𝘽𝙖𝙝𝙤𝙙𝙞𝙧 𝙄𝙨𝙠𝙖𝙣𝙙𝙖𝙧𝙤𝙫 ✍🏻
4.77K subscribers
11 photos
52 videos
381 links
MAVZU : SHE’RLAR, MAQOLALAR VA SHAXSIY KUZATUVLAR!!!
Download Telegram
​​Болангизга китоб ўқитинг,
Болам,болам бўлсин десангиз,
Илми олам бўлсин десангиз,
Болангизга китоб ўқитинг.

Тарбияга қониб ўсади,
аждодларин таниб ўсади,
Кам бўлмайди униб-ўсади,
Болангизга китоб ўқитинг.

Дард келганда довдираб қолмас,
Ҳеч бир синов синдира олмас,
Ёмонларга қўшилиб қолмас,
Болангизга китоб ўқитинг

Ота она қадрини билар,
Опа -сингил қаддини билар,
Оиласини, оила қилар,
Болангизга китоб ўқитинг.

Гўзал бўлар дунёқараши,
Аниқ кунингизга яраши,
Кечиктирманг, шошилинг, шошиб,
Болангизга китоб ўқитинг.

Муҳим нарса дунёда пулдан,
Кўплигини тушунар дилдан,
Имкониятни бой бермай қўлдан ,
Болангизга китоб ўқитинг.

Ҳаёт нима кўрсатар китоб,
Виждонни ҳам уйғотар китоб,
Оқ қорани ўргатар китоб,
Болангизга китоб ўқитинг.

Зиёлиу, хоқон бўлса ҳам,
Ҳунарманду деҳқон бўлса ҳам,
Етти пушти чўпон бўлса ҳам,
Болангизга китоб ўқитинг.

Кунда бир бор парвона бўлиб,
Ўртоқ бўлиб , дугона бўлиб,
Келинг бугун бир она бўлиб,
Болангизга китоб ўқитинг.

Қуш қилади инида кўриб,
Сериалингиз бир четга суриб,
Ўзингиз ҳам ёнида туриб,
Болангизга китоб ўқитинг.


Чойхонани қўйиб “братан“,
Болангизла бўлиб жону тан,
Келинг энди “крутой пахан“,
Болангизга китоб ўқитинг.

Ўзингиздан бошлаб ислоҳни,
Тезда олиб қўлга китобни,
Мағзин чақиб ушбу ҳитобни,
Болангизга китоб ўқитинг

Майли эрмак қилсин дўстлари,
“Ботаник“ деб кулсин дўстлари,
Мевасини кўрасиз ҳали,
Болангизга китоб ўқитинг.


Юртга керак донолар бугун,
Хоразмийдек даҳолар бугун,
Али ибн Синолар бугун,
Болангизга китоб ўқитинг.

Ўқиб олим бўлармидинг а?
Деманг бериб болага зарба,
Ўзгаришга ҳозир зўр палла,
Болангизга китоб ўқитинг.

Ривожланган давлатлар ана,
Болалари китоб-ла ошна,
Ривожланиш истасакгина ,
Болангизга китоб ўқитинг.

Ўзга диёр чет элларни биз,
Етар қулга тўлдирганимиз,
Қанча иқтидорни ўлдирганимиз,
Болангизга китоб ўқитинг.

Шайҳ ҳазратдек илмли бўлсин,
Муқаддас дин нелигин билсин,
Буҳорийлар кимлигин билсин,
Болангизга китоб ўқитинг.

У навниҳол ўсган маҳали,
Мевасини кўрасиз ҳали,
Тарбиянинг энг мукаммали ,
Болангизга китоб ўқитинг.

Дунё ғамин бир зум унутинг,
Илм беринг қўлидан тутинг,
Оҳиратда бошга тож кутинг,
Болангизга китоб ўқитинг..

2019.04.10.
https://t.me/BahodirIskandarov
​​Барибир хоҳиш бор юрагимизда,
Барибир ҳаммадан яхшисан ўзинг.
Ибтидоси гўзал эртагимизда,
Панд бериб қўйдида сал худбинлигинг.

Гоҳида жудаям қилади алам,
Ёнимда йўқ бўлиб,қалбда борлигинг,
Охир қолганида яна бир қадам,
Севгимиз қотили-сабрсизлигинг.

Барибир ўзингни қўмсайман тўлиб,
Талпингум қалбдаги садоларинга,
Йиғлаб ёзганларим ўқийсан кулиб,
Энди кўзмунчоқ тақ хатоларинга.

Мен қолдим аросат эшигин қуча,
Сўроқлар қаршимда қилади пичинг,
Уларга бошқача,менга бошқача,
Гапириб,панд берди турфа хиллигинг.

Кетсам, шод бўлсалар,кечсам суюнса,
Кўксимга бир уриб бас унутворгум,
Битта беқарорга шунча куюнса,
Юрагимни чайнаб туфлаб юборгум.

01.10.2018

https://t.me/BahodirIskandarov
​​Япон халқи гул кўришга кетар шоша,
Мен ҳам бориб сурат олдим ҳавас билан,
Мен нотавон ҳеч суратга тушмабман-а,
Ўзимизни қишлоқдаги гилос билан

Бундан буён юртга қайтиш санасини,
Ҳисоблашу айиришу, қўшиш бўлар,
Юртга қайтсам энг биринчи қилар ишим,
Гилос билан суратларга тушиш бўлар..
​​Ғамлар энди менга
қилманг қўнғироқ,
Мен ҳозир баҳт билан
суҳбат қурябман,
Менимча бу суҳбат
давоми узоқ,
Баҳтнинг қулоғига
лағмон илябман.


Ташвишлар ҳеч қилманг,
оввора бўлиб,
Барибир босмайман
яшил тугмани,
Шодлигим тошябди
фаввора бўлиб,
Сизга ажратувчи
вақтим йўқ, мани.


Дардлар ўқимайман
қолдирманг хабар,
Ҳозир омад билан
хабарлашябман,
Ишқ мени соғинч-ла
интизор кутар,
Мен ҳам соғинганман,
уйга шошябман.

Синовлар ҳуш келинг,
қоқаверинг сим,
Ҳудо қўллаб турса
сиздан ўтаман,
Сабрим яқин дўстим,
шукр қаллиғим,
Иймонни қўлидан
маҳкам тутаман.

Оввора бўласиз
жаноби ситам,
Мени синдиролмай
берворасиз тан,
Мени дуо қилар уйда
волидам,
Билсанг омад менинг
туғишган акам.


Қани муаммолар
қочинг йўлимдан,
Кулиб ўлдираман
бардошингизни,
Ўзга ишончим кўп,
келар қўлимдан,
Сузиб ўтишга ҳам
Япон денгизин.
Фақат Аллоҳ мени
қўллаб турса бас,
Волидам дуолар
йўллаб турса бас.

Ҳуллас ёмонликлар
юринг узоқроқ,
Тоқатим йўқ сира,
иғво-ғийбатга,
Қилсангиз агарда
яна қўнғироқ,
Барчангиз тиқаман ҚОРА РЎЙҲАТГА..

2019.04.11.
https://t.me/BahodirIskandarov
​​Капалакка ўхшаб қолди севгимиз,
Баҳтли яшадигу , лекин жуда оз.
Тушунмай ҳам қолдик,ахир иккимиз,
Ишқ нима? баҳт нима?нима ўзи ноз.
Қийнади соғинчлар, боз устига,боз.

камалакка ўхшаб қолди севгимиз,
Гўзаллик таратдик, ва бўлдик ғойиб,
Ҳавога қўшилиб, йўқолдик,беиз,
Булутларда оёқлар тойиб,
Ажойиб айрилдик, ажойиб.

Ҳур,малакка ўхшаб қолди севгимиз,
Покиза туйғулар, ҳислар бокира,
Ёшлик қилдикмикан?нима айбимиз?
Нега ҳушламади бизни тақдир-а?
Балки, яхши бўлди, нольимам сира.

Сумалакка ўхшаб қолди,севгимиз,
Узоқ қайнатилдик синовларида,
Одоб ҳалал берди, агар иккимиз,
Қочиб кетар эдик дунёларидан.
Ёлғон яхшироқ деб рўёларидан.

Оқ теракка ўхшаб қолди ,севгимиз,
Чиройли ўсганда , қасддан кесилди,
Оломон ичида ёлғизман,ёлғиз,
Юрагим эзилди,
Ўрнинг сезилди.

Бир эртакка ўхшаб,қолди севгимиз,
Синовлардан бирга ўтган жойи йўқ,
Энди қадим замон дея,эслаймиз,
Мурод мақсадига етган жойи йўқ,
Баҳтли яшайдиган, шоҳ саройи йўқ.

Нақд эрмакка ўхшаб қолди, севгимиз,
Кеча қадрдонлар,бугун биз-душман,
Кўнгилҳушлик хоҳлаб қолган кўнглимиз,
Севишган эканмиз,биз зерикишдан.
Уйғона олмаган ўткинчи тушдан.

Суваракка ўхшаб қолди,севгимиз,
Фойдадан зарари кўпроқ мавжудот,
Севги йўқлигига ажойиб, исбот....

2019.04.11.

https://t.me/BahodirIskandarov
​​Мусофирни ўзига қийин,
Онасига оғир минг чандон,
Соғинч олар юрагин ўйиб,
Давраларда кулолмас хандон.

Мусофирни ўзи, билади,
Ўзидан не ўтганларини,
Ночор телефонда кулади,
Сиқмайин деб она,бағрини

Мусофирни ўзига, оғир,
Отасига юкдир елкада,
Ёлғизланиб қолади, ахир,
Одамларга тўла ўлкада.

Мусофирни ўзига, азоб,
Аёличи ? заққум ютади,
Ҳаққини ҳам этолмай талаб,
Сабр қилар, йиғлар , кутади.

Мусофирни ўзига, ёмон,
Ўн баробар болаларига,
Отасини соғинган замон,
Босолмайди тўйиб бағрига.

Мусофирни ўзига қийин,
Жажжи қаро кўзига қийин,
Соғинганда қайта олмаган,
Ўчаётган изига қийин.

Бола чақам, оилам деган,
Мусофирни асрагин , эгам..

2019.04.12.

https://t.me/BahodirIskandarov
айни пайтда корея ва япониядаги ҳолат.Кўзгудаги биз.
Киноя.

​​Майли шеърим дерсиз сафсата,
Лек бир ҳолат қалбимни тилди,
Қаранг қандай гўзал фалсафа,
Чўчқа гўшти емасанг бўлди.

Қизлар билан қилу айш-ишрат,
Пулни шундай ишларга ишлат,
Лек унутма сен буни фақат,
Чўчқа гўшти емасанг бўлди.

Дўстлар билан майшат қил ҳар кеч,
Тилинг яна бўлсин бир қарич,
Кунда ароқ пиволарни ич,
Чўчқа гўшти емасанг бўлди.

Яна бироз қаттиқлаб бетни,
Яна қачон кўрасан четни,
Бўриллатиб чак сигаретни,
Чўчқа гўшти емасанг бўлди.

Биров билмас, газни босавер,
Гуноҳларни ёр-ёр ёравер,
Тунги клубга ҳам боравер,
Чўчқа гўшти емасанг бўлди.

Ўзбекларни шилсанг шилгину,
Алдаб пулни қилсанг қилгину,
Бир бирингни гўштинг егину
Чўчқа гўшти емасанг бўлди.

Тарки одат амри маҳолми,
Чўчқа харом булар ҳалолми,
Тур йўқол-а?шуям саволми?
Чўчқа гўшти емасанг бўлди..

https://t.me/BahodirIskandarov
​​Сабримни сабрга улаб чарчадим,
Ичмаган ошимга тўлаб чарчадим,
Айбларинг яшириб,айбдор бўлиб,
Сани худойимдан сўраб чарчадим.

Пашшадек хатойим, фил дея айтиб,
Бағримга отилиб,сўнг яна қайтиб,
Орзуларим тўзғиб,ҳаёллар дайдиб,
Қайтмас йўлларинга қараб чарчадим.

Ишқ тутган қўлларим,чопиб қиймалаб,
Ёлғонга дўст бўлиб,дардни сийпалаб,
Сендан вафо тилаб, садоқат тилаб,
Юрагимни бекор алдаб чарчадим.

Англашим мушкулдир, не ўзи дардинг?
Кириб юрагимдан нима ахтардинг?
Сени ёмонлаган у ёмонларнинг,
Маломатларига чидаб чарчадим.

Ўзим тикан тутиб,сенга гул тутиб,
Сени малика деб,ўзни қул тутиб,
Барчасин унутиб,ўзни унутиб,
Фақат сени дея яшаб чарчадим.

Юрак тегишлимас ҳатто танимга,
Ўтмиш ҳам айланди бугун ғанимга,
Кеча бахтим ўзинг деб суйганимга,
Бугун олисдан бахт тилаб чарчадим.

10.05.2018..

https://t.me/BahodirIskandarov
Bundan roppa rosa o'n yil oldin, Radioda, o'qigan bir ikkita she'rlarimni topib oldim.Ovozlar ham, she'rlar ham, kayfiyat ham boshqacha bo'lgan ekan. Kulgili tuyuldi. 😂🙈
​​Биламан бир куни излаб келасан,
Ўтмиш,бугунингдан бўзлаб келасан,
Оёқ ости қилган туйғуларингни,
Эркалаб,опичлаб,сизлаб келасан.

Биламан,севги бу - оний тушунча,
Ҳаммаси - кўникиш, ўтиб кетади,
Тегманг, ёниб турай майли бугунча,
Бўлмаса аламлар ютиб кетади.

Биламан буларнинг бари бир сабаб,
Биламан бу тақдир азаллигини,
Лек умид айтади менга мўлтираб,
Сен билан ҳаётим гўзаллигини.

Биламан,япроққа бахона кузлар,
Кетади дарахтдан зериккан сари,
Не қилай кўзларинг соғинди кўзлар,
миллионлардан ичидан бирни ахтариб.

Биламан,ҳозир мен сароб тутқуни,
Билиб юрагимга санчидим тикан,
Тақдир чархпалаги айланиб,сени
Кечиккан афсуслар еб қўймасмикан?

Биламан,аслида билмаслигимни,
Далиллар шарт эмас,ўзим иқрорман,
Вақтида билибсан асл юзимни,
Менчи ҳалигача билолмай лолман.

Биламан,барибир яхши кўраман,
Ёниб кетмайдими,кетмасми портлаб,
Қарордан қайтмайман ҳали кўрасан,
Умрбод қалбингда тураман порлаб.

https://t.me/BahodirIskandarov
10/15/18..
​​Маст айлабон ишқингда, ўзинг ҳушёр экансан,
Шаймасканман фироққа , сенчи Тайёр экансан.

Меҳр Кўзда деган сўзга, ишонмай олис кетиб,
Менку чиндан суйибману, сен зори дийдор экансан.

ўйларканман сийратинг ҳам суръатингдек, гўзал деб,
Соддалик ниқобинда, муғомбир айёр экансан.

Чучварани ҳом санабман, сендан садоқат кутиб,
Севгисин сақичдек сотган, савдогар аттор экансан.

Синовларга сабр айламай,эшилиб оҳангига,
Созандадан созандага ўтгувчи дутор экансан.

Айланиб, ўргилиб ичгин , энди ўз пиширган ошинг,
Начора тақдир йўлингда, ҳижронга дучор экансан.

Айбламасман сени зинҳор,Худо хоҳиши гўзал,
Афсус энди мен ўзгага, сен ўзгага ёр экансан.

Қайда бўлма соғ -омон бўл, сенга тилакларим шу,
Ҳурсандман бир юмалоқ ерда, мендек бор экансан.

Бош деворга тегди мана, ўзгарт фелингни Баҳодир,
Одамдек бевафога ҳам , итдек вафодор экансан..

2019.04.16.

https://t.me/BahodirIskandarov
​​“Биз бугун нимага бизда Хоразмийлар, Буҳорийлар туғилмаябди деб аюҳаннос солаётганимизда Буҳорий бобомизни хақиқий издоши оламдан ўтиб кетибдилар“.

Хақиқат бу - эгилади лекин синмас,
Юртда иймон такрор яна тирилмоқда,
Бахтдан бугун кўзларимда ёшим тинмас,
Хазрат,номингизга масжид қурилмоқда.

Бугун юртда файз ўзгача,юртим-жаннат,
Баланд овозларда азон ўқилмоқда,
Мўмин аҳли байрам қилар,хурсанд миллат,
Хазрат номингизга масжид қурилмоқда.

Улуғларни эъзозлаган юрт кам бўлмас,
Сабаб бисёр бугун дилдан суюнмоққа,
Ул даргоҳга бир бор кирмай ўлсам бўлмас,
Хазрат, номингизга масжид қурилмоқда.

Минг бор шукр оллоҳимга,оллоҳ -чевар,
Каломуллоҳ ҳар гўшада ўқилмоқда,
Мўмин барбод этмас,мўмин обод этар,
Хазрат ,номингизга масжид қурилмоқда.

Одил инсон,оқил инсон юртбошимиз,
Аҳли илм дуосига кўмильмоқда,
Шод кўнгилга арзимасми кўз ёшимиз,
Хазрат ,номингизга масжид қурилмоқда.

Баҳодир Искандаров

2018.01.13.

https://t.me/BahodirIskandarov
​​Тушунмайсан, алхазар,
Ғийбатни қай завқи бор?
Хурматли ғийбатчилар,
Сизга нима фарқи бор?

Мавзу топиб атайлаб,
Кимнидир айбин пойлаб,
Нима қиласиз кавлаб,
Сизга нима фарқи бор?

Аланга қилиб чўғни,
Борга чиқариб йўқни,
Бошқа ишингиз йўқми?
Сизга нима фарқи бор?

Ким ким билан юрибди,
Ким хотинин урибди,
Ёпинг оғизга қулфни,
Сизга нима фарқи бор?

Беролмасангиз ёрдам,
Қилмангизда ғийбат ҳам,
Чиданг, қилсада алам,
Сизга нима фарқи бор?

Гапириб омадини,
Ҳатто даромадини,
Оғзингиз толмадими,
Сизга нима фарқи бор?


Кимдир ғаму ўй қилди,
Данғиллама уй қилди,
Ким қанақа тўй қилди,
Сизга нима фарқи бор?

Дуога очинг қўлни,
Ўлганлар кетди, ўлди,
Тил билан юрманг бўлди,
Сизга нима фарқи бор?

Тақдир дея аташган,
Хотин қўйган, ярашган,
Ким эридан ажрашган,
Сизга нима фарқи бор?

Бўлди уялсангизчи,
Тавбани қилсангизчи,
Ўзингиз билсангизчи,
Сизга нима фарқи бор?

Ким юрибди дил ҳушлаб,
Баҳти қушини ушлаб,
тортмаябдими тишлаб,
Сизга нима фарқи бор?

Сиз ғийбат қилётганлар,
Омад оти чопганлар,
Ўз йўлини топганлар,
Сизга нима фарқи бор

Ғийбатни ҳўп боплябсиз,
Лек, орқада қолябсиз,
Гуноҳларин олябсиз,
Сизга нима фарқи бор.

Йиғиштиринг ғийбатни,
Нақдини кўринг , нақдни,
Қандай топасиз вақтни,
Сизга нима фарқи бор?

Бировни ҳаёти-ее,
Бурун тиқманг бўлди-ее,
Вой вой воее,вой воее,
Сизга нима фарқи бор?

Ғийбатчи бу - шундай кас,
Шайтонга беради дарс,
Эркак, аёли бўлмас,
Кўнглида кир гарди бор,
Сизга нима фарқи бор?


Ўзинг чеварсан Аллоҳ,
Ғийбатчига бер инсоф....

2019.04.16.

https://t.me/BahodirIskandarov
​​Меҳрибонроқ бўларди балким,
Қиз туғсангиз қайтага она,
Бугун келди бир сўзни айтгим,
Ҳавас қилдим қарғага она.

Ҳайратланманг шоир дегани,
Телбаларга бироз ўхшаркан,
Мен қарғага ҳавас қилганим:
Онаси уч аср яшаркан.

Ўзга юртдан қалб қушим кўчар,
Сиз томонга жўртага она,
Қаноти бор соғинса учар,
Ҳавас қилдим қарғага она.

Таърифлашга сўз топдим зўрға,
О, оналар минга кирсайди,
Одамзотдан бахтлироқ,қарға,
Онаси - уч аср яшайди.

Бўлар қалбда сунами, тўфон,
Олди мени ўртага она,
Соғинганман сизни онажон,
Ҳавас қилдим қарғага она.

Она, бугун кеч бўлиб қолди,
Сим қоқаман эртага , она,
Соғинч қалбни бир ўйиб олди,
Ҳавас қилдим қарғага она.

Тилагим шу она, сабрингиз,
Ўшак Калон минордек бўлсин,
Дуодаман , она , умрингиз,
Қарға қўнган, чинордек бўлсин...

Она, Аллоҳ асрасин сизни,
Ўрнин босай ўн мингта қизни..

2019.04.16.

https://t.me/BahodirIskandarov
​​Бир пайтлар мехрим тафтини,
Туйганингда ҳамма жим эди,
Ё хотирам панд берябдими?
Севаман деб айтган ким эди?

Кўрганимсиз кўзларим очиб,
Дея мехру атрингни сочиб,
Кўнишмаса сиз билан қочиб,
Кетаман деб айтган ким эди?

Бари тушми? бари хотира,
Тушунолмай қолдимку сира,
Ташлаб кетманг мен ундан кўра,
Ўламан деб айтган ким эди?

Рашк ўтида ўзни қиймалаб,
Сизга қўйса бошқаси қараб,
Сочларини битта битталаб,
Юламан деб айтган ким эди?

Билмабманда мен буни вақтли,
Ё шундайми ўзи ишқ ахли?
Бўлсам фақат сиз билан бахтли,
Бўламан деб айтган ким эди?

Сизни берди менга бу ҳаёт,
Ташаккурлар айтаман бот-бот,
Кутасизми?менку умрбод,
Кутаман деб айтган ким эди?

Яхшиям-ки ёнимда борсиз,
Юрагимга таққан туморсиз,
Кўнишмаса,дунёдан ёлғиз,
Ўтаман деб айтган ким эди?

Сизни дея ҳамма ҳаммадан,
Кечаман деб айтган ким эди?
Сизни дейман АЛЛОҲГА ҚАСАМ,
ИЧАМАН деб айтган ким эди?

Айтганларинг таниб қолдингми?
Юрагингчи ?тез урябдими?
Эсладингми? эслай олдингми?
Ё хотиранг панд берябдими?

10/21/2018.

https://t.me/BahodirIskandarov