❗️Бугун иш куни бир соатга қисқаради, ойлик эса байрамдан олдин тўланиши керак
Бугун — 30 сентябрь, 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафаси бўлгани учун ходимлар одатдагидан камида бир соат кам ишлайди.
☑️ Меҳнат кодексининг 187-моддасига кўра, ишланмайдиган байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг ёки сменанинг давомийлиги барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади. Демак, бугун одатий иш вақтидан бир соат эртароқ ишни якунлашга қонунан ҳақлисиз.
☑️ Шунингдек, ойлик тўлаш санаси 1 октябрга тўғри келадиган ходимларга иш ҳақи байрамдан олдин берилиши керак. Меҳнат кодексининг 253-моддасига асосан, иш ҳақи тўланадиган кун дам олиш ёки ишланмайдиган байрам кунига тўғри келса, иш ҳақи ушбу кун арафасида тўланади.
☑️ Агар иш ҳақи белгиланган муддатда тўланмаса, Меҳнат кодексининг 333-моддасига мувофиқ, иш берувчи ходимга кечиктирилган ҳар бир кун учун пулли компенсация тўлаши шарт.
👆 Компенсация кечиктирилган ҳар бир кун учун Марказий банкнинг шу пайтдаги асосий ставкасининг 10 фоизи миқдоридан кам бўлмаслиги керак.
👍 Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ UzAuto Motors Cobalt учун 10 млн сўм, Damas учун 15 млн сўмлик чегирмани қайта эълон қилди
UzAuto Motors 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Chevrolet Cobalt Style ва Damas автомобиллари учун чегирмалар дастурини қайта йўлга қўйди.
☑️ Chevrolet Cobalt Style учун 10 млн сўм чегирма берилади ва автомобиль нархи 156,1 млн сўмдан 146,1 млн сўмга тушади.
☑️ Damas учун эса 15 млн сўм чегирма белгиланган ва уни 96,932 млн сўм ўрнига 81,932 млн сўмга харид қилиш мумкин.
Муҳим жиҳати, махсус акция автомобиль учун 100 фоиз тўлов амалга оширилганда амал қилади. Тижорат банклари орқали амалга оширилган автокредитларда ушбу чегирмалар татбиқ этилмайди.
👍 Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
UzAuto Motors 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Chevrolet Cobalt Style ва Damas автомобиллари учун чегирмалар дастурини қайта йўлга қўйди.
☑️ Chevrolet Cobalt Style учун 10 млн сўм чегирма берилади ва автомобиль нархи 156,1 млн сўмдан 146,1 млн сўмга тушади.
☑️ Damas учун эса 15 млн сўм чегирма белгиланган ва уни 96,932 млн сўм ўрнига 81,932 млн сўмга харид қилиш мумкин.
Муҳим жиҳати, махсус акция автомобиль учун 100 фоиз тўлов амалга оширилганда амал қилади. Тижорат банклари орқали амалга оширилган автокредитларда ушбу чегирмалар татбиқ этилмайди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Шимолий Америкадаги йирик молия институтларидан бири – BMO Bank (Bank of Montreal)да АҚШ долларидаги тўловларни амалга ошириш учун вакиллик ҳисобварағини очди.
Мазкур имконият “Трастбанк” ва Американинг “OWNY INC” компанияси ўртасида хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги Бош келишув билан тасдиқланган уч томонлама инновацион схеманинг жорий этилиши натижасида амалга оширилди.
Янги вакиллик ҳисобварағи банкнинг АҚШ долларидаги халқаро ҳисоб-китобларини оптималлаштириш, трансчегаравий тўловларни тез ва ишончли амалга ошириш ҳамда мижозлар учун халқаро тўлов имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.
BMO Financial Group (Bank of Montreal) 1817 йилдан буён фаолият юритиб келади ва Шимолий Америкадаги йирик молиявий гуруҳлардан бири ҳисобланади.
Маълумот учун, “Трастбанк” бугунги кунда Германиянинг Commerzbank AG, Австриянинг Raiffeisen Bank International, Хитойнинг Yinzhou Bank ва China Zheshang Bank, Қозоғистоннинг Halyk Bank каби хорижий банклари билан ҳам вакиллик алоқаларини йўлга қўйган.
👉 Батафсил.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бугун 30 сентябрь куни банклараро тўловларни қабул қилиш 21:00 гача узайтирилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ПРЕЗИДЕНТ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ БУГУНГИ УЧРАШУВДА БАНК ТИЗИМИГА ОИД ҚАТОР ЯНГИЛИКЛАРНИ ЭЪЛОН ҚИЛДИ — ПЕДАГОГЛАР ФАРЗАНДИГА ФОИЗСИЗ КРЕДИТ, ХУСУСИЙ МАКТАБЛАРГА 10 ФОИЗЛИ КРЕДИТ, 1,5 МЛРД СЎМГАЧА СУБСИДИЯ, ХУСУСИЙ ТЕХНИКУМЛАРГА ЯНГИ ИМТИЁЗЛАР БЕРИЛАДИ
Президент Шавкат Мирзиёев бугун “Янги Ўзбекистон” университетида ўқитувчи ва мураббийлар билан учрашди. Учрашувда таълим тизимига оид кўплаб ташаббуслар қаторида банк тизими ва молиявий қўллаб-қувватлаш механизмларига бевосита боғлиқ бир қатор янгиликлар ҳам эълон қилинди.
☑️ Камида 15 йиллик стажга эга педагогларнинг фарзандларига олийгоҳ контракти учун фоизсиз кредит ажратилади. Яъни, белгиланган талабга жавоб берадиган ўқитувчининг фарзанди олий таълим муассасасида контракт асосида ўқиса, контракт тўловини амалга ошириш учун фоиз тўламасдан кредит олиш имкониятига эга бўлади.
☑️ Ўқувчи ўрнига талаб юқори бўлган 52 та туманда хусусий мактаб ташкил этадиган тадбиркорларга 7 йил муддатга йиллик 10 фоизли имтиёзли кредит берилади. Бундан ташқари, хусусий мактабни очиш ва жиҳозлаш учун қилинган харажатларнинг 15 фоизигача қисми, бироқ 1,5 млрд сўмдан ошмаган миқдорда субсидия қилинади.
☑️ Барча туманлардаги бўш давлат бинолари хусусий мактаб очиш учун 10 йилга бепул ижарага берилади. Шунингдек, бундай мактабларнинг халқаро аккредитациядан ўтиш харажатларининг 50 фоизи давлат томонидан қопланади.
☑️ Фарзанди хусусий мактабда ўқийдиган ота-оналар учун солиқ солинмайдиган даромад чегараси 3 млн сўмдан 6 млн сўмга оширилади. Солиқ органларига тегишли тўловларни ҳар ой якунида автоматик қайтариб бериш тизимини йўлга қўйиш вазифаси белгиланди.
☑️ Келаси йил 1 январдан 2–3 ёшли фарзандини оилавий боғчага берган ишли оналарнинг бадал пули бюджет ҳисобидан қопланади.
☑️ Хусусий техникум ташкил этадиган тадбиркорларга солиқ имтиёзлари берилади ва ер нархи бўйича чегирмалар қўлланади. Келаси ўқув йилидан саноат, сервис ва инфратузилма каби иқтисодиёт учун муҳим йўналишларда кадр тайёрлайдиган хусусий техникумлардаги ўқувчиларнинг 50 фоизига давлат гранти ажратилади.
☑️ Хусусий техникумларга хориждан халқаро таълим дастури ёки франшиза олиб келиш харажатларининг 75 фоизи қоплаб берилади. Шунингдек, уларнинг ўқув лабораториялари ва жиҳозларини хориждан олиб кириши божхона тўловларидан озод қилинади.
☑️ Олий таълимда ҳам янги молиявий механизм жорий қилинади. Келаси йилдан 75 та олийгоҳда “корхона – олийгоҳ – мақсадли кадр” тизими ишга тушади, 2028 йилдан эса бу тартиб барча олийгоҳларда амал қилади. Иш берувчи ўзига керак бўлган мутахассисни тайёрлаш учун олийгоҳга буюртма беради ва номзод тестсиз, суҳбат асосида қабул қилинади.
☑️ Янги тизим доирасида талаба корхонага ишга қабул қилинса, унга тўланадиган иш ҳақининг 50 фоизини давлат қоплаб беради. Ўқишда ҳам, ишда ҳам яхши натижа кўрсатган талабалар иккинчи курсдан давлат грантига ўтказилади. Агар корхона олийгоҳ ёки талаба яшайдиган жойдан узоқда жойлашган бўлса, талабанинг ижара харажати ҳам қоплаб берилади.
☑️ Корхона томонидан талабага бириктирилган устоз ҳам моддий рағбатлантирилади. Унга олийгоҳ педагоглари ойлигига тенг миқдорда қўшимча ҳақ тўланади. Dual таълим тизимини энг яхши ташкил этган учта олийгоҳ ва уларнинг ҳамкор корхоналарига 1 млрд сўмдан 3 млрд сўмгача мукофот берилади. Олийгоҳга ажратилган мукофотнинг ярми ушбу тизимни йўлга қўйишга ҳисса қўшган педагогларни рағбатлантиришга сарфланади.
☑️ Дунёнинг энг кучли TOP-300 университетлари филиалларини Ўзбекистонга олиб келиш учун хусусий олийгоҳларга ҳам молиявий имтиёзлар берилади. Нуфузли хорижий университет франшизасини олиб келган хусусий олийгоҳларнинг лаборатория ва жиҳозларга сарфлаган маблағи, шунингдек, бренд учун тўловининг 50 фоизигача қисми қоплаб берилади.
☑️ Бундай хусусий олийгоҳларнинг кампус қуриш харажатларининг 30 фоизигача қисми компенсация қилинади. Шунингдек, сармоянинг қайтишини таъминлашга хизмат қиладиган давлат гранти ўринлари ажратилади. Бунда муҳандислик, қишлоқ ва сув хўжалиги, энергетика, сунъий интеллект ҳамда тиббиёт каби иқтисодиёт учун муҳим йўналишларга устуворлик берилади.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бахтимга бор бўлинг азиз Устозим!
Aзиз Устозим, илм йўлидаги шижоатингиз, метин иродангиз, тоғдек сабрингиз, билим уммонидаги сабоғингиз доимо сарбаланд бўлсин! Сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик, тинчлик ва фаровон ҳаёт ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!
Касб байрамингиз муборак бўлсин ҳурматли устоз!
👍 Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
Aзиз Устозим, илм йўлидаги шижоатингиз, метин иродангиз, тоғдек сабрингиз, билим уммонидаги сабоғингиз доимо сарбаланд бўлсин! Сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик, тинчлик ва фаровон ҳаёт ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!
Қуёшдек йўлларим ёритгувчимсиз,
Илм, зиё нурларин таратгувчисиз,
Буюкларнинг буюги аслида Сиз!
Бизларга бахш этган баҳор-у, ёзин,
Бахтимга бор бўлинг азиз Устозим.Касб байрамингиз муборак бўлсин ҳурматли устоз!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўқитувчиларга қонунчиликда қандай имтиёзлар берилган ва улар нималардан фойдаланиши мумкин?
1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан педагоглар учун қонунчиликда белгиланган айрим имтиёз ва кафолатларни бир жойга жамладик.
☑️ Педагоглар бепул тиббий кўрикдан ўтади. «Педагогнинг мақоми тўғрисида»ги ЎРҚ-901-сон Қонунга кўра, давлат мактабгача, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотлари ҳамда бошқа ташкилотларда бевосита болаларга таълим ва тарбия бериш билан банд педагоглар давлат соғлиқни сақлаш муассасаларида мажбурий тиббий кўрикдан бепул ўтказилади. Қонун билан танишиш
☑️ Ўқитувчиларга 56 кунгача узайтирилган меҳнат таътили берилади. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 26 июндаги 263-сон қарори билан педагог ходимлар учун йиллик узайтирилган меҳнат таътили белгиланган. Лавозим ва таълим ташкилоти турига қараб таътил 27, 42 ёки 56 календарь кунни ташкил этади, жумладан қатор ўқитувчи лавозимлари учун 56 кунлик таътил назарда тутилган. Қарор билан танишиш
☑️ Педагоглар ҳафтасига кўпи билан 36 соат ишлайди. Меҳнат кодексининг 184-моддасига мувофиқ, иши юқори даражадаги руҳий, ақлий ва асабий зўриқиш билан боғлиқ педагоглар учун иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига кўпи билан 36 соат қилиб белгиланади. Меҳнат кодексидаги нормани кўриш
☑️ Мактабда яхши натижа кўрсатган педагоглар моддий рағбатлантирилади. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарорига мувофиқ, ўқув-тарбия жараёнига шахсий ҳисса қўшаётган, ташаббускор ва юқори касбий натижа кўрсатаётган педагогларга директор жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устама ва бошқа рағбатлантиришлар берилиши мумкин. Қарор билан танишиш
☑️ Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб ярим миллиард сўм олади. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 сентябрдаги 562-сон қарорига мувофиқ, танловнинг республика босқичида 1-ўринни эгаллаган мактабга 500 млн сўм, 2-ўринга 400 млн сўм, 3-ўринга эса 300 млн сўм ажратилади. Қарор билан танишиш
☑️ Ўқитувчи оғир касалликка чалинса моддий ёрдам олиши мумкин. Вазирлар Маҳкамасининг 823-сон қарори бўйича умумтаълим муассасаси ходимининг ўзи ёки яқин қариндоши оғир касалликка чалинганда моддий ёрдам кўрсатилади. Бир календарь йилида бериладиган бундай ёрдамнинг умумий миқдори ходимнинг лавозим маоши ёки ўқитувчининг тариф ставкасининг икки бараваридан ошмаслиги керак. Тартиб билан танишиш
☑️ Инклюзив синфларда ишлайдиган ўқитувчиларга 40 фоизгача устама берилади. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октябрдаги 638-сон қарорига мувофиқ, алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар сонига қараб устама 10, 20, 30 ёки 40 фоиз миқдорида белгиланади. Айрим махсус педагоглар ва ассистент-ўқитувчилар учун эса 50 фоизлик устама назарда тутилган. Қарор билан танишиш
☑️ Олис ҳудудга бошқа жойдан бориб ишлаётган педагогларга 50 фоизгача устама тўланади. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 471-сон қарорига кўра, махсус рўйхатдаги олис ҳудудларда бошқа ҳудуддан келиб ишлаётган педагогларга иш стажига қараб 10 фоиздан 50 фоизгача махсус устама белгиланади. 15 йилдан ортиқ ишлаганларга устама 50 фоизни ташкил этади. Қарор ва ҳудудлар рўйхатини кўриш
☑️ Республика фан олимпиадаси ғолибини тайёрлаган педагогнинг малака тоифаси бир поғона оширилади. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарори билан тасдиқланган тартибга кўра, республика миқёсидаги фан олимпиадалари ва кўрик-танловларда ғолиб чиққан ўқувчиларни тайёрлаган педагогларнинг малака тоифаси бир поғонага оширилади. Қарор билан танишиш
☑️ Тиббиёт соҳасидаги профессор-ўқитувчиларга қўшимча ҳақ тўланади. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 29 сентябрдаги 490-сон қарорига мувофиқ, клиникалар ва клиник база бўлган муассасаларда даволаш-ташхис ишларини бажарган кафедра мудирлари, профессор ва доцентларга лавозим маошининг 20 фоизи, ассистентларга эса 25 фоизи миқдорида қўшимча ҳақ белгиланган. Қарор билан танишиш
☑️ Педагогларнинг фарзандларига контракт учун 30 фоиз чегирма берилади. Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 17 сентябрдаги 501-сон қарорига мувофиқ, 2026/2027 ўқув йилидан давлат олий таълим ташкилотларининг бакалавриатида кундузги шаклда таҳсил олаётган педагог фарзандларининг базавий тўлов-контракт суммасига 30 фоиз чегирма қўлланади. Чегирма Давлат бюджети ҳисобидан қопланади. Қарор билан танишиш
☑️ Педагоглар айрим давлат хизматлари учун 50 фоиз кам тўлайди. Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 175-сон қарори билан давлат хизматларини тартибга солувчи қатор ҳужжатларга ўзгартириш киритилиб, меҳнат шартномаси асосида педагогик фаолият юритаётган шахслар учун тегишли давлат хизматларида белгиланган тўловнинг 50 фоизини тўлаш имтиёзи жорий қилинган. Қарор билан танишиш
☑️ Педагогнинг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш учун жавобгарлик бор. «Педагогнинг мақоми тўғрисида»ги ЎРҚ-901-сон Қонунга кўра, педагогни маъмурий тарзда меҳнатга мажбурлаш, унинг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш жавобгарликка сабаб бўлади. Бу бўйича Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 197⁵-моддаси қўлланади. Қонун билан танишиш

Ўқитувчилар йиллар давомида бизга вақт, билим ва сабрини бағишлаб келади. Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан ANORBANK ҳам улар учун махсус депозит тайёрлади. «Мураббий» — йиллик 22% ставкада, 3 ой муддатга, 1 000 000 сўмдан бошлаб. Фоизлар ҳар ой ҳисобланади.
Депозитни очиш учун ANORBANK офисига паспорт ва таълим соҳасида ишлашингизни тасдиқловчи ҳужжат билан мурожаат қилинг. Депозит кейинчалик иловада ҳам мавжуд бўлади.
Шунингдек, банк депозитлар қаторини янгилади:
• Фурсат — сўмда 21%
• Гавҳар — АҚШ долларида 6%
• Манфаат — АҚШ долларида 7%
• Юксак — АҚШ долларида 8%
Батафсил: ANORBANK сайти / 1290
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🌾 Қирилиб кетиш ёқасида: дон бозорида нима бўлмоқда?
📈 Жаҳон дон бозорида нархлар сентябрь ойи охиригача юқори даражада сақланиб қолиши кутилмоқда. Бироқ Ўзбекистонда дон маҳсулотлари тақчиллиги юзага келиши кутилмаяпти. Тафсилотлар билан Alpari бўлишмоқда.
💵 Жаҳон бозорида буғдой нархи бир бушель учун 7 доллардан юқори, бир ой ичида эса 9% га ошган.
⚙️ Бунга асосан икки омил таъсир қилмоқда:
🔹 Россия ва Украина ўртасида тинчлик ўрнатилишига бўлган умид;
🔹 Қора денгиз орқали дон етказиб беришдаги узилишлар. USDA 2026/27 мавсумида Россиядан экспорт ҳажми бўйича прогнозини 43 млн тоннага, Украина бўйича эса 12,5 млн тоннага туширди.
🇺🇿 Ўзбекистонда бу йил дон ҳосили ўртача кўрсаткичдан юқори бўлиши кутилмоқда — тахминан 9 млн тонна. Шундан 7,3 млн тонна буғдой ва 900 минг тонна маккажўхори бўлиши прогноз қилинган (FAO баҳоси).
📦 Шу билан бирга, импортга бўлган эҳтиёж сақланиб қолмоқда. 2026/27 хўжалик йилида хориждан буғдой ва ун импорт қилиш эҳтиёжи тахминан 4,2 млн тоннани ташкил этади. Юқори навли буғдой асосан 🇰🇿 Қозоғистондан харид қилинади.
🌽 Маккажўхори бозоридаги вазият эса буғдойга нисбатан кучлироқ: фьючерслар бир бушель учун 5,3 доллардан юқори даражада сақланмоқда, бир ой ичида ўсиш 15% дан ошди.
📊 USDAнинг сентябрь ойидаги ҳисоботида АҚШда маккажўхори ҳосилдорлиги прогнози бир акр учун 178,5 бушель, ишлаб чиқариш ҳажми 15,8 млрд бушель, якуний захиралар эса 1,567 млрд бушельгача қисқартирилди.
🌐 Украина экспортидаги узилишлар ва талабнинг Аргентинага йўналиши ўзгариши фонида сентябрь охиригача жаҳон бозорида нархларнинг пасайиши кутилмаяпти.
❓ Ўзбекистон учун асосий савол — «Дон етарлими?» эмас, балки «Импорт қилинадиган хомашё ва уни етказиб бериш қанчага тушади?»
⚠️ Асосий хавф эса логистика ва экспорт билан боғлиқ чекловларда қолмоқда.
💼 Дон бозоридаги ўзгаришларни кузатиб боринг ва Alpari билан бирга товарларга CFD орқали савдо қилинг. Alpari — 25 йилдан ортиқ вақтдан бери молия бозоридаги ишончли ҳамкорингиз.
Реклама

519_сон_қарор_—_Ишдан_бўшатилганларга_кафолатлар.pdf
1020.3 KB
⚡️Ишдан бўшатилгандан кейин уч ой ичида иш топа олмаган фуқароларга аввалги иш жойидан яна бир ойлик ўртача иш ҳақи тўланади
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 сентябрдаги 519-сон қарори билан меҳнат шартномаси айрим асосларга кўра бекор қилинган ходимларга ишдан бўшатилгандан кейин учинчи ой учун ўртача ойлик иш ҳақи тўланиши ҳамда муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартиби тасдиқланди.
☑️ Янги тартиб Меҳнат кодексининг 100–104-моддаларида назарда тутилган ҳолатларда, жумладан, иш берувчининг ташаббуси билан ташкилот тугатилиши, ходимлар сони ёки штати қисқартирилиши муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинган фуқароларга тааллуқли.
☑️ Ишдан бўшатилган фуқаро давлат хизматидан фойдаланиш учун меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан бошлаб 30 календарь кун ичида ЯИДХП орқали сўровнома тўлдириб, яшаш жойидаги маҳаллий меҳнат органига мурожаат қилиши керак.
☑️ Маҳаллий меҳнат органи мурожаат келиб тушганидан кейин 2 иш куни ичида фуқаронинг муддатидан олдин пенсия тайинланиши учун талаб этиладиган меҳнат стажи ва бошқа маълумотларини текширади. Шунингдек, фуқарога мақбул келадиган иш бўйича таклиф бериш чораларини кўради.
☑️ Фуқаро иш қидирувчи сифатида рўйхатга олинган кундан бошлаб 10 кун ичида маҳаллий меҳнат органига мақбул иш бўйича таклиф олиш учун бориши лозим.
☑️ Маҳаллий меҳнат органи иш қидирувчига мақбул келадиган иш топиш чораларини меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан бошлаб уч ой давомида кўради.
☑️ Агар шу уч ойлик даврда фуқарога мақбул иш топиб берилмаса, у ишсиз шахс деб эътироф этилади. Бу уч ойлик муддат ишдан бўшатилган кундан ҳисобланади.
☑️ Фуқаро ишсиз деб эътироф этилгандан кейин маҳаллий меҳнат органи 1 иш куни ичида учинчи ой учун аввалги иш жойидан ўртача ойлик иш ҳақи олиш ҳуқуқини берувчи тақдимномани расмийлаштиради ва Пенсия жамғармасига ЯИДХП орқали юборади.
☑️ Шу асосда ишдан бўшатилган ходимга учинчи ой учун ҳам аввалги иш жойидаги ўртача ойлик иш ҳақи миқдорида даромад кафолати таъминланади.
☑️ Бундан ташқари, фуқаронинг муддатидан олдин ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқи ҳам текширилади. Бунинг учун Пенсия жамғармаси меҳнат стажига оид маълумотларни «Ягона миллий меҳнат тизими», солиқ органлари ва бошқа ахборот тизимларидаги маълумотлар асосида ўрганади.
☑️ Муддатидан олдин ёшга доир пенсия меҳнат шартномаси бекор қилинган, ишсиз деб эътироф этилган ҳамда қонунчиликда белгиланган ёш ва меҳнат стажи талабларига жавоб берадиган шахсларга тайинланади. Хусусан, пенсия ёшига кўпи билан икки йил қолган, яъни эркаклар 58 ёшга, аёллар 53 ёшга етган ҳамда талаб этиладиган меҳнат стажига эга фуқаролар ушбу ҳуқуқдан фойдаланиши мумкин.
☑️ Муддатидан олдин пенсия тайинлаш ёки уни рад этиш тўғрисидаги қарор ҳақида фуқарога ЯИДХП орқали хабар берилади. Пенсия тайинланган тақдирда уни тўлаш ишсизлик нафақасини тўлаш тугатилгандан кейин амалга оширилади.
☝️Ушбу давлат хизматларидан фойдаланиш учун ҳеч қандай тўлов ундирилмайди.

Шерзод Салиев 1989 йил 1 октябрда Самарқанд вилоятида туғилган. У меҳнат фаолиятини 2010 йилда Асакабанкнинг инвестицион компанияси — Asaka Investmentда мутахассис сифатида бошлаган. Кейинчалик Асакабанкда бош мутахассис ва бўлим бошлиғи, Вазирлар Маҳкамасида эса банк тизимини ислоҳ қилиш, кредитлаш, макроиқтисодий таҳлил, молия-банк тизими ва давлат активларини бошқариш йўналишларида қатор масъул лавозимларда ишлаган.
Асакабанк Бошқаруви Раиси ўринбосари лавозимига тайинланишидан олдин Вазирлар Маҳкамаси Бош вазир котибиятининг Таҳлилий материалларни тайёрлаш хизмати бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
@Bankxabar жамоаси номидан Шерзод Икромовични таваллуд айёми билан самимий муборакбод этамиз! Унга мустаҳкам соғлиқ, оилавий хотиржамлик, масъулиятли фаолиятида янги ютуқлар ва улкан муваффақиятлар тилаймиз.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Банк 1996 йилда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳукуматлараро битим асосида ташкил этилган бўлиб, унинг асосий акциядори — Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки ҳисобланади.
Ўтган 30 йил давомида Азия-Инвест Банк икки мамлакат ўртасидаги молиявий-иқтисодий ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш ва банк хизматларини ривожлантиришда фаол иштирок этиб келмоқда.
Банк раҳбарияти, жамоаси ва барча мижозларини 30 йиллик юбилей билан табриклаймиз!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1 октябрдан ГПХ шартномаси бўйича ишловчиларнинг стажини ҳисоблашда янги тартиб амал қила бошлайди, аммо бир масалага аниқлик керак...
Президентнинг ПҚ-355-сон қарорига кўра, 2026 йил 1 октябрдан фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга шартномалар асосида фаолият юритаётган шахслар ўзини ўзи банд қилганлар учун белгиланган миқдорда ижтимоий солиқ тўласа, уларга бир йиллик иш стажи автоматик ҳисобланади. Ҳозирги миқдорда бу 440 минг сўм, яъни 1 БҲМни ташкил этади.
Бироқ Бакиро Telegram канали янги тартиб юзасидан ўринли саволни кўтарди. Амалдаги тартибда ҳам фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида ишловчи шахс учун буюртмачи белгиланган тартибда ижтимоий солиқ ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлаганда, унга пенсия стажи ҳисобланар эди.
Шу нуқтаи назардан, энди ГПХ шартномаси асосида ишловчи шахс бир йиллик стаж олиши учун қўшимча равишда 440 минг сўм ижтимоий солиқ тўлаши керакми, деган савол юзага келмоқда.
Бакиро каналида қайд этилганидек, буюртмачи бундай шахс учун аллақачон мажбурий тартибда ижтимоий солиқ тўлаётган бўлса, айни бир фаолият учун ижтимоий солиқ икки марта тўланиб қолмайдими, деган масала ҳам очиқ қолмоқда.
Шу боис, Пенсия жамғармасидан ПҚ-355-сон қарорнинг ушбу банди амалда қандай қўлланилиши ва 440 минг сўм ижтимоий солиқни ким, қайси ҳолатда тўлаши бўйича расмий тушунтириш бериши керак.

АҚШнинг Майами шаҳрида 28 сентябрдан 1 октябрга қадар жаҳон молия индустриясининг йирик тадбирларидан бири — SIBOS 2026 форуми бўлиб ўтмоқда. Унда дунёнинг етакчи банклари, трансмиллий корпорациялари ва технологик компанияларининг қарийб 10 минг нафар вакили иштирок этмоқда.
Форумда Asia Alliance Bank раҳбарияти бошчилигидаги делегация ҳам қатнашиб, банкнинг халқаро алоқаларини кенгайтириш ва мижозлар учун трансчегаравий ҳисоб-китоб имкониятларини яхшилашга қаратилган қатор музокараларни ўтказди. Учрашувлар натижасида банк бир вақтнинг ўзида бир нечта муҳим келишувларга эришди.
☑️ Германиянинг LBBW (Landesbank Baden-Württemberg) банки билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Келишув доирасида 7,5 млн евро маблағ жалб қилиниб, ушбу ресурслар Asia Alliance Bank мижозларининг ташқи савдо лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтирилади.
☑️ Австриянинг Raiffeisen Bank International AG банки билан АҚШ долларида вакиллик ҳисобварағини очиш бўйича келишувга эришилди. Бу банк мижозларининг халқаро транзакцияларини янада тезкор ва ишончли амалга ошириш имкониятларини кенгайтиради.
☑️ Беларуснинг Приорбанк банки билан Бош келишуви имзоланди. Ҳамкорлик ғазначилик ва молиявий операцияларни ривожлантириш учун янги имкониятлар яратади.
☑️ Шунингдек, Буюк Британиянинг йирик халқаро молиявий гуруҳларидан бири Standard Chartered Bank билан махфийлик тўғрисидаги битим — NDA имзоланди. Бу томонларга банклараро ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини батафсил муҳокама қилиш учун замин яратади.
SIBOS 2026 доирасида эришилган келишувлар Asia Alliance Bankнинг халқаро молия бозоридаги ҳамкорлар доирасини кенгайтириб, Ўзбекистон бизнеси учун янги молиялаштириш ва халқаро ҳисоб-китоб имкониятларини очмоқда.
Alliance Pay |Telegram| Instagram| aab.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
БАНК БИЛАН ИШЛАЙДИГАН ТАДБИРКОРЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ КАНАЛ ТОПДИМ
Тадбиркорлик қиладиганларга бир канални тавсия қилмоқчиман — Bankchi Maslahati.
Канални кузатиб кўрдим, менга ёққан жиҳати — бу ерда қуруқ назария эмас, банк билан ишлашда тадбиркорнинг ўзига керак бўладиган амалий масалалар ҳақида ёзиляпти. Муаллифнинг ўзи банк соҳасини ичидан биладиган, катта амалий тажрибага эга банкир. Шунинг учун кредит олиш, молиялаштириш, банк билан музокара қилиш ёки ҳужжат тайёрлашда нималарга эътибор бериш кераклиги оддий ва тушунарли тилда тушунтириб бориляпти.
Менимча, айниқса факторинг мавзуси тадбиркорлар учун қизиқ. Кўпчилик факторингни эшитган, лекин уни бизнесда қандай ишлатиш ва қайси ҳолатда фойда бериши мумкинлигини яхши билмайди. Каналда шу каби саволларга ҳам амалий мисоллар билан жавоб бериляпти.
Яна бир яхши формати бор — «Мижоз сўрайди — Банкир жавоб беради». Яъни тадбиркор ўзини қизиқтирган саволни беради, банкир эса амалиётдан келиб чиқиб жавоб қайтаради.
Қисқаси, бизнеси бор, банклар билан ишлайдиган ёки кредит, факторинг ва молиялаштириш масалаларини яхшироқ тушунишни истайдиганларга кузатиб боришга арзийдиган канал.
👉 @bankchimaslahati

3948_Кредит_рекламаси_ва_кредит_шартномалари_бўйича_янги_талаблар.pdf
333.3 KB
❗️Кредит рекламаларида қарзни тўламаслик оқибатлари ҳақида огоҳлантириш мажбурий бўлади
Марказий банк бошқарувининг банк хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган янги қарори давлат рўйхатидан ўтказилди.Ҳужжат билан банкларнинг кредит рекламаси ва кредит шартномаларига қўйиладиган талаблар кучайтирилмоқда. Асосий ўзгаришлар:
☑️ банк ўз кредит рекламасида кредит бўйича мажбуриятларни бажармаслик истеъмолчи учун молиявий хатарларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш жойлаштириши шарт;
☑️ босма ва электрон тасвирли рекламада огоҳлантириш реклама майдонининг камида 10 фоизини ташкил этиши лозим;
☑️ аудио ва видеорекламада огоҳлантириш реклама давомийлигининг камида 10 фоизини эгаллаши керак;
☑️ кредит шартномасининг биринчи саҳифасида, шартнома матни бошланишидан олдин, саҳифа асосий юзасининг камида 30 фоизини эгаллайдиган махсус огоҳлантириш жойлаштирилади;
☑️ унда қарздорликнинг ошиши, мажбурий ижро чоралари, гаровдаги мол-мулкка ундирув қаратилиши, кафил ёки ҳамқарздордан қарз ундирилиши, кредит тарихининг ёмонлашиши ҳамда суд ёки давлат ижрочиси қарори билан Ўзбекистондан чиқиш ҳуқуқи вақтинча чекланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилади;
☑️ шунингдек, банк таклиф қилаётган кредит маҳсулоти истеъмолчини чалғитувчи деб топилган ҳолат банкларга нисбатан чора ва санкциялар қўллаш тартибига киритилмоқда.
Қарор расмий эълон қилинган кундан бир ой ўтиб кучга киради.

Асакабанкнинг Паркентдаги ишлари акс этган видеони кўриб, бир жиҳати менга ёқди. Бошқарув раиси ўринбосари С.Талибджанов маҳаллаларга чиқиб, тадбиркорлар ва аҳолининг муаммоларини жойида ўрганяпти.
☑️ Бир жойда тикувчилик билан шуғулланаётган тадбиркорнинг фаолияти кўрилган бўлса, бошқа манзилда уй-меҳмонхона ташкил қилмоқчи бўлган фуқаронинг режаси ўрганилган. Яъни одамни кабинетга чақириб, қоғоздаги лойиҳасига қараб хулоса қилиш эмас, унинг имконияти, шароити ва муаммосини бориб кўришга урғу берилган.
Менимча, Давлатимиз раҳбари талаб қилаётган маҳаллага тушиб ишлаш ва одамларнинг даромадини оширадиган лойиҳаларни манзилли қўллаб-қувватлаш тизимининг амалдаги кўриниши ҳам шу.
☑️ Эътиборлиси, Паркентдаги бу ишлар амалий натижасини ҳам берибди. Асакабанк Президентнинг ПФ-193-сон Фармони асосида жорий этилган янги тартиб бўйича тижорат банклари орасида биринчи бўлиб Паркент туманида кредит ажратди. Янги механизмга кўра, оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасидаги имтиёзли кредит ресурсларини бошқариш ваколати туман штабларига берилган.
☑️ Яъни Талибджанов бошчилигидаги жамоа бир томондан одамларнинг олдига бориб, лойиҳаларни жойида ўрганяпти, иккинчи томондан янги механизмларни амалиётга тез олиб киряпти.
☑️ Охирида туман ҳокими — штаб раҳбари, банкирлар ва бошқа масъуллар билан масалалар яна бир бор муҳокама қилиниб, аниқ вазифалар белгилаб берилган.
Одамларнинг олдига бориб, муаммони жойида кўриб, ортидан амалий натижа қилиш — Президент талаб қилаётган манзилли ишлаш тизимининг асл мазмуни ҳам шу. Паркентда эса бу ёндашув қоғозда эмас, амалда кўриняпти.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ATB "Universal bank" Sibos 2026 xalqaro moliya forumida
ATB "Universal bank" delegatsiyasi AQShning Mayami shahrida boʻlib oʻtgan Sibos 2026 xalqaro moliya forumida ishtirok etdi. Sibos bu SWIFT tomonidan har yili oʻtkaziladigan, jahon bank va moliya hamjamiyatini birlashtiruvchi eng yirik tadbirlardan biri.
Forum doirasida bank delegatsiyasi xalqaro moliya institutlari vakillari bilan bir qator muzokaralar oʻtkazdi:
🔹 Standard Chartered
🔹 Bank of China
🔹 Bank of India
🔹 Banque Saudi Fransi (BSF)
🔹 ODDO BHF
🔹 Landesbank Baden-Württemberg (LBBW)
Muzokaralarda korrespondentlik munosabatlarini rivojlantirish, savdoni moliyalashtirish va xalqaro toʻlovlar sohasidagi hamkorlik istiqbollari muhokama qilindi.
Xalqaro hamkorlarimiz doirasini kengaytirish orqali mijozlarimizga yanada qulay va ishonchli xizmatlarni taqdim etishda davom etamiz.
Телефон: 1355
Telegram | Instagram

Бухорода тадбиркорга берилган молиявий кўмакнинг натижасини энди шаҳар кўчаларида ҳам кўриш мумкин. PROGRESS MEGA TRANS корхонаси Тадбиркорликни ривожлантириш компаниясининг Хизматлар ипотекаси орқали ажратилган 14,3 млрд сўм маблағ ҳисобига Хитойдан 24 та янги автобус олиб келибди.
Бу ерда гап фақат битта корхонанинг бизнесини кенгайтириши ҳақида эмас. Янги автобуслар қатновга чиқиши билан йўловчилар учун ҳам қулай ва замонавий транспорт имкониятлари кенгаяди.
Менимча, бундай молиявий кўмакнинг натижаси ҳам шунда кўринади — тадбиркор ўз лойиҳасини амалга оширади, унинг самарасини эса аҳоли кундалик ҳаётида ҳис қилади.
🎥 Бухородан тайёрланган репортажда 14,3 млрд сўмлик молиявий кўмак корхона фаолиятини қандай ўзгартиргани ва янги автобуслар йўловчиларга қандай қулайлик яратаётгани ҳақида тадбиркор ҳамда йўловчиларнинг ўзидан сўрадик.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM