Barhayot Meliyev
173 subscribers
3.05K photos
306 videos
1 file
637 links
Toshkent viloyati Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim o’zgarishi boshqarmasi boshlig’i Barhayot Meliyevning telegramdagi rasmiy sahifasi
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#жамият

❗️Қачон "еган сомсамизнинг пули"ни вақтида тўлашни ўрганамиз?

Тошкент вилоятида “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ ходимлари томонидан дебитор қарздорликни қисқартиришга қаратилган рейд тадбирлари ташкил этилди.

Ажабланарлиси, айрим фуқаролар ишлатган сувининг ҳақини вақтида тўламагани етмагандай, мисоли уларни қарздор қилиб қўйгандек ходимларга қўпол муносабатда бўлиб, "ширин" сўзлари билан сийлашмоқда ҳам.

Ҳозирда ҳудудлар кесимида сувдан қарздорлик миқдори миллиардларни "уриб қўйишган". Бу ҳақда "Тошкент ҳақиқати" газетасида ҳам мақола тайёрланганди.

Туман ва шаҳарлар кесимида энг кўп қарздорлиги мавжуд ҳудудлар:

Ангрен шаҳри – 10 млрд. 486 млн. сўм,

Қибрай тумани – 15 млрд. 548 млн. сўм,

Тошкент тумани – 8 млрд. 772 млн. сўм,

Зангиота тумани – 6 млрд. 363 млн. сўм,

Янгийўл тумани – 8 млрд. 617 млн. сўм,

Бўстонлиқ тумани – 7 млрд. 180 млн. сўм.

Водопроводимиздан бир муддат сув келмаса нолишни биламиз. Лекин тўловини-чи?

@haqiqatonline_24