Barhayot Meliyev
206 subscribers
3.16K photos
311 videos
2 files
648 links
Toshkent viloyati Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim o’zgarishi boshqarmasi boshlig’i Barhayot Meliyevning telegramdagi rasmiy sahifasi
Download Telegram
Forwarded from ТOSHKENT VILOYATI
#Онлайн
«Раҳбарлар ҳар жиҳатдан ходимларга намуна бўлиши керак»

🔎Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Шерзод Ҳидоятов, вилоят ҳокими ўринбосари Барҳаёт Мелиев ҳамда Ангрен шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Нуритдин Абдураҳимовлар кўчат экиш жараёнида.
#Онлайн
Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари Барҳаёт Мелиев айни дамларда Навоий вилоятида бўлиб турибди.

Б.Мелиев Навоий шаҳридаги бошқарув сервис компаниялари фаолиятига оид амалий семинарда қатнашиб, Навоий шаҳридаги энг намунали бошқарув сервис компанияларидан бири «Ҳумо-Зилола барҳаёт» БСКда яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.
Бошқарув сервис компаниясининг иш услуби, ундаги кўп қаватли уйлар аҳолиси учун кўрсатилаётган хизмат турларини кўздан кечирди.

t.me/Barhayot_Meliev
#айнидам
#онлайн

⚡️⚡️⚡️Айни дамда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев тадбиркор ва экспортёр корхона раҳбарлари билан навбатдаги очиқ мулоқотини ўтказмоқда.

Аввало, ўтган қабул жараёнларида вилоятнинг бизнес муҳитини юксалтириш, тадбиркорлик салоҳиятини янада ошириш, экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш, улар фаолиятида юзага келаётган муаммоларни бевосита ўрганиш ва амалий кўмак бериш мақсадида бир қатор масалалар ўртага ташланиб, инвестиция, солиқ, банк соҳасида юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш юзасидан муддати талаб қилинган мурожаатлар натижаси юзасидан соҳа вакилларининг ҳисоботи тингланди.

Жумладан, тадбиркорлик соҳасида 103 та мурожаат келиб тушган бўлса, шундан 44 таси шу ернинг ўзида ҳал этилган эди. Шунингдек, бир ҳафта давомида 4 таси бартараф этилиб, 3 таси рад этилган. 51 та масала ўрганиш жараёнларида эканлиги қайд этилди.

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#онлайн

⚡️Айни дамда Бўка тумани "Бўстон" маҳалласида Бўка, Бекобод, Пискент туманлари, Бекобод шаҳар аҳолиси учун оммавий сайёр қабул ўтказилмоқда.

📌Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, Судьялар Олий кенгаши, Олий суд, Бош прокуратура, Соғлиқни сақлаш, Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш, Қурилиш, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, Халқ таълими вазирликлари, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Марказий банк каби республиканинг 20 дан ортиқ ташкилотлари мутасаддилари ҳамда мазкур соҳаларга вилоят, туман миқёсидаги масъуллар томонидан фуқароларни қийнаётган муаммо ва масалалар ўрганилиб, ечим изланмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok