Азиз Абидов | Олий суд
4.18K subscribers
2.26K photos
2.74K videos
4.54K links
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жамоатчилик билан алоқалар маркази раҳбарининг расмий канали
—————
Официальный канал руководителя Центра по связям с общественностью Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар суди томонидан жиноий гуруҳ аъзоларига жазо тайинланди

Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Ангор туман судининг қарори билан алимент тўлашдан бўйин товлаган шахсга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди

Telegram
ДХХ Фарғона вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланган шахс ушланди

Гиёҳвандликка ружу қўйиб, истеъмол қилиш билан бирга уни сотиш мақсадини кўзлаганлар ҳам бор. Олтиариқ туманилик, тўрт нафар фарзанднинг отаси У. Т. ҳам шулардан бири. У фойдали бирор касб–ҳунарни танлаш ўрнига заҳри қотил истеъмолини ўзига одат қилди. Ҳатто, гиёҳванд модда савдоси билан даромад топишни ўйлай бошлади.

Фарғона тумани Чимён қишлоғида шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаган “Ўринбой” исмли шахс билан танишиб, унда гиёҳвандлик моддаси борлигидан хабар топади.Ўғлининг автомашинасида унинг олдига бориб, 60 миллион сўм, 100 минг сўм пул эвазига кўп миқдордаги умумий оғирлиги 789 грамм бўлган “гашиш” моддасини сотиб олган. Келгусида уни ўтказишни кўзлаб, “Чимён-Олтиариқ” йўналишида келаётган вақтида далилий ашё билан қўлга тушди.

Суд У. Т.га беш йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлади.

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) да назарда тулиган жиноятни содир этган шахс жиноят ишлари бўйича Когон шаҳар судининг ҳукми билан 22 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди

Telegram
Тошкент халқаро аэропортининг Авиация хавфсизлик хизмати қўриқлаш назоратчилар бўлинмаси назоратчиси А. Б. хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда ўзганинг ишончига кириб, унинг пул маблағини ноқонуний тарзда ўзлаштиришни режа қилади.

Дастлаб у ижтимоий тармоқ орқали жабрланувчи билан танишади ва унинг қариндошини Тошкент халқаро аэропортининг Авиация хавфсизлик хизмати қўриқлаш назоратчилар бўлинмасига назоратчи сифатида ишга киритиб қўйиш эвазига 2 минг АҚШ доллари талаб қилади. Лекин, жабрланувчи 1 800 АҚШ доллари беришини маълум қилади.

2023 йилнинг 6 декабрь куни Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, А. Б. 1 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳолат юзасидан А. Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси ва 28,211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди.

Жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди томонидан эса А. Б.га нисбатан 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Олтинсой туман судининг сайёр мажлисида Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) да назарда тутилган жиноятни содир этган профилактика инспекторига оид жиноят иши кўриб чиқилиб, унга 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вояга етмаган 15 ёшли мактаб ўқувчиси транспорт воситасини олиб қочганлиги сабабли жиноят ишлари бўйича Учтепа туман суди томонидан 3 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди

Telegram
Авторское право распространяется на произведения науки, литературы и искусства, являющиеся результатом творческой деятельности, независимо от назначения и достоинства произведения, а также от способа его выражения. Авторское право распространяется как на обнародованные, так и на необнародованные произведения.

К объектам авторского права относятся:

- литературные произведения (литературно-художественные, научные, учебные, публицистические и т. п.);

- драматические и сценарные произведения;

- музыкальные произведения с текстом и без текста;

- музыкально-драматические произведения;

- хореографические произведения и пантомимы;

- произведения живописи, скульптуры, графики, дизайна и другие произведения изобразительного искусства;

- произведения декоративно-прикладного и сценографического искусства;

- произведения архитектуры, градостроительства и садово-паркового искусства;

- фотографические произведения и произведения, полученные способами, аналогичными фотографии;

- географические, геологические и другие карты, планы, эскизы и произведения, относящиеся к географии, топографии и другим наукам;

- программы для электронно-вычислительных машин (ЭВМ) всех видов, включая прикладные программы и операционные системы.

Не являются объектами авторского права:

- официальные документы (законы, решения и т. п.), а также их официальные переводы;

- официальные символы и знаки (флаги, гербы, ордена, денежные знаки и т. п.);

- произведения народного творчества;

- сообщения о новостях дня или сообщения о текущих событиях, имеющие характер обычной пресс-информации;

- результаты, полученные с помощью технических средств, предназначенных для производства определенного рода, без осуществления человеком творческой деятельности, непосредственно направленной на создание индивидуального произведения.

Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг ҳукми билан Жиноят кодексининг 273-моддасида (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) назарда тутилган жиноятни содир этган шахс 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман судида Жиноят кодексининг 135-моддасида (одам савдоси) назарда тутилган жиноятни содир этган муқаддам судланган аёлга оид жиноят иши кўриб чиқилиб, унга 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муқаддам судланган фирибгарга жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судининг ҳукми билан 2,5 йилга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди

Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида Жиноят кодексининг 131-моддасида (қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) назарда тутилган жиноятни содир этган аёлга оид жиноят иши кўриб чиқилиб, унга 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди

Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👮‍♂️Суд буйруғи тартибида иш юритиш қарз ундирувчининг ташаббуси билан бошланади

АОКАда ўтказилган брифингда Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов Суд буйруғи институтининг фуқаролик суд ишларида қўлланилиши ҳақида маълумот берди:

⚡️ Суд буйруғи қуйидаги ҳолларда берилади:

🟢талаб нотариал тасдиқланган битимга асосланган бўлса;

🟢талаб ёзма битимга асосланган ва қарздор томонидан тан олинган бўлса;

🟢коммунал хизматлар ёки алоқа хизматлари тўлови бўйича қазрдорликни тасдиқловчи ҳужжатларга асосланган ундириш;

🟢вояга етмаган болалар учун алиментлар ундириш тўғрисидаги, оталикни белгилаш билан ёки учинчи шахсларни жалб этиш зарурати билан боғлиқ бўлмаган талаб;

🟢ҳисобланган, лекин ходимга тўланмаган иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириш;

🟢фуқаролардан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорликни ундириш;

🟢ижара шартномасида белгиланган ижара тўловлари муддатида тўланмагани сабабли ушбу тўловларни ундириш;

🟢кўп квартирали уй-жойлар мулкдорларидан мажбурий бадаллар ва тўловларни ундириш;

🟢ёзма битим мавжуд бўлган тақдирда, ундирувни қарздорнинг мажбуриятлари бажарилишининг таъминоти бўлган кўчар мол-мулкка қаратиш тўғрисида талаблар арз қилинган бўлса.

✍️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қандай ахборотларни тарқатиш тақиқланган? Билиш керак бўлган муҳим маълумотлар

Telegram
Инсон дунёга келибдики, яшаш учун ҳаракат қилади, аммо шу ҳаракат ҳалол бўлгандагина баракотли бўлар экан.

Фуқаро З. С. алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мол-мулкини талон-тарож қилиб, такроран фирибгарлик жиноятларини содир қилган. Бу фуқаро бир неча кишининг ишончига кириб, уларни алдаб ўз шахсий ҳаражатларини ёпиб келган. Чунончи, у 2021 йил сентябрь ойидан 2022 йил май ойига қадар бўлган вақт оралиғида содир қилган фирибгарлик жиноятлари учун судланмасдан туриб, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш мақсадида фуқаро Ф. Т.ни алдаб, унинг ишончига киради. Натижада ўзини номига кредит расмийлаштириб олмоқчи эканлигини ва ушбу кредитни олишига кафил бўлишини айтиб, кредит маблағларини ўзи муддатида тўлаб боришига ва тўлов давомида муаммо бўлмаслигига ишонтиради.

2021 йил 26 январь куни АТИБ “Ипотека банк” Бухоро филиалига фуқаро Ф. Т.ни олиб бориб, унинг номига 3 йил муддатга 26 фоиз тўлаш шарти билан 22 000 000 сўмлик истеъмол кредитини расмийлаштириб олишга эришади. Кредитни Ф. Т.нинг номига расмийлаштирганини яшириб, Ф. Т.нинг номига банк томонидан ажратилган 22 000 000 сўм пулларга турли савдо дўконларидан маиший техника буюмларини олиб, алдов йўли билан қўлга киритган маиший техника буюмларини бошқа шахсларга сотиб, пулларини ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборади.

Бундай алдовлар турли хил шаклда амалга оширилган, кимнингдир номига банкдан кредит, кимнингдир номига дўконлардан маиший техника жиҳозлари, кимдандир қайтариш эвазига қарзга пул олиш ва, албатта, буларнинг бирортаси ҳам ўз вақтида қайтарилмаган. Натижада муаммоларга ечим топилди. Ниҳоят алдовларни тушунган юртдошларимиз ички ишлар ходимларига мурожаат этишди.

Жиноят ишлари бўйича Қоровулбозор туман суди томонидан мазкур ҳолат кўриб чиқилди. Натижада фуқаро З. С. Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айбли деб топилиб, унга 3 йил 7 ойга озодлик маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда судьялар, тугатиш бошқарувчилари ва банкротлик бўйича масъул ташкилотлар вакиллари ўртасида амалий мулоқот ўтказилди

Telegram