Азиз Абидов | Олий суд
4.12K subscribers
2.21K photos
2.49K videos
4.21K links
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жамоатчилик билан алоқалар маркази раҳбарининг расмий канали
—————
Официальный канал руководителя Центра по связям с общественностью Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистон Республикаси суди томонидан ўғрилик содир этган йигитга яна бир имкон берилди

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Уйчи туман судининг ҳукми билан ўғрилик жиноятини содир қилган банк ходими 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ҲУҚУҚИНГИЗНИ БИЛАСИЗМИ?

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
РАСМИЙ АХБОРОТ

Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш) 4-қисми (ўн тўрт ёшга тўлмаган шахснинг номусига тегиш) билан айбланган Ш. Ш.га (1993 йилда Тошкент вилоятида туғилган, Қибрай тумани Қўриқлаш бўлими сафдор-ходими, жиноят содир этилган пайтда ишсиз бўлган, жиноят ишлари бўйича Нурафшон шаҳар судининг 2023 йил 29 июлдаги ажрими билан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган) оид жиноят иши бугун жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ туман судининг иш юритувига келиб тушди.

Маълумот учун: Жиноят кодексининг 118-моддасида назарда тутилган жиноятлар билан боғлиқ жиноят ишлари Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўрилади.

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
РАСМИЙ АХБОРОТ

“Док-1 Макс” дори воситаси билан боғлиқ жиноят иши юзасидан

Тошкент шаҳар судининг иш юритувига С. Р. П. (эркак, 1972 йилда Ҳиндистон Республикасида туғилган, “Quramax Medikal” МЧЖ директори), С. К. (эркак, 1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, бир вақтда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори ва унинг ҳузуридаги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУК директори лавозимларида ишлаган) ва бошқаларга (жами 21 киши: “Quramax Medikal” МЧЖ ва “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУК масъул ходимлари) оид жиноят иши келиб тушган бўлиб, уни кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни жорий йилнинг 11 август куни соат 10.00 да бошланиши белгиланди.

Айбланувчиларнинг 16 нафари эркак ва 5 нафари аёл бўлиб, уларнинг 7 тасига “қамоққа олиш”, 12 тасига “муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” ва 2 тасига “гаров” тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланилган.

Улар Жиноят кодексининг 184, 28,186-3, 186-3, 25,205, 205, 207, 28,209, 209, 210, 211, 212, 228-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

Тасдиқланган айблов хулосасига кўра содир этилган жиноятлар оқибатида 65 нафар ёш бола вафот этган.

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
РАСМИЙ АХБОРОТ

“Док-1 Макс” дори воситаси билан боғлиқ жиноят иши юзасидан

Бугун Тошкент шаҳар судида С. Р. П. (эркак, 1972 йилда Ҳиндистон Республикасида туғилган, “Quramax Medikal” МЧЖ директори), С. К. (эркак, 1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, бир вақтда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори ва унинг ҳузуридаги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУК директори лавозимларида ишлаган) ва бошқаларга (жами 21 киши: “Quramax Medikal” МЧЖ ва “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУК масъул ходимлари) оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланди.

Судланувчиларнинг 16 нафари эркак ва 5 нафари аёл бўлиб, уларнинг 7 тасига “қамоққа олиш”, 12 тасига “муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” ва 2 тасига “гаров” тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланилган.

Улар Жиноят кодексининг 184, 28,186-3, 186-3, 25,205, 205, 207, 28,209, 209, 210, 211, 212, 228-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

Ушбу жиноят иши Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси М. Юсупов раислигида биринчи инстанцияда кўриб чиқилмоқда.

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АЖРАЛИШЛАР НЕГА КЎПАЙМОҚДА?

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муқаддам судланиб, тузалиш йўлига ўтмасдан ўғрилик жиноятини содир қилган шахсга жиноят ишлари бўйича Тошлоқ туман судининг ҳукми билан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
#жиноятга_жазо_муқаррар

“ДАЧА КЕРАКМИ?..”

Бугун янги технологиялар замонида яшаяпмиз. Бир зумда дунёнинг нариги чеккасидаги танишимиз билан гаплашишимиз мумкин. Уйда ўтириб турли тўловларни амалга ошириш муаммо эмас. Муҳими, мушкулимиз осон, узоғимиз яқин бўлмоқда. Аммо ана шу имкониятлардан нотўғри фойдаланиб, одамларни чув тушираётган, уларнинг пулларини ўзлаштириб олаётганлар ҳам, афсуски, учраб турибди.

👉 Батафсил

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
Ўзини судга бериб "ютиб чиққан" одам

1996 йилда америкалик Ларри Рутман улоқтириб юборган бумеранг (ўроқсимон отиш қуроли) қайтиб келиб, унинг бошига урилган. Ларри дарҳол ўзини судга берган ва 300 минг доллар товон пули ундириб, ғалаба қозонган. Товонни Ларри бундай ҳолатлардан ўзини суғурта қилиб қўйган суғурта компанияси тўлаб берган.

- Бахтсиз ҳодиса менинг эгалигимдаги ерда содир бўлди, демак, бу ҳолатга уй эгалари суғуртаси жавобгарлик қилади, - деган Рутман 18 апрель куни содир бўлган ҳодиса ҳақида. - Баъзи қўшниларим буни бемаънилик деб айтишди, лекин бундай ўйлаб кўрсангиз, бу жуда мантиқий. Ахир мен узоқ вақтдан бери суғурта пулини тўлаб келаман. Энди тўловлар қилиш бекор эмаслиги исботланди.

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
#жиноятга_жазо_муқаррар

ЭГРИ ЙЎЛНИНГ КАСОФАТИ

Суднинг қора курсида ўтирган 21 ёшли М. А. муқаддам фирибгарлик жиноятини содир этганлиги учун судланган. Аммо М. А. бундан тегишли хулоса чиқармади. Аксинча, у вояга етмаган икки ўспиринни ўғирликка шерик қилади.

👉 Батафсил

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
#турмуш_чорраҳаларида

АЁЛ НЕГА ЖИНОЯТГА ҚЎЛ УРАДИ?

Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг қобилияти ва имкониятларини тўлиқ рўёбга чиқариш учун шароит яратиш, ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини таъминлаш, оналик ва болаликни ҳар томонлама муҳофаза қилиш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар изчиллик билан амалга оширилмоқда.

👉 Батафсил

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov