Boshqaruv samaradorligi agentligi
63.4K subscribers
11.6K photos
2.29K videos
14 files
7.64K links
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Boshqaruv samaradorligi agentligi sahifasi
Download Telegram
⚡️Кимлар, қандай тартибда Миллий кадрлар захирасига киритилади?

Қонунчиликка кўра, "hrm.argos.uz" электрон платформасида шакллантирилган номзодларни саралаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Бошқарув самарадорлиги агентлиги ходимлари ҳамда давлат органи раҳбаридан иборат Махсус ишчи гуруҳ тузилади.

Номзодларни саралаш Махсус ишчи гуруҳ томонидан уларнинг билими, раҳбарлик салоҳияти ва шахсий сифатларини баҳолаш асосида қуйидаги босқичларда ташкил этилади:

▫️ биринчи босқич —
захирага тавсия этилган номзодларни тест синовлари орқали баҳолаш. Бунда тест синовлари орқали номзоднинг билим даражаси, шунингдек, шахснинг психологик хусусиятлари аниқланади;

▫️иккинчи босқич — номзодларнинг компетенцияларини баҳолаш. Бунда интервью, муаммоли вазиятларга ечим топиш, ақлий ҳужум ва бошқа усуллар ёрдамида номзоднинг компетенциялари аниқланади.

Махсус ишчи гуруҳ номзодлар билан суҳбат ўтказиб, уларнинг лавозим малака талабларига мос келиши, билими, раҳбарлик салоҳияти ва шахсий сифатларини баҳолайди. Баҳолаш натижаларига кўра Махсус ишчи гуруҳ томонидан номзодни раҳбар кадрлар захирасига киритиш ёки киритмаслик тўғрисидаги қарор қабул қилинади ва бу бўйича баённома тузилади.


Суҳбатлар қоида тариқасида олти ойда камида бир марта ўтказилади.

Давлат органлари инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмалари Миллий кадрлар захирасига киритилган шахслар тўғрисидаги маълумотларни "hrm.argos.uz" электрон платформасида доимий янгилаб бориш бўйича масъул ҳисобланади.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
⚡️ Сув — стратегик ресурс

Ундан фойдаланиш, муҳофаза қилиш ва адолатли тақсимлаш Ўзбекистон Республикасининг Сув кодексига мувофиқ амалга оширилади.

Ҳужжатдаги асосий меъёрлар инфографикада.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
#Бу_муҳим

⚡️Қонунчиликда давлат хизматчиларининг касбий маданиятга оид умумий одоб-ахлоқ қоидалари белгиланган


Жумладан, давлат хизматчилари:


▫️фуқароларнинг жинси, ирқи, миллати, фуқаролиги, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеи камситилишига олиб келувчи таъсир чоралари ва ҳаракатлар (ҳаракатсизлик)га йўл қўймаслиги;

▫️ҳалол, адолатли ва камтар бўлиши, фуқаролар билан мулоқотда хушмуомала, вазмин ва самимий муносабатни намойиш қилиши;

▫️жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор қарорларни қабул қилишда қонунийликни, адолатлиликни ва шаффофликни таъминлаши;

▫️давлат ва жамият манфаатларига зарар етказувчи, давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти самарадорлигини пасайтирадиган ҳаракатлар (ҳаракатсизлик)дан тийилиши;

▫️ўзининг хатти-ҳаракати ва ахлоқи туфайли жамоатчиликнинг танқидига учрамаслик чораларини кўриши, танқид учун таъқибга йўл қўймаслиги, асосли ва конструктив танқиддан ўз фаолиятидаги камчиликлар ҳамда нуқсонларни бартараф этиш йўлида фойдаланиши;

▫️давлат органлари ва ташкилотлари, давлат хизматчилари ва бошқа шахсларга ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда шахсий масалалар юзасидан таъсир ўтказмаслиги;

▫️ўз хизмат ваколатларини жисмоний ва юридик шахсларнинг манфаатларини кўзлаб бажариш ёки бажармаслик эвазига улардан бирон-бир мукофот, фойда ёки совғалар олмаслиги;

▫️ хизмат интизомига қатъий риоя қилиши, иш вақтидан оқилона ва самарали фойдаланиши;

▫️аҳолининг давлат хизматлари истеъмолчиси сифатидаги талабларига мувофиқ доимий равишда фаолият сифатини ошириб бориш чораларини кўриши;

▫️қонун билан интизомий, маъмурий ва жиноий жавобгарлик назарда тутилган ҳуқуқбузарлик ва бошқа хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслиги;

▫️ касб этикаси ва ишчанлик услубига риоя этиши керак.

Эслатиб ўтамиз, ушбу қоидалар мажбурий.


Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга келди

Туркманбоши шаҳри аэропортида давлатимиз раҳбарини Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари Нокергули Атагулиев ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўзбекистон Президенти ва Туркман халқининг миллий етакчиси музокара ўтказишди

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
⚡️Саммит якунида муҳим ҳужжатлар қабул қилинди

Музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Туркман халқининг миллий етакчиси, Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов ва Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Қўшма баёнот қабул қилдилар.


Етакчилар ҳузурида транспорт ва логистика, кемасозлик ва фуқаро авиацияси соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида меморандумлар, Товар-хомашё биржалари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим ва бошқа ҳужжатлар имзоланди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
⚡️Иордания Подшоҳи давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн 25-26 август кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлади.

Олий мартабали меҳмон ташрифининг асосий тадбирлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.


Саммит кун тартибидан сиёсий, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш, кимё, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, кончилик ва бошқа тармоқларда кооперацияни йўлга қўйиш, маданий-гуманитар алмашинувни кенгайтириш масалалари ўрин олган.

Халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб жиҳатлари юзасидан ҳам фикр алмашилади.

Музокаралар якунида икки томонлама битимлар тўплами имзоланиши кўзда тутилган.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
⚡️Агентликнинг ҳафталик дайжести

▫️Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясига ўқишга кирган тингловчиларнинг иш жойи ва ўртача иш ҳақи сақланади.

▫️Қонунчиликда янгилик: Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг фаолияти самарадорлиги натижаси уларнинг ўринбосарлари фаолияти самарадорлигининг ўртача натижасидан шаклланади.

▫️Венгриянинг давлат бошқаруви соҳасидаги тажрибаси, соҳада амалга оширган ислоҳотлари ҳақида маълумот берилди.

▫️Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларини рағбатлантиришнинг янги тизими жорий этилади.

▫️Бу муҳим: Тест синовларидан четлаштирилган номзод уч ой давомида кейинги танловларга қўйилмайди.

▫️2025 йил 1 сентябрдан давлат хизматчилари ўртасида ўзаро мулоқотни таъминлаш ва касбий ривожланиб боришлари учун “Давлат хизматчиси” мобил иловаси ишга туширилади.

▫️Давлат ташкилотларидаги бўш иш ўринлар учун танловлар давом этмоқда.

▫️Давлат хизматчисининг касбий ривожланиши — танлов эмас, зарурат.

▫️"Сиёсий-маърифат соати"нинг навбатдаги сони тақдим қилинди.

▫️Кимлар, қандай тартибда Миллий кадрлар захирасига киритилади?

▫️Қонунчиликда давлат хизматчиларининг касбий маданиятга оид умумий одоб-ахлоқ қоидалари белгиланган.

Бошланган янги иш ҳафтангиз самарали ўтсин!

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Бугун душанба, янги иш ҳафтасининг илк куни!

Вақтини тўғри тақсимлаш — давлат хизматчиси самарадорлигининг бош мезони ҳисобланади.

Ҳурматли давлат хизматчиси, сиз ўз фаолиятингизда вақтни бошқара оляпсизми? Ушбу роликда сиз учун муҳим тавсиялар берилган.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
⚡️Инфографикада Литванинг давлат бошқаруви соҳасидаги тажрибаси, соҳада амалга оширган ислоҳотлари ҳақида батафсил маълумот берилган

#Бошқарувда_тажриба

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
#Қонунчиликда_янгилик

⚡️Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги ташкил этилади

▫️“Телекоммуникациялар соҳасида тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–142-сон, 21.08.2025 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра, Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги ташкил этилади.

Агентлик оператор ва провайдерлар томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатининг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқланган режага мувофиқ ҳар ойда камида 1 маротаба мониторинг қилиб боради.

Агентлик молиявий ва тузилмавий жиҳатдан ҳамда ваколати доирасида қарор қабул қилишда мустақил ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятида Вазирлар Маҳкамасига ҳисобдор бўлади.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Иордания саммити тадбирларида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига жўнаб кетди

Самарқандда бўлиб ўтадиган олий даражадаги музокараларда сиёсий, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
#Халқ_хизматчиси

⚡️Раджапов Зохиджон Мадрахимович, Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси Хоразм вилояти ҳудудий шуъбаси бошлиғи


Мутахассислиги: телекоммуникация

Фаолияти: "Рақамли Ўзбекистон - 2030" стратегияси ҳамда рақамлаштиришга оид қабул қилинган Фармон ва қарорлар ижроси доирасида Хоразм вилоятида 200 га яқин лойиҳаларнинг сифатли бажарилишига ҳисса қўшган.

Жумладан, вилоятнинг аҳоли гавжум жойлари ва туристик зона объектларида Wi-Fi ҳудудлари ташкил қилинишида кўмаклашган. Бунинг натижасида вилоятда 40 та янги бепул Wi-Fi нуқталари ташкил этилган ҳамда уларнинг сифатли ишлаши мунтазам равишда назорат қилиб келинмоқда. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашда самарадорликка эришган.


Мақсади: Аҳоли ва тадбиркорларга давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулайликлар яратиш мақсадида хизматларни электрон кўринишга ўтказиш, шунингдек, олис ва чекка ҳудудлар аҳолиси учун почта алоқаси объектлари орқали давлат хизматларини кўрсатилишида ижобий натижага эришиш.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Онлайн_статистика

⚡️Давлат ташкилотларидаги 3 113 та бўш иш ўрни учун танловлар жараёни давом этмоқда


▫️Жорий йилнинг 25 август ҳолатига кўра, Давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимларининг ягона очиқ порталида 3 113 та вакант лавозим учун эълон қилинган танловларга аризалар қабули давом этмоқда.

Мавжуд вакант лавозимларнинг 2081 тасига ҳужжат топшириш учун иш стажи талаб қилинмайди.

Иш стажи талаб қилинмаётган вакантлар иш ўринлари билан танишиш

Маълумот учун,
айни дамда республика, ҳудудий ва туман (шаҳар) даражасидаги ташкилотлардаги лавозимларнинг бошқарув ва ёрдамчи гуруҳлари учун танловлар фақатгина Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона портали орқали ўтказилмоқда.

Таклиф ва саволларингизни @vacancy_argos_bot орқали йўлланг!

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони

Указ Президента Республики Узбекистан "О награждении в связи с тридцать четвертой годовщиной независимости Республики Узбекистан группы государственных служащих и работников производственной и социально-экономической сфер"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X