#коммуналчи_кундалиги
#раҳбар_нигоҳи
🎤🎥Бугун соат сайин шиддат билан ривожланиб бораётган ахборотлар асри давлат хизматчисининг олдига ҳар куни янгиликка интилиш, фуқароларни қийнаб келаётган масалаларга муносиб ечим топишда тизимли ишларни йўлга қўйишни тақозо этмоқда.
🔎Ҳар қандай раҳбар-энг аввало давлат хизматчиси саналади.
❇️Раҳбарнинг ўз соҳаси кесимида аҳолига муносиб шарт-шароитлар, қулайликлар яратиш йўлида амалга ошираётган озми-кўпми саъй-ҳаракатлари, интилишлари, олиб бораётган амалий ишлари унинг дунёқарашини, жамиятдаги ўрни, тафаккур доираси қанчалик кенг эканлигини ифодалаб бериши бор гап.
📝Шундай экан, очиқлик ва шаффофлик тамойиллари асосида ОАВлар ҳамда жамоатчилик олдида очиқ бўлиш бугунги куннинг энг муҳим талабига айланган.
👨💻Ижтимоий тармоқларда ўз расмий саҳифаларимни юритишга аҳд қилдим.
Телеграмм саҳифамда вилоят коммунал соҳасининг барча тармоқларини ўз ичига олган йўналишлар бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар, келгусидаги режаларим хусусида сўз боради.
📣Шунингдек, телеграмм каналим орқали Тошкент вилоятида коммунал соҳада амалга оширилаётган ишлар, соҳада жорий этилаётган янгиликлар ҳамда ҳудудларга хизмат сафарларим давомида олган таассуротларим хусусида маълумотларга ҳам эга бўласиз.
📘Бундан ташқари, ушбу расмий саҳифам орқали шу юртнинг эркин бир фарзанди сифатида мамлакат ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий ҳаёти ва шунга ўхшаш мавзулардаги воқеа-ҳодисалар юзасидан билдирган шахсий фикр-мулоҳазаларимдан ҳам бохабар бўлишингиз мумкин.
✍Канални кузатиб боринг👇👇
https://t.me/Barhayot_Meliev

Telegram
Barhayot Meliyev
Toshkent viloyati Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim o’zgarishi boshqarmasi boshlig’i Barhayot Meliyevning telegramdagi rasmiy sahifasi
#мулоҳазаларим
#коммуналчи_кундалиги
Бугун хизмат тақозоси билан вилоятимизнинг энг олис, чекка ҳудудларидан бири Бекобод шаҳрида бўлдим.
Мазкур ҳудуддаги ўзимга бириктирилган «Обод турмуш» МФЙда истиқомат қилаётган аҳоли вакиллари билан мулоқот қилдим. Очиқ юзли оддий одамлар билан суҳбатлаша туриб, уларнинг бугунги ўй-хаёллари, муаммолари билан танишдим.
🔎Мулоқотим давомида одамларни қийнаётган масалаларни бирма-бир таҳлил қилиб, имкон борича уларга тўғри ечим топишга ҳаракат қилдим.
Тўғри, бугун коммунал соҳада ҳал этилиши лозим бўлган масалалар кўп. Уларни ҳал этишнинг энг осон ва мақбул йўли-бевосита ҳудудга чиқиб, ундаги камчилик ва муаммоларни бирма-бир кўздан кечириш орқали муносиб ечим топиш.
«Обод турмуш» МФЙ ҳудуди шаҳар 3-сектор ҳудудига қарашли бўлганлиги боис, хизмат сафарим давомида туман сектор раҳбарлари, маҳалла масъуллари ҳамроҳлик қилишди.
Улар билан ҳамкорликда хонадонлардаги шарт-шароитлар билан танишдим.
«Обод турмуш»маҳалласида 40 та кўп қаватли уйларда 800 та хонадонлар мавжуд.
Шунингдек, ҳудудда 832 та якка тартибли хонадонлар халқ тили билан айтганда «ҳовли уйлар» бор.
✴️Ўрганишларим давомида билдимки, « Обод турмуш» маҳалла идорасида ичимлик суви тизими ва канализация тармоғи фаолияти йўлга қўйилмаган экан.
Бу муаммони қисқа фурсатларда бартараф этиш бўйича вилоят сув таъминоти масъулларига топшириқ ва кўрсатмалар бердим.
Ҳар бир маҳалла идораси- шу маҳалланинг юзи саналади.
Ундаги фуқароларнинг ҳеч бири шу ҳудудга бегона эмас. Улар энг яхши қувончли кунлари ёки синовли кунларини шу маҳалла масъуллари, фаоллари билан шу идорада ҳамнафас ҳолда ўтказишади. Шу боис, бу даргоҳда аҳоли қулайлиги учун барча шароитлар мавжуд бўлиши керак.
🔎Яна бир гап. Маҳалладаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд фуқароларнинг яшаш шароитини ўрганиш мақсадида кўп қаватли уйлар жойлашган хонадонларга ҳам кириб бордим.
Ўрганишларим мобайнида «Обод турмуш» МФЙ 80-даҳа 13-кўп қаватли уйда истиқомат қилаётган Краснова Татьянанинг хонадони таъмирталаб аҳволга келиб қолганлигига гувоҳ бўлдим.
Ушбу 15-хонадон соҳибаси чин етим бўлиб, боқувчиси йўқ эҳтиёжманд бўлганлиги боис, маҳалланинг «Темир дафтари» да рўйхатга олинган экан.
Шаҳар уй-жой коммунал бўлими мутасаддиларига бу аёлнинг мушкулини осон қилиб, яшаб турган хонадонини жорий таъмирлаб беришлари бўйича топшириқлар бердим.
❇️Шунингдек, бугун маҳаллада истиқомат қилаётган аҳоли вакилларининг фарзандлари ўз вақтларини мазмунли ўтказишлари учун мўъжазгина спорт майдончасини бунёд этиш бўйича тегишли мутасаддиларга аниқ кўрсатма ва вазифалар бердим.
🏃♂🏃♀Маҳалла болаларининг ўз хонадонларидан чиқмай ижтимоий тармоқларда турли гаджетлар билан беҳуда вақт ўтказганларидан кўра, жамоа бўлиб, янги бунёд этиладиган майдонда футбол, волейбол ва шу каби спорт ўйинлари ташкил қилганлари яхши, менимча.
✍ Хулосаларим.
Бекобод шаҳрига ташрифим чоғида бир нарсага яна бир бор амин бўлдим.
Энди бу «Обод турмуш» маҳалласи, ундаги самимий ва очиқюзли одамлар менга ҳам бегона эмас.
Насиб этса, бундан кейин ҳам ундаги ҳал этилиши лозим бўлган камчиликлар, коммунал соҳага оид барча муаммоларни босқичма-босқич бартараф этиш йўлида бор куч ва имкониятимни ишга соламан.
t.me/Barhayot_Meliev