𝘽𝙖𝙝𝙤𝙙𝙞𝙧 𝙄𝙨𝙠𝙖𝙣𝙙𝙖𝙧𝙤𝙫 ✍🏻
856 subscribers
6 photos
20 videos
278 links
MAVZU : SHE’RLAR,MAQOLALAR VA SHAXSIY KUZATUVLAR!!!
Download Telegram
​​Меҳрибонроқ бўларди балким,
Қиз туғсангиз қайтага она,
Бугун келди бир сўзни айтгим,
Ҳавас қилдим қарғага она.

Ҳайратланманг шоир дегани,
Телбаларга бироз ўхшаркан,
Мен қарғага ҳавас қилганим:
Онаси уч аср яшаркан.

Ўзга юртдан қалб қушим кўчар,
Сиз томонга жўртага она,
Қаноти бор соғинса учар,
Ҳавас қилдим қарғага она.

Таърифлашга сўз топдим зўрға,
О, оналар минга кирсайди,
Одамзотдан бахтлироқ,қарға,
Онаси - уч аср яшайди.

Бўлар қалбда сунами, тўфон,
Олди мени ўртага она,
Соғинганман сизни онажон,
Ҳавас қилдим қарғага она.

Она, бугун кеч бўлиб қолди,
Сим қоқаман эртага , она,
Соғинч қалбни бир ўйиб олди,
Ҳавас қилдим қарғага она.

Тилагим шу она, сабрингиз,
Ўшак Калон минордек бўлсин,
Дуодаман , она , умрингиз,
Қарға қўнган, чинордек бўлсин...

Она, Аллоҳ асрасин сизни,
Ўрнин босай ўн мингта қизни..

2019.04.16.

https://t.me/BahodirIskandarov
​​Бир пайтлар мехрим тафтини,
Туйганингда ҳамма жим эди,
Ё хотирам панд берябдими?
Севаман деб айтган ким эди?

Кўрганимсиз кўзларим очиб,
Дея мехру атрингни сочиб,
Кўнишмаса сиз билан қочиб,
Кетаман деб айтган ким эди?

Бари тушми? бари хотира,
Тушунолмай қолдимку сира,
Ташлаб кетманг мен ундан кўра,
Ўламан деб айтган ким эди?

Рашк ўтида ўзни қиймалаб,
Сизга қўйса бошқаси қараб,
Сочларини битта битталаб,
Юламан деб айтган ким эди?

Билмабманда мен буни вақтли,
Ё шундайми ўзи ишқ ахли?
Бўлсам фақат сиз билан бахтли,
Бўламан деб айтган ким эди?

Сизни берди менга бу ҳаёт,
Ташаккурлар айтаман бот-бот,
Кутасизми?менку умрбод,
Кутаман деб айтган ким эди?

Яхшиям-ки ёнимда борсиз,
Юрагимга таққан туморсиз,
Кўнишмаса,дунёдан ёлғиз,
Ўтаман деб айтган ким эди?

Сизни дея ҳамма ҳаммадан,
Кечаман деб айтган ким эди?
Сизни дейман АЛЛОҲГА ҚАСАМ,
ИЧАМАН деб айтган ким эди?

Айтганларинг таниб қолдингми?
Юрагингчи ?тез урябдими?
Эсладингми? эслай олдингми?
Ё хотиранг панд берябдими?

10/21/2018.

https://t.me/BahodirIskandarov
Ҳазил шеър.

​​Узоқларга кетмасангиз,
Бирга ўйнаб кулайчийдик,
Агар мандан кечмасангиз,
Бизлар баҳтли бўлайчийдик.

Юрагимни итдек қопдиз,
Япон қизлар томон чопдиз,
Кетиб нима фойда топдиз?
Бизлар баҳтли бўлайчийдик.

Кўз ёшларим дарё бўлди,
Ҳатто Қашқадарё тўлди,
Берсайдингиз қўлга қўлни,
Бизлар баҳтли бўлайчийдик.

Сиз - Алпомиш,Мен-Барчиной,
Узук-кўзу, қуёш ва ой,
Муҳаббатдан очиб чирой,
Бизлар баҳтли бўлайчийдик.

Билсангиз,мен маржон, дурман,
Фариштадек гўзал ҳурман,
Мингта Япон қиздан зўрман,
Бизлар баҳтли бўлайчийдик.

Меҳрингизни сотинг бизга,
Жоним билан тўлай сизга,
Омон бўлинг, ўлай сизга,
Бизлар баҳтли бўлайчийдик.

Гапларимга кулопсизми?
Мани ҳажв қилопсизми?
Кармисиз эшитопсизми?
Бизлар баҳтли бўлайчийдик.

Йўл гиддида икаламиз,
Қўл ушлашиб юрайчийдик,
Фарзанд кўриб кўппала биз,
Бизлар баҳтли бўлайчийдик.

Қош кўзлари қорасизда,
Шунга сизни севайчийдим,
Ўзиз яхши баласизда,
Бўлмаса ҳўп қарғайчийдим..


https://t.me/BahodirIskandarov

2019.04.17.
​​Бизни тақдир алдади,
Майли , энди ишонамиз,
Ғалати ҳўп ғалати,
Шу эканда пешонамиз,
Бизлар энди бегонамиз.

Тушуниб ё тушунмасдан,
Кетдик икки томона биз,
Танишиб ҳам улгурмасдан,
Шу эканда пешонамиз,
Бизлар энди бегонамиз.

Гап сўз қилиб майда-чуйда,
Тўлдиришди паймонамиз,
Тўй бўлади икки уйда,
Шу эканда пешонамиз,
Бизлар энди бегонамиз.

Ўзгармайди қазо қадар,
Қочиб қайга ҳам борамиз,
Ёмон якун эҳ, нақадар,
Шу эканда пешонамиз.
Бизлар энди бегонамиз.

Баҳтли бўламизку, аҳир,
Дуо қилябди онамиз,
Айрилиқдан ёнар бағир,
Шу эканда пешонамиз,
Бизлар энди бегонамиз.

Нетай мендан тонган қиздан,
Тонмас юрак, девона, биз,
Кўнгил юзин бурди биздан,
Шу эканда пешонамиз,
Бизлар энди бегонамиз.

Айрилмаган биздай ҳеч ким,
Видолашдик дўстона, биз,
Қалбим жонин тишлаб уздим,
Шу эканда пешонамиз,
Бизлар энди бегонамиз.

Келажакка ишонамиз,
Умид қилиб қувонамиз,
Рози бўлинг жанона қиз,
Шу эканда пешонамиз,
Бизлар энди бегонамиз.

Қайга борманг бахт тутинг,кўп,
Тилло бўлсин остонангиз,
Ёр-ёр айтса йиғламанг, ҳўп,
Шу эканда пешонангиз,
унутманг лек, БEГОНАНГИЗ...

2019.04.18.

https://t.me/BahodirIskandarov
​​Бобо, сизни бир ҳинд бобом деб айтди..
Рашкдан ё аламдан, бақиргим келди..
Ўзгартириб бўлмас Тарихку,майли,
Сизни Андижонга чақиргим келди...

Тарихим биламан деди у такрор,
Эмиш Бобурийлар асли Мўғуллар,
Ман айтдим, ишонгин ҳатто ҳаққим бор,
Тожу Маҳални ҳам кетсам ўғирлаб..

Дедим барчасини, оғзини ёпиб,
Бобур менинг бобом,ЎЗБEКИСТОНДАН,
Мозийга бир қайтиб,сўнг излаб топиб,
Ўчлар олгим келди Шайбонийҳондан..

Билмасангиз айтай, Бобур, етказди,
Илм-маърифатни ул Ҳиндистонга,
Бунёдкорликлари майли ҳаттоки,
Даҳли бор сиз НАН деб еётган нонга.

Чаппати ва Тандур қаердан келган?
Тожи маҳал - Бобур сулоласидан,
Исломни танитди қўлди келганча,
Аллоҳ марҳамати ,иродасидан.

Буюк сиймо лекин,тўймаган бахтга,
Гўдаклик чоғида туйиб аламни,
Бир мучал ёшида ўтириб тахтга,
Қиличга алишган бобом, қаламни..

Энди бир ҳақиқат айтаман тингланг,
Бобур Ватанига қайтмади нега?
Қайтса бўлардику дерсиз қилиб жанг,
Бўлган ҳиндга подшоҳ,қудратга эга.

Самарқандчун кураш чоғида бобом,
Дўстлари панд берган,ёвга енгилган,
Ва шунда сўз бериб Шайбонийхонга,
Юртга қайтмайман деб ЛАБЗ қилган экан.

Тарк этди Ватанни, Ҳиндда бўлди шоҳ,
Қудрати етарди юртга қайтишга,
Ўлгунча бўлдилар ваъдага огоҳ.
Васият қолдириб қуйидагича:

-Бир умр соғиниб ўтдим ватанни,
Ва бугун ўлябман дея АНДА ЖОН
Ўлсам олиб кетинг ,жонсиз бу танни,
Қабримга кўриниб турсин АНДИЖОН.

Лек лабзимни бузманг, юртга қўйманглар,
Ёв олдида орим сотманг бир пулга,
Жасадимни олиб бориб кўминглар,
Ватанимга яқин бўлган ҚОБУЛГА.

Сабрингизга қойил , тасанно,бобо,
Ҳамиятда тенгсиз ва йўлбарс бобо,
“Юз қаролиғ “бўлди дея ўкинманг,
Ҳатто Ватан сиздан , “ВАТАН“ қарз бобо.

Самарқандлик асли, Японда яшаб,
Барчасин Анжанча бопладим “ома“,
Бобурнинг кимлигин билмаганларга,
Мана каминадан БАҲОДИРНОМА...
2019.02.14.

https://t.me/BahodirIskandarov
​​Сиз билан баҳслашмайман,
Доносиз шубҳа шаксиз,
Қасдим йўқ, қасдлашмайман,
Ҳўп бўлади, сиз ҳақсиз.

Тортинг ёқамдан қўлни,
Ўзим топаман йўлни,
Сиз биласиз ўнг-сўлни,
Ҳўп бўлади, сиз ҳақсиз.

Бўлди қўйворинг ёқам,
Сизга мосмас табақам,
Учади тошбақа ҳам,
Ҳўп бўлади, сиз ҳақсиз.

Кўрмайсиз кўрольмайсиз,
Кучлини тан олмайсиз,
Билганиздан қолмайсиз,
Ҳўп бўлади, сиз ҳақсиз.

Бўлди қилинг илтимос,
Баҳсга нўноқман бироз,
Халимлик мўминга ҳос,
Ҳўп бўлади, сиз ҳақсиз.

Тушунтирай деб нуқул,
Оғзим чарчади буткул,
Ўрганволдим зўр усул:
Ҳўп бўлади,сиз ҳақсиз.

Дўстларим тутинг қулоқ,
Яшай десангиз кўпроқ,
Денг нодонни кўрган чоғ,
Ҳўп бўлади сиз ҳақсиз.

Ўчиб қоларкан саси,
Жа кўп экан фойдаси,
Яхши яшаш қоидаси,
Ҳўп бўлади , сиз ҳақсиз.

https://t.me/BahodirIskandarov

2019.04.18.
​​Сени қўллаганни, ҳаққин адо қил,
Манзилга етказган отни дуо қил.

Дунёда омонат, пойлари жаннат,
Сени дуо қилган, зотни дуо қил.

Ўтганларни ҳоли нима билмаймиз,
Руҳи азобдами? шодми ? дуо қил.

Қўлдан келгани шу, ҳеч бўлмаганда,
Дўсту бродару, ётни дуо қил.

Ғамдан шодлиги кўп,айтиб шукрлар,
Етказган лаззату, тотни дуо қил.

Иякни кўтарма, бойлик келганда,
Унутма, эслаб қўй ортни, дуо қил.

Очиқ-сочиқ кийган, ғафлатдагилар,
Ёпишсин, авратни, чотни, дуо қил.

Ҳасадмас ҳавас қил, тезроқ янада,
Югурсин Усайин Болтни дуо қил.

Керилма омадинг чопди Баҳодир,
Шахматда шах бўлсанг, мотни дуо қил..


2019.04.19.

https://t.me/BahodirIskandarov
​​Гапирмайман сизга мақтаб,
Сиз пул топиб қутурибсиз,
Ярашмабди сизга мансаб,
Гапларингиз тутуриқсиз,
Сиз пул топиб қутурибсиз.

Кун кўрмаган кўрса кунин,
Кундуз чироқ ёқар,кўринг,
Бермас дерлар тентак тўрин,
Энг тўрида ўтирибсиз,
Сиз пул топиб қутурибсиз.

Демасдан бир дуо олай,
Ҳудди бир кун вақт уволдай,
Бир ойда бир ҳабар олмай,
Онангизни куттирибсиз,
Сиз пул топиб қутурибсиз.

Кимни кўрса ўқиб нақл,
Бойлик келиб, кетиб ақл,
Хотинга ҳам ҳар кун жаҳл,
Қилиб алам юттирибсиз,
Сиз пул топиб қутурибсиз.

Фақирларни эрмак қилиб,
Ўзни аслзода билиб,
Бойни кўриб, минг букилиб,
Ялоқликни қотирибсиз,
Сиз пул топиб қутурибсиз.

Ҳар кун майшат,гуноҳ, зино,
Ичганингиз ароқ, вино,
Кўз кўрарга қилиб рибо,
Ҳудога ҳам юз бурибсиз,
Сиз пул топиб қутурибсиз.

Кибр тўнин еча ўйланг,
Ҳалимликни қуча ўйланг,
Ким эдингиз кеча, ўйланг,
Ўйланг бир вақт орттириб, сиз,
Сиз пул топиб қутурибсиз.

Зоти тоза бундай қилмас,
Пул топиб буқаламун бўлмас,
сизда ё зот, ё ақл паст,
Қалбни роса қотирибсиз,
Сиз пул топиб қутурибсиз.

Бойлик, мансаб кетар бўлса,
Даври даврон ўтар бўлса,
Қўлни миршаб тутар бўлса,
Заҳ турмада ўтирибсиз,
Кўринг қани қутуриб,сиз...

2019.04.19.

https://t.me/BahodirIskandarov
Emely Dickinson,
"If, I should die".

​​Ўлсам,
Сен яшашинг керак...
Соат қушчаси- сайраши керак...
Тонглар нур сочмоғи шарт,
Тунлар - ёнмоғи,
Бари ўша - ўша бўлсинда,албат,
Арилар,
Қушлар қанот қоқмоғи.


Кимдир кетди ўзи хоҳлаб,
Дунё бозоридан,
Бозор индамасдан қулатди кимни,
Биз гулдек гўзал ёлғон билан биргамиз, ё раб,
Ҳақиқат-Бозорда умрбод йиққан акцияларимиздан,
Олиб кетолмасликни билиш , қандай ёқимли...

Ҳаёт,
Савдо давом этаверади...
Бозорлар шувиллаб кетаверади...
Ўлим,
Ҳаммасин парчалаб,
Руҳга Хотиржамлик,
Тинчлик тутаверади...
Дунё қандай гўзал хулқда,
Ва жозибали,
Ўлим барибир , барибир ҳақда,
Ва кейин абадий яшамоқни ҳис этиш,
Мазали...

Баҳодир Искандаров таржимаси.

https://t.me/BahodirIskandarov
​​Мажнунтол, Мажнунтол,
Берай бир савол,
Нимага ғамгинсан?
нега қаддинг дол,
Ишқда бевафога
йўлиққанмисан,
Ёки гўзал севгинг
бўлганми увол?


Мажнунтол Мажнунтол,
дўстим қулоқ сол,
Сен-ла дардлашгани
келдим, сахарда,
Мен ҳам сенинг каби,
безганман ишон,
Баланд бинолару,
катта шахардан.

Мажнунтол , Мажнунтол,
йигитмисан, чол,
Исмингни ким қўйган?
Нимага Мажнун,
Сенга панд берганми
сохта дўст-уёр,
Шунга бўлганмисан
умрбод маҳзун.

Мажнунтол, Мажнунтол,
Дардинг тўкиб сол,
Сен ҳам мусофирда,
оғринганмисан,
Меҳрин қўмсаганда
сўрольмай аҳвол,
Онангни мен каби
соғинганмисан?

Мажнунтол бошингни эгма,
ҳеч қачон,
Ғафлатга ботганлар
эгсин бошини,
Туққан, боққанига
хиёнат қилган,
Ватанни сотганлар
эгсин бошини.
Ота - онасидан
хабар олмаган,
Юраги қотганлар
эгсин бошини,
Дину диёнатдан
хабарсиз, нафси,
Ҳаталак отганлар
эгсин бошини.

Мажунутол қаддингни кўтар,
мағрур тур,
Сен ва мен ҳеч кимдан
қарзмас, қарз эмас,
Сенга юз бурганга,
юзларингни бур,
Билсанг бевафолар
бизга арзимас.

Мажнунтол, Мажнунтол,
Бўлай дарддошинг,
Содиқ дўстим бўлиб ,
ёнгинамда қол,
Қаддингни кўтарсанг,
тик тутсанг бошинг,
Исмингни қўяман мен
Баҳодиртол..

2019.04.21

https://t.me/BahodirIskandarov
​​Ҳайвонлар одати тўғри нечоғлик,
Шеърга ҳийла қилар,алдоқчи тулки,
Етаклаб ҳар ёққа, бўлади бошлиқ,
Минглаб қўй подага , биргина эчки.

Дўстнинг ниқобида , душман шайланиб,
Туради, саҳнага чиқар таннозлар,
Дунёнинг гардиши битта айланиб,
Тахтга ўтиради масқарабозлар..


2019.04.22.

https://t.me/BahodirIskandarov
Emely Dickinson,
"I'm nobody, who are you?"


​​Мен ҳеч кимман,
Сен ҳам шундайми?
Унда биз ажойиб жуфтликмиз, бу чин,
Ҳеч кимлигимизни айтма ҳеч кимга,
Йўқса улар шуни ҳам гапириши мумкин....

Кимдир бўлиб яшаш,
О, қандай қийин,
Қара ҳатто ҳеч кимни ҳам қўймас бақалар,
Ҳисоб беришингни кутар, ҳаётинг ҳақда,
Қандай мантиқсизлик, қандай бетайин,
ҳатто исмингни ҳам айтишинг керак,
Оғир нақадар...

Баҳодир Искандаров таржимаси.

https://t.me/BahodirIskandarov
​​Энди менга барибир ,
Келсангиз , келмасангиз,
Муҳаббатимга асир,
Бўлсангиз, бўлмасангиз.

Гўзал ширин ҳаёлдек,
Ҳеч тенги йўқ аёлдек,
Ҳаёлимда шамолдек,
Елсангиз, елмасангиз.

Ишқингиз тушди нархи,
Керак эмас дил шархи,
Энди менга йўқ фарқи,
Кулсангиз, кулмасангиз.

Энди суясиз кимни,
Бошга қўясиз кимни,
Парвойим йўқ, қадримни,
Билсангиз, билмасангиз.

Кетинг , ишқсиз шахарга,
Дийдор қолди машхарга,
Энди шартмас, назарга,
Илсангиз, илмасангиз.

Меҳрингиздан қалб йироқ,
Ёқса ёришмас, чироқ,
Кутмам энди қўнғироқ,
Қилсангиз, қилмасангиз.

Тақдирга шукр айтиб,
Юрибман, бахтдан дайдиб,
Ёлворгум энди қайтиб,
Келмангиз-эй, келмангиз..


2019.04.23.

https://t.me/BahodirIskandarov

​​Тилла балиқ тутишим керак,
Тутмоқликка бир фурсат бўлсин,
Сўрар эдим биргина тилак,
Дима Қаюм депутат бўлсин.

Халқ дардини билган йигит у,
“Йиғлаган“ ва кулган йигит у,
“Депутатлик“ қилган йигит у,
Дима Қаюм депутат бўлсин.

Айтай сизга бир секрет гапни,
У туфайли “ танилди таппи“
Қўрқмайди у гапирар ҳақни,
Дима Қаюм депутат бўлсин.

Китоб дея ҳар томона у,
Чопди билим дея ёна у,
Йиғлаб очди кутубхона у,
Дима Қаюм депутат бўлсин.

Кезиб Риштон-то Мўйноққача,
Ёрдам қилди касал соғгача,
Тарқатиб пул, уну ёғгача,
Дима Қаюм депутат бўлсин.

Бозордаги бир печкафуруш,
Маънавиятга қилди зўр “юриш“,
Анча бунча муаммоларни,
Ечимини топди “Тузпуруш“,
Дима Қаюм депутат бўлсин.

Кони фойда ҳозир шундоғам,
Анча бунча депутатдан ҳам,
Нени кўрса кўради баҳам,
Дима Қаюм депутат бўлсин.

Яхши бола у жуда, роса,
“кексхўрлигини“ айтмаса,
Гапларини таги нимкоса,
Дима Қаюм депутат бўлсин.

Ҳазл билан танқидни “туяр“,
Муаммони кўзларин ўяр,
Қайнонасин бошига қўяр,
Дима Қаюм депутат бўлсин.

Қўлин тутиб, поклик, виждонни,
Қаҳрамони бўлди Риштонни,
Кетида ҳалиям шу эски иштони,
Дима Қаюм депутат бўлсин.

Ишонаман бўлса депутат,
Халққа нафи тегади албат,
Кўриб ўсган, дард, меҳнат,заҳмат,
Дима Қаюм депутат бўлсин.

Президентга бўлгувчи дастак,
Халққа ҳозир Дималар керак,
Билади у нималар керак,
Дима Қаюм депутат бўлсин.

Деманг:
Дипломи йўқ шуниси айбда,
Масқарабоз шоҳ бўлган пайтда,
Нима қипти Димаям шартта,
Дима Қаюм депутат бўлсин.

Депутатлар Димадек бўлсин,
Ёки Дима депутат бўлсин..

2019.04.24.

https://t.me/BahodirIskandarov
Фил ва Тулки ҳақида ривоят

​​Дўстлар, айтай ривоят,
Фойдаси тегар шояд,
Бир куни бир Тулкивой,
Шерга қипти шикоят.

Шер акажон, шер ака,
Ўрмонда энг зўр ака,
Қаранг нечта ҳайвонни,
Пешонаси шўр , ака.

Ярми касал, ногирон,
Овга чиқолмас, ҳамон,
Ёрдам бермасак бўлмас,
Қийналаябди виждон.

- Қандай ёрдам қиласан?
Нималарни биласан?
Агар йўлини топсанг,
Майли бошлиқ бўласан.

-Битта гуруҳ қурамиз,
Эълон қилиб юрамиз,
Бақватларидан олиб,
Нимжонига урамиз.

Чўрт айтсам сўзларимни,
Биз ҳам фойда кўрамиз,
Ўз ёғига ўзларини,
Амаллаб қовурамиз.

Шерга маъқул келибди,
Мийиғида кулибди,
Гуруҳга қарға жарчи,
Тулки бошлиқ бўлибди.

Тулки ишни бошлабди,
Қармоғини ташлабди,
Ҳайвонларни раҳмини,
Келтириб кўз ёшлабди.

Қарға бошлабди эълон,
- Ҳурматли аҳли ҳайвон,
плеасе, эхсон қилинглар,
Кимдаки, бўлса имкон.

Овга яроқсизларга,
Ёрдам қилайлик бирга,
Очдан ўлиб кетмасин,
Кун кўраябди зўрға.

Гуруҳ гуллаб кетибди,
Фонд осмонга етибди,
Шу кундан, ҳайвонлардан,
Кўп нарса йиғилибди.

Бошида тулкивой ҳам,
Қаттиқ ишлабди бирам,
Анча пайт нимжонларга,
Жуда берибди ёрдам.

Орадан вақтлар ўтиб,
Тулкилиги бир тутиб,
Фил минаман деб қобди,
Шайтонни йўлин тутиб.


Ҳайвонларга не деймиз?
Деб,қарға фикри ожиз,
Тулки дебди қарғага,
Чиқиб олиб ўртага:
- Биз фелда нарсаларни,
Ташиймиз деб қутуламиз.

Қарға ҳам мақуллабди,
Нафси ҳўп тақиллабди,
Ҳайвонларни пулига,
Фил олибди йўлига.


Тулкивой кибор билан,
Фил минди виқор билан,
Ҳайвонлар сезиб қолиб,
Қолди ғам, озор билан.

Ишонишмай қолишди,
Ҳайвонлар ҳеч тулкига,
Энди тулкиям, одам,
Фил мингиси келдида.

Қиссадан ҳисса шуки,
Ҳайвонлар ҳам адашар,
Тулки барибир тулки,
Ёлғон унга ярашар.

Бўлди барин унутиб,
Қолмангиз яхшиликдан,
Аллоҳни ўзи қўллаб,
Асрасин тулкиликдан.

Яхшилик қил сувга от,
Балиқ билар дейдилар,
Балиқ билмаса ҳайҳот,
Холиқ билар дейдилар.

Ўзи жавоб беради,
Кимни гуноҳи бўлса,
Ғийбат қилманг етади,
Тўйсин гар тулки тўйса.

Мурод мақсадга етинг,
савобни билиб қадрин,
Эхсонда давом этинг,
Кўраверасиз ажрин..


2019.04.24.

https://t.me/BahodirIskandarov
​​- Япония ҳақида нима дея оласиз?
яшаш қандай?
-Фикрлаш доирангдан ҳам торроқ уйда яшашга мажбур бўласан дея оламан.
Уйни калитини қаерга қўйганини эслай олмайдиган хотин, телефонингни қийинннннн паролини биттада эслаб қолишини кўриб, инсон миясида ва хотира ўртасидаги мувозанатни нақадар адолатсиз эканлигини тушуниб етаркансан киши. 🤣
Ўғлини тарбияси оғирлигидан нолиётган отани кўрган ошналари, уйлантириб қўй ”одам” бўлиб кетади дейишади.
Менимча , одам қилиб кейин уйлантириш керак, акс ҳолда икки кишини одам қилишга тўғри келиб қолади.
​​Кетма, жоним,қара эшитгин,
Юракдаги дупур-дупурни,
Мен шунчаки гапига кирдим,
Ғурур ўлгурни...

Кет деганим бу қол деганим,
Итарсамда, отил бағримга,
Ўзингдирсан ёлғиз севганим,
Чида рашкимга...

Кетиб қолма, кетавер десам,
Айтмайманку аҳир, ғараздан,
Ишонавер ичаман, қасам,
Бари араздан...

Чемодандан чиқар , юкларинг,
Ўз жойига қўйгин ҳаммасин,
Қўй йиғлама, нега йиғладинг,
Ғамлар йиғласин...

Мўлтирайсан “ кет дедингизку“,
Йўқ, ишонма, эзилма дилдан,
Хафа бўлма, ягонам, оҳу,
Айтдим, жаҳлдан...

Кет дедимми севгимдан белги,
Тушунгинда қалбимнинг сирин,
Билсанг жоним ҳақиқий севги,
Шу билан ширин...

Кетма жоним, кетавер десам,
Кет деганим кетма деганим..

2019.04.25.

https://t.me/BahodirIskandarov
​​Сенда ҳечам кўнглим йўқ,
Босиб олгин ўпкангни,
Меҳмонманда кўнглим, тўқ,
Дунё, севай нимангни?

Бугун ёқтирмас гапим,
Кеча бўлган улфатим,
Кутиб турса кулфатим,
Дунё севай нимангни?

Мени деб ёнган гўзал,
Меҳримга қонган гўзал,
Бугунчи? тонган гўзал,
Дунё севай нимангни?

Ки, осон йўлинг бўлса,
Шоҳмидинг қулинг бўлсам,
Айт қани тилинг бўлса,
Дунё севай нимангни?

Отам кетмоқда қариб,
Онам кетмоқда қариб,
Қололмасам қутқариб,
Дунё, севай нимангни?

Кимлар келиб кетмади,
Нега етди, етмади,
Ҳечам вафо этмадинг,
Дунё севай нимангни?

Кетаман қўйвор қўлим,
Тўсмагин, алдаб, йўлим,
Барибир ҳақку ўлим,
Дунё севай нимангни?

Сенмасми фоний дунё,
Бир лаҳза оний дунё,
Кутганда боқий дунё,
Дунё севай нимангни?

Солаверма кўнглимга қўлинг,
Мен кўнглим бошқа дунёда...


2019.04.25.

https://t.me/BahodirIskandarov