Barhayot Meliyev
168 subscribers
2.95K photos
297 videos
1 file
620 links
Toshkent viloyati Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim o’zgarishi boshqarmasi boshlig’i Barhayot Meliyevning telegramdagi rasmiy sahifasi
Download Telegram
#қутлов

Ҳурматли юртдошлар, вилоятимиз аҳли! Азиз ҳамкасблар!

🌙Мана, юртимизга баҳорнинг узоқ кутилган қуёшли кунлари билан ҳамнафас ҳолда моҳи Рамазон ойи ҳам кириб келди.

✴️ Барчага бирдай саодатлар, эзгуликлар олиб келувчи бу қутлуғ айём бир қанча хусусиятлари билан ҳам элда азиз саналади.
Бунда эҳтиёжманд, бемор кишиларга ёрдам қўли узатилиб, уларни қийнаётган мушкулотлари осон қилинади.
Маҳалла-кўйдаги ёши улуғ нуронийларнинг ҳолидан хабар олиниб, халқимизга хос меҳр-мурувват, одамийлик, ўзаро ҳурмат, эътибор, оқибат каби инсонни безаб турувчи энг покиза ришталар янада мустаҳкамланади. Шунингдек, бир-бирининг кўнглини бехосдан оғритиб қўйиб, муросага кела олмай юрган қанчадан-қанча инсонларнинг қалбидаги аразлар унутилиб, хафагарликлар йўқолади.

❇️Илоҳим, муборак Рамазон ойида қилган барча эзгу ниятларимиз ижобат бўлиб, юртимиздан тинчлик, файз, қут-барака аримасин!

✴️Рамазон ойи барчангиз учун кўпдан-кўп яхшиликлар келтирсин, азизларим!

Барҳаёт Мелиев,
Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари
#қутлов
#эътироф

27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни

Бугун шиддат билан ривожланаётган ахборотлар асридаги янгиликлардаги тезкорлик, таҳлиллардаги холислик, чуқур мушоҳада буларнинг барчасида сўз юки, масъулияти мужассам бўлган.
Ҳар куни мана шундай шарафли вазифани бажариб келаётган соҳа ходимлари борки, уларсиз жамиятни тасаввур қилиб қийин. Шубҳасиз бу касб эгалари оммавий ахборот воситалари ходимларидир!

Ҳурматли журналистлар, матбуот ва оммавий ахборот воситалари фидойилари!

❇️ Барчангизни 27-июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан табриклайман.

🔎Шарафли меҳнатингиз, ҳақиқатни сўзлашдаги жасоратингиз ва яхшиликни кенг ёйишдаги жўшқин иштиёқингиз ҳеч қачон сўнмасин. Эл-юрт саодати йўлида хизмат қилишдек буюк мақсадларингиз йўлида асло чарчаманг!
Қаламингиз ҳамиша ўткир, ижод йўлингиз мунаввар бўлаверсин!

Касб байрамингиз муборак бўлсин,азизлар!

Чексиз ҳурмат билан,

Барҳаёт Мелиев
Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари

t.me/Barhayot_Meliev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#қутлов

Халқимиз осойишталиги ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини оширишда бугун Ички ишлар органлари ҳодимларининг шарафли ва машаққатли хизматлари беқиёс.

Бу жиҳатдан улар ҳуқуқ-тартибот идоралари орасида халқимизга энг яқин бўлган тузилмадир.

Бугун касб байрамларини нишонлаётган заҳматкаш ва матонатли соҳа вакилларини чин дилдан, самимий қутлаймиз!

📱 Instagram | 📱 Twitter | 📱 Facebook | ✉️ Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM