Блог Бекоффа
123 subscribers
13 photos
37 videos
42 links
Блог продюсера из Узбекистана.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тролл уз ва Дима Қаюм кўрпача экспертлари

Информацион майдонда охирги пайтда давлатни ва амалдорларни «танқид» йўли билан танилган блогерлар кўпайиб кетган

Фейсбук қатламини деярли 98% блогери танқид йўлини танлаган. Саводи борми йўқми, бир тийин

Кеча ўша «танқидчилар» устидан эксперимент ўтказдим. Гап шундаки «танқид» йўналишида ишлайдиган блогерлар, ўзлари танқидни кўтара олмас экан

Берилаётган материални текшириб, аниқлаштириб кейин кенг оммага тақдим қилиш керак деган мурожатимга ҳақорат жавоблари келиб туша бошлади

Кеча тухумдан чиққан жўжачалар ҳаммани танқид қилишса майли экан, уларни танқид қилиш мумкинмас бўлибди. Зўр ўрнашиб олишибдику

Шундан хулоса келади-ки, сиз обуна бўлган блогерларингиз, блогер ҳам эмас, оддий диван экспертлари бўлиб чиқишди. Диван ҳам майли баландроқ, кўрпача экспертлари

Конструктив диалог қуролмайдиганларга блогер деб аташ мумкинми? 2 та гапни эплаб гапиролмайди, интернетда эса ўзидан шер

Ўйлаб кўринг, мулоҳаза қилинг. Ҳасадга йўйманг, саводсизларга ҳасад қилинмайди
👍19🔥5😁2
Зерикиб кетмадингиз деган умиддаман. Дам олиш тугади, бугун эрта янги видеочиқишларимни кутиб қолинг. Гапирадиган мавзулар ҳам кўпайиб кетибди 😄 Хейтерларга салом.

Тайёрланиб туринглар
👍151😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эрталаб соат 05:00 да кўчага айлангани чиқиб контент олгим келиб қолдт. Жиннига закон йўқ деган ибооани эшитганмисиз? Шунинг учун шартта метрога тушиб Сергелига йўл олдим. Видеоимни мазмуни қандай чиқишини аҳамияти йўқ хозир. Унга бўлган эътибор муҳимроқ аслида. Кейин метрода Сергелига бормагандим. Сайр қилиб келай, этганча Индексга қайси бекатдан чиқилади? 😎
👍5🎉1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
☝️ШОК Хабар. Tashkent Index да 1 млн одам

Бугун Сергелида янги очилган “Tashkent Index” бозорида дефекти бор ва дефектсиз маъиший техникага 40% гача чегирма эълон қилишибди.

Шакарни ҳам 12 минг сўмдан топишингиз мумкин. Эрталаб соат 6 дан бозорга биринчи мартта бориб ўзим кўрдим, ўтган сафарги Атласдек тумонат одамни катта бозор ютиб юборади.

Кўрамиз бугун кечгача бозорга ярим миллион одам ташриф буюрадими, ёки тумонат фақат ўтган ойларда бўлганмиди

Шакарга пули йўқ одамларни, техникага қаердан пули бўларди деган коментларнт ёзманг, ўтган сафар шу гапларни айтганимда қанча миясига қурт тушганлар негатив ёзишди.

Кечқурун Музқаймоқ Party бўларкан, нималигини билмайман-ку, лекин бугун бозорга 1 млн одам келиши мумкин.

Чегирмали маъиший техника, 12 минг шакар, Музқаймоқ Party. Войдод! Агар талашишни видеоларини ололсангиз, бизга жўнатинг, у борасида ҳам видео қиламиз.

Кейинги мавзу Шакар тўғрисида бўлади. Шакарсиз 😘

https://t.me/BeckoffBlog
👍3🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Алишер Қодиров билан Расул Кушербаев нимага жанжаллашди?

Олий мажлисни яқинда бўлиб ўтган мажлисида бир қатор қонунларни мухокамаси пайтида Расул Кушербаев амалдорларни шаҳсий девайсларига кириш ҳуқуқини берувчи қонунни олдинга сурмоқчи бўлган.

Савол жавобни Дониёр Ғаниев бошлаб Кушербаевни саволларга кўмиб ташлади. Қонун ҳали мукаммал даражага етмагани сабабли депутатлар орасида полемика бошланиб, Алишер Қодиров ҳам мухокамага киришди.

Бизни матбуот контекстдан юлиш принципига амал қилиб, фақат Алишер Қодировни “лўличилик қилманг” деган гапини тарқатишмоқда.

“Алишер Қодиров кетинг!” деган чақирувларни кўрдик.

Мазмун моҳияти, Расул Кушербаев одамларга зарар келтирувчи қонунни олдинга сурмоқда, чунки қонун амалга ўтса, эртага “Мансабдор шаҳс” формаси “Фуқароларни шаҳсий маълумотига” айланиб қолади.

Эртага исталган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи вакил телефонингиз ва компьютерингиздаги маълумотларни истаганича ишлатиши мумкин.

Энди савол беринг, ушбу қонун жамиятга ва сизга керакми?

https://t.me/BeckoffBlog
👍4🎉1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Интернетда вақтингизни сарфламанг

Оҳирги пайтларда интернет тармоқларида диван аналитиклари кўпайиб бормоқда. Бўлар бўлмас мавзулар тагига ўз изоҳларини ёзиб кетаётганлаога аҳамият берсангиз ишини ҳам, юриш туришини ҳам тайини йўқ.

Ёзаётган достонлари эса оласни бузиб, гўёки давлатни бошқаришни ўшалардан ўрганишингиз керакдек.

Олдинлари ҳар иккинчи таксист, “Ўзи ман таксистмасман, фирмаларим бор, зерикканимда таксичилик қиламан” деган чўпчакларни гапириб юришарди.

Назаримда ўша таксистлар интернетдаги комментаторларга ишларини ўзгартиришган. Сўкиниб ёзадиганларга яхшилаб эътибор берсангиз, исмини ҳам, расмини ҳам бировники қўйиб олган бўлади.

Паранжини ортига беркирган “комментаторларга” чақириқ. Интернетдан чиқинг, кўчаларни айланинг, оилангизга эътибор беринг (агар оила бўлса) барибир сизни фикрингиз бир тийингга қиммат, ва ҳеч ким сизни фикрингизни сўрамаган.

Омон бўлинг

(Реклама ҳуқуқлари асосида)

https://t.me/BeckoffBlog
Салом қадрдонлар! Билмаганлар учун мани Youtube каналим ҳам бор. Каналимга ўтиб, у ерда ҳам обуна бўлсангиз хурсанд бўламан!

Ишларга омад!!!

Канал шу манзилда
👇🏻👇🏻👇🏻

https://youtube.com/channel/UCsmD_tT2g93BDcX7Yeghldg
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда ТикТок, Твиттер, Вконтакте блокдан чиқарилади, нечанчи маротаба?

Глобаллашиб кетган замонда «ёшлар онгини бузаяпти» деган баҳоналар билан ахборот манбааларини чеклаш бу аҳмоқликни бир тури. Олдинги сиёсатда ҳам бир гуруҳ аҳолини «тарбияси» билан шуғулланишмоқчи бўлишган эди. Интернет тармоғи шуни кўрсатдики, бутун бир миллатни «тарбияламоқчи» бўлганларни оила аъзолари ўша кучли тарбиядан қуруқ қолишган экан. Узр-ку, тарбия бу ҳар бир оиланинг индивидуал кодекси ҳисобланади. Бир иккита костюм шим кийган бутун миллатни тарбиялай ололмайди. Бунга ақли ҳам, кучи ҳам етмайди. Дунё ҳамжамиятида барча нарсани чеклайдиган мамлакатлар ривожланишда тўхтаб қолганлигини кўришимиз мумкин. Олдинлари Сингапурга ҳавас қилардик, энди эса Туркманистон ва Шимолий Кореяга ҳавас қилаяпмизми? «Қора давр» деб бонг уриладиган Каримов даврида ҳам ҳеч бир ижтимоий тармоқ блокланмаганди, эътиборингиз учун бу!

https://t.me/BeckoffBlog
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда тонировка текин бўлди.

Тонировка оши ичадиганлар учун ҳушхабар, энди Ўзбекистонда тонировка расман бепул бўлди. барча шопирлар ва йўловчиларни табриклайман. Кимга раҳмат айтишни биласизлар!

https://t.me/BeckoffBlog
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сомсада байрам! Бизнес форумдаги сомса можароси!

Ижтимоий тармоқларда фақат сомса бўлиб қолибди бир неча кундан бери, одамларга сомса беришмаганини мақола ва комент ёзаётганларни “чеҳрасидан” амин бўлдимки, ҳақиқатдан уларга сомса етмай қолибди. Бундай аҳволда, ким ҳам сомса берарди 😄


Гап сомсани нарҳида эмас, уни қаердалигида. Зеро сомса ўз ҳолидан ўзгармагаг ҳолда, сомса бўлиб қолаверади.

Сомсани зўри, хотинни шўри 😂

https://t.me/BeckoffBlog
👍21🎉1🤩1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Илон Маск Ўзбекистонда!

Тошкендаги Hilton меҳмонхонасини Президент номери суткасига 20 млн сўм бўлган рўйхатни Телеграм каналларига чиқариб, чала блогерлар ўзларига хайп қилишди.

Кулгилиси, “Оддий халқни ойлиги қанча” деган сийқаси чиқиб кетган мавзуни Hilton га ёпиштиришмоқчи.

Чала блогерларга қўйиб берсангиз, эртага Bentley Cullinan автомобилларини нарҳини ҳам “Халқни ойлигига” қиёслаб қўйишади 😄


Илон Маск эса Ўзбекистонга келмас экан.


Саломат бўлинг, чўмилмаган блогерлар!

https://t.me/BeckoffBlog
👍4😁3🎉2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаётдан завқ олиб яшашни ўрганинг!

Комментарийларда сўкиниб, ҳақорат қиладиган одамларни профилига бир назар солиб кўринг!

Уларни хаёти ҳавас қиладиган даражадами? Норозилик кайфиятига шўнғиб кетган одамлар, ўзгаларни ҳам улардек хаёт кечиришини исташади.

Гўёки уларни ғариб ва хароблигида бутун коинот, дунё, жамият, президент, хукумат, амалдорлар айбдордек.

Одам ўз хаётини ўзи қуради, хукумат эмас. Агар молхонада яшаётган бўлсангиз, бироз фикр қилиб кўринг, сиз шунга арзийсизми?

Хаётингиз шу ахволга келиб қолганида ҳеч ким айбдор эмас!

https://t.me/BeckoffBlog
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Эхсон учун!

Ассалому алайкум яхшилар ва ёмонлар!

Сизларга Сурхондарёда яшаётган 8 яшар ногирон қизалоқ номидан мурожаат қилмоқдаман!

Мусурмонқулова Садоқатхон 2 гурух ногирони, чап оёғини операцияси учун 50 миллион маблағ зарур!

Садоқатхонни укаси ҳам ҳозирда тўйиб овқатланмаганидан дарди оғирлашиб қолган. Ушбу оилани молиявий шароити оғирлашгани боис сизлардан ёрдам сўраб мурожаат қилмоқдамиз! Садоқатхонни операциясига ва молиявий аҳволини яхшилашда 50 миллион сўм маблағ йиғишда ёрдамингизни аяманг! Эхсонларингиз қаъбул бўлсин!


⚡️⚡️⚡️УШБУ ВИДЕОНИ ТАНИШЛАРИНГИЗГА ЖЎНАТИБ ҚЎЙИНГ!

Kadirova Gulnoza

8600 0610 7590 0034


https://t.me/BeckoffBlog
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Коррупцияни ҳайкалини кўрганмисиз?

Олдинги Остона, ҳозирги Нурсултон шаҳрини марказида «Коррупцияни ҳайкалини» кўришингиз мумкин. Катта умидлар билан қурилаётган «ЛРТ» ер усти метроси эндиликда шаҳарни қоқ марказида коррупцияни ҳайкалига айланиб қолди. Бу ҳақида хатто Қозоғистонни машҳур гурухи «Ирина Кайратовна» ҳам куйлаган. Блогерлар, ОАВ ва бошқа «фаолларни» қўшни мамлакатларни бюджети ва харажатларни солиштириш натижасида қолиб кетган лойиҳа бор. Кулгили жихат шундаки, Қозоғистонда хам солиштириш тенденцияси авж олган. Гўёки бутун жаҳон ривожланмоқдаки, фақат уларни мамлакати коррупция ботқоғига ботган. Кўчада оддий одамлар билан суҳбатлансангиз, «Сизларда коррупция бизчалик эмас» деган фикрни айтишади. Шунда озгина ғурур ҳисси пайдо бўлади. Ҳамма нарса ҳам блўккерлар кўрсатаётгандек эмас экан. Солиштиришни бас қилинг, ундан кўра ўзингизни ишингиз устида бош қотириб етук профессионал даражасига чиқинг! https://t.me/BeckoffBlog
👍4🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Журналист ва блогерларга мурожаат

Ўзбекистонда 14-16 кунлари ШОС тадбири бўлиб ўтиши натижасида интернетга “шармандали” материалларни жойлашда ўзингизни тийиб туринг.

Қайси журналист, қайси мамлакат пропагандасига ишлаши маълум бўлиб турган пайтда, ўша мамлакатлар президентлари Ўзбекистонда бўлиб турганида жим турсангиз улар уйига етиб олишганидан сўнг, ўзингизни “халқпарвар” материалларингизни жойлайверасиз.

P.S. Журналист давлат ёки қандайдир шахсларни тўлаётган гонорарига қараб қолиши керак эмас. Агар шу аснода журналистика кириб келсангиз, бу соҳани обрў борида тарк этақолинг

P.P.S Ушбу видео 3 кун олдин Тошкент совуб кетган кун олинган

https://t.me/BeckoffBlog
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сизларга катта ҳақиқатни очаман! Дарахтлар кислород ишлаб чиқармайди

Чўмилмаган блогерлар ёпишиб олишган зўр мавзу бор. «Шаҳарда ҳамма дарахтлар кесиб ташланган ва шунга экология бузулиб кетган»

Эътибор берсангиз дарахтларни ёнини оладиган активистлар негадир биронта кўчат экишмаган. Экишни исташмайди ҳам. Уларга Фейсбук орқали курашиш осонроқ гўё.

«Халқпарвар» блогерларингиз сизни алдашган, дарахт фақат ўзи нафас олиши учун кундуз куни кислород ишлаб чиқаради. Кечқурун эса ҳудди сиз каби кислороддан нафас олади.

Агар ҳамма ўзини уйига бориб дарахт экиб, ўзини маконини гуллатса ўшанда шаҳарда ҳаво тозоланади. Камроқ машина ҳайдашса ҳаво тозаланади.

https://t.me/BeckoffBlog
👍5🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Саудия Арабстонини Жидда шаҳрида сув тошқинлари Табиий офатлар ҳақида нималарни биласиз? Гап шундаки офатлар ҳеч кимни огоҳлантирмасдан томдан тараша тушгандек келиб қолади.

Ëзда Покистонда сув тошқинлари бўлган эди, бир неча кун аввал Туркияда ер қаттиқ қимирлади. Бу офатлар бутун дунёда кунора бўлиб туради. Тошкентда ёмғир ёғганида баъзи кўприклар ва ковакли жойларда 2-3 соатга сув тупланиб қолса, дарров шу ҳолатлардан «оламшумул сенсация» ясаб жамоатга ҳудди бутун дунёда бўлаётган «катаклизмдек» кўрсатишади. Журналист ва блогерларни материалларини кўрсангиз, гўёки бутун дунё чиройли хаёт кечирмоқда, Ўзбекистон эса дўзохни бир бўлагидек кўрсатилинади. Аҳамият бердингизми сўнгги пайтларда ОАВ ва блогерлар фақат негатив тарқатувчи воситага айланиб қолган. Ўзбекистонда бўлаётган бирон бир позитив маълумотга кўзингиз тушдими яқин орада? Позитив нарсалар бўлмоқда, фақат сизга уларни ёритиб беришмайди. Фақатгина амалдорларни «қовун туширишини» кутиб яшаяпсиз. Идрок қилинг!
https://t.me/BeckoffBlog
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда марихуана (техник каннабис) экишга руҳсат берилди Ўзбекистонни Сирдарё вилоятида техник каннабисни экишга ихтисослаштирилган янги кластер пайдо бўлди.

Бугунда 18 минг гектарга экилган техник каннабисдан табиий ёғ ва бошқа саноатда фойдали бўлган маҳсулотлар олиниши режалаштирилган

Техник каннабисни саноат йўлида қўлланишини инобатга олсак, бу хом ашёни фойдали жиҳатларини билишингиз мумкин.

Жумладан озиқ-овқат, косметика саноати, тўқимачилик, қоғоз, қурилиш, авиация, ҳарбий ва энергетика саноатлари учун экологик хом ашёларт олиниши мумкин.

Асосан экпорт учун мўлжалланган ёғ махсулоти Ўзбекистонни экспорт салоҳиятига ўзининг фойдали хиссасини қўшади деб умид қиламиз

https://t.me/BeckoffBlog
😁6🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий тармоқлар қуролга айландими?

2 йил олдин олинган эски видео, баъзи бир, ижтимоий гуруҳларни шаҳсий адовати йўлида қурол сифатида фойдаланиб, видеони фақатгина оҳири кесиб олиниб тармоқларда тарқатилди.

Шаҳсий адоват, биринчи Озодликга ишлайдиган Элтуз томонидан «Тошкент фақат Тошкентликлар» учун деган иддао билан тарқалди.

Элтузни дўст эмаслигини, ва қилар иши, давлатга нисбатан,низо чиқаришини, ёш бола ҳам билса керак

Гарчи видеода бундай гаплар умуман гапирилмаган бўлсада, мазмун моҳиятини тушунмайдиган одамлар орқали, бошқа тармоқларга ҳам тарқатилмоқда.

«Маҳаллийчилик қилаяпсан» деб, айнан маҳаллийчилик қилаётганларни ҳам кўраяпмиз!

t.me/BeckoffBlog
👍7😁6🔥1