонга жилмайди :
- Мен ёқтирган кафе ?! Мен ёқтирган кафени биласизми ?!
- Айтсанг билиб оламанда Гуллолам ...- Акромжон Ҳилолани бурнидан эркалаб чимди- да , кўзини қисди :
- Шу топда Ҳиротга десанг ҳам олиб бораман...
Ҳаа айтганча , ниманидир егинг келяптими ? ! Кўнглинг тусаётганини айт ?!
Ҳилола елкасини қисди :
- Қорним жуда очқаб кетаётганини биламан халос ...
- Мен ўғлимни олиб чиқай , кейин кетамиз ...
- Анави Ойдин нима бўлади ?
- Ҳеч нима ! Ўзи келар ёр-ёр, ўзи кетар ёр- ёр ! Агар яна ёнингга келса "Бор эпласанг эримни ол !" дегин ва у ...
- Эплаб бўпти !
- Албатта ! Мени кўнглимнинг ягона маликаси фақат ўзингсан !
Танҳо ўзинг !
Зум ўтмай Акромжон Сулаймонни қалин кийинтириб ҳовлига олиб чиқди.
Улар барча эшикларни қулфлаб машинага ўтиришар экан , Акромжон Ҳилолага овози товланганча сўз қотди :
- Буюрсинлар , маликам ...
* * *
Ҳилола бу сафар ҳомиладорлик нечоғлик бахт эканлиги илк бор тўкислигича хис қилди.
Акромжон Ҳилолани ер-у кўкка ишонмай қўйган эди .
Унинг ҳар икки гапининг бири "Буюрсинлар маликам" бўлиб қолган эди.
Акромжон Ҳилолани сира ёлғиз қолдиргиси келмас , шифокор кўригига ҳам ўзи олиб борар , ўқув марказидаги машғулотларига ҳам ёлғиз ўзини юборгиси келмас эди.
Атайин қилгандек бу сафар Ҳилола ҳомиладорликни жуда оғир кўтарганди. У овқатга жуда қайсар бўлиб қолган, бирор таом оғзига ёқди дегунча дарров қайт қилиб ташларди.
Сулаймонга ҳомиладорликдаги инжиқликларни деярли ҳис қилмаган Ҳилола бу сафар ҳаддан ташқари қийналиб колди. Ахири бўлмади. Ҳилола ҳомиладорликнинг олтинчи ойининг юзини кўрганидан сўнг Акромжон уни ишдан бўшатиб олди.
Ҳилола машғулотлардан ҳоли ҳордиқ олиб бирмунча ўзини енгил ҳис қила бошлади.
Акромжон Ҳилола уйда қолганидан буён ўзи ҳам унинг ёнида кўпроқ қолишга ҳаракат қила бошлаган эди. Бу вақтга келиб Акромжоннинг ишлари ҳам анча барқарорлашиб қолган эди.
Маҳина амма Ҳилолани бир неча бор кўришга келган эди. Охирги келишида Ҳилола билан хайрлашар экан уни меҳр билан бағрига босди:

77- ҚИСМ
#орадан_уч_йил_ўтди
Сулаймон Онаси ва укаси билан яқинлари қабри ёнидаги ўриндиқда ўтирган кўйи қуръон тиловатини якунлади ва кафтларини очганича "Дуо қилинг" деган мазмунда Ҳилолага боқди.
Ҳилола қўллари билан ёнида ўтирган кичкинтойи Мирсаиднинг кафтларини дуога очди :
- Кел ўғлим , энди дуо қиламиз .
Кичкинтой Мирсаид беғубор кўзлари билан жовдираб онасига қаради . Унинг ҳаракатларини такрорлади .
- Аллоҳим шу маконда ётган юрагимизга яқинларимизнинг охиратларини обод айлагин. Қабрларини жаннат боғлардан бир боғча қилгин. Оғир тупроқлари енгил бўлсин. Қиёмат куни аршинг соясидан жой ато этилган азиз бандаларинг сафида қилгин.
Ё, Қодир Эгам!
Бу дунёда бирга бўлганимиз каби, у дунёда ҳам жаннатингда жамланмоқликни насиби рўзи айлагин...
Амин Аллоҳу Акбар.
Ҳилола кафтларини юзига тортди. Икки ўғли ҳам унинг ҳаракатларини такрорлади.
- Сулаймон ака , - деди Ҳилола Мастура опанинг қабри билан ёнма- ён жойлашган қабрга термулганча , - ўғлингиз ҳам сизнинг йўлингизни танлайдиган кўринади . Биз уни аниқ фанларга ихтисослашган иқтидорли болалар мактабига бердик. У ҳозир математика фанидан синфидаги дўстлари орасида энг олдинги ўринда натижа кўрсатмоқда...
Мен эса ҳали ҳам уйдаман. Фарзандлар тарбияси билан машғулман.
Узоқдан суюкли қизалоғини кўтариб олган Акромжон булар тарафга кела бошлади.
- Ҳилола , биз келдик ...
Акромжон жажжи қизалоғи кичкина Мастурани қўл ва юзидаги шокалад юқини ювиб тозалайман деб кираверишда ушланиб қолган, баҳонада қабристон қоровули билан бироз суҳбатлашиб қолганди.
Акромжон Мастурани ҳам ўриндиққа ўтқазди ва ўзи ҳам Ҳилола ва фарзандлари ёнидан жой эгаллаб, ширали овозда тиловат қилди. Сўнгра у ҳам Ҳилола каби ўтганлар ҳаққига чин дилдан дуо қилди.
- Акромжон ака , қаранг ... Ойижон ва уларнинг қабрларига экилган бинафшалар мана шу тарафдаги барча қабрларни ён - атрофи билан тўлиқ қамраб олибди.
Биласизми , менинг кўнглимга "Бу яқинларимиз ҳали ҳам ўз саҳоватларини барчага улашишда давом этишмоқда" деган хаёл келди ...
- Ҳозир қоровул амаки менга айнан ана шу ҳақда гапириб тургандилар...
Буни қарагин , йўлакнинг у тарафидаги баъзи бир қабрларга ҳам бинафшаларнинг уруғи учиб тушганми у ерда ҳам унда-мунда ана шундай митти чечаклар бўй кўрсатиб қолибди. Ўша тарафдаги қабрларда яқинлари ётган инсонлар қоровул амакидан "Биз ҳам шу гулчалардан яқинларимиз қабрларига экиш учун олсак майлими ?!" дея илтимос қилишибди. Амаки эса мендан "Сиз бунга нима дейсиз ?" деб сўрадилар.
- Сиз нима дедингиз , Акромжон ака ?!
- Мен нимаям дердим , албатта ижобий жавоб бераман-да. Ахир бу гуллар бутун қабристон бўйлаб тарқалса аввало уни ўтқазган адажонингга , қолаверса бу маконда ётган яқинларимизга ҳамда сен- у бизга савоби тегади.
Савоб олишга нима етсин , Ҳилола ?!
- Тўғри айтасиз Акромжон ака, ҳар доимгидек ҳақсиз , - Ҳилола шундай дея Акромжонга дарвоза томонни кўрсатиб ишора қилди, - майли борайлик. Одилжон ҳам сизни кутиб қолгандир .
Акромжон кулимсиради ва меҳр билан сўзлай кетди :
- Яхшилаб кутсин. Кўзлари қоп- қора бўлиб кетсин бу йигитчани . Муштумдек бошидан ақли тошни ёради-.а ?! Тавба ...
- Ҳаа нимасини айтасиз ? - деди Ҳилола Акромжонни фикрини қувватлаб , - додажонни Россияда юргандек қилиб кўрсатиб бизни роса қойиллатиб боплади, шоввоз. Тариқча гумонга бормабмиз- а ? !
- Ҳилола , у бечораям нима қилсин, Отамнинг илтимосларини бажарган-да . Улар сўраганларидан кейин йўқ дея олмаган. Аммо ўн беш яшар йигитчанинг бу қадар зукколига тан бермай сира илож йўқ эди. Тўғриси бу ҳақда билганимдан сўнг шунчалик лол бўлиб қолгандим- ки... Бизнинг фарзандларимиз ҳам Олим амакимнинг набирасига ўхшаб шунақа иқтидорли бўлишини Аллоҳдан сўрайман .
- Одилжон борасидаги режаларингиз қандай ?!

#ташриф
МЕН КУЗНИНГ ОШИҒИМАН
Ассалому алайкум , ЯХШИЛАР ...
Сиздан келган саволларга жавоб бериш учун ҳузурингиздаман.
Авваламбор #КЎНГИЛ_ИФОРИ асари юзасидан билдирилган самимий фикр , мулоҳаза ва тилаклар учун катта раҳмат.
Ҳар бирингиздан келган хатларга жавоб ёзишга улгурмаган бўлсам- да, аммо барини ўқиб чиқишга ҳаракат қилдим.
Борингизга минг шукр , азизлар.
Энди сизлардан келган саволларга умумлаштириб жавоб ёзишга ҳаракат қиламан:
1. Нима учун кимёгар ўқитувчиман ? ( шу касб эгаси ҳам шеър, ҳикоя ёзишига ҳайрон қолганларга ҳам жавоб шу ерда)
Бу тақдирнинг тақозоси .
Юқори синфларда ўқиган кезларим орзуим ягона бўлган: у ҳам бўлса журналист бўлиш. Шу сабаб мактабда ўтказиладиган ижодий учрашув , бадиий кечаларни биттасини ҳам қолдирмай иштирок этардим. "Нутқ маданияти" , драма , "Соҳир қалам" номли тўгаракларга қатнашганман. Тадбирларда мунтазам бошловчилик қилганман. Адабиёт энг севимли фаним бўлган. Талай ижодий кечаларда қатнашиб Худойберди Тўхтабоев, Маҳмуд Тоға , Саломат Вафо, Ойдин Ҳожиева , Умида Абдуазимова , Ҳасан ва Ҳусан Жўраевларнинг кўплаб суҳбатларида бўлганмиз.
Режиссёр Бурҳон Шаропов бизларда алоҳида машғулот ўтганлари ёдимда.
Вақти келиб фан олимпиадаларига иштирок этишимиз мумкин бўлган синфда адабиёт ўқитувчимизга бориб "Мени ўз фанингиздан олимпиадага олинг, илтимос" деганимда улар "Узр бошқа қизни олимпиадага олиб бўлгандим" деганлар.
Ўша куни шунақаям хафа бўлганман-кии. Аммо эртасига кимё фанидан дарс берадиган устозимиз "Сени кимёдан олимпиадага ёздириб қўйдим, энди ҳар куни дарсдан кейин мактабда қолиб масала ечасан" деганларида, тўғриси унча ҳам ҳурсанд бўлмаганман. Ноиложликдан "Ҳаа" деганман халос.
Кейин кимё устозим Шоҳида опа мен билан тинимсиз шуғуллана бошладилар. Улар мени кимёдан танлаганларининг сабаби бежиз эмасди, чунки мен кимёгар олимнинг қизи эдим. Аста - секин мактабда Шоҳида опа , уйда адамлар билан эринмай шуғуллана бошладим. Шоҳида опа хатто якшанба кунлари ҳам уйларига чақириб олганларини кўп эслайман . Тез орада кимёвий формула ва қонуниятларига меҳр қўя бошладим. Очиғи қиз болалар у ерда турсин , хатто ўғил болалар ўзлаштиришга қийналадиган фанни ўқиётганим учун ўз- ўзимдан фахрланадиган бўлиб қолдим. Дарс жараёнидаги ёзма ишларда Шоҳида опа мени ўз ёнларига чақириб "ўқитувчи" қилиб ўтқизиб қўйган вақтлари ҳам бўлган. Хуллас шу тариқа муттасил уч йил туманда биринчи ўрин , вилоятда эса кучли бешталикда юрганман. Охирги битирувчи ўн биринчи синфда эса олимпиадага ҳақиқатда қаттиқ тайинлаганман. Туманда биринчи ўринни олганман. Аммо иккинчи ўринни олган боланинг устози таълим соҳаси бўйича унвон олиши керак экан, шу сабаб биз бехабар ҳолда ёнимиздаги мактабда ўқийдиган иккинчи ўрин соҳиби бўлган болани вилоят олимпиадасига олиб кетишган.
Ўша бола кимлигини айтсам ишонмайсиз. У тоғамнинг ўғиллари Зафар эди . Зафарга "Вилоят босқичига икковингиз ўтгансиз" деб айтишган экан. У олимпиадада мени кўрмай ҳайрон қолганда "У касал бўлиб қолибди " дейишган экан. Эсимда . Зафар у ердан келиб роса жиғибийрон бўлган, барчасига ўзи айбдордек кўзимга анча вақт қарай олмаганди . Аммо мен олимпиадага борган бола Зафарлигини эшитган заҳотимдаёқ бор аламим тарқаб кетганди.
Шоҳида опамларнинг эса ...
Эҳҳҳ... Улар бирам тўпалон қилгандилар эдилар- ки ўшанда. Бу воқеалар февралда бўлиб ўтганди.
Орадан кўп ўтмай мактабларимизга Тошкент кимё технология институтида Республика бўйича барча истовчилар учун кимёдан олимпиада ўтказилаётганлигини, ғолиблар мазкур ўқув юртига имтиҳонларсиз қабул қилиниши ҳақида эълон қилинган хабар келди.
Мен ва Зафар яна олимпиадага отландик. Эсимда ... Ўшанда Зафар бир кун олдин мени уйдан олиб кетди. Икковимиз кўнгиллилар қатори фамилия ва бошқа маълумотларимизни махсус комиссия рўйхатига тушириб келганмиз. Эртаси куни эса Зафар билан бирга бориб , бошқа - бошқа гуруҳларда синовдан ўтганмиз. Натижалар почта орқали бир хафтада мактабга келганди.

#МЕН_КУЗНИНГ_ОШИҒИМАН
#КЎНГИЛ_ИФОРИ ҳақида қисқача
Бу асарнинг сюжети анча ойлар илгари тайёр бўлганди. "Бедор туйғулар"ни ёза бошлаган вақтимдаёқ унинг барча асосий қисмларини ўйлаб бўлганман.
Асарни ёзишдан мақсад битта эди :
Миллатимиз, менталитетимизга хос бўлган одоб, аҳлоқ , ҳаё каби ўлмас қадриятлар ва энг асосийси қайнота - келин муносабатларини ҳар тарафлама кўрсатиш бериш эди.
Бу асар орқали кейинги вақтлар ижтимоий тармоқларда оз бўлса-да тарқалиб кўнгилни ҳижил қиладиган қайнота ва келинлар ўртасидаги бошқа тарафлама талқин қилинган асарларга нисбатан "Яхши қайноталар ҳам кўп , ўзбегимнинг мард ва танти эркаклари сероб " демоқчи бўлдим.
Бир обуначи "Қайси қаҳрамонни кўпроқ яхши кўришимниям билмай қолдим" деб ёзибдилар.
Асардаги қаҳрамонлар реал ҳаётдан олинди. Мирсаид ака, Асрор ака, Мастура опа, Маҳина амма, Роҳилахон опа, Ҳилола, Сулаймон, Акромжон булар ўзга ном билан орамизда юрган бугунги кун қаҳрамонлари.
Менга бир яқиним "Илтимос , оталар мавзусида бир асар ёзиб беринг" дегандилар. Ўйлайманки , КЎНГИЛ ИФОРИ айнан улар сўраган асар бўлди.
"Асарни ёзишдан олдин бошидан охиригача ўйлаб оласизми ?" деб сўраган инсонга жавоб :
-Ҳа ! Ёзишни бошлаганимда барчаси аввалдан ўйлаб бўлинган бўлади. Фақат қайсидир мос ҳикоялар , қўшимча қаҳрамонлар асарни мазмунан бойитиш мақсадида қўшимча тарзда киритилиши мумкин.
"Асарни ёзганда ўзингиз ҳам йиғладингизми ?"
- Албатта ! Агар қайсидир ўқувчи асарни қаеридадир йиғлаган бўлса , ундан аввал ўша жойда ўзим кўз ёш тўкканман. Айниқса диалогларни ёзаётганимда кўп марта юрагим тўлиб кетади. Уларни юракдан ўтказибгина ёзаман.
"Ўзингиз учун энг қадрли асарингиз қайси ?"
-Билмадим . Барчаси ўзимга азиз . Яқинда бир яқиним, "Опа "Кўнгил ифори" ортиқча ўлдим- куйдимлардан ҳоли , аммо унинг ичида яшаяпман. Тугашини сира истамайман" деганди. Шу сўзлар менга қанчалик катта куч берганини тасаввур ҳам қила олмайсиз .
Асар юзасидан энг асосий гапларни айтдим деб ўйлайман. Йўллаган саволингизга имкон даражасида жавоб бердим.
Барча савол йўллаган, фикр - муносабат билдирган инсонларга катта раҳмат.
Азиз бошингиз омон бўлсин !
#Яна ...
Бугун энг биринчи ёзган илк катта ҳажмли асарим "Жуфти- ҳалол" ни каналга қайта жойладим.
Бу кичик қисса ҳақида нима гап эшитганман биласизми ?
"Бу қиссага ўхшаганлар телеграмм каналларида тўлиб ётибди. Бошқачароқ қисса ёзолмайсизми ?" деган энг биринчи ўқувчим, ўзимнинг энг яқинларидан бири бўлмиш Ҳилола.
Умри давомида минглаб китоб ўқиган Ҳилоланинг шу сўзларини ўқишим билан "Кўзларим йўлингда" нинг дастлабки 8- қисмини "Қани бунга нима дейсан ?" дея жўнатганман.
Ҳилола ҳар сафар "Кўзларим йўлингда" бошқалардан бир кун олдин ўқиган.
Охирида эса "Бу қисса билан мен асар ёзаман деб ҳоҳлаган эшигингизни очиб кириб кетаверинг жавоб" деган.
"Кўзларим йўлингда" асарини доим "Энг яхши асарингиз шу" деб таъкидлашади. Яхши бўлмасинми ахир ?! Мен унда ўзбек қизи ва аёлининг орзу - умиди , ҳаёти , кураши , матонати , бир сўз билан айтганда кўнглини жойлаганман.
Ўша вақтда ҳам ижтимоий тармоқларда "Ҳозирги қизлар ундоқ, ҳозирги қизлар бундоқ" деб ортиқча салбий муносабат билдирганларга "жавоб"(атвет) тариқасида ёзганман бу қиссани.
Натижа эса ёмон бўлмади.
Борингизга шукр , азизлар.
Барчангизни Аллоҳ учун яхши кўраман .
Эҳтиром ила Хазонрезги
Xazonrezgi shaxsiy kanalidan olindi
Xazonrezgi hayoti va ijodi xaqida qiziqqanlar uchun ilindim

Telegram
👑 Bekalar Uchun 💕
📚Eng sara hikoyalar
👗Fasonlar
🍜Retseptlar
👒Moda va Go'zallik olami
😍Foydali maslahatlar
Ayollar uchun barcha kerakli maslahatlar bizda 🤗
Reklama uchun 👇
@xayotimsizkooo

#кўнгил
Гоҳ нафрат этишди, гоҳида ҳасад,
Ҳаттоки айбимни билмай оғриндим.
Бировдан ранжишга тополмай фурсат,
Мени соғинганни менам соғиндим.
Тушларга айтилган таъбирдан тониб,
Қадарда битилган тақдирдан тониб,
Муз каби совидим...ўт каби ёниб,
Мени соғинганни менам соғиндим.
Сабримни синаган йилларга қасам,
Туташиб айрилган йўлларга қасам,
Юзимга термулса, тўйиб йиғласам,
Мени соғинганни менам соғиндим.
Ранжишган бўлсада битта сўзимдан,
Дуога қўл очсам, ўтиб кўзимдан,
Энди айб ахтариб фақат ўзимдан,
Мени соғинганни менам соғиндим.
Ҳар кимга очилмас кўнгил дарвоза,
Ҳар ерда қилинмас сирлар овоза,
Орзуларга ўқиган куним жаноза,
Мени соғинганни менам соғиндим.
Қароғга ўйилган нигоҳлар ҳаққи,
Кўзёшга тўйинган гуноҳлар ҳаққи,
Ёдимдан ўчмади бир лаҳза ёди...
Мени соғинганни менам соғиндим.
Қадримдан кечдимми, ҳаддимдан ошдим...
Муаллиф : Умму Амина