Barhayot Meliyev
146 subscribers
1.99K photos
195 videos
1 file
470 links
Toshkent viloyati Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim o’zgarishi boshqarmasi boshlig’i Barhayot Meliyevning telegramdagi rasmiy sahifasi
Download Telegram
Forwarded from ТOSHKENT VILOYATI
#диққат_янгилик
#Оҳангарон_шаҳри

БСК томонидан темир эшиклар ишлаб чиқариш фаолияти йўлга қўйилди

❇️ Оҳангарон шаҳридаги 30 та кўп қаватли уйларга хизмат қилиб келаётган «Сардорбек Сарварбек келажак қурилиш» бошқарув сервис компанияси қошида темир эшиклар ишлаб чикариш фаолияти йўлга қўйилди.
🔎Маълумот ўрнида, вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида темир эшикларга бўлган зарурат юқорилиги боис бу эзгу ишга қўл урилди.
Бугун бошқарув сервис компаниялари томонидан кўп қаватли уйларга техник хизмат кўрсатишдан ташқари, бир қатор замонавий хизмат турлари ҳам амалга оширилаяпти.
Энг асосийси, бу эзгу иш йўлга қўйилиши замирида 3 нафар ишсиз фуқаронинг бандлиги таъминланди.
✴️ Маҳоратли усталар томонидан ясалган темир эшиклар шартнома асосида буюртмага тайёрланади.

Қувонарлиси, бу факт Тошкент вилоятида уй-жой коммунал соҳаси иқтисодиёт драйвери бўлиб ҳам хизмат қилаётганлигига яна бир яққол мисолдир!
Ушбу цехда ишлаб чиқарилган илк темир эшиклар Бўстонлиқ тумани таъмирлаш жараёнлари жадал давом этаётган «Товоқсой» МФЙдаги 2 та уйларга етказиб берилади.
P.S. Яна бир аҳамиятли жиҳати шундаки, кўп қаватли уйлар таъмири учун учун зарур бўлган маҳсулот шу жойнинг ўзидаёқ ишлаб чиқарилиб, маҳаллийлаштирилаяпти. Бунда
энг катта ютуқ- вақт сарфи ва маблағ тежалишига эришилади.

✴️Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати
Forwarded from ТOSHKENT VILOYATI
#диққат_янгилик
#қулайлик

МУАММОГА ЭНГ ЗАМОНАВИЙ ЕЧИМ

🔎Янгийўл шаҳар «Янгиобод» МФЙ ҳудудидаги 12 та янги бунёд этилган кўп қаватли уйларга ҳудуддаги "STROY EVERSET MASTER" бошқарув сервис компанияси томонидан ичимлик сувини сифатини яхшилаш мақсадида сув тозаловчи янги аппаратлар ўрнатилди.

✴️ Мазкур кўп қаватли уйларда яшовчи фуқаролардан ичимлик суви сифати бўйича эътирозлар келиб тушаётган эди.
Қисқа вақт ичида ушбу муаммога замонавий ечим сифатида ушбу уйлар аҳолиси учун сув тозаловчи аппаратлардан фойдаланиш режаси ишлаб чиқилиб, бу борадаги ишлар босқичма-босқич тизимли йўлга қўйилмоқда.

❇️ Маълумот учун, "STROY EVEREST MASTER" бошқарув сервис компанияси ҳудуддаги «Янгиобод», «Фаровон» ҳамда «Олтинобод» МФЙлардаги жойлашган жами 46 та кўп қаватли уйларга техник хизмат кўрсатиб келмоқда.

Айни кунларда «Янгиобод» МФЙдаги 16, 18, ва 19-сон кўп қаватли уйларнинг кириш йўлаги ёнига тажриба тариқасида ана шундай қулай сув тозалаш мосламалари ўрнатилди.

Аҳамиятлиси, маҳалла аҳли БСК томонидан яратилган бу каби қулайликлардан мамнун эканликларини изҳор этишмоқда.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати