This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
СОТУВЧИЛАР ҲАМ ОЛУВЧИЛАР ҲАМ ҚАРИЯЛАР!
Социологик тадқиқотларни давом эттирамиз!
Японияда картошка-пиёзни қаердан оласизлар деганлар учун!
Хурмат билан, БАҲОДИР БОЗОРЧИ
Социологик тадқиқотларни давом эттирамиз!
Японияда картошка-пиёзни қаердан оласизлар деганлар учун!
ЖАНОЗАДА УЯТГА ҚОЛДИК!
Ассалому алайкум, мен учун оила аъзосидек бўлиб кетган ўқирманлар. Бугун бир кайфиятингизни кўтарай.
Олдин, уйланмоқчи бўлган йигитларга тавсия бериб кетай. Уйланишдан олдин, иккита талабни қўйинг келин бўлмишга. Биринчиси, диванни розеткага яқин жойида мен ётаман денг! Иккинчиси, Душанбадан Жумагача итдек ишлаб келганимда, дам олиш кунига, бирорта кааттттааа ишни бошлаб турмайсан! Банка ёпиш, генеральний уборка дегандек деб айтиб қўйинг) Шу иккисини ҳал қилиб олсангиз, қолгани яхши бўлиб кетади)
Мен розеткани ҳал қилгандим-у, катта ишни ҳал қилмабман-да. Бугун дам олиш кунига, эрталабдан 5 да турволиб, уйларни генеральний уборкасини бошлаб юборган. Буёғдан мантини бошлаб қўйган, буёқда болалар йиғлаб ётибди. Бу вазиятда учта йўли бор. Биринчиси қўшилиб ёрдам бериш. Иккинчиси, хотинни ҳам фикридан қайтариб, "Велиб кетсин бу ишлар тугамайди, кириб мазза қилиб ёт" деб, дангаса томирларига зарба бериш. Учинчиси, ота-бобом уй ишларини қилмаган деб, балконга чиқволиб ижод қилиш)
Шу десангиз, бугун бир йигитни битта жойга ишга жўнатган эдим. Метрода "Норикае" (Пересатка) қиласан деган гапимни тушунмай, Токиодан бошқа вилоятгача кетиб қолибди-да) Шу воқеа, Тошкентда бўлган бир воқеани эсимга солиб юборди. Dostonbek Olimjonov деган ташқи ишлар вазирлигида ишлайдиган бир дўстим бор. Фавқулотда яхши дўст, самимий, чиқишувчан, тилла йигит! Ўзбекистонда ҳам, Японияда ҳам ётоқхоналарда бирга турганмиз. Бирга ролтонлар еб катта бўлганмиз. Анча йиллар олдин, Шу йигит билан метрода битта жойга бордик. Кейин, яна битта дўстимиз ҳам ортимиздан келиши керак эди. У болага Чилонзор метродан чиқиб, фалон жойга келганда пересатка қилиб, нариги поездга ўтиб оласан деб тушунтирдик. Бир соат ўтди, келмайди. Икки соат ўтди келмайди. Хуллас, келмади. Кечга уйга қайтиб, нега келмадинг десак, пересаткани тушунмасдан. Чилонзор метродан чиқиб, манзилга етиб бориб, пересатка қилаябман деб, яна орқага қайтадиган поездга чиқиб олаверибди-да. 3-4 марта бориб келибди ўзиям) Сизлар мени лабиринтга ташлаб қўйдиларинг, Чилонзордан чиқиб, Чилонзорга келиб қолавердим деб, роса сўкканди)
У дўстимиз, жуда ақлли йигит эди. Қори йигит эди. Сизлар ҳозир "Айлс-Айлс" деган нарсадан ўша пайтда 8 балл олган эди. У пайтлари "Айлс" ҳозиргидек машхур эмас эди. Шароитлар ҳам яхши эмас эди. Жуда билимли, яхши бола эди-куя, кўнгли керагидан ортиқ тоза эди-да. Бир куни жанозага бордик. Жанозага борганда, эркаклар дарвозадан кириб бориб, махсус ўриндиққа ўтиришади. Энг қироати яхши одам қурон тиловат қилади. Биз ҳам ўша йигит яхши ўқийди деб, биринчи стулга ўтиргизиб қўйдик. Вафот этган одамни яқинлари ўтирибди. Биз ўтирибмиз ва имом ўтирибди. Имом биринчида ўтирган ўша дўстимизга қараб, қўлини дуога очиб, "Ўқийсизми?" деди. У дўстимиз ҳам шартта, "Ҳа, домла ўқийман. Жаҳон тилларида ўқиябман. Фалон факултетданман" деб гап бошлаб кетса бўладими. Домла аслида, жанозага қурон тиловат қиласизми, ўқийсизми деб сўраган эди-да. Кулай десак, жанозада кулиш ноқулай. Кулмай десак, қовунни зўрини туширган)
Шунақа гаплар. Бу дунёда яшашга қанчадир лимит берилган, шу лимитни дилхиралик, араз-гина, ёмонликларга ишлатманг. Арзимайди! Сиз ҳам мен ҳам яна 70 йилгина эсон-омон яшаб олайлик, қолгани бир гап бўлар) Барчаларингизга самимийлик, бахт-омад, икки дунё саодатини тилаб қоламан!
ЁҚТИРМАНИ ёнбошидан солинг ва танишларингизга қандай қизиқарли постлар ёзишимни айтиб, https://t.me/BahodirIskandarov мана шу ерга бошлаб келинг)
Баҳодир ЯПОНИЙ)

ЭРДАН ХОТИНДАН КУЙГАНЛАР УЧУН!
Ассалому алайкум, хурматли ўқирманлар. Бугун Япония ҳақида яна бир қизиқ маълумотни айтиб бераман сизларга. Шу десангиз, Японияда энг машхур спорт тури- Футбол эмас, бейсбол. Эрталабдан кечгача бейсбол ҳақида гаплашишади. Ҳамма янгиликларни биринчи бети бейсбол. Японларда аёл ҳам эркак ҳам, ҳамма бейсболни яхши кўради. Бейсболни сизларга соддароқ тушунтириб берай. Ёшлигимизда чиллак ўйини бўлардику, кимдир таёқчани буёқдан отади-да, уёқдаги одам таёқ билан уради. Ана шу -БЕЙСБОЛ. Ия, насинемсин, ўзим билмай кашфиёт қилиб қўйдим. Демак, бейсболни ватани Ўзбекистон!
Хуллас, Японларнинг севимли спорт тури бейсбол. Ундан ҳам севимлиси, ана шу мен билан илтимос қилиб расмга тушган, Бейсбол ўйинчи ОҲТАНИ деган йигит. Бу йигит учун Японлар ўлиб қолади. Қизлар сочини юлиб, юзларини тимдалаб ташлайди. Анвар Санаевни стадионда ўпиб ўлдириб юбормоқчи бўлган қизлар, Японларни Оҳтанига бўлган муҳаббатини олдида копейка))
Бугун эрталабдан ишхонадаги ҳамма Японни оғзида бир гап. Оҳтани отган тўпни илиб олган мухлис, ўша коптокчани 4 миллион долларга сотибди. Тасаввур қилаябсизми? стадионда ўйин томоша қилиб ўтирибсиз, тўсатдан бульбулнинг туҳумидек келадиган коптокча қўлингизга тушди. Уни аукционга қўйиб, 4 миллион долларга сотаябсиз.
Хуллас, у Оҳтани деган бола. Японларни Роналдоси. Машхурликда Роналдодан 100 марта машхур. Уни коптоги уёқда турсин. У стадионда босган қадамларини изини, аукционда миллионлаб долларларга сотишаябди. Бир дақиқада 1 миллион доллар топаркан шу бола. Ҳозир, шу туришизга 1 миллион сум тополмай турган ҳолингизга, жа ёқадида шунақа янгиликлар а?😁 Эрингизга бориб, Оҳтанини кўрсатинг. Битта эр бўлса шунчалик бўларда а?)
Мавзуга қайтайлик. Бояги Оҳтани деган бола ниҳоятда оддий бола. Шунча пул, шунча машхурликка қарамай қулоғини қимирлатмай юради. Биздаги анави машхурча боксчилардан 700 марта бой аммо, қўлида 300 минг сумлик оддий соат тақиб юради. Яқинда уйланди. Биров билиб, биров билмай қолди. Ўзига ўхшаган спортчига қизга уйланди. Бу хабарни эшитиб, Нечтадан-нечта қиз ўзини поездни тагига ташлади. Бояги Оҳтанини спортчи хотини ўтган ҳафта бир маросимга келибди. Япон журналистлари ёмонда. У қизни эгнидаги кийимларини нархини чиқариб ташлабди. Ҳаммаси бўлиб, 200$ атрофида кийимлар эмиш. Бу дегани бизда Абу Сахийдаги ёйма бозордан кийингандек гап, Японларда. Кўраябсизми, бир минутда 1 миллион доллар топадиган Оҳтанини хотини ёйма бозордан кийинаябди. Бир ойда 2 миллион сум топадиган Шерматни хотини БУТИКДАН кийинади😁 Оҳтанини хотинини хотинингизга кўрсатинг. Битта хотин бўлса шунчалик бўларда а? )
Бу ҳали ҳолва. У Оҳтанини онаси, ҳозир ҳам соатбай ишда ишлайди. Ўғли бир соатда неччи миллион доллар топади. Она бир соатда 10 долларлик ишда ишлайди. Японлардаги шунақа оддийликка қойил қоламанда. Оҳтанини онасини, "Ўғлим ўзинг келмай қўявер. Доллордан жўнат" деган оналарга жўнатиб қўйинг. Битта она бўлса шунчалик бўларда а?)
Шунақа гаплар. Қиссадан хисса, қанчалик зўр бўлиб кетманг. Чориғингизни илиб қўйинг. Оддий бўлинг, оддийликда, самимийликда гап катта. Қолаверса, ким қаердаги миллионтадан бир омади чопган Роналдо, Оҳтани, Бурак кабилар билан эрингизни солиштирманг. Худо сизга энг лойиғини учратган. Оғир кунингизда Роналдо-ю, Бураклар эмас, ўша қўллари қабарган эрингиз туради. Эркакларда, унақа машхур аёлларга ўлиб қолиш йўқкуя, кўчадаги аёлларга чопиб кетиш бор-да. Сизларга ҳам ўша гап, оғир кунингизда уйингиздаги хотинингиз туради ёнингизда, анави қирчанғиларингизни йиғиштиринг)
https://t.me/BahodirIskandarov

БАС ҚИЛИНГ! ЭЙ, ОТА-ОНАЛАР!
Ассалому алайкум, хурматли ўқирманлар!
Бугун бир қиз, "Ака, кварплатага пулим етмай қолди. Ёрдам қилиб тура олмайсизми?"деб ёзиб қолди. У қиз Японияга келганида 20 ёш эди. Ҳозир 30 га яқинлашиб қолди. Ўқиди, ишлаябди. Квартирасига пули йўқ. Нимага? Нафси ўпқон, харобадан чиққан миллионер онаси сабабли. Ўша аёлни ейишга нони ҳам йўқ эди. Шу қиз бечора ҳам ўқиб ҳам ишлаб, уйларини ремонт қилдирди. Оиласидагиларга машина олиб берди. Ўзидан олдин сингиллари эрга тегиб кетди. Ўзи ҳалиям турмушга чиқмаган. Сингилларига энг зўр сарполарни мажбурлаб қилдирибди. Энг ёмони, ҳозирги оддий машина уйдагиларига ёқмай қолибди. Малибу олармиш мана шу ергача чидади бечора қиз. Ўкириб йиғлаб юборди. "Менчи, мен қачон турмуш қураман? Нимага уларни ялло қилиб юришига мен хор бўлишим керак" деди! Роса, юрагим эзилди.
Шахсан ўзим бунга ўхшаган тақдирларни 100 дан ошиғи билан гаплашиб кўрганман. "Акангга машина олишимиз керак, уканга данғиллама тўй қилишимиз керак, опангни эрига фалон қилишимиз керак" каби гаплар билан қурбон бўлаётган ёшларни ўз кўзим билан кўрганман.
Эй, барака топгурлар, Японияда юрган қизингиз, тўйиб овқатланмаябди. Тўйиб уҳламаябди, шунчаки сизларни нафсингиз йўлида қурбон бўлаябди. У-бу чиройли жойда расм тушган бўлса, ишга кетаётиб, йўлда тушиб олади бечоралар. Кечаси билан ишлаб, кундузи яна ишлаябди. 24 соат ишлаябди. Тасаввур қилаябсизми? Сиз дугоналарингиз билан гап-гаштакда, тўй-ҳашамда юрганингизда бу бечора уйқусизликдан боши айланиб, бурни қонаб кетиб, хор бўлиб ишлаб юрибди. Бечораларда шунчалик босим каттаки, оила ҳам қуролмайди. Уёқдагиларни ўйлаб. Гаплашиб кўрсангиз, "Менга уй-пуй керакмас, ҳеч нарса керакмас, қайтмайман" деб зада бўлиб қолганлари ҳам кўп!
Кунига 100$ топар экан деб, нафсингиз баттар ўпқон бўлмасин. Кунига 100$ топса, одамга ўхшаб яшаш учун 80$ ини ҳаражат қилиши керак. Ҳам ўқиш, ҳам контракт тўлаш, ҳам сизларни бой қилиб кўрсатишга ҳаракат қилиш жуда қийин!
Келадиган ёшларимизнинг деярли ҳаммасини бўйнида юк. Емаса, емайди уёқдагиларни ўйлайди. "Энди, Тошкентдан уй олишимиз керак қизим" деб қолишади. У Тошкентдан уймас, тўйиб овқатланиши керак, ўқиши керак, эй барака топгурлар. Намунча босим қиласизлар?
Шу Ўзбекни боласи сиз босим қилавермасангиз ҳам ака-укаси, ота-онасини ўйлайди. Фақат вақт беринг оёққа туриб олсин, ўзини эплаб олсин, кейин ўзи ёрдам беради ҳаммасига.
Бизни миллатдан бошқа миллатда кўрмадим шунақа нафси ҳаталак отганларни. Непал, Ҳиндистон, Ветнамдагилар биздан қашшоқ яшашади. Аммо, фарзандларини "Яхши ўқи" деб жўнатишади. Натижада, келажакда катта-катта натижаларга эришишаябди. Бизникилар бўлса, бечоралар шунчаки ўзини қурбон қилишади. Бошқа фарзандларингиз учун, тўй-ҳашамингиз учун, маҳаллада тилингиз бир қарич бўлиши учун битта фарзандингизни шунчаки қурбон қилиб қўяверасизми?
Ишонинг, Японияда ҳам, бошқа давлатда ҳам осон пул топиб бўлмайди. Бўлди қилинг, данғиллама тўй, данғиллама уй, "Яна-яна" деб, ўз васвасангизни болага ҳам юқтирманг. Сизга онам хафа бўлмасин деб айтолмайди. Қийналаётганини сизга кўрсатгиси келмайди. Бирдан, нозик жойига зарба берасиз. "Мен сизларни қийналиб туққанман, фалон қилганман, фустон қилганман" деб! Қаердадир, қайсидир авлод "Уй, Тўй, машина" деган васвасадан қутулишимиз керак-ку. Бутун дунё ҳашамат эмас, комфортга қараб кетаябди.
Хулосайи калом, эҳтиёжга бўлса сўранг. Камолотга сўраманг. Қудангизни апти қурсин, одамларни кўзи учун қиладиган тўй-у, бошқа маросимларингизни ранги руфтори қурсин. Эркаклар, кераксиз ҳаражатларни ҳаддидан ошираётган аёлингизга "Бўлди қил" деёлмасангиз, тамом бўлибсиз. ХУДО инсоф берсин, ҳаммамизга.

18+ ЭРНИ ХИЁНАТИНИ БИТТАДА АНИҚЛАЙДИГАН МОСЛАМА!
Ассалому алайкум, онг ва танасини чимилдиққа кирита олган ўқирманлар. Онг ва танани чимилдиққа кириши нима дегани десангиз, тафаккур қила олиш дегани. Қачонки, онг ва тана қовушиб, бир-биридан роҳатлана олса, фикрлаш қобиляти дунёга келади) Келинг, бугун шу онгингизни сатира деган нуқталарини қитиғлаб, кайфиятингизни кулдириб бераман
Шу десангиз, кеча бир акамиз қўнғироқ қилиб қолдилар. "Ука, сиз бир психолог йигитсиз. Маслаҳатингиз керак" деди. Нима муаммо ака дедим. Хуллас, тушида алақсираб, "Муслима, Муслима" деб нариги келинойимизни чақириб юборибди-да. Уни бяғдаги оригинал келинойимиз эшитиб қолибди-ку. Учинчи жахон уруши бошланиб кетган. Акамиз, эрталаб ҳеч нарса демасдан уйдан чиқиб кетибдилар.
Энди, кечга уйга бориб, она қироличани кўнглини олишим керак. Баҳонани додасидан топишим керак дедилар.
"Эх, гўдаккина акамей, бошингизга оғир дард тушибди-ку.
Эмас осон хотинга билдирмай юрмоқ,
Баҳодирни панжасига панжа урмоқ" деб роса жиғига тегдим))
Кейин, баҳонани ҳам додахўжасини топиб бердим. "Ака, хуллас гап бундоқ. Мен Муслима деб қайсидир аёлни исмини айтмадим. Айрим айниган аёлларга, Бу йўлингдан қайт! Эй, Муслима, Муслима деб" хитоб қилдим" деб қўйинг ҳаммаси яхши бўлиб кетади десам кулади, ака пақир))
Ҳазил-ҳазил билан-у, сиз расмда кўриб турган ана шу мосламани Япон олимлари яқинда ихтиро қилишди. Бу мослама, кечаси кўрган тушингизни ёзиб олиб, ипидан-игнасигача қайта кўрсангиз бўлар экан. Тушингизни телефонингизда кино кўргандек кўриб ўтирасиз. Япон олимларига шапалоқлар👏👏👏
Энди, хурматли аёллар. Бу мосламадан битта оласиз. Эрим юрармикан, менга хиёнат қилармикан, иккинчиси бормикан деб сиқилиб юрмайсиз-да, шу мосламани кийдириб қўясиз, тамом. Эрталаб эрингизни бор сир-асрори очилади. Чунки, инсон кун бўйи қилган ҳатти-ҳаракатларини тушида кўради. Ана сизга ажойиб маслаҳат!
Хоҳласангиз, Япониядан жўнатиб юборишим мумкин. 51-51 рақамига "Ахмоқ аёл эрини кетидан пойлаб юради" деган промокодни юборсангиз, текинга жўнатиб бераман))
Мени ёзганларимни биринчи марта ўқиб туриб, ҳазилни тушунмай, калла қўйишлар бўлмасин)
Барчаларингизга яхши кайфият, узоқ умр тилайман. Қўшганингиз билан қўша қариб, бахтли-тахтли, ували-жували бўлиб юрингизлар!

ИСЛОМОФОБЛАР НАРИРОҚҚА БОРИБ ТУРИНГЛАР)
ЯПОНИЯДА АЖРАШИШЛАР АВЖИДА!
Ассалому алайкум, палаги тоза ўқирманлар. Саломатмисиз?
Сиз расмда кўриб турган инсон, Япониядаги тутунган онам. Япон миллатига мансуб мусулмон! Шу инсон мени социологияга қизиқтириб қўйган. Бу инсондан жуда кўп нарсаларни ўрганганман. Психология, жамиятшунослик, фикрий гипноз, қаршингдаги одамни фикрини ўқиш, самимийлик, одамийлик кабилар. Бу устозим, Малайсия, Сингапур, Япония университетларини битирган. Замонавий билимлар, диний билимлар ҳаммаси дахшат. Анча бунча, ўзидан ақлли ясаган "Замонавий"ларни ўтирғизиб қўядилар. Энди, шу инсонни шогирди, яъни мен. Биздаги айрим, чала ақлли, чала замонавий, Исломофобчаларни нафақат ўтирғизиб қўяман, балки, миясини бепушт қилиб қўйишим мумкин. Кейин, Доктор Д ҳам, Доктор Ш ҳам, ҳаттоки, Доктор Ж-ю, Доктор П лар ҳам ёрдам беролмай қолади)
Бугун, бир Сатоу деган танишим бирга тушлик қилайлик деди. Бирга ўтирдик. Бечорани дардини мендан бошқа одам эшитмайди. Шунга мени жуда яхши кўради. Японларда ким биландир дардлашиш йўқ. Ҳаттоки, яқинлари билан ҳам қандайдир чегарада туришади. Шу сабабли доимий стрессда юришади. Бирга ўтирдик. Яқинда ажрашганини айтди. 10 йилдан бери шунақа дерди. "Қақақлаган товуқ туғмай қўймайди" дегандек. Охири ажрашибсизда" деб кайфиятини кўтардим))
Шу Сатоусан, 58 га киради. Бу ёшда ажрашишга нима бор десангиз, бор экан. Ҳозир Японияда катта ёшлилар ўртасида ажрашиш авжига чиққан. Ёшларку, ажрашиш бўйича чемпион. 2023 йилда 35% дан ошиқ оилалар ажрашибди. Ўзи ҳукумат оила қурдиролмай ҳалак, буёқда оила қурганлари ҳам ажрашиб ётишибди. Камига, ёшларга ўрнак бўлаётган катта ёшлилар муаммоси ҳам келиб чиққан. Айни пайтда, Японияда 50-60 ёшдан ошган инсонларнинг жуда кўпчилиги ажрашган. Ажрашмаганлари ҳам эр алоҳида, хотин алоҳида яшаш урфга айланган. Тўғри, соғлом оилалар жуда камайиб кетган.
Ўша Сатоусан билан бунинг сабабларини гаплашган бўлдик. Сатоусанни айтишича: "Биздан иккита олдинги авлод, оилага, фарзандга жиддий қарашар эди. Оталар "Коваи моно" ( Қўрқадиган одам) эди. Аёллар эрларини хурмат қилар эди. Ғарб ривожланишни ҳам олиб келди-куя, оилаларимизни пароканда қиладиган маданиятни ҳам олиб келди. Аёлларни ҳуқуқларини керагидан ортиқ ошириб юборишди. Эркак кўчада пул топиб келиб, яна уй ишларини қилиши, яна хотиндан гап эшитиши оддий ҳол бўлиб қолди. Натижада, эркаклар уйланмай қўйди. Қадриятларга жиддий туриб ривожланишимиз керак эди. Энди кеч. Энди буни тўғрилаш амри маҳол. Биласанми, Япония қачон жарга қулаган? ЎША ҒАРБНИ ТАРБИЯСИДА ЎСГАНЛАР, ЎҚИТУВЧИ БЎЛИШНИ БОШЛАГАНДА" деди.
Фикрларини эшитиб ўйланиб қолдим. Худди шунга ўхшаган гапларни расмдаги тутинган онам ҳам айтгандилар. " ЎҚИТУВЧИСИ АЙНИГАН МИЛЛАТ, ТАМОМ БЎЛГАН МИЛЛАТ" деб!
Роса тафаккур қиладиган гаплар а? Ақлли одам бировларни хатоларидан хулоса қилади деганларидек, вақтида кўзимизни очишимиз керак. Японлардек ақлли миллат бугун аҳолини камайиб кетишига қарши чора топа олишмаябди. Келажакда қандай ривожланишга эришмайлик, динимиз, қадриятларимиз, миллийлигимиз, одамгарчилигимиз билан бирга ривожланишимиз лозим-у лобуд!
Айтганча, мен Японияда кўрганимни ёзаябман. Японияга умрида келмаган, қарши фикр берсам бўлди дейдиган, Ўзбекофоб, Исломофоб, мазгифоблар ақлингиз етса, Ўзбек, Инглиз, Рус, Япон, Тожик тилларида янги йилгача бахслашаман) Мен билан ўйнашманглар. Питбул итларда, тимсохларда ва менда тишлаган жойини узиб олмагунча қўймайдиган тиш бор. Анави аррага ўхшаган тиш бўлади-ку, эээ палакат аррада ҳам бор экан) Хуллас, шунақа гапларда, ЁҚТИРМАНИ босгайсиз ва саломат бўлгайсиз)
Bahodir Iskandarov

18+ АРИЛАР ЧАҚИБ ТАШЛАШДИ!
Ассалому алайкум, аслзода ўқирманлар. Бу дунёнинг ишлари, муаммолари тугамайди. Қайси бирига сиқиласиз? Велиб кетсин! Келинг, яхшиси Баҳодир Ниппонийдан яхши бир ҳикоя эшитиб, кайфиятингизни кўтариб олинг)
Шу десангиз, сиз расмда кўриб турган жой, биз яшайдиган кўп қаватли уйнинг велосипедлар қўйиладиган стоянкаси. ЯПОНИЯДА ВЕЛОСИПЕДИНГИЗ БЎЛМАСА ҲЕЧ КИММАССИЗ. ҲЕЧ КИМ ҚИЗИНИ БЕРМАЙДИ))
Шу велосипед қўядиган жойнинг томига, зомбир уй қуриб олибди-да. Бизни қишлоқда арини зомбир дейишади.
Энди, энг муҳим жойи. Расмга қарангда, шу кўп қаватли бинонинг маъсуллари, расмлар ёпиштириб, "Хурматли, шу ерда яшайдиганлар, эҳтиёт бўлинг. Мана шу жойда ари уяси бор экан. Биз ҳозирда бу масала устида ишлаябмиз" деб ёзиб қўйишибди.
Шу ҳодимлар кечаси аниқлаб, эрталабгача ҳал қилиб юборишди муаммони. Японларни шу ҳислатига қойил қолмай илож йўқ. Бизда, Сиз кўп қаватли уйда ижарада яшасангиз, уйни эгаси сизга қулдек муомала қилади. Японларда эса, сизга мижоз деб қараб, ҳамма муаммоларингизни ҳал қилиб беришади.
Кўп қаватли уйни сотиб олиб яшаётган бўлсангиз ҳам, уларга мижоз ҳисобланасиз ва бир умр сизга мижоздек муомала қилишади. ЯПОНИЯДА банкка борсангиз ҳам, ҳокимятга борсангиз ҳам, мактабга борсангиз ҳам мижозсиз ва МИЖОЗГА ХУРМАТ БИЗДАГИ ҲОКИМЛАРГА БЎЛГАН ХУРМАТ БИЛАН БИР ХИЛ!
Маҳалламиздаги бу ари воқеасини кўриб, Тошкентдаги бир воқеа эсимга тушиб кетди. Чилонзорда 3 талаба ижарада яшаймиз. Бир куни эрталаб, бир ўртоғимиз сочларини шакарчойлаб, туфлиларни мойлаб, атирларни сепиб, ўзидан Пўлат Алемдарни ясаб, шошилиб чиқиб кетди. "Эй, тўхта, чой-пой ичиб бирга кетамиз" деган гапимизга ҳам эътибор қилмади. Орадан 5 дақиқа ҳам ўтмади. Пастдан "Войдод, войдод" деган овозлар бир эшитилди-ю, тўхтаб қолди. Яна бир дўстим билан югуриб тушсак, подъезднинг кириш эшиги олдида 1,5 миллиондан ошиқ ари вижиллаб юрибди-ку. Бояги дўстимизни чақиб, энасини кўрсатиб юборишибди. Юзлари , кўзлари ишиб кетган. Ҳамма жойидан чақиб ташлаган. Ҳа, ўша сизни ҳаёлингизга келган нозик жойларидан ҳам чақиб ташлабди😁Тез ёрдам чақириб, "Жуковский"га олиб бордик. У ерда докторлар бир нарсалар қилиб қутқариб қолишди. Бир-икки ҳафтача инқиллаб юрганди. Кейин тузалиб кетди. Аммо, ўқиш тугагунча "Зомбирлар қироли" деган лақабда юришга мажбур бўлди. Агар, Японияда бирортани шунақа зомбир талаганда борми, домни эгасидан, маъсуллардан роса пул ундирса бўларди)
Хуллас, ўқишлар тугаб, ҳамма ҳар тарафга кетди. Шу ари талаган дўстимиз бир бетайин бола бўлиб улғайди-да. Яқинда гаплашсам, Шу пайтгача 3 марта уйланиб, 3 марта ажрашибди. Энди 4 чисга ҳаракатда эмиш. Мен унга, "Ўшанда ари талагани эсингдами? Ариларни соғликка фойдаси бор дейишади. Ҳаттоки, атайдан чақтириб даволатишар экан. Сен ҳадеб ажрашишинга қараганда, ё арилар яхши таъсир қилиб, эркаклик қувватинг ошиб кетган. Ёки акс таъсир қилиб, у қувват йўқ бўлиб кетган. Шунга хотинларинг ташлаб қочаябди" десам, кулади))
Шунақа гаплар. Мабодо, ён-атрофингизда хотин қўйиб, хотин олавераётган бирорта шўртумшуқни кўрсангиз, билингки, ёшлигида ари талаган)
ЁҚТИРМА тугмаси тилга кириб "Бос мени" дейиши шартми, босинг шу ўлгурни😁

ЯПОН ИМПEРАТОРИНИНГ ҚИЗИ! Малика Какони оддийлигини қаранг. Оддий халққа таъзим қилишини қаранг. Камтарлигию, синиқлигини қаранг) Бизни қишлоқдаги Мардон қассобни қизларини бурнига хода етмайди😁
ВОЙДОД, АФҒОНИСТОН БЎЛИБ КЕТДИ.
Ассалому алайкум, тутуруқли оиладан чиққан, тутуруқли ўқирманлар. Яқинда Самарқандда автобусда аёллар ва эркакларни жойини алоҳида қилган ҳайдовчи ҳақидаги воқеани кузатдим. Айнан шу мавзуда анча олдин ёзган эдим. Шу ҳикояни яна бир улашай.
Японияга янги келган пайтларим эди. Уйдан ўқишимгача метрода 45 дақиқача вақт кетади. Ҳар куни бир хил йўлдан қатнайман. Бир куни шошилиб, югуриб метрога чиқдим. Япон метролари эрталаб шунақа тирбанд бўладики, манзилингизга етиб олгунча ўзингизни қамалиб чиққан маҳбусдек ҳис қилиб юборасиз.
Хуллас, шошилиб катта тезликда чиқиб олдим. Бир чеккароғига бордим, суяниб тик-турган ҳолда кетаябман. Тўсатдан кўзим рўпарамдаги битта қизга тушди. Менга шунақа меҳр билан тикилаябди-ки, одамни ҳижолат қилиб юборадиган даражада. Секин телефонимга қараган киши бўлиб, кўзимни олиб қочдим. Бу Япон қизлари ғалати эканку, бизни Ўзбек қизларига сал кўпроқ қараб қўйсангиз уялиб ерга кириб кетади. Булар сизни ерга тиқворар экан. Шунақа ҳаёллар миямда ғужғон айланиб турган пайтда, секиииинннн кўзимни телефондан кўтариб қарасам, у қиз ҳали ҳам тикилиб ўтирибди. У қизга ёнидаги яна битта қиз қўшилди. Кейин ёнидаги 1-2 та жувонлар ҳам қўшилишди. Ҳаммасини кўзи менда. Энди, «Вапшим» тамом бўлдим. Энди телефонни орқасига яшиниб бўлмайди. Энди каттароқ нарса керак деб, сумкамдан китобимни олиб, юзимни беркитадиган даражада кўзимни олдига олиб келиб, ўқий бошладим. Ўқиш қайда, мия ҳар доимгидан 10 баробар кўпроқ ишлай бошлади. Ҳаёлда минг хил фикрлар.
Аям ҳар доим мани ўғлим дунёдаги энг келишган йигит, истарали йигит, ким кўрса ёқтириб қолади, одамларни қизига совчи келса, мани ўғлимга совчи келаябди деб мақтаниб юрардилар. Ўша пайтлари типратикан ҳам боласини юмшоғим деганидек, аямларга шундай кўринсам керак деб ўйлар эдим. Аммо, бу Япон қизларининг менга бу даражада меҳр-муҳаббат билан қарашига қараганда аям ҳақ эканлар. Ҳақиқатдан ҳам фавқулотда «Черезчур» келишган йигит эканман деб ўйлаб турсам, бир қиз мен томонга қараб келаябди. Кўзларида меҳр мужассам. Ҳудди «Тўрт қадам қолади, етишга сенга» деб романтик қўшиқ айтиб келаётгандай. Ниҳоят етиб келди: «Сумимасен, кочирава жосеи сенёуша нан десукедо» ( Кечирасиз, бу фақат аёллар минадиган жой) деб қолдику. Ҳаммаси тамом бўлди. Келишган йигитлигим ҳам бир тийин бўлиб, келишолмай қолди))
Қарасам катта қилиб ёзиб қўйилган экан: «Фақат аёллар учун» деб. Узр сўрадим-у, шунақа катта тезликда қочдимки, шу билан у аёллар бошқа кўришмади мени))
Хуллас, Японияда тирбандлик пайтида аёлларга тегажоғлик бўлмасин, ноқулайлик бўлмасин, эркаклар билан ёпишиб тиқилиб кетмасин деб фақат аёллар миниши учун алоҳида «Вагон»лар ташкил этишган. Поезд, метроларда шунақа шилқимлик, тегажоғлик бўлганки шуни йўлга қўйишган. Ҳаттоки, атайдан аёлларга тиқилиб, ҳамма жойига ишқаланган Япон эркаклари кўпайгани учун ҳам шунақа қилишган. Энг қизиғи, бизда энди бошланган "Аёллар ҳуқулари" деган нарса, Японларда анча олдин бошланган. Ривожланиб-ривожланиб, чўққисига етганда, "Аёллар учун алоҳида вагонлар" талаб қилишни бошлашган. Кўраябсизми? Сиз чўққига етганда талаб қиладиган ҳуқуқингизни биз ҳозирдан таклиф қилаябмиз))
Шунинг учун ўзимизда бўлган воқеадан диний фон ясаб, тўғрими нотўғрими мусулмонларга қарши чиқсам бўлди деб, «Войдод Афғонистон бўлиб кетди, Сурия бўлиб кетди» демасдан оддий қабул қилаверинг. Зеро, тиқилиб, ишқаланиб, ғашингизга тегадиган, атай шунақа пайтларни пойлаб юрадиган «Моняк»лардан дан ҳалос бўласиз. Бу мавзуга қарши чиқаётган аёллар, нима бўлопти сизга? Майнангиз жойигами? Сизга автобус, поездда, шилқимлик қилишса ёқоптими? Булли қилингеeе😁
Мабодо, бизда ҳам Транспорт вазирлиги уйғониб, шу тизимни жорий қилишса, фавқулотда келишган эркаклар ва «черезчур» гўзал аёллар эҳтиёт бўлинг! Манга ўхшаб адашиб миниб олиб куйиб юрманглар))

ЭРОНЛИК ҚИЗНИ ЙИҒЛАТГАН ЯПОНЛАР!
Ассалому алайкум, хурматли ўқирманлар. "Шўтдеги гап шўтда қолади" десангиз, бир қизиқ воқеани айтиб бераман. Расмга ҳам атай секретни маъносини берадиган қилиқ қилиб тушдим. Бугун бир Эронлик жонон бу ҳикояни ёзишимга туртки бўлди. Тўйларни тадбирларни "Севардимммм, иммм, имммм" деб шеър айтадиган ўртакашлар бошлаб беради-ку. Мен ҳам бир янгилик қилиб, бугунги мақолани 4 қатор шеър билан бошлаб берай:
Шайтон қулоғимга боғлади тугун,
Ажал узоқда деб таъзирим едим,
Жанозамни ўқиб кетишди бугун,
Мен, эртага тавба қилмоқчи эдим...
Бу тўртликдан хулосани хоҳлаганингиздек чиқаринг. Хулоса қилиб берадиган хулосолог эмасман)) Бояги Эронлик жононга қайтайлик. Бугун ишхонамизга бир Эронлик қиз сухбатдан ўтиш учун келди. Сухбатни Япониянинг "Кансаи" ҳудудидан бўлган ҳамкасбимиз қилди. "Кансаи" дегани биздаги "Воҳа" дегандек гап. Эронлик жонон билан сухбат қилаябди. Сухбат охирига яқинлашганда, яна бир ҳамкасбимиз бояги сухбат қилаётган ҳамкасбимизга "Тушликка сенгаям овқат олиб келайми?" деди. Бояги сухбат қилаётган Япон "Иран, иран" деди-ку. Бу "Иран" дегани Япон тилида "Керак эмас" дегани. Буларни гаплашишини эшитиб турган Эронлик қиз йиғлаб юборса бўладими?
Нега йиғлаб юборди десангиз, Япон тилида Иран дегани ҳам Эрон деган давлатни номини билдиради. Ҳам, "Керакмас" деган маънони билдиради. Яъни:
Иран- Эрон.
Иран-Керакмас.
Бояги Эронлик қиз булар миллатчилик қилаябди деб ўйлаб йиғлаб қолибди. Кейин, ўзим у қизга "Эй, Форс гўзали" деб тушунтириб, юпатиб олдим.
Шунақа гаплар, кўпчилик мендан "Мақолаларингизни келин ҳам ўқийдими? Қўрқмайсизми?" мазмунида саволлар беришади. Ҳа, ўқийди. Хотинларим ўқимишли, чет тилларини биладиган, ҳазилни тушунадиганлардан. Шунинг учун бемалол ёзаман. Ҳозир, "Хотинларим" деган жойини ўқиган фитначилар, хотини кўп экан дейди. Қалби тоза одамлар эса, хурмат маъносини берадиган "Лар" қўшимчасини адашиб ёзиб қўйибди бечора дейишади😁 Хурматли эркаклар, "Хотинларим" деб гапириш барчангизга насиб қилсин. Хурмат қилиб "Лар" дейишни айтаябман😁
Шу жойига бир қизиқ воқеачани айтиб берай. Тошкентда ўқиб юрган пайтларимиз, бир Сурхондарёлик курсдошимиз, "Лар" қўшимчаси хурматни билдирар экан. Водийда, Тошкентда "Лар" деб гапирар экан деб, адашиб эрларим деб роса кулгуга қолган эди😁
Шунақа гаплар азизлар. Бугунги лекциямиздан қиладиган хулосаларимиз:
1-Эртагамас бугун тавба қиламиз!
2- Кимнидир олдида гапиришда фаросатни ишлатамиз!
3- Бошқа шевалардаги билмаган сўзларимизни, бемаврид қўлламаймиз!
4- Гапиришдан олдин, мияда бир анализ қилиб олиб кейин гапирамиз!
5-ЁҚТИРМАНИ босамиз. Кейинги дарсда сўрайман. Тушунарлими болажонлар))

Ассалому алайкум, хурматли ўқирманлар. Мана шу видеони жуда кўпчилик менга жўнатди. "Ростми, ёлғонми" деб!
Бу ёлғон эмас, ҚУП-ҚУРУҚ ТУҲМАТ. Қандай қилиб ёлғон маълумотни шу даражада ишонч билан гапириш мумкин ҳайронман.
Бизнинг интернет оламимиз шу даражада "Ахлат қути"си бўлиб қолдики, одам уялади. Анави, битта-иккита жипир-жипирларгаку майли дермиз. Ўзини зиёли қатлам вакилиман деганлар ҳам қовунни каттасини туширишаябди.
Мана бу видеода гапираётган акамизни ҳам миясини ошиқ-мошиғи ишдан чиқиб, ғижир-ғижир овоз чиқарадиган бўлиб қолибди. "Фалон жойда эшитган эдим", "Деб ўйлайман" деса ҳам чидаш мумкин эди. Ишонч билан айтаябди. Қонунийлаштирилган деябди🤦♂️
Бу маълумотларни келиб чиқишига сабаб, Аргентиналик бир жипириқ, "Мана одам гўштини еябман" деб видео қилган. Кейин шов-шув бўлган. Кейин, Япониянинг маъсул ҳодимлари "Ўша блоггерни ҳам, ошхоначини ҳам энасини кўрсатган. Билиб-билмай оғзиларинга келган гапни гапираверманглар. Ёлғон маълумотни шу даражада ростдек гапираётганлар "100 мингта лайк учун отамни ўлдираман" деган ахмоқ билан нима фарқи бор?
Иноятилла Андижоний бунақа ҳайп учун, просмотр учун, ёлғон маълумотларни улашманг. Зеро, Атеисту, Исломофобларни гурухларида "Мана, мусулмончиллика урғу берган контентларни аҳволини қаранг. Булар ҳаммаси чўпчакчи" деб калака қилишаябди. Динимиз сизларни уйдирма сафсаталаринга муҳтож эмас! Дин ҳақида гапиришни олимларга қўйиб беринг. Видеони ўчириб ташлаб,обуначиларингиздан узр сўраб қўйишингиз тавсия қиламан. Акс ҳолда, буни сиёсий, ҳуқуқий, оқибатлари ёмон бўлиши мумкин! Саломат бўлинг!

Telegram
𝘽𝙖𝙝𝙤𝙙𝙞𝙧 𝙄𝙨𝙠𝙖𝙣𝙙𝙖𝙧𝙤𝙫 ✍🏻
MAVZU : SHE’RLAR, MAQOLALAR VA SHAXSIY KUZATUVLAR!!!
"ЯПОНЛАР ОДАМ ГЎШТИНИ ЕЙДИ" мавзусида! Иноятиллоҳ Андижонийга жавоб!
Ассалому алайкум самимий ўқирманлар. Авваламбор бундай кир мавзуга аралашганим учун барчангиздан узр сўрайман! Дўстларим орасидаги инсонлар билишадики, ҳайп қилиб ёки бировни шахсиятига ҳужум қиладиган бебурт, номард инсон эмасман. Шу пайтгача кимнидир дилини оғритадиган пост ёзмаганман.
Аммо, Япония ҳақидаги бу бўхтон мени хафа қилди. Иноятиллоҳ Андижоний ака, сизга бир нечта айтадиганларим бор. Иложи борича илмий терминларсиз. Сиз тушунадиган тилда ёзишга ҳаракат қиламан!
1- мен сизни ҳақорат қилмадим. Сансираб гапирмадим. Сиз нега изоҳларда сансираб ёзаябсиз?
2- "Кимсиз? Олиммисиз? Мен сизни танимайман" Ҳаттоки, "Нимасиз?" деб ўта бехурматлик қилаябсиз. Тўғри маълумотни қабул қилишингиз учун мен кимдир, каттакон ва машхур бўлишим керакми? Шунчаки, самимийлик билан, тарбия билан қабул қилишни иложи йўқми?
"Японшуносмисиз? Олиммисиз?" дебсиз. Жа, олимликка даъво қилмайман-куя, дипломим бўйича ФИЛОЛОГ, ТИЛШУНОС ВА СОЦИОЛОГман. Ҳа, айнан Япон жамиятшунослиги.
3-"Ғийбатни ёмонлиги" ҳақидаги гапингиз тахсинга сазовор. Барака топинг. Аммо, мавзунгизни таъсирлироқ чиқиши учун бутун бир миллатни шаънига тухмат қилингани, ҳайп учун, кўпроқ одам кўриши учун қилинганлиги очиқ-ойдин кўриниб турибди-ку. Мен сизни атайдан қилдингиз демаябман! Хатони хатолигини тан олиб, "Узр, нотўғри маълумот бериб юборибмиз" дейиш аксинча, обрунгизни оширади.
4-Бу чиқарган видеоларингизни жамият учун таъсири, икала давлат ўртасидаги таъсири ҳақида озгина ўйлаб кўрдингизми? Японларни медиясида ҳам айланишни бошлабди бу парчаларингиз. Японларнинг сизларга нисбатан нафрат билан ёзаётган изоҳларини кўрсангиз, ҳолингиз не кечади ҳайронман. Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонасигача етиб борибди.
5- "Сен ҳайп қилаябсан" дебсиз. Менга ҳайп керак эмас. Мен блоггер эмасман. Ёки, омади юришмаган негатив эмасман. Таъбир жоиз бўлса, сиздан ва жамоангиздан кўп пул топаман.
6-Менга телефон рақамингизни қолдириб, "Кўча усулида" гаплашиб олишни билдираябсиз. Мен сизни лойиҳангизни "Ташқи ишлар вазирлиги" , "Ички ишлар", "Япон элчихонаси", "Журналистлар ташкилоти" каби ташкилотлар орқали фаолиятингизга ҳуқуқий йўллар орқали чек қўйдиришга ақлим етади. Кўча томонлама бўлса ҳам, сиздан калтак еб йиғлаб ўтирадиганлардан эмасман.
7-Сиз мени танимасангиз ҳам, мен сизни "Тилла" лигингиздан бери танийман. Шахсий ҳаётдаги қилган ишларингиз, хатоларингиз ҳаммаси ҳақида хабарим бор. Аммо, бир мусулмон ўлароқ, мусулмон биродаримни айбини яширсам яшираманки, ҳаммага ошкор қиладиган пасткаш эмасман. Зеро, мени ўзимни яхшилаб суриштирсангиз ҳам миллионта хатоларим бор! Биз мусулмонлар бир бўлиб, илмда ҳам бошқасида ҳам олдинлаб кетишимиз керак.
8-Мени мақсадим сизга, бир миллатдошимга зиён етказиш эмас. Обрунгизга путур етказиш эмас. Зеро, ҳамма гапириб чиққандан кейин "Хато маълумот" деб сизни огоҳликка чақирдим. Ва оммага эълон қилинган материал учун оммавий жавоб берилади. Мен сиз билан "Томмий-жеррий" ўйнаб, бахслашиш ниятим ҳам йўқ. Сизни контентингизни, эътиборли олимларимиз билан қилган видеоларингизни мароқ билан кўрганман. Фойдали контент кўпайибди деб хурсанд ҳам бўлганман.
Энди, гап бундоқ. Ака, мен самимийлик ва кибрсизликда чемпионман. Сизга нисбатан бехурматлик қилган бўлсам узр сўрайман. Ваъда бераман бошқа бу мавзуга қайтмайман. Фақат сиздан илтимос, бунақа нозик мавзуларни Олимларга қўйиб беринг ва мана шу сухбатингизни айнан ўша жойини олиб ташлаб, обуначиларингиздан узр сўраб қўйинг. "Баҳодир деган битта бола бор экан. Уни бир тийинга олмайман. Аммо, мени фаолиятимга ҳисса қўшаётган обуначилар сизлардан узр сўрайман. Хато маълумот кетиб қолибди" десангиз, зўр бўларди.
Фаолиятингизга омадлар тилайман. Тўғри тушунасиз деган умиддаман!
Илтимос, шу постни кўриб қолсангиз менга обуна бўлманг. Мақсадим обуначи тўплаш эмас.

ЯПОНИЯДА БОЛАЛАРНИНГ МАЖБУРИЙ МЕҲНАТИ!
Ассалому алайкум, самимий ўқирманлар.
Бугун эрталабдан кайфиятингизни кўтариб, ишга кузатиб юборай сизларни! Бугун мана шу расмдаги нарса ҳақида ҳикоя қиламан. Бу нима деб ўйлайсиз?
Кўзингизга қиз бўлиб ёки алламбало бўлиб кўринаётган бўлса етиб келибсиз, бечора бўйдоқлар. Тезда уйланинг! Зўр қилиб, дахшат қилиб тўй қилганингизни тўйхоначидан бошқасига фойдаси йўқ. Оддийгина, яқинлар билан тўй қилиб ўтказаверинг. Ишонаверинг, сизни қилган тўйингизни бир хафтадан кейин қўшнини ити ҳам эсламайди.
Шу десангиз, расмдаги бу нарса - "Сатсумa имо" яъни ширин картошка. Шиппиллаб шолғом-ку дейишга шошилманг. Шолғом эмас. Сешанба куни боғчадан боламизни картошка даласига олиб чиқиб, картошка кавлатибди. Болачаларни ҳаммаси картошкани кавлаб, ўзларига ҳам биттадан оволишибди. Расмда кўриб турганингиздек, "Болаларинг кеча мана шу картошкаларни ўз қўллари билан терди" деб ёзиб қўйишибди. Энг қизиғи ҳеч қайси ота-она "Войдод, боламни далада ишлатишаябди" деб жар солмаябди. Шуларни кўриб, ҳукуматимизда минг қамчи бўлса, ўзимизда ҳам бир қамчи бормикан деб ўйлаб қолдим😁
Японларни боғча тизимига ҳар доим қойил қоламан. 1 йиллик режалари тайёр. Қайси кунлари нималар қилишлиги олдиндан белгилаб қўйилган. Ўша белгилаб қўйилган дарс жадвалидан ташқарига чиқишмайди. Тўсатдан "Навруз" байрами бўлиб қолса ҳам, "Мустақиллик" бўлиб қолса ҳам жадвал ўзгармайди. Ана шу 5-6 йиллик боғча давомида болаларга ҳамма нарсани ўргатишади. Ҳайвонлар, йўллар, навбатда туриш-у, экин-текинларгача. Бу галги картошка кавлаш маросими ҳам болаларга ейдиган егуликлари осмондан тушиб қолмагани, унинг учун дехқонлар қандай меҳнат қилишлари, ҳамма нарсани қадрига етиш кабиларни ўргатиш экан! Балки, шунинг учун Японлар қишлоқ одамлари, деҳқонлар жамият учун қанчалик муҳим эканлигини ҳис қилишар. Балки шунинг учун Японларда "Қишлоқи" "Колхоз" деган ахмоқона гаплар йўқдир. Эээ велиб кетсин, бу муаммоларни қайси бирига сиқиламиз. Яхшиси, картошка мавзусига қайтайлик.
Японлардаги бу "Сатсума имо" деган ширин картишка жуда муҳим аҳамиятга эга. Болалигимизда чўғни ичига картишкани кўмиб пишириб ердик-ку, худди шунақа қилиб аравада, машинада сотиб юришади. Худди "Биздаги тарвуз келди. Туз сотаман" деб эшак аравадаги сотувчиларга ўхшаб, "Сатсума имо" сотиб юришади.
Шунақа гаплар. Сизга Япония ҳақида ҳеч ким эътибор бермайдиган томонларини ёзаётган, битта картошкани атрофида, шунча фойдали маълумотларни ёзадиган менга гулдурос қарсакларингиз!
Босган ЁҚТИРМАНГИЗ, айтган самимий тилакларингиз ўзингизга ҳам бумеранг бўлсин! Келинг, шу жойида менга ўхшаб "Колхоз"дан чиққанларга бумерангни нималигини тушунтириб кетай: Бумеранг дегани- Ёмон хотин дегани. Ўчир овозингни деса, ўзинг ўчир деб турадиганлари бўлади-ку)) Ҳазилдан ташқари, нимаики қилсанг ўзинга ҳам қайтади дегани. Шундай экан бугун текин яхшиликларни бўлсада қилишга улгуриб қолинг.
Хурмат билан, бўлажак "Мактабгача таълим вазири" Баҳодир Ниппоний)

ИСЛОМОФОБЛАР ФОРМУЛАСИ)
Ассалому алайкум хурматли ўқирманлар. Шу десангиз, бугун бир ёпиқ телеграм гурухга сухбатга бориб келдим. Ҳеч қандай ижтимоий тармоқларга жойламасдан шунчаки фикр алмашамиз дейишса, ҳўп деб борибман-да, мен аҳмақ.
"Япон жамияти", "Ютуқ ва камчиликлари" ҳақида гаплашамиз дейишган эди. Қарасам, ҳаммаси "Исломофоб, Атеистлар" экан. Фитна-фасод, бола боғча бўлиб ётибди.
Катта-катта дин уламоларимиз ҳақларида ҳам қўрқмай гапиришаябди. Мени сўзловчи қилиб чақириб қўйиб, эшитишмаябди. Шунда,
уларга: Илтимос, мени бунақа нарсаларга аралаштирманглар. Мен бахслашишни ёмон кўраман. Мақсадингиз мени ютиш бўлса, окей мен ютқаздим деб айтиб қўя қоламан. Аммо, лайча итдек менга ташланманглар дедим.
Дин ҳақида сиз ҳам мен ҳам гапиришга ҳаққимиз йўқ. Дин ҳақида, нозик мавзулар ҳақида ҳаётини камида 10 йилини дин илмларига бағишлаган, устоз кўрган, мадраса кўрган олимлар гаплашиши керак. Сиз ҳозир катта-катта уламолар ҳақида қўрқмай гапириб юбораябсиз. Тасаввур қилаябсизми?
Масалан, мен ҳаётимнинг 15 йилга яқин қисмини Япон тили билан боғлиқ илмларга бағишладим. Сиз эса, Япон тилидаги "Конничива" (Салом) деган билимингиз билан менга Япон тилидан ақл ўргатишингиз кулгули. Шунинг учун, ҳаётини 30-40 йилларини Дин илмларига бағишлаган катта-катта уламоларимизни обрусизлантиришга ҳаракат қилманг. Вопшим ҳаққингиз йўқ деб анча панд-насиҳат қилдим😁
Кўпчилиги тушуниб мени маъқуллашди-ю, ичида битта "Исломофоб про мах" бор эканда. Мени едирмоқчи бўлиб, "Мусулмонларда кофирни ўлдирган одам жаннатга киради" дейишади. Демак, мен битта кофирни излаб топиб, ўлдирсам жаннатга кираманми?" дейди😁
Энди ўзингдан кўр дедимда. "Сен кофирмисан?" дедим. "Ҳа, деди". Унда нима қиласан кофирни излаб ўтириб, ўзингни ўлдириб қўявер жаннатга кирасан ўз формуланг бўйича😁 десам, шу билан қайтиб гапирмади.
Қиссадан хисса, ҳар ким ўз сохасидан келиб чиқиб гапиргани маъқул. Акс ҳолда, пастдаги расмдаги "Йил одамлари" рўйҳатига тушиб қолишингиз мумкин. Айтганча, декабр ойи бўш турибди ҳозирча. Улгуриб қолинг)
Баҳодир ИСКАНДАРОВ

ВОДИЙ ХАЛҚИДАН ХАФАМАН!
Ассалому алайкум, палаги тоза ўқирманлар. "Япониядаги жадидларимиз" рукни остида кўпчилик муваффақиятга эришган ватандошларимиз ҳақида ёритиб келаябман. Рухсатингиз билан бу сафарги ҳикоямизни ҳикоя қилсак.
Ўтган ҳафта жума куни ишхонамиздаги бир лойиҳа билан Япониядаги додахўжа корпорацияга боришимга тўғри келди. У ерга хафтада бир-икки марта бориб тураман. Бордим. Ишларни тугатдим. Аср намозини масжидга бориб ўқишга улгурмас эканман. Шу ерда ўқиб кета қоламан деб, ўша компаниянинг Намозхонасига бордим. Тасаввур қилаябсизми? Японияда, ишхонада мусулмонлар учун кичкина масжиддек қилиб хона қилиб қўйишган. Энди Намозни бошлайман десам, эшик очилиб, сиз расмда кўриб турган ака кириб келиб қолдилар.
Ҳар куни Ўзбекларни ичида юрсангиз билинмас, аммо ернинг бир бурчагида бир ватандошингизни кўриб қолсангиз ажиб ҳиссиёт беради одамга.
Салом-алик қилиб, аср намозини бирга ўқиб, ярим соатча сухбатлашдик.
Хуллас, бу акамиз ТЎЛҚИНЖОН РАҲИМОВ бўладилар! Фарғона вилояти, Бағдод туманидан. Япониядаги нуфузли, Нагоя университетини тугатганлар. Ва ҳозирда, ҳаттоки Японлар ҳам киришни орзу қиладиган МИТСУИ КОРПОРАЦИЯСИДА ишлайдилар. У компания шу даражада катта ва кучли компанияки, бир йиллик даромади миндайроқ давлатларнинг даромадидан кўп!
Дунё рейтингида кучли 300 таликка, Япония рейтингида кучли 20 таликка киради. Тасаввур қилаверинг! Энди бу акадаги камтарлик, синиқлик, тарбия юксак даражада. Агар, мен шундай катта компанияда, шундай лавозим, шундай ойлик билан ишлаганимда, "Икки тиличка ғўзапоя сотган фермер"дек кекириб юборардим)) Йўқ, бу ака камтарликда чемпион эканлар. Шундай ватандошларимизни кўрсам, эшитсам жуда фахрланиб кетаманда.
Энди, сарлавхага қайтсак, Водий аҳлидан хафа бўлганимни сабаби шу. Бунча олим, бунча иқтидорли фарзандларни қандай тарбиялаябсизлар? Катта-катта диний олимлар ҳам сизлардан чиққан, илм-фандаги юксак марраларга эришаётган олимлар ҳам сизлардан чиққан. Бугунги қаҳрамонимиздек дунёнинг манаман деган компаниясида ишлайдиганлар ҳам сизлардан чиққан. Олим ишлаб чиқарадиган аппаратларингиз борми? Ёки бирорта кампир-мампирни светофордан ўтказиб қўйиб, у кампир "Ҳамманг олим бўл!" деб дуо қилганми? Сир-синоатини айтинг бизларга ҳам эй, аҳли водий! 😁
Хулосайи калом, хурматли ота-оналар фарзандларингизни қўшимча дарсларидан 100-200 минг сумни аяманг! Келажакда, албатта мевасини беради.
Хурматли ёшлар, ўқишга астойидил бўлинг. Юқоридаги акаларингиз ҳам худди сиздек тунларни бедор илм олишга сарфлашган. Сиз ҳам уддалайсиз!
Ҳавас қилинг ва дуо қилинг. Сизнинг фарзандларингиз ҳам ана шу акаларидек улкан муваффақиятларга эришиб, жамиятимизга нафи тегадиган олимлардан бўлсин!

ХАЙРУЛЛА ҲАМИДОВ ВА МАРДОН АКА!
Ассалому алайкум, аслзода ўқирманлар! Бугун мана шу расмда кўриб турганингиз Токионинг 37 қаватли биносига иш билан бордим. Ишда ўтириб, телеграм каналимга қарасам, Хайрулла Ҳамидов каналимга аъзо бўлибди. Жуда хурсанд бўлиб кетдим. Шу бинонинг деразасидан қараб, қишлоғимиздаги артизанни эсладим. Кўз олдимдан болалигим шув этиб ўтиб кетди.
Болалигим қўй боқиш билан ўтиб кетган. Қўлимда китоб, "Кипо" деган қора қутига ўхшаган радио қўйларни ҳайдаб далага кетар эдим. Орзуларим олам эди. "Тошкентга бориб ўқийман", "Журналист бўламан", "Хайрулла Ҳамидовдек журналист бўламан!" деб орзулар қилардим. Хайрулла аканинг газетада ёзган мақоласи борми, шеърлари борми, диний чиқишларини ҳам дилдан эшитардим. Ҳаттоки, қўй боқиб "Футбол шархлар" эдим:
"Мана ҳозир, ола қўчқор бор кучи билан совлиқ томонга қараб кетмоқда. Оббо, бу ерда нималар бўлаябди. Қайт қора қўчқор. Ён қанот ҳаками кўрмай қолди шекилли. Азиз томошабинлар, бугун хисори қўйимизнинг спорт формаси яхши эмас шекилли"😁 каби гаплар билан келажакдаги шархловчиликка тайёрланар эдим. Ҳаттоки, Хайрулла акага ўхшаш учун шеърлар ҳам машқ қилиб турардим. Мақолалар ҳам ёзиб турардим.
Хайрулла акада бор ҳислатлар менда ҳам бор. Динга қизиқаман, футболга қизиқаман, адабиётга қизиқаман деб ўзимга ўзим мотивация берардим.
Бир куни бояги "Кипо" деган радиодан Хайрулла акамизни командировкага олиб кетганини эшитиб, бола бўлиб роса йиғлаганман. У ҳолатимни кўрган қишлоғимиздаги "Мардон бекоркасал" кулган. "Сени у одам танимайди ҳам, борсанг саломлашмайди ҳам. Ўзи сенга шунча китоб ўқиб, шунча тайёрланиб нима зарил. Сен Тошкентга боролмайсан. Тошкент уёқда турсин Анави қишлоғимиздан чиқишдаги артизанни олдигача ҳам боролмайсан" деб роса жиғимга теккан эди. "Сиз юраверинг, ичи қоралик қилиб, мен албатта уддалайман"деган эдим.
Бугун, Хайрулла акани телеграм каналимда кўриб, "Мен уддаладим эй, Мардон бекоркасал" деб ҳайқиргим келди)
Тошкентда ҳам ўқидим, дунёнинг кўп давлатларини ҳам кездим. Бунчалик омадлиманеeе, нимани сўрасам амалга ошиб кетаверадийейй. Буни сабаби нима экан деб ўйлаб кўрдим. Болалигимда битта янги туғилган қўйчамни думбасини ит еб қўйганди. Йиғлаб мол дўхтир чақириб келганман. Мол дўхтир текшириб: "Бу одам бўлмайди. Буни бугун кечга яхшилаб димлама қилиш керак" деган эди. Мол дўхтирни бу гапини эшитиб, ўзини димлама қилгим келган. Қўйларимни жуда яхши кўрардим. Кейин аяжоним икаламиз, у қўйчани бир ой зелёнка, ёдлар суркаб даволаганмиз. Балки, ўша қўйга қилган яхшилигимдан бугун нимани сўрасам амалга ошябдимикан?😁 Ёки, Андижоннинг Пиёзпоясида бир қори ака: "Баҳодиржон анави сувни олиб юборинг" деганларида. Олиб берган эдим. Шунгамикан? Ҳайронман😁
Хайрулла Ҳамидов сизга катта раҳмат!
Меҳрибон, ўқитувчи аяжоним сизга катта раҳмат!
Мардон бекоркасал сизга ҳам раҳмат!
Қўйларим сизларга ҳам раҳмат!
Ўқиган минглаган китобларим сизга катта раҳмат!
Артизан мен сени жуда соғиндим... Бўлди, Соғинч кўз ёшлари, суринг беттан!
Азиз ёшлар, Мардан бекоркасалларни гапига ишонманг. Сиз албатта уддалайсиз. Ўқинг жуда кўп китоб ўқинг. Ҳеч бўлмаса ошхонадаги менюни ўқинг, кўчалардаги реклама баннерларини ўқинг, барака топгурлар)
Тепада айтдим-а, нима сўрасам амалга ошаябди деб)) Келинг, сизларга ҳам сўрай: барчаларингизга Аллоҳ, икки дунё саодатини берсин. Самимийлик, сиҳат-саломатлик тилайман. Омад отингиз кетмайдиган бўлиб келсин.
Хурмат билан, Баҳодир вақтинчалик Ниппоний))

18+ ЯПОНИЯДА ОИЛА ТАНАЗЗУЛИ!
Ассалому алайкум, аслзода ўқирманлару, хурматли туғарманлар!
18+ белгисини кўриб, "Ҳа, бу постни 18 кишидан кўп бўлиб, ҳамма билан бирга ўқиш керак экан. Яна 17 кишини қаердан топаман?" деб ўқимай кетиб қолманг, тағин)
Шу ўринда сизга бир саволим бор: 30 га яқинлашиб қолган ўғлингиз "Дадажон, уйланмоқчиман!" деса, сиз ҳам "Э Худога шукур. Бу бола касал-пасалмасмикан деб хавотир ола бошлагандим" деб хурсанд бўлсангиз-у, анави шўртумшуқ ўғлингиз "Одам эмас, қўғирчоққа уйланмоқчиман" деса. Нима қилардингиз?
Мен тасаввур қилиб кўрдим. Дадамларга шундай десам. Буни ичига жин кириб олибди деб, қўшни қишлоқдаги Ўзбекхон домлага ўқитишга олиб борардилар. Ёки, қўни-қўшни маҳалла-куйга билдирмай, жиннихонага олиб борардилар)
Тўғрисиямда. Худди сиздек соғлом, ақлли инсон буни қабул қилолмайди. Аммо, инсоният диндан узоқлашса, илм-маърифатдан узоқлашса, бундан ҳам жирканч ишларни қиладиган мавжудот ҳисобланади. Шунинг учун одамзодга тийиб турувчи омиллар жуда муҳим.
Сиз расмда кўриб турган мана бу Япон йигитни исми Акиҳико Кондо. Бу жигит тушмагур қўғирчоқни севиб қолиб, шу қўғирчоққа уйланаман деб туриб олибди-да. Ахмоқчиликни чегараси йўқ. Жинни-пиннидирда дерсиз. Ҳай, бу йигит жиннидир. Аммо, расмдаги бу иккисини тўйига борган 100 лаб одамларга нима дейсиз?
У Япон йигити 2018 йилда шу қўғирчоққа уйланди. Ажиб қилиб тўй қилди. Ҳаттоки, қўғирчоқни ичига гапирадиган мослама қўйиб, "Менга тегишга розимисан?" деганда, "Ҳа, розиман, Кондожон ака" деган овоз ҳам чиқаришди. Машхурлик учун, ПИАР учун қилмади. Ростдан ҳам уйланди. Интернетдан тўй видеолари, бирга яшаётган видеоларини қидириб кўринг. Амин бўласиз!
"Ия, қўғирчоқ билан қандай қилиб яшайди? У билан қандай гаплашади? Ҳалиги "Вачач" масалаларичи?" деб ҳайрон бўлаябсизми? Бўлманг. Ҳаммасини ўша қўғирчоқ билан қилаябди. Ҳаттоки, ўтган ҳафта тўйларини 6 йиллигини нишонлаб, сиз расмда кўриб турган кактус ўйинчоғини боламиз деб юборди😁
Ана шу 6 йиллигини нишонлашгандан кейин, мен билан бирга ишлайдиган 10 нафар Япон эркакдан кичик сўровнома ўтказдим. "Мана шу қўғирчоққа уйланган эркакка муносабатингиз қандай?" деган саволимга ҳаммаси позитив жавоб беришди. Тўғри қилган, нима керак "Урусаи"( Урушиб берадиган) хотин. Нима керак "Мендоукусаи" (Бош оғриқ, ташвиш) бола. Ҳукумат "Аёллар ҳуқуқлари", "Фалон ҳуқуқлари", бир нарса-нарсалар деб аёлларни ҳуқуқларини керагидан ошиқ кўтариб юборган. Натижада, эркаклар уйланишдан қочмоқдалар. Аёллар эркаклардан қочмоқдалар. Аҳоли йилдан-йилга камайиб кетаябди.
Японлардек ақлли, матонатли миллат "Аҳоли камайиши" масаласига ечим топа олмай турган бир пайтда, бир чиройли оила институтимизга зарба бермоқчи бўлаётган қўғирчоқсеварлар марҳамат, қўғирчоқлар билан бахтли бўлинг. Аммо, бизнинг қадриятларга бурунчангизни тиқманг!
Хулоса қиладиган бўлсак, "Бир одам жуда тез фикрлайман" деб мақтанибди-да. Уни эшитган ёнидаги одам: "Унда 128 ни 445 га кўпайтирсак неччи?" дебди. Бояги одам: "15" дебди. "Жавоб нотўғри-ку" деса, "Мен тўғри фикрлайман демадим, тез фикрлайман дедим" деган экан. Шунга ўхшаб, мен ҳам хулосани қаттиқ қиламан)
Барчаларингизга соғлом муносабатлар, бахтли оила ва қўша-қўша фарзандлар тилайман.
Хурмат билан, хулосология фанлари доктори, хулосолог, Баҳодир Ниппоний)