Barno Otinoyimiz🌸
7.29K subscribers
633 photos
685 videos
8 files
61 links
𝐵𝑢 ℎ𝑎𝑦𝑜𝑡𝑑𝑎 𝑒𝑛𝑔 𝑞𝑖𝑚𝑚𝑎𝑡𝑖 ℎ𝑎𝑚 𝑎𝑟𝑧𝑜𝑛𝑖 ℎ𝑎𝑚 𝑖𝑛𝑠𝑜𝑛 𝑖𝑛𝑠𝑜𝑛 𝑞𝑎𝑑𝑟𝑖 𝑒𝑘𝑎𝑛....!
Download Telegram
#ПРЕМЬЕРА

🔥Яхшиям сиз борсиз, яхшиям Она...

Нега маҳзунман-а, нега маҳзунман,
Нега дунёни деб ёняпман яна...
Ташвишлар тугамас, лек олам аро,
Яхшиям сиз борсиз, яхшиям Она...

Сизга суянаман умр йўлимда,
Борсизки омадлар турар қўлимда,
Мехрингиз айланар ўнгу сўлимда,
Яхшиям сиз борсиз, яхшиям Она...

Дардларим англайсиз сўзламасимдан,
Омадлар тилайсиз кўзламасимдан,
Хабарингиз бора ҳар нафасимдан,
Яхшиям сиз борсиз, яхшиям Она...

Қанийди ўхшаса аёлим сизга,
Бир олам завқ берди камолим сизга,
Зарра келмади-а малолим сизга,
Яхшиям сиз борсиз, яхшиям Она...

Мехри юлдузларни ёндирганимсиз,
Софдиллик сувига қондирганимсиз,
Ёмонлик йўлидан тондирганимсиз,
Яхшиям сиз борсиз, яхшиям Она...

Зўр шоир эмасман оддийдир сўзим,
Зўрликка ҳам ҳали етмайди кўзим,
Улғайиб қолмадим ўзимдан ўзим,
Яхшиям сиз борсиз, яхшиям Она...

📝 Муаллиф: Зоҳид Зиё (Senyor)


@Barno_Otinoyimiz🌹
КУЛИБ ЮРИНГ...😊

Кулиб юринг сизга бахтлар ярашади,
Табассумлар доим қувонч улашади,
Сиз кулсангиз бутун олам ёришади,
Маҳзун бўлманг қадрдоним кулиб туринг.
Умр қисқа сиз доимо кулиб юринг.

Бу ҳаётнинг синовлари тугаганми?
Аввалгилар қийинчилик кўрмаганми?
Наҳот бахтдан сизга зарра етмаганми?
Шукур қилиб азизларим кулиб туринг.
Умр қисқа сиз доимо кулиб юринг.

Асло сизни кўзларингиз намланмасин,
Дилингизда дард-у хасрат жамланмасин,
Жаннат бор денг ! Юрак ғам не ҳеч билмасин!
Ҳамд-у сано айтиб мудом кулиб туринг.
Умр қисқа сиз доимо кулиб юринг.

Дўст-у душман ҳайрон қолсин сиз кулсангиз.
Кулфатда ҳам бир маромда туролсангиз.
Айтинг фойда бўлармиди йиғласангиз?
Сир бой берманг! Ғанимларга кулиб туринг.
Умр қисқа сиз доимо кулиб юринг.

Йиғласангиз йиғланг майли жойнамозда.
Малҳам сўранг дардга даво ҳар намозда.
Бу бандалар меҳрибондир фақат сўзда.
Раҳмон бор деб қадирлигим кулиб туринг.
Умр қисқа сиз доимо кулиб юринг.

Кулиб юринг сизга кулиш ярашади,
Нолигувчи айтинг кимга ёқишади?
Кулсангиз ҳам бу синовлар ўтишади.
Озорларга виқор билан кулиб туринг.
Қадрдоним сиз доимо кулиб юринг.

Маҳзун бўлманг азизларим кулиб юринг.

Муҳаммадрасул

@Barno_Otinoyimiz🌹
ҚОНЛИ ТИКАН.

...Оилада учта фарзандмиз – акам, мен ва синглим. Синглим тугилгач, бир йил утиб, ойим огир хасталик сабаб оламдан утди.
Ушанда мен турт, акам эса олти ёшда эдик. Дадам ишга эрта кетиб, кеч кайтарди.
Шунинг учун бизга бувим караб турардилар. У киши хам анча кексайиб колгандилар, ёш болаларга караш, уй юмушлари бувимга огирлик килар эди.

Бир куни бувим отамга:

– Мен кексайиб колдим. Болаларингга яхши каролмаяпман. Уларга она керак, уйлангин, – деб колди.
Отам аввал кунмади. Бирок бувим хам оёк тираб туриб олгач, ноилож уйланди.

Отам ишга кетганидан сунг угай онам бизни кийнар, акам иккаламизга уй-рузгор ишларини килдирарди.
Агар отамга айтгудек булсак, аямасдан калтаклашини айтарди.
Шу зайлда кийинчиликлар остида яшай бошладик. Мактабга бордик, коллежда укидик. Бу орада угай онам бошимизга не-не кунларни солмади.

Онамни йукотганим, хаётимдаги кийинчиликлар... Кунглим алланечук тушкунлик домида, инсонларга ишончсизлик исканжасида эди. Имкон кадар уйдан узокда булишга харакат килардим. Шу сабабли коллежда укиб юрган кезларим таътилда ишлашга жазм килдим.
Бошка ёшлар каби мен хам компьютер, телефон, интернетга кизикардим. Ишлаб топган пулимни интернет клубларига сарфлардим.

Кулимга куп пул тушганида кимматбахо телефон сотиб олдим. Дархол интернетга уландим.
Энди интернет клубларига боришимга хожат колмаганди. Истаган вактимда интернетга кириб, дустларим билан гаплашишим мумкин эди.
Ана шундай дустларимдан бири узини Гузал деб таништирган киз эди.
У кушни вилоятда яшар, ёши 24 да экан. Бир ой интернетда гаплашганимиздан сунг телефон ракамларимизни алмашдик. Энди унинг овозини хам эшита олардим.
Шундан кейин Гузал билан жуда якин булиб кетдик.
Мен угай онамнинг килмишлари ҳакида гапирардим, у менга таскин-тасалли берарди. Уни учрашувга таклиф килдим.
Аввалига Гузал кунмади, куришайлик деяверганимдан кейин рози булди. Кечки пайт учрашишга келишиб олдик. Кушни вилоятга бордим. У айтган жойда Гузални кута бошладим. Нихоят, у келди.
Унинг исми жисмига монанд экан. Мени узига мафтун этди. Бир куришдаёк севиб колдим. Сира иккиланмай унга кунглимни очдим.


– Ахдингиз катъийми, йигит? – дея нозланди Гузал.
Менга бефарк эмаслигидан гоят кувондим.
– Эртагаёк уйингизга совчи юбораман, – дедим.

Бу хакда ота-онамга айтган эдим, дархол угай онам каршилик билдирди:
– Хеч замонда акадан олдин ука уйланар эканми?!
– Майли, икковини бирга уйлантирамиз, куш туй киламиз, – деди отам.

Отамнинг кистови билан совчиликка бориб келган угай онам норози охангда жириллади:
– Киз углингиздан анча катта экан, – деди.
– Атиги турт ёш, дедим жон холатда.
Бирдан отамнинг жахли чикди. Менга газабли нигохини кадаб:
– Туй булмайди! – деди.

Мен хам буш келмадим.
“Шу кизга уйланмасам, узимни-узим улдираман”, – деб дагдага килдим.
Уйимизда бу можаро анча давом этди. Кариндош-уруг уртага тушиб, охири отам туйга рози булди. Тез кунда туйимиз булиб утди. Мен нихоятда бахтли эдим. Лекин бу кувончим узокка чузилмади.
Туйимизга бир хафта булмай, келинга суддан чакирик когози келди...
Аввалига англашилмовчилик булса керак, деб уйладик. Эртасига судга борсак, хаммаси аён булди. Гузал суюкоёк. У турт йил чет элда булиб, фохишалик, кушмачилик ва одам савдоси каби жиноий ишларга кул урган экан. Уша куниёк у хибсга олинди.

Бу огир иснодни кутаролмай отам юрак хуружидан вафот этди.
Мен эса эл орасида шармандаи шармисор булдим.
Интернет оркали бир енгилтак, жиноятчи аёл билан танишиб, бошимга шунча балоларни орттирдим. Билмайин босдим тиканни, энди азобини тортмокдаман...
Тамом.

@Barno_Otinoyimiz🌹
Деразадан боқади хомуш,
Менинг онам - қишлоқ аёли.
Қариб қолган, сочлари кумуш,
Чехрасида йиллар шамоли...

Айрилиққа беролмас бардош,
Тинчман, дея айтмагунимча.
Кечалари ухламас, ҳатто,
Узоқлардан қайтмагунимча...

Кўнгли ярим, мехрибон, ювош,
Дардларини дастурхон қилмас.
Бу дунёдан ҳеч ким, хеч қачон,
Онамдек кўп йиғлаган эмас...

Мен бир нурман хира кўзида,
Юрагининг бир парчасиман.
Яшамоқда мен учун гўё,
Олаётган пок нафасиман...

Менинг онам - муқаддас аёл,
Бисотимда сўз йўқ муносиб.
Тиз чўкаман рўпарасида,
Қўлларини юзимга босиб...

Менинг онам муқаддас аёл!

© Баходир ҒУЛОМ

@Barno_Otinoyimiz🌹
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
* * *

Шодликларим сиғмай кетар танамга,
Болам, дея кириб келса хонамга.
Фариштага ўхшар дейман, аслида
Фаришталар ўхшар мени Онамга☺️


@Barno_Otinoyimiz🌹
МИНГ САВОЛГА БИР ЖАВОБ
Бу дунёнинг дарси бу,
Дерлар хаёт бир синов,
Кези келиб угилдан.....
Вакил килмиш бир суров !
Борми сенинг кувончинг ?
_-"Ёлгиз Онам".....
Кези келса куз ёшинг ?
____-"Ул хам Онам"......
Мухаббатда ишончинг?
____-"Ул хам Онам".......
Садокатли иймонинг ?
____-"Ул хам Онам".......
Куч кувватинг,мадоринг ?
_-"Ул хам Онам"......
Йикилганда таянчинг?
_-"Ул хам Онам"......
Олий хакам мартабанг ?
____-"Ул хам Онам"......
Шон шухратинг, дабдабанг ?
_-"Ул хам Онам".....
Тиз чўкиб аф-узуринг ?
_-"Ул хам Онам"......
Гап хонада хузуринг ?
-__"Ул хам Онам".......
Давлат келса гуруринг ?
____-"Ул хам Онам".....
Йўғинг бўлса шукуринг ?
_-"Ул хам Онам"......
Балки бордур армонинг ?
____-"Ул хам Онам"......
Ховучингда дуойинг ?
____-"Ул хам Онам"........
Зиёратли дунёйинг ?
__-"Ул хам Онам"......
Шунча куч қайдан олдинг ?
_-"УЛ ХАМ ОНАМ"...!!!
Шунда айтди ул Вакил...
_Сенга ўзга сўров йўқ...
Оллох суйган банда бўл...


@Barno_Otinoyimiz🌹
Икки_ҳикоя

Кампир ўлибди…

Охирги марта уни икки ой олдин кўргандим… Ҳали ҳамон мактабдаги кичкинтойларга майда-чуйда сотиш билан оввора эди. Бир сиқим писта азоби қийнамоқда… Йигирма йил олдинги ахмоқгарчилик азоби, Аллох ундан рози бўлсин. Биринчи синфда ўқирдим. Мактабдан уйга қайтишга шундай маҳалламиз бошида бир кампир майда-чуйда писта-қанд сотарди. Синфдошлар билан шу ерда тўпланиб мактабга борардик,Шу ердан тарқалардик. Кампир анча қари, кўзлари хира тортиб қолган эди. Бу кампирдан жуда қўрқардим. Ўзимча уни ялмоғизга ўхшатардим. Бунга сабаб боғчамиз ҳам шу бозорча олдидан ўтар, ҳар гал боғчага бормайман деб хархаша қилсам ойимлар шу кампирга бериб юбораман, у сени уйига олиб кетади, деб қўрқитардилар. Шунинг учунми, оша кампир кўзимга ёвузлик сиймоси бўлиб қотиб қолганди. Нима қилиб бўлса ҳам ундан қасд олишни, хўрлашни хохлардим. Бир куни мудраб ётганда шеригим билан бориб бир сиқим писта ўғирлаб қочдик. Ўзимизда йўқ хурсанд эдик… Йиллар ўтди. Ўша ишимиз ахмоқгарчилик эканлигини англаб етдик. Кампир “маркети” ўрнида замонавий “супер маркет” қад ростлади. Кампир эса дараксиз йўқолди. Ён атрофда ҳеч ким танимас экан. Йиллар ўтиб, улғайдик… ҳар гал шу воқеа эсга тушса, бугуноқ кампирни топиб рози қиламан дердим-у, яна ишлар ва муаммолар билан бўлиб эсдан чиқарардим. Бундан икки ой олдин уни кўрдим, ҳар доимгидек кичкинтойларга мактаб панжарасидан туриб писта улашарди. Олдингидан ҳам хокисор эди. Жуда ҳам зарур ишим борлиги учун машинадан тушишни хохламадим. Қайтаётганимда ташлаб ўтарман дедим-ичимда. Аммо… Аммо қайтганимда кампир йўқ эди. Эртасига ҳам… ундан кейин ҳам… Бугун эса уни кўз юмганини эшитдим. Ҳеч кими йўқ экан. Кампирни маҳалла бош-қош бўлиб сўнгги манзилга кузатишибди. Қизиғи ва аламлиси, у шундай икки кўча нарида турар экан… Бугун тушимга кампир кирди. Ёшлик қиёфам эмиш, қўлимда бир сиқим писта, қочаётган эмишман, кампир эса менга қараб жилмаяр эмиш… Уйқу бузилди… Бир сиқим писта азоби қийнамоқда...

.. Самаджон уйланди. Ёш оила тинч ва тотув яшай бошлади. Кунлар кетидан кунлар, ойлар кетидан ойлар ўтди. Эрининг топиш-тутиши яхши, ҳамма нарса етарли эди. Бироқ оила фариштаси – Озодахонда негадир ялқовлик касали бошланди. Кечки овқатдан сўнг кўпинча идиш-товоқ ювилмай, уй супуриб-сидирилмай қолар эди. Самаджон аввалига ўзини билиб-билмасликка олди. Балки вақт ўтиб, яхши бўлар, деб ўйлади. Йўқ, қараса, уй юмушларига бундай муносабат хонадон бекасининг кундалик одатига айланди. Хонадондан гўё файз, барака кетгандек эди.
Оила бошлиғининг боши қотди. Нима қилмоқ керак? Шундай антиқа бир тадбир ўйлаб топиш керакки…
Самаджон эртасига эълонлари кўп газеталарни сотиб олди. Ўзи ҳам уларга эълон ёзиб юборди.
Кунлар шу зайлда ўта бошлади. Кечқурунлари эр-хотин ишдан келганларидан сўнг телефон қўнғироқларининг овози тинмас эди. Қўнғироқ қилаётганлар турли саволлар билан қизиқишарди. Мана, яна қўнғироқ. Озодахон асабий ҳолда бориб гўшакни кўтарди. «Қанақа эълон? Йўқ, сиз янглишиб тушдингиз. Нима?… Ҳа, мана шу манзил… Қайси газетадаги эълонни айтаяпсиз, ўзи?»
Озодахон телефон столидаги бир даста газетага қараб, ундан тегишли эълонни топди. Унда шундай сатрлар бор эди: «Уй юмушларини бажариш учун хонадон бекаси таклиф этилади. Мурожаат учун телефон…»
Шу пайт яна телефон жиринглаб қолди. Озодахон ҳар галгидек, телефон гўшагини кўтараркан, босиқ, лекин ишончли овозда деди: «Йўқ, бу хонадоннинг бекаси бор. Илтимос, бошқа безовта қилманг!..»
Самаджон бу пайтда ойнаи жаҳондан берилаётган концертни томоша қилар, бўлиб ўтаётган гап-сўзларни эса гўё «эшитмас» эди.
Эртасигаёқ оилада муҳит ўзгарди: ҳамма нарса жой-жойида, идишлар ювилган, хоналар ораста. Хонадонга яна аввалгидек файз кирди.
Байт: Эй, дил! Масрурлик бахш этар нима, инсонга? Тинчлик ва аҳиллик ҳаловат жонга.

Обиддин МАҲМУДОВ

@Barno_Otinoyimiz🌹
МЎМИНА АЁЛ

Ростгўйлик-лабининг бўёғи,
Иффатдир сочларин тароғи,

Кўзларин сурмаси ҳаёдан,
Қалбининг пардози вафодан
.
Сабрдан ясалган зираги,
Номусдан бичилган кўйлаги,

Ҳислари соф, тиниқ, имондан,
Қўлларин ҳиноси-эҳсондан.

Намоздир умрининг-пардози,
Қуръондан созланар овози.

Узуги эзгулик,сафодан,
Рўмоли ор деган матодан.

У хушрўй, юзлари ҳилолдир,
Мўмина,муслима  аёлдир.

Хуршид Kарим
Barno Otinoyimiz🌸
МЎМИНА АЁЛ Ростгўйлик-лабининг бўёғи, Иффатдир сочларин тароғи, Кўзларин сурмаси ҳаёдан, Қалбининг пардози вафодан . Сабрдан ясалган зираги, Номусдан бичилган кўйлаги, Ҳислари соф, тиниқ, имондан, Қўлларин ҳиноси-эҳсондан. Намоздир умрининг-пардози…
✍🏼 Албатта Ўқинг афсусланмайсиз....!

Қозининг ёнига бир аёл келиб дебди: - Бундан икки йил аввал эрим иккаламизга никох уқиган эдингиз. Хозир эса бизни ажратишингизни сурайман. Мен у билан ортиқ бундай яшашни хохламайман – Ажрашишингга бирон сабаб борми? деб сурабди қози. Аёл шундай дебди - Хамманинг эри уйига уз вақтида келади, мени эрим эса хар доим кеч қолади. Мана шу сабаб уйда хар куни жанжал. Қози хайрон бўлиб дебди: - Сабаби шу холосми? - Ха, шу. Менга эътиборсиз эр билан яшай олмайман деб жавоб берибди аёл. - Ажратишга ажратиб юборавераман лекин битта шарт билан. Хозирни узида уйингга боргинда менга катта нон пишириб кел. Шуни билиб қуйки нонни масаллиқларини уйингдан ишлатмайсан. Туз, ун, сув, тухумни туртта қўшни аёллардан сура ва улардан нима сабабдан олаётганингни айтгин дебди қози. Аёл уйга келиб ишга киришибди ва қўшни аёлга чиқибди: - Қушнижон, менга бир пақир сув бериб туринг. - Қушни сув йўқми уйингизда? Ахир эрингиз қудуқ қазиб қуйганку менга ухшаб булоқдан сув ташламайсизку? - Сув бор, мен қозини олдига эримдан арз қилиб борган эдим, қози шундай деди дейиши билан қўшни аёл уз дийдиёсини бошлаб юборибди. — Эх, агар сен мени эримни қанақалигини билганингда эди! Неча йилдан бери жаврайман битта қудуқ қазиб бермайди. Сув тугаган қўшни қанча чақирим юриб булоққа боришим керак. Аёл бошқа қўшнисига туз сураб чиқибди. - Тузингиз тугаб қолдими қўшнижон? - Уйимда туз боркуя, деб унга булган воқеани тушунтирибди гапини тугатмасдан қўшни аёл эридан арз қилиб кетибди. - Эх, агар мени эримни қанақалигини билсанг эди. – Рузғорга керакли нарсаларни уз вақтида олиб келмайди. Аёл у ердан хам зурға қочиб бошқа қўшнига чиқибди. - Қўшнижон, бир дона тухум бериб туринг. - Вой қўшнижон товуқларингиз куп эдику тухум тугмаяпдими? - Тухум бор, товуқларим кунда тухум беришаяпти лекин деб унга хам тушунтирибди. Аёл қайси бир қўшнисига чиқмасин хаммаси эридан шикоят қилаверибди. Аёл каттакон нон пишириб қозининг ёнига борибди ва нонни бериб шундай дебди. - Рахмат сизга қози жаноблари бу нонни оилангиз билан бахам куринг аммо эрим билан зинхор ажраштирманг. - Нега? Нима учун қизим? Нега ажрашмайман деяпсан бирон нима булдими? сурабди қози. - Хурматли қози менинг эрим хаммадан хам яхши экан. Менга жуда эътиборли бўлгани учун, мени яхши кургани учун қийналмасин деб хамма шароитларни яратиб берган экан. Мен ожизани кузини очдингиз деган экан.....!!!


@Barno_Otinoyimiz🌹
Kulsang go'yo kulganday dunyo.
Yorishadi konglimda ziyo.
Korinsangu boqsang bir qiyo.
Sensizlikni yomon koraman.

Qosh ostidan qarasang kulib.
Bergim kelar ko'ksimni yulib.
Sog'inaman yoningda turib.
Sensizlikni yomon koraman.

Yuragimda o'chmas bir tilak.
Shutilak bor urmoqda yurak.
Jonim,menga kereksan kerak.
Sensizlikni yomon koraman..!
ГЎЗАЛЛАРИМ ПАЗАНДАЛАРИМ

🥹Ишончли рецепт қидириб чарчадингизми?🥹
🥰Шошманг сизга энг ишончи рецептлар каналини айтаман🥰
👇Пастдаги тугмаларда ўзизга керагини босинг ва қўшилиб олинг
🤗Шунчаки раҳмат айтсангиз кифоя


👉 https://t.me/+D9RxF05D5Ls0NjQy
👉
https://t.me/+D9RxF05D5Ls0NjQy

Айтгандай
тикувчиликка қизиқувчилар учун зўр канал бор мана👇👇👇
👉Тикувчилик сирлари👈
УЙИНГИЗГА ЕТҚАЗИБ БЕРАМИЗ
😍

🔊ТАВАРЛАР СКИДКАДА УЛГИРИБ ҚОЛИЛАР❗️
😍ОШХОНА БУЮМЛАРИ ОПТОМ НАРХДА ЭНГ АСОСИЙСИ 1ДОНА ЗАКАЗ ҚИЛСАНГИЗ ҲАМ ОПТОМ НАРҲДА ОЛАСИЗ . КАНАЛГА УЛАНИНГ ЖУДА КЎП СИЗ ХОХЛАГАН НАРСАЛАР😍👏👍

Уйингиздан чиқмай туриб бизга заказ беринг ва бир кунга қолмай қулингизда бўлади.

ТУРКИЯ, ДУБАЙ, ЭРОН,ХИТОЙ ТАВАРЛАРИ ФАҚАТ БИЗДА😍

НАЛИЧИДА ХАММА ТАВАР БОР❗️

Заказлар буйича👇
T.me/ROYAL_JIHOZLAR

+998884981010

КАНАЛГА ЎЛАНИНГ
👇
https://t.me/+PSupvsKQ33AzMmRi
https://t.me/+PSupvsKQ33AzMmRi
https://t.me/+PSupvsKQ33AzMmRi