Оч бўридек увиллаб,
Оҳим кўкка етябди,
Сезябсизми? шувиллаб,
Умр ўтиб кетябди.
Ўйнаб қилинг меҳнатни,
Ҳам унутманг роҳатни,
Йиғиштиринг ғийбатни,
Умр ўтиб кетябди.
Ота онамиз қариб,
Қолишди, беллар хориб,
Юр ҳол сўраймиз бориб,
Умр ўтиб кетябди.
Дуосин оламиз юр,
Оёғин босамиз юр,
Ҳажга оборамиз юр,
Умр ўтиб кетябди.
Кеча бола эдик воҳ,
Тугаб битди олийгоҳ,
Бугун сочимизда оқ,
Умр ўтиб кетябди.
Ким нимага эришди,
Ким кўрмади бу қишни,
Ортга ташланг ташвишни,
Умр ўтиб кетябди.
Шукроналик қилиб тарк,
Тақдирга келтирманг шак,
Шукр қилсак, қилмасак,
Умр ўтиб кетябди.
Хафа дўстларим,мани,
Қани бир кулинг, қани,
Отинг араз , гинани,
Умр ўтиб кетябди.
Баҳтли бўлсин ҳар бир кас,
Дунё ғамга арзимас,
Йиғлайверманг, бўлди, бас,
Умр ўтиб кетябди.
Юр шайтондан қочайлик,
Иймонга йўлга очайлик,
Ибодатга шошайлик,
Умр ўтиб кетябди.
Қулоқ тутинг додига,
Деманг е, сани зотинга,
Ягонам денг хотинга
Умр ўтиб кетябди.
Жигарларни қадрланг,
Дигарларни қадрланг,
Вақт-заргарни қадрланг,
Умр ўтиб кетябди.
Улгуринг чиқинг йўлга,
Қарамай ўнгу сўлга,
Китобни олинг қўлга,
Умр ўтиб кетябди.
Йиғиштиринг озорни,
Мала-мужур бозорни,
Жонга кафолат борми?
Умр ўтиб кетябди.
Эй, бекорчи укажон,
“фундамент“га қўй бетон,
Келажак қўлда ишон,
Умр ўтиб кетябди.
Тезлашгандай ер шари,
Сезябди ёшу қари,
Дақиқа ўтган сари
Умр ўтиб кетябди.
Чиқ-чиқлаб соат миллар,
Чиқармоқчи бўлябди,
Кун ортидан, ой, йиллар,
Умр ўтиб кетябди.
Беш кунлик дунё дунин,
Ғамда ўтманг тўрт кунин,
“Позитив“ ўйнаб кулинг,
Умр ўтиб кетябди.
Тамом булли қилингеэеэ,
Бу дунёни қўйингеэеэ,
Шошилинг, улгурингеэе,
Умр ўтиб кетябди...
Оч бўридек увиллаб,
Дунё бизни ютябди...
2019.04.04.
https://t.me/BahodirIskandarov
Оҳим кўкка етябди,
Сезябсизми? шувиллаб,
Умр ўтиб кетябди.
Ўйнаб қилинг меҳнатни,
Ҳам унутманг роҳатни,
Йиғиштиринг ғийбатни,
Умр ўтиб кетябди.
Ота онамиз қариб,
Қолишди, беллар хориб,
Юр ҳол сўраймиз бориб,
Умр ўтиб кетябди.
Дуосин оламиз юр,
Оёғин босамиз юр,
Ҳажга оборамиз юр,
Умр ўтиб кетябди.
Кеча бола эдик воҳ,
Тугаб битди олийгоҳ,
Бугун сочимизда оқ,
Умр ўтиб кетябди.
Ким нимага эришди,
Ким кўрмади бу қишни,
Ортга ташланг ташвишни,
Умр ўтиб кетябди.
Шукроналик қилиб тарк,
Тақдирга келтирманг шак,
Шукр қилсак, қилмасак,
Умр ўтиб кетябди.
Хафа дўстларим,мани,
Қани бир кулинг, қани,
Отинг араз , гинани,
Умр ўтиб кетябди.
Баҳтли бўлсин ҳар бир кас,
Дунё ғамга арзимас,
Йиғлайверманг, бўлди, бас,
Умр ўтиб кетябди.
Юр шайтондан қочайлик,
Иймонга йўлга очайлик,
Ибодатга шошайлик,
Умр ўтиб кетябди.
Қулоқ тутинг додига,
Деманг е, сани зотинга,
Ягонам денг хотинга
Умр ўтиб кетябди.
Жигарларни қадрланг,
Дигарларни қадрланг,
Вақт-заргарни қадрланг,
Умр ўтиб кетябди.
Улгуринг чиқинг йўлга,
Қарамай ўнгу сўлга,
Китобни олинг қўлга,
Умр ўтиб кетябди.
Йиғиштиринг озорни,
Мала-мужур бозорни,
Жонга кафолат борми?
Умр ўтиб кетябди.
Эй, бекорчи укажон,
“фундамент“га қўй бетон,
Келажак қўлда ишон,
Умр ўтиб кетябди.
Тезлашгандай ер шари,
Сезябди ёшу қари,
Дақиқа ўтган сари
Умр ўтиб кетябди.
Чиқ-чиқлаб соат миллар,
Чиқармоқчи бўлябди,
Кун ортидан, ой, йиллар,
Умр ўтиб кетябди.
Беш кунлик дунё дунин,
Ғамда ўтманг тўрт кунин,
“Позитив“ ўйнаб кулинг,
Умр ўтиб кетябди.
Тамом булли қилингеэеэ,
Бу дунёни қўйингеэеэ,
Шошилинг, улгурингеэе,
Умр ўтиб кетябди...
Оч бўридек увиллаб,
Дунё бизни ютябди...
2019.04.04.
https://t.me/BahodirIskandarov
Баланд қоя устидаги уй
Қўшиғини бошлар Рапунзел,
Ҳа, бу ўша, юрагимга таниш куй,
Сочларингни ташла Рапунзел.
Сеҳрланган чиқолмас уйдан,
Кўзларини ёшлаб Рапунзел,
Англамасдан дил бериб қўйган,
Сочларингни ташла Рапунзел.
Илтифот қил бугун телбанга,
Қара! ғўра келтирдим санга,
Чиқиб олай яна кулбанга,
сочларингни ташла рапунзел.
Ёмон экан ёзда совқотиш
Порлашгаям улгурмай ботиш,
Аввалгидек бир айлаб хоҳиш,
Сочларингни ташла Рапунзел.
Сени жуда соғиндим ростдан
Сочларингни кесмагин қасддан,
Ўгай онанг келиб қолмасдан,
Сочларингни ташла Рапунзел.
Бир қўшиғим унутма шуни,
Сехр жоду тугаган куни,
Олиб қочиб кетарман сени ,
Сочларингни ташла Рапунзел.
Қанча бўлса кутаман майли,
Лекин отим бошқа кутмайди,
Сочларингсиз чиқиб бўлмайди,
Сочларингни ташла Рапунзел.
2018.09.03.
https://t.me/BahodirIskandarov
Қўшиғини бошлар Рапунзел,
Ҳа, бу ўша, юрагимга таниш куй,
Сочларингни ташла Рапунзел.
Сеҳрланган чиқолмас уйдан,
Кўзларини ёшлаб Рапунзел,
Англамасдан дил бериб қўйган,
Сочларингни ташла Рапунзел.
Илтифот қил бугун телбанга,
Қара! ғўра келтирдим санга,
Чиқиб олай яна кулбанга,
сочларингни ташла рапунзел.
Ёмон экан ёзда совқотиш
Порлашгаям улгурмай ботиш,
Аввалгидек бир айлаб хоҳиш,
Сочларингни ташла Рапунзел.
Сени жуда соғиндим ростдан
Сочларингни кесмагин қасддан,
Ўгай онанг келиб қолмасдан,
Сочларингни ташла Рапунзел.
Бир қўшиғим унутма шуни,
Сехр жоду тугаган куни,
Олиб қочиб кетарман сени ,
Сочларингни ташла Рапунзел.
Қанча бўлса кутаман майли,
Лекин отим бошқа кутмайди,
Сочларингсиз чиқиб бўлмайди,
Сочларингни ташла Рапунзел.
2018.09.03.
https://t.me/BahodirIskandarov
Тавба кўрдим
динни ниқоб қилган, зоғни,
Ибодатни
хўжакўрсин қиларканлар,
Ё, алҳазар босиб кетди
ҳамма ёғни,
“Обедгача имаму,
обеддан сўнг Иванлар“
Бир қардошни
кўриб қолдим кунчиқарда,
Суҳбат қурдик,
ҳўп билимли, зот эканлар,
Мақолсифат
сўз бор экан Қирғизларда,
“обедгача Имаму,
обеддан сўнг Иванлар“.
Изоҳини сўрадим ман
ул сўзларни,
Қизиқишим ортиб,
боқдим савол билан,
Тили Аллоҳ, дили гуноҳ
бўлганларни,
Саваларкан
ана шундай мақол билан....
2019.04.04.
https://t.me/BahodirIskandarov
динни ниқоб қилган, зоғни,
Ибодатни
хўжакўрсин қиларканлар,
Ё, алҳазар босиб кетди
ҳамма ёғни,
“Обедгача имаму,
обеддан сўнг Иванлар“
Бир қардошни
кўриб қолдим кунчиқарда,
Суҳбат қурдик,
ҳўп билимли, зот эканлар,
Мақолсифат
сўз бор экан Қирғизларда,
“обедгача Имаму,
обеддан сўнг Иванлар“.
Изоҳини сўрадим ман
ул сўзларни,
Қизиқишим ортиб,
боқдим савол билан,
Тили Аллоҳ, дили гуноҳ
бўлганларни,
Саваларкан
ана шундай мақол билан....
2019.04.04.
https://t.me/BahodirIskandarov
Кечирим сўрама мендан азизам,
Сен деб кечганларим кечирсин сени,
Муҳаббат боғичин боғлаб мустаҳкам,
Мажбур, ечганларим кечирсин сени.
Борар эшикларим ғурурла михлаб,
Энди узр билан бўларми? тиклаб,
Суратим кулганда, сийратим йиғлаб,
Ғамни қучганларим кечирсин сени.
Ҳижрондан аламли кузатганинг жим,
Бўғзимга тиқилиб қолганда сўзим,
Сен билан пиширган ошни бир ўзим,
Ёлғиз ичганларим кечирсин сени.
Энди не қиласан тушимга кириб,
Ёдинг хазонлардек кетганда чириб,
Орзу қанотларим сенда қолдириб,
Сенсиз учганларим кечирсин сени.
Кечирим сўрама мендан азизам,
Тамом.Юрагингдан ўчиргин мени,
Сени соғиниш бу - хатойим бўлса,
Ҳозир хатодаман кечиргин мени.
09.14.2018.
https://t.me/BahodirIskandarov
Сен деб кечганларим кечирсин сени,
Муҳаббат боғичин боғлаб мустаҳкам,
Мажбур, ечганларим кечирсин сени.
Борар эшикларим ғурурла михлаб,
Энди узр билан бўларми? тиклаб,
Суратим кулганда, сийратим йиғлаб,
Ғамни қучганларим кечирсин сени.
Ҳижрондан аламли кузатганинг жим,
Бўғзимга тиқилиб қолганда сўзим,
Сен билан пиширган ошни бир ўзим,
Ёлғиз ичганларим кечирсин сени.
Энди не қиласан тушимга кириб,
Ёдинг хазонлардек кетганда чириб,
Орзу қанотларим сенда қолдириб,
Сенсиз учганларим кечирсин сени.
Кечирим сўрама мендан азизам,
Тамом.Юрагингдан ўчиргин мени,
Сени соғиниш бу - хатойим бўлса,
Ҳозир хатодаман кечиргин мени.
09.14.2018.
https://t.me/BahodirIskandarov
Бўлди юрак ошма ҳаддингдан,
Бурчингни бил, билгин ўрнингни,
Ақл адо бўлди дастингдан,
Ҳар нарсага суқма бурнингни.
Бўлди юрак тинчлан бир нафас,
Тиз чўкаман,таъзим қиламан,
Вазифанг шу-уриб турсанг бас,
Қолганини ўзим қиламан.
Бўлди ғурур кўрсат кучингни,
Барчасига юзим бураман,
Вақти келар албат ўчингни,
Қиёматда олиб бераман.
Бўлди виждон қийналаверма,
Тинч қўй мени,тинч қўй бугунча,
Сенга яна нима ҳам дейман,
Ўз ишинги қилдинг, менимча.
Бўлди ҳислар йўқолинг-беиз,
Сиз кўникинг,мен унутаман,
Агар яна эплолмасангиз,
Робинзонни йўлин тутаман.
https://t.me/BahodirIskandarov
Бурчингни бил, билгин ўрнингни,
Ақл адо бўлди дастингдан,
Ҳар нарсага суқма бурнингни.
Бўлди юрак тинчлан бир нафас,
Тиз чўкаман,таъзим қиламан,
Вазифанг шу-уриб турсанг бас,
Қолганини ўзим қиламан.
Бўлди ғурур кўрсат кучингни,
Барчасига юзим бураман,
Вақти келар албат ўчингни,
Қиёматда олиб бераман.
Бўлди виждон қийналаверма,
Тинч қўй мени,тинч қўй бугунча,
Сенга яна нима ҳам дейман,
Ўз ишинги қилдинг, менимча.
Бўлди ҳислар йўқолинг-беиз,
Сиз кўникинг,мен унутаман,
Агар яна эплолмасангиз,
Робинзонни йўлин тутаман.
https://t.me/BahodirIskandarov
Билмам қанча этади давом,
Вужудимда бўлаётган жанг,
Балким, тугаб кетар батамом,
Келсанг...
Билмам энди айблайин кимни,
Фойда борми минг айтсам аттанг,
Ярмини ол ёлғизлигимни,
Кетсанг...
Соғинч лашкар тортиб олар ўчингни,
Ҳижрон ютаябди мисоли наҳанг,
Қанийди қалбимдан олиб кўчингни,
Кўчсанг…
Қачон тунлар, айланар кунга,
Нурсизликдан қалб яшар аранг,
Ўтинаман қайтма ортинга,
Кечсанг…
21.09.2018..
https://t.me/BahodirIskandarov
Вужудимда бўлаётган жанг,
Балким, тугаб кетар батамом,
Келсанг...
Билмам энди айблайин кимни,
Фойда борми минг айтсам аттанг,
Ярмини ол ёлғизлигимни,
Кетсанг...
Соғинч лашкар тортиб олар ўчингни,
Ҳижрон ютаябди мисоли наҳанг,
Қанийди қалбимдан олиб кўчингни,
Кўчсанг…
Қачон тунлар, айланар кунга,
Нурсизликдан қалб яшар аранг,
Ўтинаман қайтма ортинга,
Кечсанг…
21.09.2018..
https://t.me/BahodirIskandarov
Барчасини билдим тунов кун,
Ҳамон ўша таниш белгилар,
Турфа хилли жавоблар учун,
Баҳсга чорлар тиниш белгилар.
Аввал сўзин бошлайди сўроқ,
Нега? қачон? наҳотки дея,
Жавоб топмай кетаман йироқ,
Дарвеш Машраб либосин кия.
Сукут сақлаб, енгилдим дарров,
Вергул ,нуқта , сўроқ жангида,
Рақсга чорлаб кулади ундов,
Бетховеннинг ғам оҳангида.
Вергул кишан тақади қўлга,
Тире тутар юзга панжара,
Давоми бор хатни тутқазиб,
икки нуқта қилар масқара.
Оёқлардан тутиб белгилар,
Бир овоздан дейдилар: Тўхта!
Бу дегани тугади эмас,
Вақти келса қўйила нуқта.
https://t.me/BahodirIskandarov
Ҳамон ўша таниш белгилар,
Турфа хилли жавоблар учун,
Баҳсга чорлар тиниш белгилар.
Аввал сўзин бошлайди сўроқ,
Нега? қачон? наҳотки дея,
Жавоб топмай кетаман йироқ,
Дарвеш Машраб либосин кия.
Сукут сақлаб, енгилдим дарров,
Вергул ,нуқта , сўроқ жангида,
Рақсга чорлаб кулади ундов,
Бетховеннинг ғам оҳангида.
Вергул кишан тақади қўлга,
Тире тутар юзга панжара,
Давоми бор хатни тутқазиб,
икки нуқта қилар масқара.
Оёқлардан тутиб белгилар,
Бир овоздан дейдилар: Тўхта!
Бу дегани тугади эмас,
Вақти келса қўйила нуқта.
https://t.me/BahodirIskandarov
Юрагинга эккан гулимни,
Сўлди дема, сўлдирдим деб айт,
Сендан биров сўрса ҳолимни,
"Ўлди дема , ўлдирдим деб айт".
Чиқаргандек мени ёмонга,
ошкора эт жумла жаҳонга,
Енгилиб жим, бугун ҳижронга,
Кўнди дема, кўндирдим деб айт.
Айтавергин қўрқма хатодан,
Тош ёғсада бугун самодан,
Оз бўлсада қўрқсанг Ҳудодан,
"Ўлди дема , ўлдирдим деб айт".
Қоидаси шудир азалдан,
Кечиш керак қуриган гулдан,
Мен розиман,лекин Кўнгилдан,
Қолди дема,қолдирдим деб айт.
Керакмасдек бугун виждонлар,
Муҳаббатим кўмдирдим деб айт,
Тинчинг учун, айтиб ёлғонлар,
"Ўлди дема, ўлдирдим деб айт"...
29.09.2018.
https://t.me/BahodirIskandarov
Сўлди дема, сўлдирдим деб айт,
Сендан биров сўрса ҳолимни,
"Ўлди дема , ўлдирдим деб айт".
Чиқаргандек мени ёмонга,
ошкора эт жумла жаҳонга,
Енгилиб жим, бугун ҳижронга,
Кўнди дема, кўндирдим деб айт.
Айтавергин қўрқма хатодан,
Тош ёғсада бугун самодан,
Оз бўлсада қўрқсанг Ҳудодан,
"Ўлди дема , ўлдирдим деб айт".
Қоидаси шудир азалдан,
Кечиш керак қуриган гулдан,
Мен розиман,лекин Кўнгилдан,
Қолди дема,қолдирдим деб айт.
Керакмасдек бугун виждонлар,
Муҳаббатим кўмдирдим деб айт,
Тинчинг учун, айтиб ёлғонлар,
"Ўлди дема, ўлдирдим деб айт"...
29.09.2018.
https://t.me/BahodirIskandarov
Мумкин жоҳилни ҳам динга қайтариш,
Қўрқоқни ўргатиб қилиш мумкин мард,
Бир дард бор фойдасиз даво ахтариш,
Худбинлик тузалмас, бу-давосиз дард.
Ақл кириш мумкин қизиққонга ҳам,
Зулуклар тўйиши мумкин қонга ҳам,
Даво топиш мумкин саратонга ҳам,
Худбинлик тузалмас, бу- давосиз дард.
Худбинлик ўзингчун қайғур дегани,
Манфаат йўқларга юз бур дегани,
Ҳатто одам қилиш мумкин телбани,
Худбинлик тузалмас, бу - давосиз дард.
Ахмоқ ҳам ақлли бўлар дарс олса,
Иймонсиз ўнгланар кўнглига солса,
Қилса Аллоҳ қилар ислоҳ қилолса,
Худбинлик тузалмас, бу давосиз-дард.
11/21/2018...
https://t.me/BahodirIskandarov
Қўрқоқни ўргатиб қилиш мумкин мард,
Бир дард бор фойдасиз даво ахтариш,
Худбинлик тузалмас, бу-давосиз дард.
Ақл кириш мумкин қизиққонга ҳам,
Зулуклар тўйиши мумкин қонга ҳам,
Даво топиш мумкин саратонга ҳам,
Худбинлик тузалмас, бу- давосиз дард.
Худбинлик ўзингчун қайғур дегани,
Манфаат йўқларга юз бур дегани,
Ҳатто одам қилиш мумкин телбани,
Худбинлик тузалмас, бу - давосиз дард.
Ахмоқ ҳам ақлли бўлар дарс олса,
Иймонсиз ўнгланар кўнглига солса,
Қилса Аллоҳ қилар ислоҳ қилолса,
Худбинлик тузалмас, бу давосиз-дард.
11/21/2018...
https://t.me/BahodirIskandarov
Севдим, деган, севаман деган,
Ҳаёсизми? бетамизми а?
Эй, кўнглимни қузғундек еган,
Биз кўришмай ўтамизми а?
яшаябмиз бир ер устида,
Бир мусаффо осмон остида,
Қалб-қўримни бир ўй бостида ,
Биз кўришмай ўтамизми а?
Ишқсиз ишққа вафо қилмасми?
Эшитганлар роса кулмасми?
Бир ҳаводан олиб нафасни,
Биз кўришмай ўтамизми а?
Пешонамга келтирмаму шак,
Лек тақдирдан кутмовдим тарсак,
Гуноҳмикан энди кўришсак,
Биз кўришмай ўтамизми а?
Қолмади ҳеч қалбни саволи,
Кўнди иймон, ҳаёт бу - бир кам,
Никоҳсиз ишқ, урди уволи,
Биз кўришмай ўтайлик,эркам..
https://t.me/BahodirIskandarov
Ҳаёсизми? бетамизми а?
Эй, кўнглимни қузғундек еган,
Биз кўришмай ўтамизми а?
яшаябмиз бир ер устида,
Бир мусаффо осмон остида,
Қалб-қўримни бир ўй бостида ,
Биз кўришмай ўтамизми а?
Ишқсиз ишққа вафо қилмасми?
Эшитганлар роса кулмасми?
Бир ҳаводан олиб нафасни,
Биз кўришмай ўтамизми а?
Пешонамга келтирмаму шак,
Лек тақдирдан кутмовдим тарсак,
Гуноҳмикан энди кўришсак,
Биз кўришмай ўтамизми а?
Қолмади ҳеч қалбни саволи,
Кўнди иймон, ҳаёт бу - бир кам,
Никоҳсиз ишқ, урди уволи,
Биз кўришмай ўтайлик,эркам..
https://t.me/BahodirIskandarov
Денгизга отишди, чўкишим тилаб,
Чўкмадим Сузишни ўрганиб олдим,
Сохта дўсту, ёрдан куйган оғиз, лаб,
Энди қаттиққа ҳам пуфланиб қолдим.
Жарга итаришди, ишонганларим,
Учишни ўргандим, қанотим чиқди,
Синовлар, сабрлар, тушунган сарим,
Онамдан бошқага ишонмам , энди.
Кўзда тутганларим, кўзим ўйдилар,
Кўзсиз ҳам,улардан узоқни кўрдим,
Кулиб, йўлларимга тузоқ қўйдилар,
Ёпиқ кўзлар билан, тузоқни кўрдим.
Жондан суйганларим, жонимга даллол,
Манфаат йўлида арзон сотишди,
Қалбда қимор ўйнаб дейишиб, ҳалол,
Рўёга ишониб қаҳ қаҳ отишди.
Мен эса ҳалиям, тетикман, бардам,
Омаднинг отига яна минволдим,
Ахир мени дуо қилябди, онам,
Онамдан ўзгага ишонмай қолдим.
Синишимни кутманг, қадрдонларим,
Булар мени фақат кучайтирябди...
2019.04.08.
https://t.me/BahodirIskandarov
Чўкмадим Сузишни ўрганиб олдим,
Сохта дўсту, ёрдан куйган оғиз, лаб,
Энди қаттиққа ҳам пуфланиб қолдим.
Жарга итаришди, ишонганларим,
Учишни ўргандим, қанотим чиқди,
Синовлар, сабрлар, тушунган сарим,
Онамдан бошқага ишонмам , энди.
Кўзда тутганларим, кўзим ўйдилар,
Кўзсиз ҳам,улардан узоқни кўрдим,
Кулиб, йўлларимга тузоқ қўйдилар,
Ёпиқ кўзлар билан, тузоқни кўрдим.
Жондан суйганларим, жонимга даллол,
Манфаат йўлида арзон сотишди,
Қалбда қимор ўйнаб дейишиб, ҳалол,
Рўёга ишониб қаҳ қаҳ отишди.
Мен эса ҳалиям, тетикман, бардам,
Омаднинг отига яна минволдим,
Ахир мени дуо қилябди, онам,
Онамдан ўзгага ишонмай қолдим.
Синишимни кутманг, қадрдонларим,
Булар мени фақат кучайтирябди...
2019.04.08.
https://t.me/BahodirIskandarov
Кеча ва бугунга солсанг бир назар,
Ишонгинг ҳам келмай қолар гоҳида,
Кеча номардликда ўрнак бўлганлар,
Бугун ваз ўқябди мардлик ҳақида.
Ўзларин тутишиб, ажойиб,қизиқ,
Инсоннинг энг, яхши хотамтойидек,
Кеча шайтон билан тили бир бузуқ,
Бугун отин бўлган бип бинойидек.
Бировни ҳаққига зор тобутда ҳам,
Ҳаттоки итдан ҳам битта суяк қарз,
Кеча бўлган пасткаш, ўғри муттаҳам,
Бугун ҳалолликдан бераябди дарс.
Лафзга садоқатни англай билмаган,
Сўрасанг бахона қилиб бир уя,
кеча айтган гапин бугун олмай тан,
Ҳарҳаша қилябди эркакман дея.
Бобосидан нарин билмаган каслар,
Наслим ундай, бундай, деб тўқир асотир,
Ҳатто шажарасин яхши билмаслар,
Аслзодаман деб жар солаётир.
Ақлдан олдинроқ пулни топганлар,
Ҳуркитмоқчи қаранг, қовоғи билан,
Кеча оёғингни ётиб ўпганлар,
Бугун кўрсатябди оёғи билан.
Шоирман деб турса, андиша қилмай,
Менга ўхшаганлар, шеър гулбоғида,
Кеча муҳаббатнинг “М“ сини билмай,
Бугун шеър ёзябди севги ҳақида.
Ҳаволаниб кетган, ҳавойи дўстим,
Кечанга қарасанг, кечанга,
Бугунинг чиройли бўлади , бўлсин,
Ишонч ҳам бўлади эртанга.
Кеча ва бугунга солсанг бир назар,
Ўзгариб кетибди, шаҳар,одамлар..
https://t.me/BahodirIskandarov
Ишонгинг ҳам келмай қолар гоҳида,
Кеча номардликда ўрнак бўлганлар,
Бугун ваз ўқябди мардлик ҳақида.
Ўзларин тутишиб, ажойиб,қизиқ,
Инсоннинг энг, яхши хотамтойидек,
Кеча шайтон билан тили бир бузуқ,
Бугун отин бўлган бип бинойидек.
Бировни ҳаққига зор тобутда ҳам,
Ҳаттоки итдан ҳам битта суяк қарз,
Кеча бўлган пасткаш, ўғри муттаҳам,
Бугун ҳалолликдан бераябди дарс.
Лафзга садоқатни англай билмаган,
Сўрасанг бахона қилиб бир уя,
кеча айтган гапин бугун олмай тан,
Ҳарҳаша қилябди эркакман дея.
Бобосидан нарин билмаган каслар,
Наслим ундай, бундай, деб тўқир асотир,
Ҳатто шажарасин яхши билмаслар,
Аслзодаман деб жар солаётир.
Ақлдан олдинроқ пулни топганлар,
Ҳуркитмоқчи қаранг, қовоғи билан,
Кеча оёғингни ётиб ўпганлар,
Бугун кўрсатябди оёғи билан.
Шоирман деб турса, андиша қилмай,
Менга ўхшаганлар, шеър гулбоғида,
Кеча муҳаббатнинг “М“ сини билмай,
Бугун шеър ёзябди севги ҳақида.
Ҳаволаниб кетган, ҳавойи дўстим,
Кечанга қарасанг, кечанга,
Бугунинг чиройли бўлади , бўлсин,
Ишонч ҳам бўлади эртанга.
Кеча ва бугунга солсанг бир назар,
Ўзгариб кетибди, шаҳар,одамлар..
https://t.me/BahodirIskandarov
Болангизга китоб ўқитинг,
Болам,болам бўлсин десангиз,
Илми олам бўлсин десангиз,
Болангизга китоб ўқитинг.
Тарбияга қониб ўсади,
аждодларин таниб ўсади,
Кам бўлмайди униб-ўсади,
Болангизга китоб ўқитинг.
Дард келганда довдираб қолмас,
Ҳеч бир синов синдира олмас,
Ёмонларга қўшилиб қолмас,
Болангизга китоб ўқитинг
Ота она қадрини билар,
Опа -сингил қаддини билар,
Оиласини, оила қилар,
Болангизга китоб ўқитинг.
Гўзал бўлар дунёқараши,
Аниқ кунингизга яраши,
Кечиктирманг, шошилинг, шошиб,
Болангизга китоб ўқитинг.
Муҳим нарса дунёда пулдан,
Кўплигини тушунар дилдан,
Имкониятни бой бермай қўлдан ,
Болангизга китоб ўқитинг.
Ҳаёт нима кўрсатар китоб,
Виждонни ҳам уйғотар китоб,
Оқ қорани ўргатар китоб,
Болангизга китоб ўқитинг.
Зиёлиу, хоқон бўлса ҳам,
Ҳунарманду деҳқон бўлса ҳам,
Етти пушти чўпон бўлса ҳам,
Болангизга китоб ўқитинг.
Кунда бир бор парвона бўлиб,
Ўртоқ бўлиб , дугона бўлиб,
Келинг бугун бир она бўлиб,
Болангизга китоб ўқитинг.
Қуш қилади инида кўриб,
Сериалингиз бир четга суриб,
Ўзингиз ҳам ёнида туриб,
Болангизга китоб ўқитинг.
Чойхонани қўйиб “братан“,
Болангизла бўлиб жону тан,
Келинг энди “крутой пахан“,
Болангизга китоб ўқитинг.
Ўзингиздан бошлаб ислоҳни,
Тезда олиб қўлга китобни,
Мағзин чақиб ушбу ҳитобни,
Болангизга китоб ўқитинг
Майли эрмак қилсин дўстлари,
“Ботаник“ деб кулсин дўстлари,
Мевасини кўрасиз ҳали,
Болангизга китоб ўқитинг.
Юртга керак донолар бугун,
Хоразмийдек даҳолар бугун,
Али ибн Синолар бугун,
Болангизга китоб ўқитинг.
Ўқиб олим бўлармидинг а?
Деманг бериб болага зарба,
Ўзгаришга ҳозир зўр палла,
Болангизга китоб ўқитинг.
Ривожланган давлатлар ана,
Болалари китоб-ла ошна,
Ривожланиш истасакгина ,
Болангизга китоб ўқитинг.
Ўзга диёр чет элларни биз,
Етар қулга тўлдирганимиз,
Қанча иқтидорни ўлдирганимиз,
Болангизга китоб ўқитинг.
Шайҳ ҳазратдек илмли бўлсин,
Муқаддас дин нелигин билсин,
Буҳорийлар кимлигин билсин,
Болангизга китоб ўқитинг.
У навниҳол ўсган маҳали,
Мевасини кўрасиз ҳали,
Тарбиянинг энг мукаммали ,
Болангизга китоб ўқитинг.
Дунё ғамин бир зум унутинг,
Илм беринг қўлидан тутинг,
Оҳиратда бошга тож кутинг,
Болангизга китоб ўқитинг..
2019.04.10.
https://t.me/BahodirIskandarov
Болам,болам бўлсин десангиз,
Илми олам бўлсин десангиз,
Болангизга китоб ўқитинг.
Тарбияга қониб ўсади,
аждодларин таниб ўсади,
Кам бўлмайди униб-ўсади,
Болангизга китоб ўқитинг.
Дард келганда довдираб қолмас,
Ҳеч бир синов синдира олмас,
Ёмонларга қўшилиб қолмас,
Болангизга китоб ўқитинг
Ота она қадрини билар,
Опа -сингил қаддини билар,
Оиласини, оила қилар,
Болангизга китоб ўқитинг.
Гўзал бўлар дунёқараши,
Аниқ кунингизга яраши,
Кечиктирманг, шошилинг, шошиб,
Болангизга китоб ўқитинг.
Муҳим нарса дунёда пулдан,
Кўплигини тушунар дилдан,
Имкониятни бой бермай қўлдан ,
Болангизга китоб ўқитинг.
Ҳаёт нима кўрсатар китоб,
Виждонни ҳам уйғотар китоб,
Оқ қорани ўргатар китоб,
Болангизга китоб ўқитинг.
Зиёлиу, хоқон бўлса ҳам,
Ҳунарманду деҳқон бўлса ҳам,
Етти пушти чўпон бўлса ҳам,
Болангизга китоб ўқитинг.
Кунда бир бор парвона бўлиб,
Ўртоқ бўлиб , дугона бўлиб,
Келинг бугун бир она бўлиб,
Болангизга китоб ўқитинг.
Қуш қилади инида кўриб,
Сериалингиз бир четга суриб,
Ўзингиз ҳам ёнида туриб,
Болангизга китоб ўқитинг.
Чойхонани қўйиб “братан“,
Болангизла бўлиб жону тан,
Келинг энди “крутой пахан“,
Болангизга китоб ўқитинг.
Ўзингиздан бошлаб ислоҳни,
Тезда олиб қўлга китобни,
Мағзин чақиб ушбу ҳитобни,
Болангизга китоб ўқитинг
Майли эрмак қилсин дўстлари,
“Ботаник“ деб кулсин дўстлари,
Мевасини кўрасиз ҳали,
Болангизга китоб ўқитинг.
Юртга керак донолар бугун,
Хоразмийдек даҳолар бугун,
Али ибн Синолар бугун,
Болангизга китоб ўқитинг.
Ўқиб олим бўлармидинг а?
Деманг бериб болага зарба,
Ўзгаришга ҳозир зўр палла,
Болангизга китоб ўқитинг.
Ривожланган давлатлар ана,
Болалари китоб-ла ошна,
Ривожланиш истасакгина ,
Болангизга китоб ўқитинг.
Ўзга диёр чет элларни биз,
Етар қулга тўлдирганимиз,
Қанча иқтидорни ўлдирганимиз,
Болангизга китоб ўқитинг.
Шайҳ ҳазратдек илмли бўлсин,
Муқаддас дин нелигин билсин,
Буҳорийлар кимлигин билсин,
Болангизга китоб ўқитинг.
У навниҳол ўсган маҳали,
Мевасини кўрасиз ҳали,
Тарбиянинг энг мукаммали ,
Болангизга китоб ўқитинг.
Дунё ғамин бир зум унутинг,
Илм беринг қўлидан тутинг,
Оҳиратда бошга тож кутинг,
Болангизга китоб ўқитинг..
2019.04.10.
https://t.me/BahodirIskandarov
Барибир хоҳиш бор юрагимизда,
Барибир ҳаммадан яхшисан ўзинг.
Ибтидоси гўзал эртагимизда,
Панд бериб қўйдида сал худбинлигинг.
Гоҳида жудаям қилади алам,
Ёнимда йўқ бўлиб,қалбда борлигинг,
Охир қолганида яна бир қадам,
Севгимиз қотили-сабрсизлигинг.
Барибир ўзингни қўмсайман тўлиб,
Талпингум қалбдаги садоларинга,
Йиғлаб ёзганларим ўқийсан кулиб,
Энди кўзмунчоқ тақ хатоларинга.
Мен қолдим аросат эшигин қуча,
Сўроқлар қаршимда қилади пичинг,
Уларга бошқача,менга бошқача,
Гапириб,панд берди турфа хиллигинг.
Кетсам, шод бўлсалар,кечсам суюнса,
Кўксимга бир уриб бас унутворгум,
Битта беқарорга шунча куюнса,
Юрагимни чайнаб туфлаб юборгум.
01.10.2018
https://t.me/BahodirIskandarov
Барибир ҳаммадан яхшисан ўзинг.
Ибтидоси гўзал эртагимизда,
Панд бериб қўйдида сал худбинлигинг.
Гоҳида жудаям қилади алам,
Ёнимда йўқ бўлиб,қалбда борлигинг,
Охир қолганида яна бир қадам,
Севгимиз қотили-сабрсизлигинг.
Барибир ўзингни қўмсайман тўлиб,
Талпингум қалбдаги садоларинга,
Йиғлаб ёзганларим ўқийсан кулиб,
Энди кўзмунчоқ тақ хатоларинга.
Мен қолдим аросат эшигин қуча,
Сўроқлар қаршимда қилади пичинг,
Уларга бошқача,менга бошқача,
Гапириб,панд берди турфа хиллигинг.
Кетсам, шод бўлсалар,кечсам суюнса,
Кўксимга бир уриб бас унутворгум,
Битта беқарорга шунча куюнса,
Юрагимни чайнаб туфлаб юборгум.
01.10.2018
https://t.me/BahodirIskandarov
Япон халқи гул кўришга кетар шоша,
Мен ҳам бориб сурат олдим ҳавас билан,
Мен нотавон ҳеч суратга тушмабман-а,
Ўзимизни қишлоқдаги гилос билан
Бундан буён юртга қайтиш санасини,
Ҳисоблашу айиришу, қўшиш бўлар,
Юртга қайтсам энг биринчи қилар ишим,
Гилос билан суратларга тушиш бўлар..
Мен ҳам бориб сурат олдим ҳавас билан,
Мен нотавон ҳеч суратга тушмабман-а,
Ўзимизни қишлоқдаги гилос билан
Бундан буён юртга қайтиш санасини,
Ҳисоблашу айиришу, қўшиш бўлар,
Юртга қайтсам энг биринчи қилар ишим,
Гилос билан суратларга тушиш бўлар..
Ғамлар энди менга
қилманг қўнғироқ,
Мен ҳозир баҳт билан
суҳбат қурябман,
Менимча бу суҳбат
давоми узоқ,
Баҳтнинг қулоғига
лағмон илябман.
Ташвишлар ҳеч қилманг,
оввора бўлиб,
Барибир босмайман
яшил тугмани,
Шодлигим тошябди
фаввора бўлиб,
Сизга ажратувчи
вақтим йўқ, мани.
Дардлар ўқимайман
қолдирманг хабар,
Ҳозир омад билан
хабарлашябман,
Ишқ мени соғинч-ла
интизор кутар,
Мен ҳам соғинганман,
уйга шошябман.
Синовлар ҳуш келинг,
қоқаверинг сим,
Ҳудо қўллаб турса
сиздан ўтаман,
Сабрим яқин дўстим,
шукр қаллиғим,
Иймонни қўлидан
маҳкам тутаман.
Оввора бўласиз
жаноби ситам,
Мени синдиролмай
берворасиз тан,
Мени дуо қилар уйда
волидам,
Билсанг омад менинг
туғишган акам.
Қани муаммолар
қочинг йўлимдан,
Кулиб ўлдираман
бардошингизни,
Ўзга ишончим кўп,
келар қўлимдан,
Сузиб ўтишга ҳам
Япон денгизин.
Фақат Аллоҳ мени
қўллаб турса бас,
Волидам дуолар
йўллаб турса бас.
Ҳуллас ёмонликлар
юринг узоқроқ,
Тоқатим йўқ сира,
иғво-ғийбатга,
Қилсангиз агарда
яна қўнғироқ,
Барчангиз тиқаман ҚОРА РЎЙҲАТГА..
2019.04.11.
https://t.me/BahodirIskandarov
қилманг қўнғироқ,
Мен ҳозир баҳт билан
суҳбат қурябман,
Менимча бу суҳбат
давоми узоқ,
Баҳтнинг қулоғига
лағмон илябман.
Ташвишлар ҳеч қилманг,
оввора бўлиб,
Барибир босмайман
яшил тугмани,
Шодлигим тошябди
фаввора бўлиб,
Сизга ажратувчи
вақтим йўқ, мани.
Дардлар ўқимайман
қолдирманг хабар,
Ҳозир омад билан
хабарлашябман,
Ишқ мени соғинч-ла
интизор кутар,
Мен ҳам соғинганман,
уйга шошябман.
Синовлар ҳуш келинг,
қоқаверинг сим,
Ҳудо қўллаб турса
сиздан ўтаман,
Сабрим яқин дўстим,
шукр қаллиғим,
Иймонни қўлидан
маҳкам тутаман.
Оввора бўласиз
жаноби ситам,
Мени синдиролмай
берворасиз тан,
Мени дуо қилар уйда
волидам,
Билсанг омад менинг
туғишган акам.
Қани муаммолар
қочинг йўлимдан,
Кулиб ўлдираман
бардошингизни,
Ўзга ишончим кўп,
келар қўлимдан,
Сузиб ўтишга ҳам
Япон денгизин.
Фақат Аллоҳ мени
қўллаб турса бас,
Волидам дуолар
йўллаб турса бас.
Ҳуллас ёмонликлар
юринг узоқроқ,
Тоқатим йўқ сира,
иғво-ғийбатга,
Қилсангиз агарда
яна қўнғироқ,
Барчангиз тиқаман ҚОРА РЎЙҲАТГА..
2019.04.11.
https://t.me/BahodirIskandarov
Капалакка ўхшаб қолди севгимиз,
Баҳтли яшадигу , лекин жуда оз.
Тушунмай ҳам қолдик,ахир иккимиз,
Ишқ нима? баҳт нима?нима ўзи ноз.
Қийнади соғинчлар, боз устига,боз.
камалакка ўхшаб қолди севгимиз,
Гўзаллик таратдик, ва бўлдик ғойиб,
Ҳавога қўшилиб, йўқолдик,беиз,
Булутларда оёқлар тойиб,
Ажойиб айрилдик, ажойиб.
Ҳур,малакка ўхшаб қолди севгимиз,
Покиза туйғулар, ҳислар бокира,
Ёшлик қилдикмикан?нима айбимиз?
Нега ҳушламади бизни тақдир-а?
Балки, яхши бўлди, нольимам сира.
Сумалакка ўхшаб қолди,севгимиз,
Узоқ қайнатилдик синовларида,
Одоб ҳалал берди, агар иккимиз,
Қочиб кетар эдик дунёларидан.
Ёлғон яхшироқ деб рўёларидан.
Оқ теракка ўхшаб қолди ,севгимиз,
Чиройли ўсганда , қасддан кесилди,
Оломон ичида ёлғизман,ёлғиз,
Юрагим эзилди,
Ўрнинг сезилди.
Бир эртакка ўхшаб,қолди севгимиз,
Синовлардан бирга ўтган жойи йўқ,
Энди қадим замон дея,эслаймиз,
Мурод мақсадига етган жойи йўқ,
Баҳтли яшайдиган, шоҳ саройи йўқ.
Нақд эрмакка ўхшаб қолди, севгимиз,
Кеча қадрдонлар,бугун биз-душман,
Кўнгилҳушлик хоҳлаб қолган кўнглимиз,
Севишган эканмиз,биз зерикишдан.
Уйғона олмаган ўткинчи тушдан.
Суваракка ўхшаб қолди,севгимиз,
Фойдадан зарари кўпроқ мавжудот,
Севги йўқлигига ажойиб, исбот....
2019.04.11.
https://t.me/BahodirIskandarov
Баҳтли яшадигу , лекин жуда оз.
Тушунмай ҳам қолдик,ахир иккимиз,
Ишқ нима? баҳт нима?нима ўзи ноз.
Қийнади соғинчлар, боз устига,боз.
камалакка ўхшаб қолди севгимиз,
Гўзаллик таратдик, ва бўлдик ғойиб,
Ҳавога қўшилиб, йўқолдик,беиз,
Булутларда оёқлар тойиб,
Ажойиб айрилдик, ажойиб.
Ҳур,малакка ўхшаб қолди севгимиз,
Покиза туйғулар, ҳислар бокира,
Ёшлик қилдикмикан?нима айбимиз?
Нега ҳушламади бизни тақдир-а?
Балки, яхши бўлди, нольимам сира.
Сумалакка ўхшаб қолди,севгимиз,
Узоқ қайнатилдик синовларида,
Одоб ҳалал берди, агар иккимиз,
Қочиб кетар эдик дунёларидан.
Ёлғон яхшироқ деб рўёларидан.
Оқ теракка ўхшаб қолди ,севгимиз,
Чиройли ўсганда , қасддан кесилди,
Оломон ичида ёлғизман,ёлғиз,
Юрагим эзилди,
Ўрнинг сезилди.
Бир эртакка ўхшаб,қолди севгимиз,
Синовлардан бирга ўтган жойи йўқ,
Энди қадим замон дея,эслаймиз,
Мурод мақсадига етган жойи йўқ,
Баҳтли яшайдиган, шоҳ саройи йўқ.
Нақд эрмакка ўхшаб қолди, севгимиз,
Кеча қадрдонлар,бугун биз-душман,
Кўнгилҳушлик хоҳлаб қолган кўнглимиз,
Севишган эканмиз,биз зерикишдан.
Уйғона олмаган ўткинчи тушдан.
Суваракка ўхшаб қолди,севгимиз,
Фойдадан зарари кўпроқ мавжудот,
Севги йўқлигига ажойиб, исбот....
2019.04.11.
https://t.me/BahodirIskandarov
Мусофирни ўзига қийин,
Онасига оғир минг чандон,
Соғинч олар юрагин ўйиб,
Давраларда кулолмас хандон.
Мусофирни ўзи, билади,
Ўзидан не ўтганларини,
Ночор телефонда кулади,
Сиқмайин деб она,бағрини
Мусофирни ўзига, оғир,
Отасига юкдир елкада,
Ёлғизланиб қолади, ахир,
Одамларга тўла ўлкада.
Мусофирни ўзига, азоб,
Аёличи ? заққум ютади,
Ҳаққини ҳам этолмай талаб,
Сабр қилар, йиғлар , кутади.
Мусофирни ўзига, ёмон,
Ўн баробар болаларига,
Отасини соғинган замон,
Босолмайди тўйиб бағрига.
Мусофирни ўзига қийин,
Жажжи қаро кўзига қийин,
Соғинганда қайта олмаган,
Ўчаётган изига қийин.
Бола чақам, оилам деган,
Мусофирни асрагин , эгам..
2019.04.12.
https://t.me/BahodirIskandarov
Онасига оғир минг чандон,
Соғинч олар юрагин ўйиб,
Давраларда кулолмас хандон.
Мусофирни ўзи, билади,
Ўзидан не ўтганларини,
Ночор телефонда кулади,
Сиқмайин деб она,бағрини
Мусофирни ўзига, оғир,
Отасига юкдир елкада,
Ёлғизланиб қолади, ахир,
Одамларга тўла ўлкада.
Мусофирни ўзига, азоб,
Аёличи ? заққум ютади,
Ҳаққини ҳам этолмай талаб,
Сабр қилар, йиғлар , кутади.
Мусофирни ўзига, ёмон,
Ўн баробар болаларига,
Отасини соғинган замон,
Босолмайди тўйиб бағрига.
Мусофирни ўзига қийин,
Жажжи қаро кўзига қийин,
Соғинганда қайта олмаган,
Ўчаётган изига қийин.
Бола чақам, оилам деган,
Мусофирни асрагин , эгам..
2019.04.12.
https://t.me/BahodirIskandarov
айни пайтда корея ва япониядаги ҳолат.Кўзгудаги биз.
Киноя.
Майли шеърим дерсиз сафсата,
Лек бир ҳолат қалбимни тилди,
Қаранг қандай гўзал фалсафа,
Чўчқа гўшти емасанг бўлди.
Қизлар билан қилу айш-ишрат,
Пулни шундай ишларга ишлат,
Лек унутма сен буни фақат,
Чўчқа гўшти емасанг бўлди.
Дўстлар билан майшат қил ҳар кеч,
Тилинг яна бўлсин бир қарич,
Кунда ароқ пиволарни ич,
Чўчқа гўшти емасанг бўлди.
Яна бироз қаттиқлаб бетни,
Яна қачон кўрасан четни,
Бўриллатиб чак сигаретни,
Чўчқа гўшти емасанг бўлди.
Биров билмас, газни босавер,
Гуноҳларни ёр-ёр ёравер,
Тунги клубга ҳам боравер,
Чўчқа гўшти емасанг бўлди.
Ўзбекларни шилсанг шилгину,
Алдаб пулни қилсанг қилгину,
Бир бирингни гўштинг егину
Чўчқа гўшти емасанг бўлди.
Тарки одат амри маҳолми,
Чўчқа харом булар ҳалолми,
Тур йўқол-а?шуям саволми?
Чўчқа гўшти емасанг бўлди..
https://t.me/BahodirIskandarov
Киноя.
Майли шеърим дерсиз сафсата,
Лек бир ҳолат қалбимни тилди,
Қаранг қандай гўзал фалсафа,
Чўчқа гўшти емасанг бўлди.
Қизлар билан қилу айш-ишрат,
Пулни шундай ишларга ишлат,
Лек унутма сен буни фақат,
Чўчқа гўшти емасанг бўлди.
Дўстлар билан майшат қил ҳар кеч,
Тилинг яна бўлсин бир қарич,
Кунда ароқ пиволарни ич,
Чўчқа гўшти емасанг бўлди.
Яна бироз қаттиқлаб бетни,
Яна қачон кўрасан четни,
Бўриллатиб чак сигаретни,
Чўчқа гўшти емасанг бўлди.
Биров билмас, газни босавер,
Гуноҳларни ёр-ёр ёравер,
Тунги клубга ҳам боравер,
Чўчқа гўшти емасанг бўлди.
Ўзбекларни шилсанг шилгину,
Алдаб пулни қилсанг қилгину,
Бир бирингни гўштинг егину
Чўчқа гўшти емасанг бўлди.
Тарки одат амри маҳолми,
Чўчқа харом булар ҳалолми,
Тур йўқол-а?шуям саволми?
Чўчқа гўшти емасанг бўлди..
https://t.me/BahodirIskandarov
Сабримни сабрга улаб чарчадим,
Ичмаган ошимга тўлаб чарчадим,
Айбларинг яшириб,айбдор бўлиб,
Сани худойимдан сўраб чарчадим.
Пашшадек хатойим, фил дея айтиб,
Бағримга отилиб,сўнг яна қайтиб,
Орзуларим тўзғиб,ҳаёллар дайдиб,
Қайтмас йўлларинга қараб чарчадим.
Ишқ тутган қўлларим,чопиб қиймалаб,
Ёлғонга дўст бўлиб,дардни сийпалаб,
Сендан вафо тилаб, садоқат тилаб,
Юрагимни бекор алдаб чарчадим.
Англашим мушкулдир, не ўзи дардинг?
Кириб юрагимдан нима ахтардинг?
Сени ёмонлаган у ёмонларнинг,
Маломатларига чидаб чарчадим.
Ўзим тикан тутиб,сенга гул тутиб,
Сени малика деб,ўзни қул тутиб,
Барчасин унутиб,ўзни унутиб,
Фақат сени дея яшаб чарчадим.
Юрак тегишлимас ҳатто танимга,
Ўтмиш ҳам айланди бугун ғанимга,
Кеча бахтим ўзинг деб суйганимга,
Бугун олисдан бахт тилаб чарчадим.
10.05.2018..
https://t.me/BahodirIskandarov
Ичмаган ошимга тўлаб чарчадим,
Айбларинг яшириб,айбдор бўлиб,
Сани худойимдан сўраб чарчадим.
Пашшадек хатойим, фил дея айтиб,
Бағримга отилиб,сўнг яна қайтиб,
Орзуларим тўзғиб,ҳаёллар дайдиб,
Қайтмас йўлларинга қараб чарчадим.
Ишқ тутган қўлларим,чопиб қиймалаб,
Ёлғонга дўст бўлиб,дардни сийпалаб,
Сендан вафо тилаб, садоқат тилаб,
Юрагимни бекор алдаб чарчадим.
Англашим мушкулдир, не ўзи дардинг?
Кириб юрагимдан нима ахтардинг?
Сени ёмонлаган у ёмонларнинг,
Маломатларига чидаб чарчадим.
Ўзим тикан тутиб,сенга гул тутиб,
Сени малика деб,ўзни қул тутиб,
Барчасин унутиб,ўзни унутиб,
Фақат сени дея яшаб чарчадим.
Юрак тегишлимас ҳатто танимга,
Ўтмиш ҳам айланди бугун ғанимга,
Кеча бахтим ўзинг деб суйганимга,
Бугун олисдан бахт тилаб чарчадим.
10.05.2018..
https://t.me/BahodirIskandarov